Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши воқеаларга АҚШ нигоҳи билан қарамоқда ва унинг қаричи билан ўлчамоқда

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши воқеаларга АҚШ нигоҳи билан қарамоқда ва унинг қаричи билан ўлчамоқда
Сиёсий воқеликда ғайритабиий ҳолатларнинг меъёрга айланиши ва тизимли хатоларнинг ҳақиқат ўлароқ қабул қилиниши энг ачинарли ва ноодатий ишлардандир. Бунинг оқибатида мусулмон дунёси парчаланиб, заиф ва кучсиз сиёсий тузилмаларга бўлиниб кетди. Бугунга келиб мазкур сунъий вазият асл воқелик сифатида тақдим этилмоқда ва кўпчилик томонидан оддий ҳолдек қабул қилинмоқда. Кофир давлатлар томонидан тузилган Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши, Араб давлатлари лигаси ва Исломий ҳамкорлик ташкилоти каби тизимлар эса мусулмон оламининг ягона раҳбар – Халифа бошқарувидаги яхлит сиёсий бирлиги ўрнини босувчи муқобилларга айланди.
Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши Эроннинг Иордания, Баҳрайн ва Қувайтга қилган ҳужумларини кескин қоралагани ҳолда, АҚШ ҳарбий кучлари томонидан айнан шу давлатлар ҳудудидан туриб Эронга қарши йўналтирилган авиазарбалар ва ракета ҳужумларига кўз юммоқда. Бир томонлама тажовузга муносабат билдирган кенгаш, иккинчи томоннинг қуролли аралашувига келганда сукут сақлашни афзал кўрмоқда. Хўш, Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши геосиёсий жараёнларни қайси мезонлар асосида баҳоламоқда ва қайси қарич билан ўлчамоқда?!
Мусулмонлар жамиятини бугунги аянчли қиёфаси на Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони, на Унинг Расули ﷺни ва на мўминларни рози қилади. Бу мусулмонлар устига мустамлакачи куфр давлатлари томонидан мажбуран тиқиштирилган ҳолдир. Рувайбиза (лаёқатсиз, разил) ҳукмдорлар эса бу чириган тузумни сақлаб қолишга хизмат қилмоқдалар. Уларнинг малайлари ва оммавий ахборот воситалари эса бу ҳолат мусулмонлар онгида одатий ҳол сифатида ўрнашиб қолиши учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилмоқдалар. Натижада кўплаб мусулмонлар онгидан ўзларининг ҳақиқий воқелиги, яъни улар бошқа одамлардан ажралиб турган алоҳида бир уммат эканлиги, урушлари ҳам, тинчликлари ҳам бир эканлиги ҳамда уларни ягона Халифа Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китоби ва Расулининг ﷺ суннати билан бошқариши кераклиги ҳақидаги тасаввурлари ғойиб бўлди.
Аслида, Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши халқаро муносабатларда Ислом нуқтаи назаридан қараши, яъни АҚШ ва бошқа мустамлакачи давлатларни Ислом ва мусулмонларнинг душмани деб, яҳудий вужудини эса душман давлатларнинг мусулмонлар юртидаги найза учи сифатида баҳолаши лозим эди.
Кенгаш минтақадаги ушбу рувайбиза) режимларни қоралаши ҳамда Ғарбга қарам сунъий давлатчаларнинг мавжудлигига чек қўйиш ташаббуси билан чиқиши керак эди. Шунингдек, кенгаш Кўрфаз ўлкалари раҳбарларига, Эрон ва бошқа мусулмон юртлари ҳукмдорларига қатъий талаб қўйиб, ҳокимиятни тинч йўл билан «Ҳизб ут-Таҳрир»га топширишни ва унинг амирига мусулмонлар Халифаси деб байъат беришни талаб қилиши лозим эди. Шунда Халифа тарқоқ армиялар ва ҳудудларни бирлаштириб АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг минтақадаги ҳарбий-сиёсий таъсирига бутунлай барҳам бериб, Ислом шариати асосида мусулмонларни бошқариб, Исломни адолат, ҳидоят ва илоҳий нур сифатида бутун инсониятга етказишга киришар эди.
Бу таклифни «хомхаёл» ёки «имконсиз иддао» деб баҳоловчилар шошилмасинлар. Зеро, аслида ажабланарли ва ғайритабиий ҳолат бу — бугунги Ислом оламининг тарқоқлиги, ўзаро низо ва урушлар гирдобида қолганидир. Ваҳоланки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз Каломида:
﴿إنما المؤمنون إخوة﴾
«Албатта, мўминлар биродардирлар», дея марҳамат қилади. Мусулмонлар асрлар давомида ягона давлат ва ягона раҳбар байроғи остида бир тан, бир жон бўлиб яшадилар; улар учун бўлиниш ва парчаланиш ақлга сиғмас ҳолат эди. Бугун эса бизни аввалги табиий бирликка қайтишдан нима тўса олади? Зеро, мусулмонларнинг бирлашиши Аллоҳнинг қатъий ваъдаси ва Расулининг ﷺ бугунги жабрий (зўравон) бошқарувдан кейин «Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик барпо бўлажак», деган хушхабарларидир.
Бунинг устига, ўз аҳлига ёлғон гапирмайдиган етакчи Ҳизб ут-Таҳрир ва у тақдим этаётган Халифалик лойиҳаси мавжуд экан, айримлар иложсиз деб ҳисоблаётган нарсанинг ҳақиқатга айланиши, Аллоҳнинг изни билан, жуда яқиндир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ