Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

Fitch прогнози ортида нималар яширинган?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га яхшилади. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бу воқеани глобал беқарорлик ва молия бозорларидаги мавҳумлик шароитида Ўзбекистонда президент раҳбарлигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилиши ҳамда халқаро инвесторларнинг мамлакатга бўлган юқори ишончи ифодаси сифатида баҳолади.
Рейтинг агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг узоқ муддатли хорижий валютадаги эмитент дефолти рейтинги “ББ” даражасида тасдиқланган бўлиб, истиқбол прогнози юқорига қараб ўзгартирилган. Айни пайтда мамлакатнинг суверен кредит рейтингини ошириш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари сифатида Саида Мирзиёева халқаро ҳамкорлар билан фаол мулоқот давом эттирилишини ва Ўзбекистон олдига 2030 йилгача суверен кредит рейтингини инвестициявий даражага олиб чиқиш вазифаси қўйилганини маълум қилди. Расмий баёнотларда ушбу кўрсаткичнинг яхшиланиши инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда халқаро молия бозорларида маблағ жалб қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилувчи улкан ютуқ сифатида тақдим этилмоқда. Аммо бу баландпарвоз иқтисодий терминлар ва рақамлар ортига яширинган асл ҳақиқатларни, уларнинг оддий халқ манфаатларига ва реал кундалик ҳаётига қандай таъсир кўрсатишини синчиклаб ва холис таҳлил қилиш вақти келди. Рейтинг агентликларининг баҳоси давлатнинг фаровонлигини эмас, балки унинг глобал капиталистик тизимга қанчалик мустаҳкам боғланганини ва ташқи қарз берувчилар олдидаги мажбуриятларини қай даражада бажара олишини кўрсатувчи кўрсаткичдир.
Суверен кредит рейтинги нима эканлигига эътибор қаратадиган бўлсак, расмий таърифнинг ўзидаёқ унинг асл мақсади кўриниб турибди: у мамлакатнинг молиявий мажбуриятларини бажариш, яъни олинган қарзларни қайтариш қобилиятини баҳоловчи мезондир. Халқаро рейтинг агентликлари, жумладан, Fitch Ratings ҳам хайрия ташкилоти эмас, балки йирик трансмиллий корпорациялар, глобал банклар ва инвестиция фондларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи тижорат тузилмаларидир. Улар бирон бир давлатнинг рейтингини ёки унинг прогнозини “ижобий” деб баҳолаганда, ўша давлатда яшаётган оддий одамларнинг яшаш даражаси ошганини, тиббиёт ёки таълим сифати яхшиланганини ёхуд аҳоли даромади кўтарилганини назарда тутмайдилар. Fitch учун энг муҳим омил – бу ҳукуматнинг солиқ ва фискал сиёсати орқали одамлардан қанчалик кўп маблағ йиғиши ҳамда бу маблағларни ташқи қарз фоизларини тўлашга йўналтира олишидир. Яъни рейтингнинг “барқарор”дан “ижобий”га ўтиши аслида Ўзбекистон ҳукумати халқаро молиявий доиралар талаб қилган қаттиққўл иқтисодий чораларни, масалан, солиқ базасини кенгайтириш, коммунал хизматлар учун тарифларни ошириш ва ижтимоий тўловларни қисқартириш каби сиёсатни “муваффақиятли” амалга ошираётганидан далолат беради. Глобал молиявий тизим назарида “яхши давлат” – бу ўз халқини максимал даражада солиққа тортиб бўлса ҳам, ташқи кредиторлар олдидаги қарзини бир тийин қолдирмай узадиган давлатдир.
Саида Мирзиёева таъкидлаган “глобал беқарорлик шароитидаги изчил ислоҳотлар” мазмунига чуқурроқ назар ташласак, бу “ислоҳотлар”нинг аксарияти оддий тадбиркорлар ва халқ елкасига оғир юк бўлиб тушаётганини кўрамиз. Охирги йилларда Ўзбекистонда Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тизимидаги ўзгаришлар, солиқ маъмурчилигининг қаттиқлаштирилиши ва кичик бизнес вакиллари учун яратилган турли сунъий тўсиқлар айнан солиққа тортиш мақсадида амалга оширилди. Бу чора-тадбирларнинг барчаси давлат бюджетининг реал даромадларини ошириш ва шу орқали халқаро молия бозорларида мамлакатнинг “тўлов қобилияти” ҳақидаги тасаввурни яхшилашга қаратилган. Ваҳоланки, бу ислоҳотлар ички бозорда ишлаб чиқарувчиларнинг синишига, товар ва хизматлар нархининг тинимсиз қимматлашига олиб келмоқда. Масалан, тадбиркорлар “оқартириш” ва солиққа тортиш занжирига мажбуран киритилганидан сўнг, улар ўз харажатларини қоплаш учун маҳсулот таннархини оширишга мажбур бўладилар. Натижада, инфляция юки яна оддий халқ елкасига тушади. Fitch агентлиги мана шундай ички шилиш механизмлари самарали ишлаётганини ва давлатнинг халқ ҳисобидан бойиш имкониятлари кенгаяётганини кўриб, рейтинг прогнозини ижобий томонга суради. Мамлакат ичидаги реал қашшоқлик даражаси ва иқтисодий тенгсизлик эса, ушбу халқаро баҳолаш тизимлари учун шунчаки иккинчи даражали статистикадир.
Рейтингнинг “ББ” даражасида тасдиқланиши ва унинг истиқболи яхшиланиши ортидан кутилаётган энг асосий натижа – “хорижий инвестицияларни жалб этиш ва халқаро молия бозорларида янги маблағлар олиш имконияти”дир. Расмий доиралар буни катта муваффақият сифатида тақдим этса-да, иқтисодий реаллик бунинг мутлақо аксини кўрсатади. Халқаро молия бозорларидан маблағ жалб қилиш дегани, аслида, мамлакатнинг ташқи қарзини янада ошириш, евробондлар чиқариш орқали давлатни узоқ муддатли молиявий мажбуриятлар гирдобига ботириш англатади. Ўзбекистон ташқи қарзи йилдан-йилга рекорд даражада ўсиб бормоқда ва бюджет дефицити сурункали тус олган. Янги олинадиган қарзлар эса, эски қарзларнинг фоизларини ёпишга ёки самарасиз, узоқ муддатда ўзини оқламайдиган йирик инфратузилма лойиҳаларига сарфланмоқда. Халқаро инвесторлар ва судхўр кредиторлар учун Ўзбекистон рейтингининг ижобий бўлиши жуда қулай, чунки бу уларга ўз капиталларини юқори фоизлар билан хавфсиз жойлаштириш ва мамлакатнинг стратегик ресурслари устидан назоратни қўлга киритиш имконини беради. Хориж капитали ҳеч қачон маҳаллий иқтисодиётни мустақил қилиш учун келмайди. У табиий бойликларни, арзон ишчи кучини ва хомашё базасини арзон гаровга ишлатиб, соф фойдани мамлакатдан олиб чиқиб кетишни кўзлайди.
Саида Мирзиёева бошчилик қилаётган ишчи гуруҳнинг 2030 йилгача суверен кредит рейтингини “инвестициявий даражага” (яъни “БББ-” ва ундан юқори даражага) олиб чиқиш мақсади эса, ҳукуматнинг яқин йилларда халққа нисбатан янада қаттиқроқ иқтисодий сиёсат юритишидан далолат беради. Инвестициявий даражага чиқиш учун халқаро молия институтлари, хусусан, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси каби тузилмаларнинг қатъий талабларини бажариш керак бўлади. Бу талаблар эса, анъанавий тарзда энергетика секторини тўлиқ либераллаштириш (яъни свет ва газ нархларини аҳоли учун бир неча баробар ошириш), давлат корхоналарини хусусийлаштириш ниқоби остида хорижий корпорацияларга сув текинга сотиш ва нафақаларни қисқартиришни кўзда тутади. Мана шу жараёнларнинг барчаси “ислоҳот” ва “инвесторлар ишончи” деган чиройли шиорлар остида амалга оширилади, аммо уларнинг аччиқ мевасини оддий халқ тортади. Инвестициявий рейтинг даражаси давлат амалдорларига халқаро майдонда мақтаниш ва янги сиёсий дивидендлар олиш учун керак, оддий ишчи, деҳқон ёки ўқитувчи учун эса, бу фақат яшаш қийинчилигининг ортиши демакдир.
Хулоса қилиб айтганда, Fitch Ratings агентлиги томонидан Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозининг яхшиланиши халқимиз манфаатлари ёки фаровонлигига хизмат қиладиган нарса эмас. Бу халқаро молиявий капитализмнинг Ўзбекистон ички бозори устидан ўрнатаётган назорати самарали кетаётганига берган баҳосидир. Мамлакат раҳбариятининг халқаро рейтинглар ортидан қувиши ва уларни иқтисодий муваффақият ўлчови сифатида қабул қилиши суверенитет ва иқтисодий мустақилликни глобал судхўрлик тизимига гаровга қўйиш билан баробардир.
Бунинг акси ўлароқ, Исломни татбиқ этувчи Халифалик давлатида судхўрлик (рибо) мутлақо ҳаром қилинган ва ташқи кучлардан фоиз эвазига қарз олиш асло жоиз эмас. Давлат бюджети (Байтулмол) закот-ушр, хирож ва жизя каби ички, барқарор шаръий манбаларга таянади. Энг муҳими, Халифалик Ислом иқтисодиётида нефт, газ, олтин ва бошқа табиий бойликлар умумий мулк ҳисобланиб, уларни хусусийлаштириш ёки хориж инвесторларига сув текинга сотиб юбориш қатъиян тақиқланади. Бу бойликлардан келадиган барча даромадлар тўғридан-тўғри халқ фаровонлиги, тиббиёт ва таълимнинг бепул бўлиши ҳамда кучли ижтимоий ҳимоя учун сарфланади.
Салоҳиддин
10.06.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ