| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  •  Ямандаги ҳарбий воқеалар ривожининг кўлами

  • Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми?

  • Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда?

  • Мусулмонлар ҳукмдорлари БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан нутқ сўзлашда бир-бирлари билан беллашадилар, аммо амалларга келса, уларнинг луғатида бундай сўз йўқ!

  • Мусулмон қўшинлари сафидаги Қутайба ибн Муслим авлодлари Хитой раҳбари томонидан Шарқий Туркистонда уйғур мусулмонларига нисбатан олиб борилаётган даҳшатли зулмга чек қўйсин!

  • ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?

  • БРИКС: Жаҳон тизими ўзгарадими ёки унинг ичидаги куч марказларими?

  • Мусулмонлар армиялари қўмондонлари душман ҳарбий раҳбарлари билан нима мақсадда йиғилмоқда?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Қизингизни нега ўқитмайсиз?

Қизингизни нега ўқитмайсиз?

By htadmin
12.01.2026
0
Share:

Қизингизни нега ўқитмайсиз?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бугунги кунда жамиятимизда муҳокамаларга сабаб булаётган муаммолардан бири – ахборот майдони ва ижтимоий тармоқларда тез-тез такрорланаётган бир ибора: “Қизингизни нега ўқитмайсиз?”

Бир қарашда, ушбу савол илм-маърифатга чорлов, аёллар келажаги учун ғамхўрлик ифодасидек туюлади. Бироқ унинг амалдаги қўлланишига диққат билан назар ташланса, бу ибора кўп ҳолларда холис савол эмас, балки айблов шаклида ишлатилаётгани яққол кўринади. Айниқса, исломий муҳитда ўсиб улғаяётган қиз фарзандларнинг ҳаёси, иффати ва маънавий муҳофазасига жиддий ёндашадиган ота-оналар ушбу ибора орқали жамият олдида гўё билимга қарши, тараққиётга душман, қиз боланинг келажагини қасддан чеклаётган шахс сифатида тасвирланмоқда. Бу эса масаланинг асл моҳиятини нохолис талқин қилишга олиб келмоқда. Аслида, ушбу баҳснинг илдизи умуман бошқа ерда. Муаммо қизларни ўқитиш истагида эмас. Муаммо — қизлар қандай муҳитда, қайси шартлар асосида ва қандай маънавий кафолатлар билан таълим олиши масаласида.

Қиз оила учун шунчаки фарзанд эмас. У – омонатдир. Бу тушунча фақат инсоний, ахлоқий ва маънавий маънода эмас, балки энг аввало Ислом ва шариат асосидаги масъулиятни англатади. Мусулмон ота-она ўз фарзандининг жисмоний эҳтиёжлари билан бирга, унинг руҳий хотиржамлиги ва ахлоқий поклиги учун ҳам жавобгарликни ҳис қилади. Шу нуқтаи назардан қаралганда, айрим ота-оналарнинг қизлар таълими масаласида эҳтиёткорлик кўрсатиши жоҳиллик ёки илмга душманликдан эмас, балки масъулиятдан келиб чиқанидандир. Бироқ жамиятда бундай ҳолат кўпинча тушуниш билан эмас, мазаҳ, танқид ёки очиқ таъқиблар билан қарши олинмокда.

Қиз боланинг балоғат ёшига етиши унинг ҳаётида энг нозик босқичлардан бири ҳисобланади. Бу даврда у ҳам жисмонан, ҳам руҳан жиддий ўзгаришларни бошдан кечиради. Ана шу пайтда қиз бола қайси муҳитда таълим олаётгани эътиборлидир. У куни бўйи кимлар билан мулоқотда, қандай муносабатлар ичида юрипти, қандай маърифат унга сингдирилмоқда – буларнинг барчаси унинг келажакдаги шахсиясини белгилаб беради.

Бугунги умумий таълим муассасаларида эса, қизлар балоғат ёшидан бошлаб номаҳрам ўғил болалар билан доимий аралаш муҳитда бўлишга мажбур. Аслида, бу ҳолат барча ота-оналарни бирдек ташвишлантириши зарур. Чунки ҳар қандай муҳит ҳам ахлоқий жиҳатдан соғлом бўлавермайди. Ёшлар орасида ҳаё, чегара ва ўзаро ҳурмат ҳар доим ҳам барқарор сақланавермайди. Айрим ҳолларда қиз болага нисбатан ноўрин қарашлар, ноҳақ сўзлар ҳам учрайди. Бундай воқеликни кўриб турган ота-она олдида табиий савол туғилади: “Қизим илм олиши учун уни бундай ҳолатларга мажбур қилиш шартми?”

Қизлар таълими атрофидаги энг оғриқли масалалардан яна бири – рўмол(яъни сатр) мавзусидир. Кўплаб оилалар учун рўмол шунчаки ташқи кўриниш ёки анъанавий кийим эмас. У биринчи навбатда Аллоҳнинг буйруғи, ҳаё, иффат ва эътиқод рамзидир. Агар қиз бола рўмол ўраб, тартибли, одобли ва билим олишга интилиб юрса ҳам, айрим таълим муассасаларида айнан шу рўмол сабабли у босимга учраётгани сир эмас. “Ягона кийим тартиби(мактаб формаси)” деган баҳона ортида рўмолни ечиш талаби қўйилади. Бу эса қиз болани оғир танлов олдида қолдиради: эътиқоддан кечиб билим олишми ёки эътиқодни маҳкам ушлаб умумий таълимдан воз кечишми?

Бундай ҳолатда ота-она икки ўт орасида қолади. Бир томонда – қизининг таълими, иккинчи томонда – унинг иймони, ҳаёси ва Аллоҳнинг буйруғига бўйсуниш. Айрим ота-оналар учун иккинчи томон устувор аҳамият касб этади. Улар осон бўлмаган, аммо эътиқодига мос деб билган қарорни қабул қилади – қизини умумий таълим муҳитидан олиб қолиш. Кейин эса айнан шу ота-оналар жамият олдида айбдор сифатида кўрсатилади.

Жамиятда тез-тез айтиладиган яна бир даъво – айрим соҳаларда, айниқса тиббиётда аёл мутахассислар етишмаслиги масаласидир. Бу ҳолат учун ҳам айб кўпинча ота-оналарга тўнкалади. Албатта, аёл мутахассисларга эҳтиёж бор. Бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Бироқ савол шу ерда: агар қизлар учун мавжуд таълим муҳити уларнинг эътиқоди, ҳаёси ва ахлоқий талабларига мутлақо мос келмаса, бундай ҳолат учун фақат ота-оналарни айблаш адолатданми?

Аслида, ақида ва шариат ҳамда илм – булар бир-бирига зид тушунчалар эмас, балки ақида ва шариат айни илмдир. Зотан, илм Исломда юксак қадрият сифатида эътироф этилади. Илм олиш эркакка ҳам, аёлга ҳам фарз ҳисобланади. Шунинг учун бу ўриндаги муаммо устимизда татбиқ қилинаётган тузумдадир. Хусусан, Исломга тамоман ёт бўлган стандартлар асосида ташкил қилинган таълим системасидадир.

“Қизингизни нега ўқитмайсиз?” деган саволни беришдан олдин жамият бир ҳақиқатни очиқ тан олиши шарт:

Бугунги муаммонинг асл сабаби ота-оналар эмас, балки қизлар учун алоҳида, хавфсиз ва маънавий жиҳатдан соғлом муҳитга эга таълим тизимининг мавжуд эмаслигидир. Агар таълим ҳукумат тарафидан Ислом аҳкомлари асосида ташкил қилинганда эди, агар қиз бола ўз ҳаёси, иффати ва эътиқодини сақлаган ҳолда билим олиш имконига эга бўлганида, бугун кўплаб ота-оналар қизини ўқишдан олиб қолиш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмасди. Демак, муаммо қизларни ўқитиш истагида эмас. Муаммо – уларни қандай муҳитда ўқитиш масаласида.

Абдуллоҳ

13.01.2026й

TagsтаълимҚизингизни нега ўқитмайсиз?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Кескинлик бўрони» коалицияси Ямандаги миссиясини тамомлаш арафасида

  • МАҚОЛАЛАР

    Умматга нидо

  • МАҚОЛАЛАР

    Субсидия орқали давлат назоратни кучайтиряпти

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми?

    Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 16 сентябрда АҚШ Вакиллар палатаси Россия ва Эронга қарши янги санкциялар тўпламини қабул ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда?

    Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Марказий Осиё халқаро институтининг 14.09.2026й санали хабарида қуйидаги маълумот берилди: «Тошкентда Марказий Осиё–Британия таҳлил марказларининг биринчи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда? ​سْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ АҚШ ва Европа олийгоҳларида синган қадриятлар ва бой берилаётган авлод ​Интернет ва ОАВ саҳифаларида “Фалончи ўқувчимиз Гарвардга қабул ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда?

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 11 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда?

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 18 сентябрда Ўзбекистон Марказий банки халқаро резервларнинг бир қисмини ташқи бошқарувга бериш режалаштирилаётганини маълум қилди. Ташқи бошқарувга бериладиган ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: