Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка туриши

Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка туриши
Американинг Эронга қарши олиб борган урушидан кўзлаган ўз мақсадларига эришишда ожиз қолганига ҳамда Эронга нисбатан тажовузида ўз режаларини амалга оширишдаги нуқсонлари ва заифлиги фош бўлганига қарамай, унинг минтақадаги малайлари бу ҳолатдан асло тинчлана олмадилар. Шу сабабли, Американинг Эронга қарши уруши бошланганига тахминан тўрт ой бўлган бўлса-да, уларнинг кўзларига ҳануз уйқу келмаяпти; улар ўз хўжайинлари Трамп учун бирор бир ғалабани қўлга киритишга ёки ҳеч бўлмаганда уни ушбу боши берк кўчадан юзини ёруғ қилиб обрўйини сақлаган ҳолда олиб чиқишга жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилмоқдалар.
Ушбу интилиш ва манфаатлар доирасида 2026 йил 21 июн куни Қоҳирада Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу йиғилиш ҳақида, у «минтақавий кескинликлар, хусусан, Эрон масаласи фонида сўнгги ойлардан бери шакллана бошлаган тўрт томонлама мувофиқлаштириш механизми» доирасида ташкил этилгани айтилди. Мазкур учрашув Яқин Шарқ ва кенгроқ минтақада тинчлик, хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлаш йўлида тўрт давлат ўртасидаги маслаҳатлашув ҳамда мувофиқлаштириш ишлари давом этаётганини таъкидлаган ҳолда, минтақавий ва халқаро ўзгаришлар бўйича фикр алмашиш платформаси сифатида тақдим этилди.
Уммат учун муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилиш учун тўпланадиган малай ҳукмдорларнинг одатий йиғилишларидан фарқли ўлароқ — ваҳоланки уларнинг учрашувлари мусулмонлар молини совуриш, унда иштирок этувчилар ва кузатувчиларнинг вақтини беҳуда кетказишдан иборат бўларди — бу галги мажлис шунчаки бир расмий протокол тадбирини кузатиш билан чекланиб қолмади. Балки у тўғридан-тўғри АҚШ-Эрон ўзаро келишув жараёнига нисбатан минтақавий позицияни шакллантириш уриниши билан боғлиқ бўлди. Шунингдек, Форс кўрфази ва Яқин Шарқ хавфсизлигига, энергия манбаларига, денгиз навигацияси йўлларига ҳамда халқаро таъминот занжирларига етказилиши мумкин бўлган эҳтимолий оқибатлар ҳам кўриб чиқилди. Баъзи дипломатик манбаларнинг кўрсатишича, ушбу тўртлик механизмини Эрон масаласидан ташқарига ҳам кенгайтириш ва уни янада институционал ҳамда давомли тизимга айлантириш имкониятлари муҳокама қилинган.
Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёнотига кўра, ушбу учрашув Мисрнинг таклифига биноан Қоҳирада бўлиб ўтди. Баёнотда қайд этилишича, йиғилиш минтақавий ва халқаро ўзгаришлар бўйича атрофлича фикр алмашиш имкониятини тақдим этган ҳамда тўрт давлат ўртасида маслаҳатлашув ва мувофиқлаштиришни давом эттириш муҳимлигини яна бир бор тасдиқлаган. Араб ОАВларининг хабарларига кўра, муҳокамалар фақат Эрон масаласи билангина чекланиб қолмай, балки Ғазодаги уруш, Судан ва Ливиядаги вазият ҳамда Африка қитъасидаги ўзгаришларни ҳам қамраб олган. Бироқ АҚШ–Эрон музокаралари ва Исломободда имзоланган англашув меморандуми билан бевосита боғлиқ бўлгани сабабли, Эрон масаласи барибир кун тартибининг энг юқори поғонасида қолган. Ушбу хабарларга кўра, мазкур учрашув, айни пайтда, Америка Эронга қарши ҳарбий йўл билан эриша олмаган мақсадларини музокаралар орқали қўлга киритишига кўмаклашиш ва уни янада ичкарироққа тортишга қаратилган кенг қамровли дипломатик ҳаракатларга параллел равишда юз берган. Бундан кўзланган асл мақсад — Эронни Американинг «Янги Яқин Шарқ» лойиҳасига ва Абраҳам келишувига (Abraham Accords) судраб кириш, бу орқали эса яҳудий вужуди билан нормаллашув жараёнини амалга оширишдир.
Американинг Покистондаги малайлари Эронни музокаралар тузоғига судраб кирган бош «оқсоқол» бўлганликлари сабабли, қўшма баёнотда АҚШ ва Эрон ўртасида 2026 йил 18 июнда Исломобод англашув меморандуми имзолангани очиқчасига олқишланди. Ушбу қадам минтақадаги мустамлакачи кучлар, биринчи навбатда АҚШ манфаати йўлида, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка улкан хавф туғдираётган низони юмшатиш ҳамда урушга барҳам бериш сари ташланган бунёдкор қадам сифатида баҳоланди. Ваҳоланки, бу низонинг энергия бозорларига, денгиз йўлакларига, халқаро таъминот занжирлари ва жаҳон савдосига кўрсатган таъсири — минтақадаги ўғри ва муттаҳам кимсалар бошқараётган давлатлардан кўра, ўша мустамлакачи давлатлар иқтисодиётига бир неча баробар кучлироқ таъсир ўтказган эди. Бу маҳаллий ҳукмрон тоифаларнинг хаёлига эса инқироз туфайли халқ чекаётган машаққатларни енгиллатиш ёки улардан юкини аритиш асло келмайди; уларнинг ақли бовар қилган ягона нарса — жаҳон бозорида нефть нархи ошганини баҳона қилиб, солиқлар, божлар ва маҳсулотлар нархини тинимсиз кўтаришдир. Шунингдек, ушбу вазирлар ўз хўжайинлари бўлмиш Американинг мавқеини мустаҳкамлаш, «янги Эрон»ни унинг қаноти остига киритиш ва унинг Америка орбитасидан чиқиб кетишига асло йўл қўймаслик мақсадида, музокараларнинг кейинги босқичига тезкор ва муваффақиятли ўтиш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.
Американинг минтақа давлатлари ўз устидан исён кўтаришидан қўрқуви фонида — хусусан Эрон намунаси Ғарб ва биринчи навбатда Америка ҳукмронлигидан озод бўлишга интилаётган ҳар бир куч учун руҳлантирувчи омил бўлиб келаётган эди — вазирлар Американинг кўрсатмаси билан музокаралар муҳитини қўллаб-қувватлашларини минтақа давлатларининг, хусусан, Форс кўрфази ва Яқин Шарқ хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирларини инобатга олиш заруратига боғладилар. Бундай ифодалаш шакли шуни очиб берадики, ушбу тўрт давлатнинг расмий позицияси АҚШ-Эрон келишувини шунчаки қандай бўлса, шундайлигича қўллаб-қувватлашга эмас, балки Эроннинг Америка қаршисида ҳақиқий таслим бўлишини акс эттирувчи ҳамда Америка манфаатларини четлаб ўтувчи икки томонлама англашувлар моделини қайта ишлаб чиқмаслик шартига асослангандир.
Мазкур учрашув ҳақиқий ҳукмдорлар ўртасидаги маслаҳатлашув эмас, балки ўз хўжайинлари бўлмиш Америка манфаати йўлида маълум бир хизмат вазифасини бажарувчи малайларнинг йиғилиши бўлгани сабабли, ундан қатъий институционал маънодаги расмий ижроий қарорлар чиқмади. Бироқ у йиғилишнинг асл моҳиятини, унга ундаган омилни ва кўзланган мақсадни акс эттирувчи бир қатор аниқ сиёсий натижаларни юзага келтирди:
Биринчи натижа: Тўрт томонлама учрашув иштирокчиларининг АҚШ–Эрон англашув меморандумини Американинг минтақадаги мавжудлигини сақлаб қолиш, унинг манфаатлари ва ҳукмронлигига хизмат қилишнинг асоси ўлароқ қўллаб-қувватлашини мустаҳкамлаш бўлди.
Иккинчи натижа: Америка Эрон устидан ўз иродасини ўтказа олишига имкон берувчи якуний келишувга эришиш мақсадида кейинги музокараларни тезлаштиришга ошкора чақириқ бўлди.
Учинчи натижа: Ҳар қандай якуний битим доирасида Американинг минтақа давлатлари устидан бўлган нуфузини ҳимоя қилувчи хавфсизлик омилларини ҳисобга олиш тамойилини қарор топтириш бўлди.
Шунингдек, дипломатик манбалар ушбу тўрт томонлама мувофиқлаштириш тизимини Фаластин ва Судан каби бошқа мавзуларни ҳам қамраб олувчи кенгроқ механизмга айлантириш масаласи муҳокама қилинганига ишора қилдилар. Агар ушбу маълумотлар ҳақиқат бўлса, демак, бу учрашув шунчаки бир марталик позиция билдириш макони эмас, балки мусулмонлар юртларида Американинг режа ва лойиҳаларини ижро этиш йўлида кенгроқ минтақавий хиёнаткорлик ролини бажаришни мақсад қилган тўрт томонлама фитначилик форумини барпо этишнинг тамал тошидир.
Қоҳирадаги тўрт томонлама учрашув Эрон билан бўлган инқирозни ҳарбий уруш орқали эмас, балки музокаралар йўли билан ҳал этишни афзал кўрувчи минтақавий кесишиш тобора ортиб бораётганидан дарак беради. Бироқ бу кесишиш ҳануз муайян шартлар билан чекланган ва Америка нуқтаи назаридан Форс кўрфази ҳамда Яқин Шарқда АҚШ гегемониясини ўрнатиш ва минтақавий хавфсизлик тартиб-қоидаларининг истиқболи билан боғлиқ яққол хавотирлар билан юклангандир.
Устоз Саид Фазл — Ҳизб ут-Таҳрир Миср вилояти матбуот бўлими аъзоси
Роя газетасининг 2026 йил 1 июл, чоршанба кунги 606-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ