Ўзбекистон-Франция муносабатлари: дипломатия ортидаги яширин манфаатлар?

Хабар ва изоҳ
Ўзбекистон–Франция муносабатлари: дипломатия ортидаги яширин манфаатлар?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Хабар: Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Франция президенти Эммануэл Макрон томонидан қабул қилинди. Томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар, маданий-гуманитар ҳамкорлик ва қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашишди. (kun.uz)
Изоҳ: Ҳар қандай халқаро доирадаги учрашувга фақат расмий баёнотлар орқали эмас, давлатларнинг узоқ муддатли ташқи сиёсати ва манфаатлари нуқтаи назаридан ҳам баҳо бериш лозим.
Франция дунё тарихида энг йирик мустамлакачи давлатлардан бири бўлган. Унинг Африка, Яқин Шарқ ва Осиёнинг айрим ҳудудларидаги сиёсий ва иқтисодий таъсири ўнлаб йиллар давомида сақланиб келган.
Расмий мустамлакалар тугатилган бўлса-да, кўплаб таҳлилчилар Франциянинг айрим давлатларда иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий таъсирини ҳануз давом эттиришга интилишини қайд этадилар.
Бугун Франциянинг Марказий Осиёга қизиқиши ҳам бежизга эмас. Бу ҳудуд табиий ресурслар, энергетика, уран, логистика – транспорт йўлаклари ва геосиёсий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, Россия ва Хитой таъсири кучли бўлган минтақада Европа давлатлари ҳам ўз иштирокини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил – Эммануэл Макрон Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу Франциянинг Марказий Осиёга, айниқса Ўзбекистонга қизиқиши кучайганини кўрсатди. Учрашувларда энергетика, уран, транспорт, таълим ва инвестиция масалалари муҳокама қилинган эди.
Уран ва энергетика соҳасида Франция дунёда атом энергетикасига энг кўп таянадиган давлатлардан бири ҳисобланади. Электр энергиясининг катта қисми атом электр станцияларидан олинади. Шу сабабли Франция учун, айниқса уран таъминоти стратегик аҳамиятга эга.
2026 йил март ойида Франция президенти Эммануэл Макрон Европанинг Россия уранига қарамлигини камайтириш учун ҳамкор давлатлар қаторида Ўзбекистонни ҳам тилга олди. У Қозоғистон, Мўғулистон, Канада ва Австралия билан бир қаторда Ўзбекистонни ҳам Европа учун уран таъминотини диверсификация қилишда муҳим ҳамкор сифатида қайд этди. Бу эса, табиийки, Франциянинг Ўзбекистонга қизиқишида уран масаласи муҳим ўрин тутишини кўрсатади.
2025 йилги давлат ташрифи чоғида икки давлат раҳбарлари Франциянинг йирик компаниялари Ўзбекистонда фаол ишлаётганини таъкидладилар. Жумладан: Франциянинг Orano, EDF, TotalEnergies, SUEZ, Veolia, Voltalia каби компаниялари уран ва ядровий саноат соҳаси, энергетика, сув таъминоти ва коммунал инфратузилма соҳаларида ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Шунингдек, қўшма лойиҳалар портфели 12 миллиард евродан ошгани, янги инвестиция ва инновация дастури эса, 6,5 миллиард евролик лойиҳаларни ўз ичига олгани маълум қилинди.
Демак, маълумотлар кўрсаткичи Ўзбекистон билан алоқаларни кучайтириш Европа давлатлари, жумладан, Франция учун маданий ёки гуманитар масала билан чекланмайди. Бу айни пайтда унинг ташқи сиёсий ва иқтисодий манфаатларига ҳам хизмат қилади.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, бугунги глобал сиёсий майдонда энг катта иллюзиялардан бири – “Европа Иттифоқи – мустаҳкам ва ягона сиёсий куч” деган тасаввурдир. Амалда эса, воқелик бутунлай бошқача.
Сўнгги йилларда АҚШ ташқи сиёсатининг ўзгарувчан, баъзан эса, кескин прагматик йўналиши Европа давлатларини қаттиқ талвасага солди. “Хавфсизлик кафолати” деган тушунча аста-секин сустлашди, НАТО ва трансатлантик ишонч масаласи эса, қайта-қайта савол остига олинмоқда.
Натижада Европа Иттифоқи бир овоздан гапирадиган сиёсий блок эмас, балки бир-биридан манфаатлари фарқ қилувчи давлатлар тўплами экани яққол кўрина бошлади.
Британиянинг ЕИдан чиқиши – бу жараённинг бошланиши бўлди. Аммо асосий силкиниш Франция ва Германия каби “локомотив давлатлар”нинг ҳам баъзи стратегик масалаларда якка қарор қабул қилишга мойиллашувида кўринмоқда. Бу нимани англатади?
Бу – “умумий Европа манфаати” деган шиор ортида ҳар бир давлат ўзининг энергетик хавфсизлиги, иқтисодий барқарорлиги ва геосиёсий таъсирини биринчи ўринга қўяётганини англатади. Яъни Европа Иттифоқи ташқи кўринишда бирлашган бўлса-да, ички жиҳатдан манфаатлар асосида бўлинган майдонга айланмоқда Аллоҳ айтади:
تَحْسَبُهُمْ جَمِيعًا وَقُلُوبُهُمْ شَتَّى ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَا يَعْقِلُونَ
– “Сиз уларни бирлашган, деб ўйлайсиз. Ҳолбуки, уларнинг диллари парокандадир. Бу эса уларнинг ақл юритмайдиган қавм эканликларидандир”. (Ҳашр:14)
Энг муҳими шуки, ЕИ дея аталмиш давлатлар ўзининг иттифоқига содиқ эмас экан, улар ҳеч қачон Ўзбекистон каби аҳолисининг 95%ини мусулмонлар ташкил қиладиган давлатга ҳеч қандай хайр келтирмайди. Ҳолбуки, ҳар қандай ташқи ҳамкорликда Ўзбекистон халқи манфаатлари биринчи ўринда туриши лозим. Хорижий инвестициялар, маданий алоқалар ёки сиёсий мулоқотлар халқимизнинг диний қадриятлари ва иқтисодий манфаатларини қурбон қилиш ҳисобига амалга ошмаслиги керак.
Тарих бир ҳақиқатни кўп марта исботлаган: мустамлакачи давлатлар доим ўз манфаатлари билан ҳаракат қиладилар. Шунинг учун ҳар қандай халқаро учрашув ва келишувлар қувончли хабар сифатида эмас, балки “бу Ўзбекистон халқига қандай фойда келтиради?” деган савол билан баҳоланиши лозим. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَلَنْ تَرْضَىٰ عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ ۗ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَىٰ ۗ وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُمْ بَعْدَ الَّذِي جَاءَكَ مِنَ الْعِلْمِ مَا لَكَ مِنَ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلَا نَصِيرٍ
– “Яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам, то сен уларнинг динига эргашмагунингча, сендан ҳеч қачон рози бўлмайдилар. Айт: “Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти – ҳақиқий ҳидоятдир”. Агар сенга илм келганидан кейин ҳам уларнинг хоҳиш-истакларига эргашсанг, сен учун Аллоҳ томонидан на бир дўст ва на бир ёрдамчи бўлур”. (Бақара:120)
Бу оят куфр давлатлари билан бўладиган ташқи сиёсатда хеч қачон доимий ва барқарор дўстлик эмас, балки улар учун ўз манфаатлари устувор эканини англатади.
Нафақат Франция, балки Европа давлатларининг барчасининг ҳозирги хатти-ҳаракати ҳам шу қоидадан четда эмас. Улар “иттифоқ” ёки “стратегик ҳамкорлик” деган ном остида ҳаракат қилса-да, амалда ҳар бири ўз энергетикаси, иқтисоди ва сиёсий таъсирини сақлаб қолиш учун алоҳида йўл танлаши кундек равшан.
Исломий сиёсий тафаккурда давлатлар ўртасидаги муносабатлар “иттифоқ” шиори билан эмас, балки ҳалол ва ҳаром, Ислом даъватини ёйиш фикри асосига қурилади. Баъзи давлатлар билан вақтинча жанг қилмай туриш уларни бизга “дўст” давлатларга айлантириб қўймайди.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими раиси Ислом абу Халил



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ