| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Хусусийлаштириш сиёсати ва ахборот пардаси

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбекистонлик биродарларимизга мурожаат

  • Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши воқеаларга АҚШ нигоҳи билан қарамоқда ва унинг қаричи билан ўлчамоқда

  • Туркия ўзига зиёндан бошқа нарса келтирмаган НАТО саммитига мезбонлик қилганидан кўра, Халифалик шон-шарафини қайта тиклаши афзалроқ эди!

  • Эй мусулмонлар, душманингиз битта, кучингиз эса онгингиз ва ихлосингиздадир

  • 20 миллион долларлик «саховат» ортидаги ғаразли мақсадлар

  • Хавфсизликми ёки жосуслик?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Хусусийлаштириш сиёсати ва ахборот пардаси

Хусусийлаштириш сиёсати ва ахборот пардаси

By htadmin
18.07.2026
0
Share:

Хусусийлаштириш сиёсати ва ахборот пардаси: халқ нимани кўради, нимани кўрмай қолади?

Тарихда давлатлар фақат қонунлар ва қарорлар орқали эмас, балки жамиятнинг диққатини қайси томонга буриш орқали ҳам бошқарилган. Чунки сиёсатда энг катта куч баъзан қарорнинг ўзи эмас, балки халқ ўша қарор ҳақида қачон ва қандай маълумот олишидадир.

Жамиятнинг диққати — бу сиёсий ресурс. Ким одамлар нимани муҳокама қилишини белгиласа, маълум маънода кун тартибини ҳам у белгилайди.

Бугун Ўзбекистонда ҳам шундай савол пайдо бўлмоқда: мамлакатнинг стратегик иқтисодий йўналишлари, хусусийлаштириш жараёнлари ва йирик халқаро молиявий тузилмалар билан музокаралар кетаётган бир пайтда жамоатчилик диққати қайси мавзуларга қаратилмоқда?

Сўнгги даврда Ўзбекистонда хорижий инвесторлар, жумладан, дунёдаги энг йирик актив бошқарув компанияларидан бири бўлган BlackRock билан алоқалар, давлат активларини хусусийлаштириш ва иқтисодий ислоҳотлар ҳақида хабарлар тарқалди. Бундай қарорлар мамлакатнинг келажак иқтисодий тузилишига таъсир қилмасдан қолмайдиган стратегик масалалардир.

Чунки хусусийлаштириш — бу оддий олди-сотди жараёни эмас. У давлат мулкининг кимга ўтиши, миллий бойликлардан ким фойда кўриши ва келажак авлодлар қандай иқтисодий шароитда яшаши каби саволларни ўз ичига олувчи улкан сиёсий-иқтисодий лойиҳадир.

Аммо айнан шундай муҳим жараёнлар даврида жамият диққатини бошқа мавзулар эгаллаб қолиши мумкин.

Масалан, пиво фестивали каби жамиятнинг диний ва маданий қарашларига тегадиган тадбирлар табиий равишда кучли ҳиссий реакция келтириб чиқаради. Одамлар ўз қадриятлари, маданияти ва маънавий тушунчалари нуқтаи назаридан бу масалани муҳокама қила бошлашади.

Натижада ижтимоий тармоқлардаги асосий баҳс – иқтисодий қарорлар, хусусийлаштириш шартлари ёки стратегик активлар ҳақида эмас, балки айнан шу ҳиссий мавзулар атрофида айланиши мумкин.

Бу ерда асосий савол пайдо бўлади:

Жамиятнинг эътибори табиий равишда ўзгаряптими ёки сиёсий кун тартибини шакллантириш жараёни борми?

Албатта, ҳар бир оммавий тадбирни “чалғитиш воситаси” деб баҳолаш тўғри эмас. Лекин давлат бошқарувида ахборот сиёсати муҳим аҳамиятга эга экани ҳам инкор қилиб бўлмайди. Чунки замонавий сиёсатда кураш нафақат ҳаёт майдонларида, балки ахборот майдонида ҳам кечяпти.

Давлатлар халққа нимани кўрсатиши билан бирга, нимани иккинчи даражага тушириши орқали ҳам таъсир қилади.

Шунинг учун давлат бошқарувининг энг муҳим вазифаси — халқни ғафлатда қолдириш эмас, балки унинг ҳаққи бўлган маълумотни етказиш ва халқ манфаатини ҳимоя қилишдир. Чунки ҳокимият Исломда имтиёз эмас, балки омонатдир. Омонат эса фақат адолат ва масъулият билан адо этилади.

Агар мамлакатнинг олтинлари, ерлари, корхоналари, энергетика объектлари ёки стратегик соҳалари ҳақида қарорлар қабул қилинаётган бўлса, бу жараёнлар жамият учун очиқ ва тушунарли бўлиши керак.

Бугунги воқеаларни баҳолар эканмиз, тарихдан ҳам сабоқ олишимиз лозим. Ўз даврида халқнинг Каримовни муҳосаба қилмагани ва уни келишувларига тўғоноқ бўлмагани, кўп йилларга татийдиган яра бўлди.

2002 йил 17 декабрь куни Ислом Каримов даврида «Ўзбекнефтгаз» ва «Газпром» ўртасида газ соҳасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланган. Унда ўзбек газини узоқ муддатли сотиб олиш, «Газпром»нинг газ қазиб чиқариш лойиҳаларида иштирок этиши ва газ транспорт инфратузилмасида ҳамкорлик назарда тутилган.

Бу келишувнинг аччиқ самараларини энг кўп ўзбек халқи ҳис қилди.  Натижада аҳоли ўз мамлакатида қазиб олинаётган газдан тўлиқ баҳраманд бўла олмади, аксар даврларда эса газ танқислиги ва қишдаги узилишлар аянчли оқибатларга сабаб бўлди.

Яна бир мисол, бу Ўзбекистонга хос эмас, балки капиталистик иқтисодий тизимининг татбиқига яққол мисол бўла олади:

Швеция ҳукумати 2011 йилда Saab Automobile компанияси молиявий инқирозга учраган даврда ходимларнинг иш ҳақини тўлаш учун давлатнинг иш ҳақи кафолати (lönegaranti) тизими орқали жами 870 миллион швед кронаси маблағ ажратди. Бу ўша даврдаги валюта курси бўйича тахминан 125 миллион АҚШ долларига тенг эди. Бу мисолни келтиришдан мақсад шуки,  капитализм тузумида корпорациялар хусусий эканига қарамай зарарни давлатга тўлатади яъни бу халқнинг ҳисобидан демакдир. Аммо фойдалар ўз ҳисобларига кетади. Бу тажриба хусусийлаштириш жараёнларида хавф-хатарларни ҳам ҳисобга олиш зарурлигини кўрсатади.

Сиёсатнинг энг катта хавфли жиҳати баъзан очиқ ёлғонгина эмас, балки ҳақиқатнинг шовқинлар остида эшитилмай қолишидир. Айни шундай ҳолат юз берган пайтда миллатнинг зиёлилари ва исломий жамоатларнинг сиёсий онгга эга бўлиши ўта муҳим масаладир.  Чунки халқ давлатнинг ҳийласига алданмаслиги учун улар халқ эътиборини муҳим нуқталарга қаратмоғи зарур.

Шу сабабли асосий масала шуки,  жамиятда қандай қарорлар олинаётганига синчковлик билан эътибор бериш лозим бўлди.  Албатта пиво фестивали ҳақида ҳукуматга раддия билдириш ҳар бир иймони бор мусулмоннинг бурчи, аммо у ундан-да катта муаммолардан эътиборни тўсиб қўймасин ва давлатни ҳийласига халқ алданмасин.

Аслида ҳукуматнинг вазифаси халқнинг ҳаққи бўлган маълумотни яшириш эмас, уни ўз вақтида етказиш ва халқ манфаатини ҳимоя қилишдир. Чунки ҳокимият Исломда имтиёз эмас, балки омонатдир. Омонат эса фақат адолат ва масъулият билан адо этилади. Миллатнинг бойлиги — бу мансабдорларники ёки шахсий фирмалар эгалик қиладиган мулк тури эмас, бутун халқнинг мулки ва давлат бўйнидаги омонатидир. Бу фақат сиёсий ёки иқтисодий нуқтаи назар эмас. Аксинча бу масалага Ислом аниқ мезон, мустаҳкам чегара белгилаб қўйгандир. Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

«الْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِي ثَلَاثٍ: فِي الْمَاءِ، وَالْكَلَإِ، وَالنَّارِ»

«Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сувда, яйловда ва оловда.»

Ислом иқтисодий тизимида умумий мулклар давлат амалдорларининг ёки хусусий ширкатларнинг даромад манбаи эмас. Улар умматнинг манфаати учун бошқарилади. Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ

«Ҳар бирингиз масъул раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остиларингиздагилардан масъулсиз». (Бухорий, Муслим)

Хулоса шуки, Сиёсий онгли жамиятни алдаб, исталган томонга юргизиш осон эмас. Чунки у кўнгилочар тадбирларга эмас, миллат тақдирини белгилайдиган қарорларга қарайди. Демак, мусулмоннинг вазифаси фақат кундалик ёки майда масалалар билан машғул бўлиш эмас, балки умматнинг бойлиги, сиёсий тақдири ва келажагини ҳам ҳимоя қилишдир. Ана шунда ҳеч қандай ахборот пардаси ҳақиқатни яшира олмайди.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими раиси Ислом абу Халил

16.07.2026

TagsBlackRockПиво фестивалихусусийлаштириш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Бугунги “экологик муаммо”нинг туб ечими нимада?

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмонларга оид маълумотларни ҳимоя қилиш вожибдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Салибчи Россия ўзининг янги ишлаб чиқарган самолётларини аввал мусулмонларда синаб қўриш учун Сурия режимига топширмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/