Куфрнинг жон талвасаси
Куфрнинг жон талвасаси
“Туғруқ оғриқлари”
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Бугунги инсоният шунчаки навбатдаги геосиёсий инқирозни эмас, балки асрлар давомида “инсон нажоти” сифатида талқин этиб келинган либерал-капиталистик дунёқарашнинг ҳалокатига гувоҳ бўлмоқда. Ғарб ва Шарқнинг (Америка ва Хитой) моддият устунига қурилган гегемон моделлари ички зиддиятлари туфайли мафкуравий ва иқтисодий жиҳатдан мувозанатни йўқотди. Бу ҳолат қадимги Рум ва Форс империяларининг заволи олдидаги сўнгги тўқнашувини ёдга солади. Бироқ бу галги ҳалокат глобал миқёсда ва шиддатлироқ кечмоқда.
I. Глобал гегемониянинг ваҳшийлик босқичи.
Эски тизим ўз ҳаётини узайтириш учун инсонийликнинг барча ахлоқ чегараларини бузиб ўтди. Бугунги халқаро сиёсатда қуйидаги учта стратегик хатар яққол намоён бўлмоқда:
Тўғридан-тўғри иқтисодий экспансия: Глобал кучлар ўз ички камомадларини ёпиш учун мусулмон ўлкаларининг табиий бойликларига ҳеч қандай воситачисиз, тажовузкор тарзда эгалик қилишга ўтди.
Ўз мавқеини сақлаш илинжида бўлган гегемон куч нафақат мусулмонларни, балки ўз вассаллари ва стратегик ҳамкорларини ҳам “қурбонлик кундаси”га қўймоқда.
Прокси урушлар ва заифлик ниқоби: Очиқ майдондаги жанглардан қочиш, тизимнинг ичидан чириб битганини яшириш мақсадида учинчи давлатлар ҳудудини қонли полигонга айлантириш – кучнинг эмас, балки стратегик ожизликнинг белгисидир.
II. Қадриятлар таназзули ва “фурқон” майдони.
Глобал тизимнинг ҳақиқий мағлубияти жанг майдонларида эмас, балки Ғазонинг муқаддас тупроқларида содир бўлди. Бу макон дунёнинг “Фурқони”га (ҳақ ва ботилни ажрим қилувчи нуқтага) айланди:
Демократия афсонаси ҳалокати: Инсон ҳуқуқлари ҳақидаги оташин маърузалар Ғазодаги мазлумлар қони олдида ўз баҳосини йўқотди. Халқаро ҳуқуқ тизими ўз асосчилари томонидан оёғости қилиниб, четга улоқтирилди.
Маънавий уйғониш: Дунё аҳли – тили ва динидан қатъий назар – мусулмонларнинг иродасидаги илоҳий қувватга гувоҳ бўлди. Бугун инсоният капитализмнинг совуқ ва руҳсиз бағридан кўра, Исломнинг адолатли мабда-мафкурасига кўпроқ эҳтиёж сезмоқда.
III. “Туғруқ оғриқлари”: вайроналар орасидан таралаётган нур.
Тарихнинг адолат ва ҳақ ғилдираги ҳар доим оғриқли бурилишлар билан ҳаракатланади. Бугунги изтироблар – бу шунчаки азоб эмас, балки янги дунё тартиботининг “туғруқ оғриқлари”дир.
Имом Аҳмад Муснадида келтирган узун ҳадисда шундай дейилади:
والله لقد بعث رسول الله صلى الله عليه… وسلم في زمان أَغْبَرَ ما بعث فيه نبيٌّ قبله، لا نبيَّ قبله، ولا فترة من الرسل، ولا جاهليةَ أجهلُ من هذا، إن الناس لا يرون أن دينًا خيرٌ من عبادة الأوثان. فجاء رسول الله صلى الله عليه وسلم بالفرقان الذي فرّق به بين الحق والباطل، ففرق بين الرجل وبين أبيه وابنه وأخيه. إن كان الرجل ليرى أباه أو ابنه أو أخاه كافرًا، وقد فتح الله قلبه للإيمان، يعلم أنه إن هلك دخل النار، فلا يقرُّ عينه وهو يعلم أن حبيبه في النار…..
“Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ ﷺ шундай оғир замонда юборилдиларки, бундай пайтда илгари ҳеч бир пайғамбар юборилмаган эди. Ундан олдин на пайғамбар бўлган, на расуллар орасида узилиш даври, на бу жоҳилиятдан кўра кучлироқ жоҳилият бор эди. Одамлар бутларга сиғинишдан кўра яхши дин бор деб ўйламас эдилар. Шунда Расулуллоҳ ﷺ ҳақ билан ботилни ажратувчи Фурқонни олиб келдилар. У сабабли киши билан отаси, ўғли ва акаси ўртаси ажралди. Ҳатто инсон, Аллоҳ унинг қалбини иймонга очган ҳолда отаси, ўғли, акаси ёки укасининг куфрда эканини кўриб туради ва агар у (шу ҳолида) ҳалок бўлса дўзахга тушишини билади. Шунинг учун у суюкли кишисининг дўзахда бўлишини билиб туриб, кўзлари ҳеч бир шодланмайди…”
Бугунги кунда ҳам худди шундай сараланиш жараёни кетмоқда. Сафлар тозаланмоқда: ким зулмга шерик, ким томошабин ва ким ҳақиқат учун жон фидо қилувчи – ҳаммаси аён бўлмоқда. Бу тозаланиш Мадина ҳижрати олдидаги синовлар каби хайрли муқаддимадир.
Енгиллик ва юксалиш муждаси
Эй уммат ва эй адолат истаган инсоният! Кўраётганимиз вайроналар – янги иморатнинг пойдевори учун майдон бўшатилишидир. Капитализм ва моддиятчилик ўз умрини ўтаб бўлди. Ислом нафақат эътиқод, балки мукаммал тузум сифатида дунё саҳнасига қайтмоқда. Зулмат қуюқлашган сари тонг яқинлашади. Зеро, Раббимиз ваъдаси ҳақдир:
«فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا»
“Бас, албатта, бир қийинчилик билан енгиллик бордир”. (Шарҳ:5)
Бугунги беқиёс қурбонлар, мазлумларнинг самога ўралаётган нолалари ва кўз ёшларимизнинг ҳар бир томчиси – қанчалик оғир, қанчалик изтиробли бўлмасин, аслида булар ТОНГ олдидаги зулматдир! Билингки, бу оғриқлар шунчаки мусибат эмас, балки келажакнинг қон ва кўз ёш билан ёзилаётган буюк башоратидир. Бу изтироблар – яқинлашаётган Буюк ва Одил Ислом ғалабасининг, Ҳақ тантанасининг муқаддас муждасидир!
Зулм қанчалик ортса, адолат қуёши чиқиши шунчалик яқин. Бугунги қурбонлар эса, ўша нурли кунларнинг пойдеворига қўйилаётган энг азиз ва энг пок тамал тошларидир!
Муҳиддин
21.04.2026й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми