Обама Япония сафари чоғида атом бомбаси ташлангани учун узр сўрамайди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Обама Япония сафари чоғида атом бомбаси ташлангани учун узр сўрамайди
Ўтган якшанба президент Барак Обама атом бомбаси қурбони бўлган илк шаҳар Херосимага қилажак сафаридан мақсад, икки собиқ душман давлатлар ўртасида дўстона муносабатларни тиклашдан иборатлигини айтди. У қирғинбарот ҳужум учун ҳаргиз узр сўрамаслигини алоҳида таъкидлади. Обама келаси жума куни дунёда биринчи бор атом бомбаси портлатилган ерга сафар қилган америкалик президентларнинг биринчисига айланади. Сафар давомида унга Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳамроҳлик қилади.
Обама Япония миллий радио-телевидениеси ҳайъатига берган интервьюсида раҳбарларнинг уруш пайтида оғир қарорларни қабул қилишга мажбур бўлишларини, ҳужум учун узр сўраш, деган нарса унинг Япония ғарбида жойлашган шаҳарда қилажак қисқа маърузаси зимнига ҳаргиз кирмаслигини айтди.
У яна бундай қўшимча қилди: «Мен ўзимнинг ўтган етти ярим йил ушбу президентлик мансабида ўтирган шахс сифатида шуни яхши биламанки, уруш вақтида махсус қарорларни қабул қилиш жуда оғир бўлади».
1945 йил 6 августда Херосимага ташланган атом бомбаси ўша пайтдаёқ минглаб инсонни, йил охирига қадар эса 140 минг инсонни нобуд қилган. 9 августда эса Нагасакига ядровий бомба билан зарба берилган ва орадан олти кун ўтиб, Япония таслим бўлган эди.
Обама сўзида давом этиб айтдики: «Бу фақат ўтмишда қолган ишлар эмас, бу бугунги кунда ҳам дунёнинг бир неча минтақаларида содир бўлмоқда». (Рейтер).
Роя газетаси шарҳи:
Мустамлакачи Ғарб давлатлари шундай ўйлашади. Улар – бизни хоҳлаган ишни қилишга ҳаққимиз бор, қолганларни эса биздан ҳисоб талаб қилишга ҳақлари йўқ, шундай экан, нега узр сўрашимиз керак, деб ҳисоблашади! Бунга ўхшаш ҳолни Франция раҳбарларида ҳам кўриб турибмиз. Улар Жазоир ва бошқа Африка давлатларини мустамлака қилишгани, у ерларда қирғинлар содир этиб, бойликларини талон-тарож қилишгани учун узр сўрашдан бош тортишмоқда. Ҳолбуки, бу қилмишларининг тўхтамай ҳануз давом этаётгани ҳаммага маълум. Бу масала шу давлатларнинг қилган жиноятлари учун узр сўрашларигагина чекланмайди. Балки биз бу давлатлар муносабатларда олий қадриятларни ҳам бутунлай йўқотишганини кўриб турибмиз. Чунки улар муносабатларни соф фойда асосида олиб боришмоқда. Бу нарса мустамлакачи Ғарб давлатлари асосланган Ғарб ҳазоратининг нақадар хавфли эканини кўрсатиб турибди. Чунки бутун дунёдаги танг-бадбахтликлар, кризислар, қашшоқлигу, урушлар шу ҳазорат сабабли келиб чиқди. Бундай мусибатлар ушбу ҳазорат йўқ қилинмагунча асло тугамайди, олам уларнинг фасоди ва ёвузлигидан қутулолмайди.
Роя газетасининг 2016 йил 25 май чоршанба кунги 79-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми