| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Яҳудий вужудининг АҚШ ташқи сиёсатига таъсири: сиёсий таъсир усуллари, Эрон масаласи ва минтақавий оқибатлар

Яҳудий вужудининг АҚШ ташқи сиёсатига таъсири: сиёсий таъсир усуллари, Эрон масаласи ва минтақавий оқибатлар

By htadmin
18.12.2025
321
0
Share:

Яҳудий вужудининг АҚШ ташқи сиёсатига таъсири: сиёсий таъсир усуллари, Эрон масаласи ва минтақавий оқибатлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка ташқи сиёсати расмий ҳужжатлар, стратегиялар ва доктриналарда, аввало, миллат манфаатларни ҳимоя қилиш, давлат хавфсизлигини таъминлаш, халқаро тизим барқарорлигини сақлаш ҳамда халқаро масъулиятни бажариш мақсадлари билан асослантирилади. АҚШ ўзини халқаро ҳуқуқ, дипломатия ва келишувларга таянган ҳолда ҳаракат қилувчи етакчи давлат сифатида тақдим этиб келади. Бироқ ташқи сиёсат қарорларининг амалий шаклланишига чуқурроқ назар ташланганида, ушбу қарорлар фақат давлат тизимларининг мустақил ва холис иродаси натижаси эмаслиги аён бўлади.

Амалий жараёнларда ташқи сиёсатга ички сиёсий муҳит, иқтисодий манфаатлар, ҳарбий-саноат тузилмалари, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик фикри ҳамда айрим иттифоқчи давлатлар билан боғлиқ таъсир тизимлари жиддий даражада таъсир кўрсатади. Айниқса, муайян давлатлар билан ўрнатилган алоҳида муносабатлар АҚШ ташқи сиёсатининг йўналишини белгилашда мутаносиблик ва холисона ёндашув масаласини шубҳа остига қўяди…

Шу нуқтаи назардан, яҳудий вужудининг АҚШ ташқи сиёсатига кўрсатаётган таъсири алоҳида, чуқур ва тизимли таҳлилни талаб қиладиган масала сифатида эътибор қилиниши зарур. Бу таъсир, айниқса, Яқин Шарқ минтақасидаги зиддиятлар, Фаластин фожеалари, Ғазодаги қатлиомлар, Суриядаги вазият ва энг муҳими, Эронга нисбатан олиб борилаётган сиёсатда яққол намоён бўлади. Эронга қарши ҳарбий куч ишлатиш эҳтимоли, унинг ядровий салоҳиятини бартараф этиш баҳонасида доимий равишда муҳокама қилиниши, яҳудий вужуди хавфсизлик манфаатларининг АҚШ ташқи сиёсатида устувор аҳамият касб этаётган масала эканидан далолат беради.

АҚШ ва яҳудий вужуди ўртасидаги муносабатлар оддий иттифоқчилик доирасидан анча кенг ва чуқурдир. Бу муносабатлар тарихий, сиёсий, ҳарбий ва ахборот соҳаларида мустаҳкам ва тизимли асосга эга. Яҳудий вужуди пайдо қилинганидан буён АҚШ уни ўзининг Яқин Шарқдаги асосий таянчи сифатида қабул қилиб келмоқда. Бу қараш нафақат ташқи сиёсий даъволарда, балки аниқ амалий қарорларда ҳам ўз аксини топган.

АҚШ томонидан яҳудий вужудига кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам ҳажми, замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш, қўшма ҳарбий машқлар ўтказиш ва разведка соҳасидаги ҳамкорлик – бу муносабатларнинг стратегик хусусиятга эга эканини кўрсатади. (Исроил) хавфсизлиги кўп ҳолларда АҚШ ташқи сиёсатининг ўзгармас устувор йўналиши сифатида қабул қилинади. Натижада, минтақадаги бошқа давлатлар манфаатлари ёки умумий барқарорлик масалалари иккинчи даражага суриб қўйилмоқда.

Бу муносабатларда муҳим жиҳат шундаки, (Исроил) хавфсизлиги масаласи АҚШ сиёсий муҳокамаларида деярли баҳссиз қабул қилинадиган, исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқат даражасига кўтарилган. Бундай ёндашув ташқи сиёсат қарорларини вазиятга мувофиқ баҳолаш, уларнинг узоқ муддатли оқибатларини ҳисобга олиш имкониятини бермайди.

(Исроил)нинг АҚШ ташқи сиёсатига таъсири очиқ босим ёки тўғридан-тўғри талаблар орқали эмас, балки узоқ йиллар давомида шаклланган, кўп босқичли ва тизимли омиллар орқали амалга оширилади. Бу омиллар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, АҚШ сиёсий тизимининг турли қатламларини қамраб олган.

Қонун чиқарувчи идоралар орқали таъсир ўтказиш

АҚШ Конгресси (Исроил) манфаатларини қўллаб-қувватлашда ҳал қилувчи ўрин тутади. Конгрессда (Исроил)га ҳарбий ёрдам ажратиш, унинг сиёсатига нисбатан танқидий баёнотларни чеклаш ва халқаро майдонда дипломатик ҳимоя кўрсатишга қаратилган қарорлар кўпинча кенг муҳокамаларсиз қабул қилинади. Бу ҳолат ташқи сиёсат масалаларида муқобил нуқтаи назарларнинг чекланишига олиб келади.

Жон Кирьяку (John Kiriakou) – АҚШ Марказий разведка бошқармаси(МРБ)нинг собиқ ходими бўлиб, Америкада қўлланилган қийноқ дастурини фош қилган энг машҳур шахслардан бири ҳисобланади – Америка сиёсий тизимида ташқи сиёсат масалалари кўп ҳолларда олдиндан белгиланган чегара доирасида муҳокама қилинишига эътибор қаратади. Унинг таъкидлашича, айрим йўналишлар, хусусан, (Исроил) хавфсизлигига дахлдор масалалар деярли муҳокама қилинмайдиган “қизил чизиқ” сифатида қабул қилинади. Бу эса самарали қарорларни қабул қилиш тамойилларига зид ҳолатни юзага келтиради.

Ахборот муҳити ва жамоатчилик фикрини шакллантириш

Ахборот соҳаси (Исроил) таъсирининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Оммавий ахборот воситалари орқали Яқин Шарқдаги воқеалар маълум бир нуқтаи назардан ёритилади. (Исроил) сиёсатига нисбатан кескин танқид кўп ҳолларда радикаллик ёки қонунийликдан четга чиқиш сифатида талқин қилинади.

Ноам Чомски – (Noam Chomsky) америкалик тилшунос, файласуф ва сиёсий танқидчи, замонавий сиёсий фикр ва медиа танқидига энг катта таъсир кўрсатган шахслардан бири – таъкидлаганидек, ахборот майдонида муайян сиёсий чегара мавжуд бўлиб, у жамоатчилик фикрини шакллантиришда катта аҳамият касб этади. Натижада, ташқи сиёсатда муқобил ёндашувлар, дипломатик ечимлар ёки ҳарбий йўлдан воз кечиш ғоялари кенг жамоатчиликка етиб бормайди ёки етарлича қўллаб-қувватланилмайди.

Қарор қабул қилишда танқидий таҳлилнинг чекланиши

(Исроил) хавфсизлиги кўп ҳолларда муҳокама талаб қилмайдиган мутлақ стратегия сифатида қабул қилиниши ташқи сиёсат қарорларида танқидий таҳлилнинг чекланишига олиб келади. Қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг минтақавий оқибатлари, халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан баҳоси ва узоқ муддатли барқарорликка нисбатан таъсири етарлича ҳисобга олинмайди.

Бу ҳолат ташқи сиёсатни стратегик режалаштиришдан кўра, қисқа муддатли сиёсий манфаатларга йўналтирилган қарорлар устун бўлишига замин яратади.

Эрон масаласи ва ҳарбий куч ишлатиш даъволари: (Исроил) таъсирининг энг ёрқин намунаси

Эронга нисбатан олиб борилаётган сиёсат (Исроил)нинг АҚШ ташқи сиёсатига таъсирини яққол намоён этувчи энг муҳим йўналишлардан биридир. Эроннинг ядровий дастури эҳтимолий хавф сифатида талқин қилиниб, унинг олдини олиш учун ҳарбий куч ишлатиш масаласи мунтазам равишда кун тартибига чиқарилади.

Бу муҳокамаларда ҳарбий йўл кўпинча охирги чора сифатида эмас, балки сиёсий босим воситаси сифатида кўрилади. Музокаралар, халқаро келишувлар ва назорат тизимлари етарлича самарали эмас, деган қараш устуворлик қилади. Натижада, куч ишлатиш ғояси ташқи сиёсий даъволарнинг ажралмас қисмига айланади.

Бундай кескин ёндашув эса, АҚШни яна бир узоқ давом этадиган, ечими ноаниқ ва катта харажатлар талаб қиладиган можарога тортилиши эҳтимолини кучайтиради. Бундан ташқари, ҳарбий зарбалар Эронни тўхтатиш ўрнига, уни янада қатъий сиёсат юритишга ундаши, минтақада қуролланиш пойгасини кучайтиришига олиб келиши муқарардир.

Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар нафақат икки давлат ўртасидаги муносабатларга, балки бутун Яқин Шарқ минтақасидаги барқарорликка жиддий таҳдид солади. Бундай ҳаракатлар яқин атроф давлатларни ҳам можарога тортилиши ва халқаро хавфсизлик тизимини заифлаштиришига олиб келади.

Шу билан бирга, АҚШнинг ташқи сиёсатдаги устувор дипломатиясини шубҳа остида қолдиради. Агар қарорлар ташқи таъсирлар асосида қабул қилинса, миллат манфаатларини тўғри белгилаш имконияти чекланади. Бу эса АҚШнинг халқаро майдондаги сиёсий обрў даражасини пасайтиради ва унинг етакчилик салоҳиятига жиддий путур етказади.

(Исроил)нинг АҚШ ташқи сиёсатига таъсири алоҳида, тасодифий ҳолат эмас, балки узоқ йиллар давомида шаклланган тизимли жараёндир. Эронни бомбалаш масаласининг доимий равишда кун тартибида сақланиши ушбу таъсирнинг чуқур илдиз отганини кўрсатади.

مَثَلُ ٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُوا۟ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَوْلِيَآءَ كَمَثَلِ ٱلْعَنكَبُوتِ ٱتَّخَذَتْ بَيْتًا ۖ وَإِنَّ أَوْهَنَ ٱلْبُيُوتِ لَبَيْتُ ٱلْعَنكَبُوتِ ۖ لَوْ كَانُوا۟ يَعْلَمُونَ

– “Аллоҳдан ўзга “дўстлар”ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта, уйларнинг энг абгори ўргимчак уясидир. Агар улар билсалар эди, (ўргимчак уяси каби ожиз нарсалардан паноҳ истамаган бўлур эдилар)”.                (Анкабут:41)

 

Ҳаётуллоҳ

19.12.2025й

TagsАҚШ ташқи сиёсатиЭрон масаласиЯҳудий вужуди
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Алиев ва Мирзиёевнинг Трамп “саҳнаси”даги трансконтинентал роли

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар»

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Россияда Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари яна қамоққа олинди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/