ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»

ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»
Дипломатия ниқобидаги муҳораба Бугунги сиёсий кун тартибининг марказида Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги стратегик битимнинг «пишиб етилгани» ҳақидаги хабарлар турибди. Гўёки тарози палласи ҳарбий тўқнашувдан кўра дипломатик мулоқот томон оғиб, вазият юмшаётгандек (деэскалация). Бироқ, воқелик бундан анча мураккаб: дипломатик музокаралар ва Эронга қарши денгиз қамали давом этаётган бир пайтда, АҚШ Бандар-Аббос, Ларк ороли ва Ҳурмуз бўғози атрофига ҳаводан олов ёғдиришда давом этмоқда. Бу зарбалар шунчаки «мушак намойиши» эмас, балки ракета платформалари ва ҳаво мудофаа тизимларини ишдан чиқаришга қаратилган аниқ амалиётлардир.
Халқаро сиёсатнинг асл вазни ҳарбий репортажлар ёки жарангдор баёнотлар билан эмас, балки жаҳон тартиботининг «пойдевори»да юзага келаётган дарзларнинг чуқурлиги билан ўлчанади. Ҳурмуз бўғозидаги воқеалар — шунчаки икки давлат ўртасидаги кескинлик эмас, балки яккаҳукмронлик даври тугаётган бир паллада Америка қудратининг қай даражада чекланганини фош этувчи бевосита синовдир.
Олов остидаги музокаралар Халқаро майдонда музокара тили билан «олов тили» қоришиб кетди. Қатар ва Покистон воситачилигида музокаралар столи атрофида табассумлар алмашилаётган бир пайтда, геосиёсий саҳна ортида портлаш садолари тинмаяпти. Дональд Трампнинг «Truth Social» тармоғида Эрон кемаларига берилган зарбалар акс этган (ҳатто сунъий интеллект ёрдамида яратилган) суратларни ёйинлаши — бу шунчаки сиёсий шоу эмас. Бу — замонавий халқаро муносабатлардаги янги феномен: дипломатия соясидаги уруш ва жанг қаъридаги дипломатия.
Бу мураккаб геосиёсий тенглама Американинг аввалги мутлақ гегемонлик мавқеини бой берганини кўрсатмоқда. Эндиликда Вашингтон барқарорликни ўз измига солувчи куч эмас, балки «куч орқали тинчлик» мантиғи билан кескинликни жиловлашга уринаётган оддий воситачига айланиб қолди. Оқ уй аввалги ўн йилликларга хос бўлган «тезкор ечим» (блицкриг) ҳашаматидан маҳрум. Ўз навбатида, Теҳрон стратегик жуғрофия ва энергия йўлакларини «қалқон» қилиб, рақибини аста-секин ҳолдан тойдириш тактикасини усталик билан қўлламоқда.
Аросат ҳудуди ва иқтисодий тузоқ Вазиятнинг энг қалтис жиҳати — ҳарбий тўқнашув ва музокараларнинг бир вақтда, параллель кечаётганидир. Бу жаҳон тизими тубдан трансформация бўлаётганидан дарак: эндиликда уруш ва тинчлик — оқ ва қора каби ажратилган ранглар эмас, балки бир-бирига қоришиб кетган «аросат ҳудуди»дир. Бу мавҳумлик ичида супердержавалар «якуний сўз»ни айтиш қобилиятини йўқотиб, доимий инқирозларни бошқариш ўйинидаги иштирокчилардан бирига айланиб қолмоқда. Ҳатто Хитойни бу ўйинга жалб қилиш уринишлари ҳам Вашингтонга кутилган нажотни бермади.
Бугун ҳарбий аралашувнинг товони фақат маҳаллий эмас, глобал миқёсда тўланади. Ҳурмуз бўғозидаги кичик бир тебраниш жаҳон энергия бозорларини ларзага солиб, таъминот занжирларини узиб қўяди. Бундай ўзаро боғлиқлик Америкага қўшимча куч эмас, аксинча, янги чекловлар ва «оёқдаги кишан»ларни юклайди. Эндиликда ҳар бир ҳарбий қадам нафақат стратегик устунлик, балки дунё иқтисодиётининг хавотирли реакцияси асосида ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Ливан: Кучлар имтиҳони полигони Америка-Эрон музокараларида Ливан омили — минтақавий таъсир доираларининг марказий тугунидир. Теҳрон учун Ливан шунчаки қўшни давлат эмас, балки ўз таъсирини ёйиш ва чегараларидан ташқарида мустаҳкам «стратегик чуқурлик» яратиш учун асосий плацдармдир. Вашингтон эса бу таъсирга ўз иттифоқчилари — аввало яҳуд вужуди ва нормаллаштириш «поезди»га минишга шай турган Кўрфаз монархияларига таҳдид деб қарайди. Эрон ҳизбини қуролсизлантириш борасидаги уринишлар чиппакка чиққач, бу таъсирни жиловлаш АҚШ хавфсизлик доктринасининг бош вазифасига айланди.
Шу боис, Ливан алоҳида масала эмас, балки икки қарама-қарши лойиҳа тўқнашадиган «синов майдони»дир. Ҳатто келишув матнида очиқ ёзилмаса-да, Ливан омили Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги кўринмас «марказий тугун» бўлиб қолаверади. Яҳуд вужудига Ливанда ваҳшийлик қилиш учун «яшил чироқ» ёқиб берилгани ҳам шундан — Вашингтон жанг майдонидаги вазият орқали музокаралар столида Теҳроннинг қўлини қайиришдан умидвор.
Стратегик тузоқ ва янги уфқлар Америка бугун «стратегик тузоқ» ичида қолди: бир вақтнинг ўзида иттифоқчиларни ҳимоя қилиш, рақибларни тийиб туриш, бозорларни тинчлантириш ва мавжудлиги хавф остида қолган яҳуд вужудини сақлаб қолиш мажбурияти уни ҳолдан тойдирмоқда. Вашингтоннинг ҳаракатлари эндиликда узил-кесил натижа яратишга эмас, шунчаки «хавфларни бошқариш»га қаратилган.
Бу воқеалар тизимнинг бирдан қулаши эмас, балки Американинг «шартсиз устунлик пуфаги» аста-секин ёрилаётганидан дарак. Бу пуфак ҳали портлагани йўқ, лекин тугамайдиган урушлар ва ишончни йўқотаётган иттифоқчилар вазни остида ўз босимини йўқотмоқда.
Ғарб марказлашган тизимнинг сўниши — тарихнинг якуни эмас, балки энг муҳим саволнинг бошланишидир: Гегемонлик ва очкўз истеъмолчиликдан толиққан дунёни ким қутқаради? Мана шу стратегик бўшлиқда Ислом — инсон, ҳокимият ва адолат ҳақида бутунлай бошқача тасаввурга эга мукаммал мафкуравий лойиҳа сифатида намоён бўлмоқда.
Ғарбнинг маънавий ва сиёсий пойдеворлари дарз кетаётган бир пайтда, Исломнинг тарих саҳнасига қайтиши шунчаки ҳиссий соғинч эмас, балки дунёнинг ўзгаришлари тақозо этаётган муқаррар эҳтимолдир. Уммат онгида юксалаётган Исломий уйғониш Расулуллоҳ ﷺнинг Пайғамбарлик манҳажи асосидаги Рошид Халифалик қайтиши ҳақидаги илоҳий башоратларига боғланмоқда. Бугунги куннинг ҳақиқий саволи «Дунёни ким бошқаради?» эмас, балки «Қайси мафкуравий лойиҳа инсониятни ҳалокатдан қутқаришга қодир?» деган саволдир.
Устоз Муҳандис Висом Ал-Атраш
Роя газетасининг 2026 йил 3 июн, чоршанба кунги 602-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!