Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси
Судан фунти бир доллар учун 5000 фунтга яқинлашадиган рекорд даражаларни қайд этган ҳолда ўз шиддатли қулашини давом эттирмоқда, бу ҳолат нарх-наво кўтарилишининг янги тўлқинини алангалатди ва валютанинг ўз қийматидан улкан бир бўлагини йўқотишига олиб келди. Бу тўғридан-тўғри инсонларнинг тирикчилигида акс этди, ҳатто Халқаро миграция ташкилоти (IOM) маълумотларига кўра, оилаларнинг 86 фоизи ўзларининг энг асосий эҳтиёжларини қондиришга ожиз бўлиб қолдилар. Машаққат манзаралари ҳаётнинг энг оддий талабларида намоён бўлмоқда; зеро битта газ баллонини тўлдириш баҳоси қарийб 120 минг фунтга етди, бу маблағ тўққизинчи даражали (разрядли) ўқитувчининг 86 минг фунтдан иборат маошидан анча юқоридир, биринчи даражали ўқитувчининг 225 минг фунтлик маоши эса оиланинг фақатгина бир ойлик нон эҳтиёжини қоплашга ҳам асло етмайди!
Фунт доллар ва бошқа валюталарга нисбатан тўққиз баробарга пасайди ва ўз қийматининг 90 фоизини йўқотди, зеро доллар баҳоси 2023 йилдаги 570 фунтдан бугунги кунда — унинг 5000 фунтга етгани ҳақидаги хабарлар соясида — 4700 фунтга сакради. Шунингдек, Саудия риёли 200 фунтдан 1050 фунтга, Миср фунти эса 13 Судан фунтидан 98 фунтга юксалди.
Валютанинг ушбу даҳшатли қулаши нархларда ва харид қобилиятида акс этди. Маҳсулотлар нархлари ўн баробарга чандон ортди, зеро бир галлон бензин баҳоси 3000 фунтдан 30000 фунтга юксалди. Бунинг қаршисида эса, иш ҳақлари қиймати шиддат билан емирилди; бундан бир неча йил аввал 181 доллардан 498 долларгача тенг бўлган ўқитувчиларнинг маошлари, гарчи уларнинг фунтдаги номинал қиймати 86 мингдан 225 минг чегарасида қолган бўлса-дa, бугунги кунда атиги 17 доллардан 84 долларгача бўлган қийматдан нарига ўтмай қолди.
Судандаги иқтисодий инқирознинг бош сабаби — капиталистик иқтисодий тузумнинг маълум бўлган солиқлар, божхоналар ва монополия каби қуроллари билан татбиқ этилишида гавдаланади. Тўловлар ва солиқлар маҳсулотлар нархининг қарийб 70 фоизини ташкил этадиган бўлди, божхона доллари эса 2025 йилнинг бошидан бери 2000 фунтдан 3222 фунтга юксалди, ва бу 61 фоизлик ўсишни англатади. Баъзи маҳсулотларни олиб кириш (импорт қилиш) ҳуқуқи уларнинг нархларини назорат қилувчи муайян томонлар фойдасига монополия қилиниши билан бирга, бунинг табиий натижаси — нархларнинг кўтарилиши ва инсонлар машаққатларининг ортиши бўлди.
Аммо валюта вайрон бўлишининг сабабларига келсак, улар учта асосий сабабда гавдаланади; уларнинг биринчиси — тижорат балансидаги сурункали дефицитдир, зеро Суданнинг экспорти қарийб 2.6 миллиард долларни ташкил этган бир вақтда, импорти эса 6.5 миллиард долларга етмоқда, яъни дефицид қарийб 3.9 миллиард доллардир. Қачонки импорт экспортдан кўра каттароқ бўлса, импортни молиялаштириш учун хорижий валюталарга бўлган талаб ортади, натижада доллар баҳоси юксалиб, маҳаллий валюта қиймати эса тушади.
Парадокс шундаки, Судан ушбу тангликдан азият чекадиган даражада ресурслардан маҳрум бўлган қашшоқ бир юрт эмасдир. У Африкадаги энг йирик олтин қазиб олувчилардан биридир, ва дунёдаги энг кўп араб елимини ишлаб чиқаради. Унинг устига улкан деҳқончилик, чорвачилик ва маъдан бойликларига эгадир. Лекин коррупция ва ҳукуматнинг ишлаб чиқаришни вайрон қилиш сиёсатлари Суданни ушбу бойликлардан ҳақиқий манфаат кўришдан маҳрум қилди. Бунга энг тиниқ мисоллардан бири — олтин масаласидир. Молия вазири эълон қилишича, Суданнинг 2025 йил давомидаги олтин ишлаб чиқариши қарийб 70 тоннага етган, ваҳоланки расмий равишда фақатгина 20 тоннаси экспорт қилинган, холос. Ҳукумат олтин ишлаб чиқаришини назорат қилишига қарамай, унинг баъзисини экспорт қилди, қолгани эса масъулларнинг чўнтакларига кетмоқда. Агар фақатгина мана шу 70 тонна олтиннинг ўзи бошқа ҳеч қандай маҳсулотсиз экспорт қилинганда эди, Судан экспортининг қиймати 9 миллиард долларга етган бўларди, бу эса тижорат балансида 2.5 миллиард долларлик профицитни (ортиқчаликни) англатар эди. Худди шунингдек, солиқ ва мажбурий тўлов сиёсатлари ҳукумат ишлаб чиқаришни у билан уриб вайрон қилган бузғунчилик болтаси бўлди. Турли-туман солиқлар ва тўловлар деҳқончилик ва саноатдаги ишлаб чиқариш пойдеворларини чилпарчин қилди.
Ҳеч қандай шак-шубҳа йўқки, жорий уруш инқирозни янада оғирлаштирди, лекин у инқирознинг асл туғилиш манбаи эмасдир, зеро фунтнинг тушиши ва нархларнинг юксалиши урушдан узоқ йиллар аввал бошланган эди. Лекин уруш шароитлари ҳукумат учун оддий шароитларда ўтказиш ўта оғир бўлган иқтисодий чораларни — худди валюта қийматини тушириш кабиларни — ўтказиш учун «бунёдкор тартибсизлик» каби бир имкониятни таъминлаб берди.
Аммо фунт пасайишининг иккинчи сабабига келсак, у пул тизимининг ўз табиатида гавдаланади, зеро валюта шунчаки ҳеч қандай мустаҳкам асосга суянмаган мажбурий қоғозлардан ўзга нарса эмасдир. Давлат уни ҳеч қандай қопламасиз хоҳлаган вақтида босиб чиқаради, ва маълумки, пул массасининг ортиши инфляцияга олиб келади, у валюта қийматини туширади ва у билан инсонларнинг меҳнатлари ва жамғармалари ўғирланади.
Учинчи сабаб эса — Халқаро Валюта Жамғармасининг (ХВЖ) иқтисодиётни вайрон қилувчи шартларини ижро этилишидир, уларнинг қаторидан валюта қийматини тушириш бордир. Бас, Жамғарма давлатдан ўз валютаси қийматини доллар қаршисида туширишни талаб қилади, ва бу унинг бойликларини талон-торож қилиш учун бўлган мустамлакачилик мақсадлари йўлидадир.
Ҳукуматнинг муолажаларига келсак, улар сабабларни эмас, балки шунчаки натижаларни муолажа қилишдан нарига ўтмайди. Ҳукумат ёқилғи олиб кирувчиларни нархлар юксалишида жавобгар деб ҳисоблади ва импортни ўз вазирликлари орқали ўз зиммасига олишини эълон қилди. Орадан икки кун ўтиб, олиб кирувчиларни таъқиқлашдан қайтди ва улардан импорт рухсатномаларини қўлга киритишлари эвазига 200 кг олтинни омонат (гаров) ўлароқ қўйишларини талаб қилди. Ушбу манзара муолажалардаги довдираш ва саросима ҳажмини яққол акс эттиради.
Эътиборли жиҳат шундаки, давлат аслида ёқилғи бозоридан узоқ эмас эди, зеро 4 та давлат компанияси олиб кириладиган миқдорнинг қарийб 50 фоизини импорт қилади, қолган ярмини эса 38 та хусусий компания ўзаро тақсимлаб олади.
Бунинг устига, давлат бензин литрига 31 фоизлик солиқни ҳамда вилоятлараро ташиш вақтида литрига 500 фунтгача етадиган вилоят тўловларини мажбуран юклайди. Бас, капиталистик мажбурий тўлов сиёсатлари билан давлатнинг ўзи инсонлар азоб-уқубатларининг ортишига ва ёқилғи нархларининг кўтарилишига бош сабабчидир.
Судан фунти қийматини асраб қолиш учун унга албатта собит ва мустаҳкам асос қилиб қўйилиши шарт, у ҳам бўлса — Олтиндир. Олтин қопламасисиз ҳеч қандай пул босиб чиқарилмайди. Олтин қоидаси билан фунт ўз-ўзидан табиий қийматга эга бўлади. Ўшанда инсонлар қиймати тушиб кетишидан қўрқиб ўз жамғармаларини долларга ёки бошқа нарсага айлантиришга асло муҳтож бўлмайдилар.
Судандаги иқтисодий муаммоларнинг илдизли муолажаси — Ҳаким ва Хобир бўлган Зот ҳузуридан бўлган Ислом ҳукмлари асосида қад ростлайдиган иқтисодий тузумни татбиқ этишда гавдаланади. Бу тузум Судан хайр-баракаларидан ҳақиқий манфаат кўриш ҳамда инсонларга ишлаб чиқариш, саноат ва тижорат орқали фойдаланиш имконини бериш устида фаолият юритади. Ушбу тузум судхўр Халқаро Валюта Жамғармаси ва Жаҳон Банкининг иқтисодий сиёсатларга аралашишдан иборат қўлларини узил-кесил кесиб ташлайди, ўшанда улар валютамиз қийматини туширишга асло қодир бўлмайди. Ушбу тузум долларнинг юртимиз устидаги мустамлакачилик гегемонлигини бекор қилади ва унда пул асоси мустаҳкам асос — Олтин қоидаси бўлади.
Олтин минглаб йиллар давомида пул асоси бўлиб келди ва Ислом ушбу асосни қабул қилди. У бир қатор ҳукмларни олтин билан боғлади. Бас, у собит асосдир, зеро олтин қиймати деярли ўзгармайди, чунки у нафис бир маъдандир. Ва ушбу тузум албатта Халифалик давлатига муҳтождир. Бас, бугунги малай режимлар уни асло татбиқ қилишга қодир эмасдир.
Муҳандис Босил Мустафо — Судан вилояти Ҳизб ут-Таҳрир мажлиси аъзоси
Роя газетасининг 2026 йил 1 июл, чоршанба кунги 606-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ