| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
20.12.2025
1568
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (daryo.uz 11.12.2025й): Ўзбекистонда метан заправкаларга вақтинча чеклов киритилмоқда.

Изоҳ: Энергетика вазирлиги метан заправкалардаги чекловларга қўшни давлатдаги техник носозлик туфайли импорт қилинаётган газнинг қисқарганини сабаб қилиб кўрсатди. Бироқ ҳар қишда такрорланадиган бу тақчилликларни фақат техник камчиликлар билан изоҳлаш – муаммонинг асл моҳиятини яширишдан бошқа нарса эмас. Асосий муаммо – Ўзбекистоннинг стратегик энергетика соҳаси ташқи кучлар ва транзит йўналишларга ҳаддан ортиқ қарам бўлиб қолганидир. Бу қарамлик мамлакатнинг энергетик суверенитетини жиддий чекламоқда. Бу қарамликнинг яққол далили 2025 йил 18 ноябрда асосий магистрал – “Марказий Осиё – Марказ” (МОМ) газ қувурининг Россиядаги эски қисмида содир бўлган технологик авариядир. Совет давридан қолган бу қувурнинг ҳар қандай узилиши Ўзбекистонга газ етказиб беришни кескин қисқартиради. “Газпром” билан шартномалар ва МОМ қувурига боғлиқлик Россиянинг энергетик назоратини кучайтириб, Москвага қиш мавсумида сиёсий босим ўтказиш учун қўшимча ричаг пайдо бўлишига олиб келади. Бундан ташқари, 22 октябр куни АҚШнинг “Лукойл”га қарши жорий этган санкциялари Ўзбекистон энергетикасини Вашингтоннинг санкция механизмига қанчалик қарам бўлиб бораётганини кўрсатди. “Лукойл”нинг Қандим ва Гиссар лойиҳалари тақдири ноаниқ бўлиб қолди. Энергетика вазирининг Олий Мажлис минбаридан “барча жараёнлар АҚШ Молия вазирлигининг OFAC бошқармаси билан мувофиқлаштирилмоқда” деб чиқиш қилиши, мамлакатнинг стратегик қарорлари ташқи рухсатга боғлиқ эканини исботлади. Агар OFAC рухсат бермаса, ички газ қазиб чиқариш ҳажми қисқаради. Яна бир муҳим омил – Хитой билан узоқ муддатли экспорт шартномалари ва қарз мажбуриятлари туфайли ички эҳтиёж кескин ошганда ҳам газ экспорти тўхтамаяпти. Сиёсий ва молиявий жарималардан қочиш учун ҳукумат экспортни қисқартира олмайди. Демак, метан заправкалардаги чекловларнинг ва умуман энергетикадаги муваффақиятсиз сиёсатнинг асл сабаби – Ўзбекистон энергетик соҳаси Россия транзити, АҚШ санкциялари ва глобал капитал манфаатлари ўртасидаги геосиёсий ўйинларнинг гаровига айланганидир. Энергетикадаги бу муаммо аслида тузум муаммоси бўлиб, мустамлакачиликка асосланган ҳозирги яроқсиз халқаро тартиб натижасидир. Шунга кўра, умматнинг туб манфаатларини ҳимоя қиладиган, Ислом ақидаси асосида бошқарувчи, ташқи босимларга бўйсунмайдиган ягона сиёсий вужуд – Халифалик давлати зарур. У табиий ресурсларни тўлиқ ва мустақил назорат қилиш, аҳолиси эҳтиёжларини сифатли ва адолатли равишда қондириш учун ягона ечимдир!

Хабар (xabar.uz 12.12.2025й): Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Туркманистон доимий бетарафлигининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил «Халқаро тинчлик ва ишонч йили» деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этди.

Изоҳ: Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида Ашхободда бўлиб ўтган Тинчлик ва ишонч халқаро форумида Россия, Туркия, Эрон президентлари, шунингдек, Марказий Осиёнинг барча беш давлати раҳбарлари, жумладан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашди. Президент Мирзиёев Туркманистонни бетарафликнинг 30 йиллиги билан табриклаб, очиқлик ва мулоқотни Ўзбекистоннинг фундаментал қадриятлари деб атади ва Превентив дипломатия йилини эълон қилиш таклифини илгари сурди. Форумнинг геосиёсий аҳамияти унинг юқори даражадаги иштирокчилар таркиби ва ҳозирги глобал кескинлик шароитида Марказий Осиё барқарорлигига қаратилгани билан белгиланади. Ашхобод учрашуви Евросиёдаги учта йирик қудрат марказини Марказий Осиёнинг беш президенти билан бир нейтрал майдонда бирлаштирди. Дунё миқёсидаги кескинликлар фонида, бу тадбир Марказий Осиёни ҳарбий рақобат майдони сифатида эмас, балки тинчлик ва транзит ҳудуди сифатида сақлаб қолинишини англатади. Туркманистоннинг доимий бетарафлик сиёсати мураккаб дипломатик мулоқотлар учун платформа ролини ўтади. Туркиянинг иштироки АҚШнинг билвосита манфаатларини (Россия таъсирини мувозанатлаш, энергетика йўлларини диверсификация қилиш) илгари суришга хизмат қилса, Эроннинг мавжудлиги Шимол-Жануб транспорт йўлаклари ва Афғонистон хавфсизлиги каби умумий минтақавий ташвишларни муҳокама қилиш учун имкон яратади. Умуман олганда, Ашхободдаги ушбу форум Марказий Осиёнинг геосиёсий аҳамияти ортиб бораётган бир пайтда, унинг барқарорлигини кафолатлашга хизмат қиладигандек кўриниши мумкин. Аммо ҳозирги кунда дунёда капиталистик демократия тузуми ҳукмрон экан, бу каби халқаро тадбирлар ва “тинчлик” чақириқларидан АҚШ, Россия каби мустамлакачи давлатлар ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилади. Шу нуқтаи назардан, бутун оламда, жумладан, Марказий Осиёда ҳам “тинчлик ва ишонч” муҳити қарор топиши мусулмонлар ўз муаммоларини фақат ўзлари ҳал қиладиган даражага чиққандагина юз беради. Бунинг учун эса, улар ўз сиёсатини Ислом асосига қуришлари керак бўлади!

Хабар (daryo.uz 13.12.2025й): “Ўзбекистонда дори воситалари билан боғлиқ жуда катта коррупцион механизм шаклланган” — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов.

Изоҳ: Хабарда Абдулла Азизовнинг матбуот анжуманидаги баёноти Ўзбекистонда дори воситалари билан боғлиқ жуда катта коррупцион механизм шаклланганини расман тасдиқлади. Бу коррупция кўлами аниқ фактлар билан исботланди: Ўзбекистонга Қозоғистон ва Россияга нисбатан анча кўп рецептли дори турлари кириб келаётгани, энг ачинарлиси, импорт қилинаётган 7599 та хорижий дори воситасидан 65 фоизи (4971 таси) фақат Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган бўлиб, бу дори турлари бошқа ўрганилган 10 та референт давлатда умуман мавжуд эмас. Қиёслаш учун, бу кўрсаткич Туркияда атиги 2 фоиздан кам. Агентлик раҳбарининг сўзларига кўра, бу ҳолат дистрибюторлар ва дори сотувчиларнинг шифокорларга қўшимча пул ёки бошқа усуллар орқали фақат ўз дори воситаларини ёзишга ўргатиш орқали йигирма йиллар давомида шаклланган коррупцион схема мавжудлигини очиқ кўрсатади. Депутат Алишер Қодировнинг “мамлакатда дори сотувидан олинадиган йирик даромадлар олдида одамлар соғлиғи бешинчи даражали масалага айланиб қолган” ва “касални товарга айлантириш деган тушунчани йўқотиш пайти келган” деган фикрлари эса, ҳукумат томонидан тан олинган бу коррупциянинг асл моҳиятини, яъни соғлиқни сақлаш тизимининг тижоратлашувини яққол кўрсатиб берди. Бу баёнотларнинг ўзиёқ Ўзбекистонда касални даволаш эмас, балки ундан фойда олиш аллақачон илдиз отганини ва бу капиталистик демократия тузумининг ҳақиқий башараси эканини тасдиқлайди. Аслида, “касални товарга айлантириш” тушунчаси Ғарб капиталистик тузуми устун қўядиган манфаатдорлик ва фойда олиш принципининг соғлиқни сақлаш тизимига сингиб кетгани натижасидир. Ҳукумат бу схема борлигини тан олаётган бир пайтда, “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш каби чоралар фақат тизимни техник тартибга солишга қаратилган бўлиб, муаммонинг туб моҳияти – капиталистик манфаатдорлик ва фойда олиш принципига барҳам бермайди. Шунинг учун ҳам кўп бора айтиб келганимиздек, фақат Халифалик томонидан Ислом тузуми татбиқ бўлишигина тиббиёт соҳасини тўғри тартибга солади ва одамларнинг соғлиги билан савдолашишга нуқта қўйилади.

Хабар (xabar.uz 13.12.2025й): Тошкентда кредит қарздорлиги учун фуқаронинг уйлари олиб қўйилди.

Изоҳ: Хабарга кўра, Тошкент шаҳрида Мажбурий ижро бюроси томонидан 7,9 миллиард сўмлик кредит қарздорлиги сабабли гаровга қўйилган жами 4 та турар жой хонадонлари банк фойдасига олиб қўйилиб, сотилган. Бу воқеа давлатнинг тинмай тарғиб қилаётган кредит тизимининг асл мақсадини ва унинг халққа келтираётган фожиасини очиб бермоқда. Ҳукумат кредитларни иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири сифатида кўрсатаётган бўлса-да, бундай ҳолатлар кредитнинг ривожланиш эмас, балки бойликни сармоядорлар қўлида жамланишига олиб борувчи ва одамларни хонавайрон қилувчи механизм эканини исботлайди. Бунинг сабаби Ўзбекистонда татбиқ этилаётган судхўрликка асосланган капиталистик иқтисодий низомдир. Аввало, бу низомнинг адолатсиз қонун-қоидалари оқибатида одамлар қашшоқлашади, уларнинг қўлида сармояси қолмайди. Кейин улар ўзларининг зарурий эҳтиёжларини қондириш учун қарзга муҳтож бўладилар, қарзни эса улкан фоизлар қўйилган кредит орқали олишга мажбур бўладилар. Агар кредитни қайтара олсалар ҳам катта зарар қилишади, энди қайтара олмасалар мол-мулклари, ҳатто яшаб турган уйларидан ҳам маҳрум бўлишади. Масалан, Мирзиёев президентлигининг бошида камбағалларга кредитга пул ва уй ҳайвонлари ёппасига тарқатилди. Бироқ бу уларнинг бошига битган бало бўлди. Улардан бир қанчаси амал-тақал қилиб қарзни қайтарган бўлса, қолганларининг мол-мулки, уй ҳайвонлари МИБ томонидан тортиб олинди. Эътиборлиси, бунда қарз берган тараф – давлат ёки хусусий банклар, молиявий ташкилотлар ҳеч қачон ютқазмайди, барча риск ва оғир оқибатлар оддий фуқаро зиммасига тушади. Исломда эса рибо қатъий тақиқланган ҳаром амал бўлиб, бундай фоизли кредитлар мутлақо жоиз эмас. Агар фуқаро эҳтиёж юзасидан қарз олишга мажбур бўлса, Исломда бу қарз фоизсиз ва қодир бўлганда қайтариш асосида ёки беғараз амалга оширилади. Шунингдек, Ислом аҳкомлари татбиқи натижасида сармоя фақат бойлар қўлида тўпланишига асло йўл қўйилмайди ва одамлар ўртасида доимий айланиб юриши таъминланади. Аллоҳ таоло айтади:

كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةًۢ بَيْنَ ٱلْأَغْنِيَآءِ مِنكُمْ

– “(Бу моллар) фақат бойларингиз орасида айланиб юрмаслиги учун…”.   (Ҳашр:7)

Хабар (daryo.uz 13.12.2025й): Ўзбекистонда субсидиялар бериш ва мақсадсиз ишлатилганини қайтариб олиш тартиби бўйича янги низом тасдиқланди.

Изоҳ: Янги тартибга кўра, субсидия олувчи тадбиркорлар бажариши лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичлар (KPI) белгиланди ва бу кўрсаткичлар бажарилмаган тақдирда маблағлар қайтариб олинади. Аслида, бу янги тартиб маҳаллий тадбиркорликни ривожлантиришдан кўра, асосан давлат ғазнаси хавфсизлигини таъминлаш ва назоратни кескин кучайтириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Ҳукуматнинг бундаги иккиёқлама стандарти адолатсизликни келтириб чиқаради. Бир томондан, энергетика секторига триллионлаган субсидиялар ажратилишига қарамай, бу маблағларнинг самарадорлиги ёки йирик давлат монополияларининг йўқотишлари устидан тадбиркорларга қўйилгандек қаттиқ назорат йўқ. Энергетика тизимининг самарасизлиги, эскирганлиги ва авариялари доимий субсидия талаб қилишга сабаб бўлади, лекин бу ҳолатлар учун жавобгарлик аниқ белгиланмайди. Бошқа томондан эса, кичик ва ўрта бизнесга келганда, субсидия тизими тотал назорат механизмига айланади: Субсидия ажратилиши subsidiya.mf.uz платформаси орқали мониторинг қилинади ва самарадорликни баҳолаш ҳукумат қарори билан тасдиқланган 17 та масъул вазирлик ва идора томонидан 10 та босқичда бажарилади. Бундай мураккаб, кўп босқичли схема тадбиркорнинг асосий ишини юритиш ўрнига, доимий ҳисобот бериш ва текширувлар билан овора бўлишига олиб келади. Бу эса назоратчи органларга тадбиркорга босим ўтказиш учун кенг имконият яратади. Субсидия берилиши учун тадбиркордан аниқ KPI талаб қилиниши ёрдамдан кўра кўпроқ қатъий шартли молиялаштириш эканини билдиради. Ҳатто тадбиркорга боғлиқ бўлмаган ташқи омиллар (масалан, давлат томонидан таъминланиши керак бўлган электр ёки газ узилиши) туфайли KPI бажарилмаса ҳам тадбиркорнинг айбдор бўлиш эҳтимоли юқори. Шундоқ ҳам ношаръий солиқлардан эзилаётган тадбиркорлар ҳукуматнинг “саховати” натижасида қатъий назоратга ҳам дучор бўлмоқдалар. Аммо Исломдаги тадбиркорликка ёндашув бундан бутунлай ва тубдан фарқ қилади. Исломда тадбиркорларга бериладиган молиявий ёрдам ва қарзлар уни синдириш учун эмас, балки фаолиятининг юксалиши ва ривожланишига хизмат қиладиган тарзда шаръий аҳкомлар асосида тартибга солинади.

Хабар (kun.uz 13.12.2025й): Автоспорт юлдузлари Тошкентда. Ўзбекистон Formula-1 пойгаларини ўтказмоқчи.

Изоҳ: Жаҳон автоспорт юлдузларининг FIA Бош Ассамблеяси ва FIA Awards тақдирлаш маросими учун Тошкентга йиғилиши ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг келажакда Formula 1 пойгаларининг айрим босқичларига мезбонлик қилиш имкониятларини ўрганаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Буни ўзбек ҳукуматининг навбатдаги кераксиз ва зарарли бўлган дабдабали ва қиммат лойиҳаларидан бири, деб бемалол айтиш мумкин. Зеро, давлат умумий ташқи қарзи 70 миллиард доллардан ошган ва халқимиз устида қаттиқ тежамкорлик сиёсатини юргизаётгани ҳолида бундай бемаъни лойиҳаларга пул совураётганини қандай тушуниш мумкин?! Маълумки, автоспорт ўйинлари кўнгилочар тадбирлардан бўлиб, у қиморбозлик ва вақтни беҳуда сарфлаш каби иллатларга йўл очади. Бу, айниқса, ёшларни чалғитиш, хусусан, Исломга қизиқишини бошқа нарса билан алмаштиришнинг услубларидан бири сифатида хатар туғдиради. Халқимиз бошида шунча муаммолар турганда ҳукуматнинг бундай фойдасидан зарари кўп бўлган лойиҳаларни ташкил қилиш ва ривожлантиришга эътибор бераётгани, ўзи кўтариб чиқаётган “инсон қадри учун” деган шиорларида ростгўй эмаслигини яққол кўрсатади. Шунингдек, бу каби лойиҳалар одамларни мавжуд жиддий муаммолардан чалғитиб, норозилик кайфиятини юмшатиш учун амалга оширилиши ҳам ҳозир сир бўлмай қолган. Ўзбек режими ҳам спортни, хусусан, унинг ҳали юртимизда оммалашмаган янги турларини ривожлантириш ортига ўзининг муваффақиятсиз сиёсатини яширишга уринмоқда. Бироқ мусулмон халқимиз бугун бундай сиёсатга алданмаслиги, унинг ортидаги яширин мақсадларни англаб, унга қарши турмоғи лозим. Ҳолбуки, муаммолар чуқурлашиб, одамларнинг азоб-уқубатлари ортгани сари ҳукуматнинг мана бундай чалғитувчи манвёрлари ҳам кўпайиб бораверади. Мусулмонлар ҳукуматнинг бундай ёндашуви Ғарбнинг манфаатдорликка асосланган бузуқ тузуми татбиғи натижаси эканлигини ҳам тушуниши зарур. Бу тузумда раҳбарларнинг устувор мақсади уммат манфаатларини қабул қилиш ва уларни ҳимоя қилиш эмас, балки глобал имиж ва капитал манфаатлари ҳисобланади. Шунга кўра, мусулмонлар ҳушёрликни оширишлари ва сиёсатга таъсир ўтказиш учун бор куч-имкониятларини ишга солишлари вожибдир!

Хабар (kun.uz 17.12.2025й): Тошкент шаҳридаги тунги клуб олдида зўравонлик қилган Акмал Шукуров озодликка чиқарилди. Унга оид жиноят ишини кўриб чиққан апелляция суди дастлабки суд ҳукмини ўзгартирди.

Изоҳ: Апелляция суди ҳукмига кўра, Акмал Шукуровга тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 4 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Тошкент шаҳридаги тунги клуб олдида юз берган ушбу воқеа жамиятда анчайин кескин реакцияларга сабаб бўлганди. Энди эса зўравон шахснинг суд залидан озод қилиб юборилгани дард устига чипқон бўлди. Мазкур ҳодиса тўғрисида Kun.uz нашри “Қаловини топса, қор ҳам ёнади: безорилиги учун 8 йилга қамалган Акмал Шукуровни апелляция суди озодликка чиқариб юборди” номли мақола эълон қилди. Унда айтилишича, худди шунга ўхшаш бошқа ҳолатларда суд айбланувчига “раҳм” қилмай, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўз кучида қолдирган. Яна бир эътиборли жиҳат, Акмал Шукуров устидан суд жараёнлари ёпиқ ҳолда ўтказилган. Суд бунга “айбланувчи ва унинг оиласи шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш” деган важ-карсон келтирган. Бундан ташқари, маълумотларга кўра, Шукуровнинг отаси аввал хавфсизлик органларида ишлаган ва бу нарса суд ҳукмига ўз таъсирини ўтказиши мумкинлиги борасида жамоатчиликда хавотирлар пайдо бўлган. Шулардан кўриниб турибдики, зўравоннинг иши “ёпти-ёпти” қилиб юборилди. Бу ҳолат Ўзбекистондаги суд тизимининг нақадар адолатсиз, нақадар икки хил стандартли эканлигига яна бир ёрқин мисол бўлди. Бироқ халқимиз бунга фақат суд тизими камчиликлари ёки коррупциянинг илдиз отгани, деган эътиборда қарамаслиги лозим. Балки муаммони бутун бошли чирик капиталистик демократия тузумидан излаши зарур. Чунки бу тузумда кучлилар доим кучсизларни эзади, кучлилар жиноят қилса кечирилади, ожизлар жиноят қилса қонун қаттиққўллиги билан жазоланади. Бунинг акси ўлароқ Ислом тузумида ҳамма Шариат олдида тенгдир. Бой ёки камбағалми, ҳоким ё фуқароми – хуллас ҳеч ким Шариатдан устун ҳисобланмайди. Бунинг ёрқин намунасини Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу машҳур сўзларидан топамиз: “Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилганда ҳам қўлини кесган бўлардим”.

 

Форуқ

20.12.2025й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Мўминлар орасида Аллоҳга берган аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир

  • МАҚОЛАЛАР

    Тарихимизнинг аччиқ ҳақиқатлари!  

  • МАҚОЛАЛАР

    Такфир балоси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/