Ақл ва Ҳаёт
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ва Ҳаёт
12
Ақл ақидани тушуниб унга иймон келтиришда катта ўрин тутиши билан бирга бу ақидадан муаммоларга ечимлар (ҳукмлар) олинишида ҳам катта аҳамият касб этади. Аввало, ҳукм олиш учун ақидавий манбаларни (Қуръон, суннат, ижмо, қиёс) тушунишда ҳамда бу манбалардаги ҳужжатларни (оят ва ҳадис) тушунишда ва муаммо мавжуд бўлган воқеликни тўғри ҳис қилиб, уни идрок қилишда, бу муаммога қандай ечим татбиқ қилинади ва аксинча ҳукмнинг татбиқ қилиниш ўрни ёки воқелиги (маноти) тушунилишида, айтиб ўтилганидек, ақлнинг аҳамияти жуда каттадир.
Бу айтиб ўтилганлар ақлнинг ақидага, шариатга бўйсундириб тобе қилинган ҳолати бўлиб, инсон ақлини тобе қилдириб ундан шариат йўлида фойдаланишини намоён қилади. Бу нарсаларни англаш шариат чегараларини ва умуман олганда, Ислом динини англаш ҳисобланиб, шариат йўлида тойилмай юриш учун булар жуда ҳам зарурдир.
Шу ерда айтиб ўтиш зарурки, баъзи инсонлар ақидага ақлий иймон келтириш керак, деган фикрни нотўғри тушуниб, ақлни шариатдан устун қўйишдек англаб қолганлар. Аслида, бу фикр шариат борасида эмас, ақидани тушуниш ҳақидадир. Шариатда ақлни ишлатиш юқорида айтилганларга чекланади, шаръий далиллардан ақл устун кўрилмайди ва ҳукм олинишда ақлийликка асло йўл қўйилмайди. Яъни ақлий далиллар келтирилиб шаръий далиллар четга сурилиши бўлмайди. Ҳар доим фақат шаръий далил билан ҳукм олиниши шарт.
Булар ақлнинг шаръий йўналиш бўйича ишлатилиш ўринлари эди. Ақлни бундай ишлатилиши Ислом талаб қилган ишлатиш бўлиб, Ислом чегарасига мувофиқдир. Лекин ақлни ишлатиб қонун чиқариш ва бирор воқелик тўғрисида ҳукм чиқаришда тўлиқ ақлга суяниш Исломга зид бўлиб, асло Исломга мувофиқ ҳисобланмайди. Бугунги кунда бу икки ҳолатдан фойдаланиш оммалашган бўлиб, афсуски мусулмонларнинг ҳаёти шундай қонун-қоидалар асосида бошқарилмоқда.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси.Абдуллоҳ
10.01.2019
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми