| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Жаҳон банки кредити: Таълимни бозорлаштириш ва ёшларни қарз домига тушириш

Жаҳон банки кредити: Таълимни бозорлаштириш ва ёшларни қарз домига тушириш

By htadmin
14.12.2025
458
0
Share:

Жаҳон банки кредити: Таълимни бозорлаштириш ва ёшларни қарз домига тушириш

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жаҳон банки Ўзбекистонда талабаларни молиялаштириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган “EduImkon” лойиҳаси учун 250 миллион доллар миқдорида кредит ажратди. Ушбу дастурнинг расмий мақсади — келгуси уч йил ичида 600 минг нафар ёшнинг таълим олишини молиялаштириш, аризаларни кўриб чиқиш учун ягона онлайн-платформа яратиш ва таълимни меҳнат бозори талабларига мослаштиришдан иборат. Айниқса, лойиҳа доирасида “даромадга боғланган тўловли кредит модели”ни синовдан ўтказиш ва жараёнга 12 та тижорат банкини жалб қилиш кўзда тутилган.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг Жаҳон банки олдидаги қарзи 8 миллиард доллардан ошиб, умумий давлат қарзи 44 миллиард долларга етганини ҳисобга олсак, бундай “саховат” ортида Жаҳон банкининг АҚШ манфаатларига хизмат қилувчи мустамлакачилик қуроли сифатидаги яширин мақсадлари ётибди. Таълим соҳасига йўналтирилган ушбу қарз аслида таълим сифатини ошириш эмас, балки Ўзбекистонни иқтисодий ва мафкуравий жиҳатдан АҚШга қарам қилиш стратегиясининг бир қисмидир.

Жаҳон банки ташкил этилганидан буён унинг президентлигига фақат АҚШ фуқаролари тайинланиши ва АҚШ ушбу ташкилотда энг катта овоз бериш ҳуқуқига (қарийб 15,5%) эга экани унинг Вашингтон манфаатларига хизмат қилувчи мустамлакачилик қуроли эканини тасдиқлайди. Ушбу лойиҳа доирасида синовдан ўтказилаётган “даромадга боғланган тўловли кредит модели” (ICL) айнан Ғарб давлатларида ёшларни тизимли равишда қарзга ботириш учун қўлланган синовдан ўтган механизмдир. Масалан, АҚШда таълим кредитлари бўйича умумий қарз миқдори 1,7 триллион доллардан ошиб кетган ва бу кредит карталари бўйича қарздорликдан ҳам юқоридир. Жаҳон банки айнан мана шу моделни Ўзбекистонга экспорт қилиш орқали таълимни давлат мажбуриятидан чиқариб, уни тижорат банклари учун фойда келтирадиган бизнесга айлантирмоқда.

Ушбу тизимнинг энг катта хатари шундаки, у талабага қарз беришни кафолатлайди, аммо битирувчининг иш билан таъминланишини ҳеч ким кафолатламайди. Таққослаш учун, Британияда ҳам шунга ўхшаш модел қўлланилади ва ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, талабаларнинг фақат 25 фоизигина ўз қарзларини тўлиқ қайтара олиши мумкин, қолганлари эса ўнлаб йиллар давомида қарздор бўлиб қолаверади. Ўзбекистон шароитида, агар битирувчи иш топмаса, тўлов вақтинча тўхтатилиши мумкин, лекин асосий қарз ва унга қўшиладиган фоизлар (рибо) тўхтамайди. Бу эса ёш мутахассис ҳаётининг энг фаол даврида – уй-жой сотиб олиш ёки оила қуриш ўрнига, йилдан-йилга ўсиб борувчи қарзни узиш ҳақида қайғуришига сабаб бўлади.

Яна бир инкор этиб бўлмайдиган факт – Ўзбекистоннинг меҳнат миграциясига бўлган қарамлигидир. Агар қарздор ёшлар мамлакат ичида иш тополмай чет элга, масалан, Россияга ишлашга кетса, банклар бу маблағни ундириш учун гаровдаги мулкларни (ота-онасининг уйи ёки ер участкасини) мусодара қилиш тизимини ишга туширади. Лойиҳанинг 12 та тижорат банки орқали амалга оширилиши эса, таълимни молиялаштириш тизимини тўлиқ хусусий сектор назоратига ўтказиб беради. Шунингдек, “таълимни меҳнат бозорига мослаштириш” шарти Жаҳон банкига таълим дастурлари мазмунига аралашиш имконини беради. Бу эса Ўзбекистон таълим тизимини мустақил фикрловчи шахслар эмас, балки фақат Ғарб капитали ва трансмиллий компаниялар учун арзон ва тор ихтисосликдаги ишчи кучини етказиб берувчи заводга айлантиради. Бу ерда “тор ихтисослик” деганда, таълимнинг асл мақсади бўлган кенг дунёқарашли шахс тарбиялашдан воз кечилиб, талабани фақат маълум бир техник вазифани бажарувчи “жонли инструмент”га айлантириш назарда тутилади. Бундай ишчилар жамиятдаги ижтимоий ва сиёсий жараёнларни англамайдиган, фикрлашдан маҳрум ва фақатгина Ғарб компаниялари белгилаган корпоратив стандартларга мос келадиган тарзда “тренинг” қилинади. Улар ўз соҳасидан ташқаридаги зулмни кўра олмайдиган ва бор диққат-эътиборини банк олдидаги қарзини узишга қаратадиган муте кадрлар бўлиб етишади. Шу тариқа, 250 миллион долларлик кредит Ўзбекистон суверенитетини чеклаш ва ёш авлодни АҚШ назоратидаги молиявий тизимга умрбод боғлаб қўйиш учун хизмат қиладиган воситадир.

Инсониятни бундай иқтисодий ва мафкуравий исканжага солувчи капиталистик демократия тузумига нисбатан Ислом мутлақо зид ва адолатли ечимларни таклиф этади. Исломда таълим олиш ҳар бир мусулмон учун фарз бўлиб, фуқароларни таълим билан таъминлаш давлатнинг зиммасидаги вазифадир. Ислом давлат тизимида таълим хизмат ёки тижорат эмас, балки инсонни камол топтирувчи ва жамиятни ҳам маънавий, ҳам моддий ривожлантирувчи асосий эҳтиёж сифатида бепул амалга оширилади. Молиялаштириш эса тижорат банкларининг судхўрлик кредитлари орқали эмас, давлат ғазнаси – Байтулмол ҳисобидан қопланади. Қуйида Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий жамоаси тақдим қилган Халифалик дустури (конституция) лойиҳасидан “Таълим сиёсати”га оид моддаларидан келтирамиз:

167-модда — Таълимдан кўзланган ғоя Исломий шахсиятни вужудга келтириш ва одамларни ҳаёт ишларига алоқадор илмлар ва билимлар билан бойитишдир. Шунга кўра, таълим шу ғояни рўёбга чиқарадиган тарзда йўналтирилиб, унга олиб бормайдиган ҳар қандай йўл ман қилинади…

173-модда — Ҳаётда инсон учун зарур бўлган таълимни бошланғич босқичда ҳам, кейинги босқичларда ҳам ҳар бир эркак ва аёлга мукаммал қилиб бериш давлатнинг бурчидир. Бунинг учун ҳеч кимдан ҳақ олинмайди. Олий таълим ҳам мумкин қадар юқори даражада ҳамма учун қулай ва бепул қилиб берилади.

Жаҳон банки ва Ғарб молия тизими асосланган рибо (судхўрлик) эса, Исломда энг оғир гуноҳлардан бири саналади. Расулуллоҳ ﷺ бу борада шундай деганлар: “Рибо етмиш бўлакдан иборатдир. Унинг энг енгили киши ўз онаси билан никоҳланиши (яъни зино қилиши) кабидир”. (Ибн Можа ривояти). Яна бир ҳадисда: “Ким рибо эканини билиб туриб бир дирҳам рибо еса, унинг бу гуноҳи ўттиз олтита зинодан кўра оғирроқдир”, – дея марҳамат қилинган. (Аҳмад ривояти).

Демак, Жаҳон банкининг таълим ниқоби остидаги судхўрлик кредитлари нафақат иқтисодий қарамлик ва зулм, балки ва энг асосийси эътиқод жиҳатидан ҳам улкан хатардир. Ҳақиқий ечим – жамиятни қарзга ботирувчи мустамлакачи давлатлар ва уларга хизмат қилувчи халқаро ташкилотларга суяниш эмас, балки таълимни тижоратдан холи қилиб, уни давлатнинг фуқаролар олдидаги бурчи-фарзи сифатида қайта йўлга қўйиш, рибога асосланган банк тизимидан воз кечиб, Халифалик давлатини тиклаш орқали Исломнинг адолатли иқтисодий тузумини жорий этишдир. Фақат шундагина ёш авлод банклар қулига эмас, Аллоҳ ва Росули ﷺга хизмат ва итоат қиладиган ҳақиқий Исломий шахсиялар бўлиб етишади.

 

Салоҳиддин

14.12.2025й

 

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsЖаҳон банки кредити
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Афғонистоннинг минерал захиралари – Исломий Умматнинг умумий мулкидир!

  • МАҚОЛАЛАР

    Жамиятнинг тузалиши Ғарбга тақлид қилишда эмас

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Даъват етказувчининг вафоти тўғрисида хабар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/