Судан сиёсатидаги дунёвийликнинг (секуляризмнинг) илдизлари

Судан сиёсатидаги дунёвийликнинг (секуляризмнинг) илдизлари
Дунёвийлик (секуляризм) — динни ҳаётдан ажратишни англатади ва у Ренессанс (Уйғониш) даврида Европадаги черков билан мутафаккирлар ва файласуфлар ўртасидаги муросали келишув натижасида юзага келган капиталистик мабданинг ақидасидир. Шундай экан, у ақлга асосланган эмас ва Аллоҳ инсонларни яратган пок фитратга тўғри келмайди. Зеро диндорлик — инсондаги фитрий ва ғаризий туйғу бўлиб, ҳеч қандай куч уни инсондан суғуриб ололмайди. Ақл эса инсонни яратиб, уни рассо ва мукаммал қилган Яратувчи Зот уни Ер юзига туширгач, адашиб, сарсон ва бахтсиз бўлиб юриши учун ҳаётда амал қиладиган низомсиз ўз ҳолига ташлаб қўймаслигини эътироф этади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿قُلْنَا اهْبِطُوا مِنْهَا جَمِيعاً فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَن تَبِعَ هُدَايَ فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ﴾
«Биз айтдик: «Ҳаммангиз ундан (жаннатдан) тушингиз! Бас, агар Мен томонимдан сизларга ҳидоят келса, ким Менинг ҳидоятимга эргашса, уларга ҳеч қандай хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмайдилар» (Бақара сураси, 38-оят).
Агар биз Судан сиёсатидаги дунёвийликнинг илдизларини кузатадиган бўлсак, уни Британия мустамлакачилиги даврига бориб қадалишини ҳамда у ушбу офатни фикрий, сиёсий ва сақофий чалғитиш орқали олиб кирганини кўрамиз. Чунки Судан аҳолиси мусулмонлардир, улар ўзларини динларидан ажратадиган ушбу дунёвий фикрларни, ҳатто у туйғу даражасида бўлса ҳам, ҳазм қила олмас эдилар. Шу сабабли дунёвийликни диний ва тоифачи раҳбарлар эшиги орқали олиб кириш ушбу фикрни қабул қилдириш ва сотиш учун энг муносиб услуб бўлди. Бас, Британия зоҳири дин ва диндорликдан иборат бўлган, лекин ботини бошқарув, сиёсат ва жамиятга алоқадор фикрларида дунёвийликдан иборат бўлган диний ва тоифачи гуруҳларни пайдо қилди. Ушбу гуруҳлар мустамлакачиликни ҳайдаб чиқаришга ва юртни озод қилишга чақирган вақтларида тузоққа тушдилар: уларнинг баъзилари «Судан — судонликлар учун» шиорини кўтариб чиқди, бошқалари эса Миср билан бирлашишга чақирди, натижада Судан Мисрдан ажратилди. Лекин ушбу гуруҳларнинг бирортаси ҳам Исломни давлатни шакллантирувчи дин сифатида қабул қилмади, балки Сайкс-Пико чегараларидаги миллий-ҳудудий давлатни мустаҳкамладилар, шундан сўнг улар амалий суратда дунёвийликни ижро этувчиларга ва уни бошқарувда татбиқ қилувчиларга айландилар.
Инглизлар ушбу услуб билангина чекланиб қолмадилар, балки дунёвийликни ёйиш учун иккинчи бир услубни қўшдилар: улар зулм, четлатиш, хизматлар ва хавфсизликнинг йўқлигидан фойдаланган қуролли кураш гуруҳларини пайдо қилдилар. Улар озодлик шиорини кўтариб чиқдилар, ваҳоланки, улар ўз ҳақиқатларида дунёвий эдилар, хатто ўз-ўзини белгилаш ҳуқуқи каби айримачилик (сепаратистик) фикрларини қабул қилдилар, бу эса Жанубнинг Шимолдан ажралиб кетишига олиб келди, мана энди Дарфур ҳам айнан шу йўлдан бормоқда.
Кофир мустамлакачи бу чегарада ҳам тўхтамади, балки учинчи услубни қўллади, бу эса энг хавфли ва энг оғир услублардан биридир: у ҳам бўлса Исломга мансуб бўлган, унга чақирадиган ва Шариатни татбиқ этишни талаб қиладиган гуруҳлардир. Уларда сиёсий онг ва тиниқ тушунча етишмаслиги сабабли Исломий либосларга ўралган дунёвий фикрлар сари оғиб кетдилар ҳамда ушбу фикрларни Исломдан деб гумон қилдилар. Бас, улар демократияни Шўро деб ҳисобладилар, ҳуррият, инсон ҳуқуқлари, бозор сиёсати, хусусийлаштириш ва бошқа воқеий фикрларга онгли ёндашувсиз чақира бошладилар.
Қачонки ушбу услубларнинг ниқоби ечилгач ва уларнинг ботиллиги ҳамда аянчли ҳақиқати Умматга фош бўлгач, ушбу кофир дунёвийликни илгари суришда тўртинчи ва охирги услубга юз тутди: у ҳам бўлса ҳеч қандай бўёқларсиз ва пардозларсиз, очиқдан-очиқ ва ўта журъат билан дунёвийликка чақиришдир. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَدُّوا لَوْ تَكْفُرُونَ كَمَا كَفَرُوا فَتَكُونُونَ سَوَاءً﴾
«Улар ўзлари кофир бўлганларидек, сизларнинг ҳам кофир бўлишингизни ва (улар билан) тенг бўлиб қолишингизни истарлар» (Нисо сураси, 89-оят).
Ўз анжуманлари, маърузалари ва форумларида очиқчасига дунёвийликка чақирувчи Судан сиёсий кучлари ва гуруҳлари ана шулар бўлди. Мана улар 2026 йил 23 июндан 27 июнгача давом этган, Франциянинг «Промедиашн» ташкилоти таклифига биноан ва урушни тугатиш ҳамда сиёсий жараённи ишга тушириш бўйича Судан фуқаролик ва сиёсий кучлари ўртасидаги мулоқотни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган халқаро ва минтақавий ҳаракатлар доирасида Швейцариянинг Ньон шаҳрида ўтказилган анжуманга учиб бордилар. Ушбу кучлар ўз ичига Инқилобий кучларнинг Демократик кучлар альянси («Сомуд»), Демократик блок, Тижоний Сиси раҳбарлигидаги Миллий ҳаракат кучлари альянси, Али Ал-Ҳаж бошчилигидаги «Халқ конгресси», Муборак Ал-Фозил қанотидаги «Умма» партиясини — яъни 25 та суданлик сиёсий шахсни ҳамда Халқаро бешлик механизми кузатувчиларини ва бир қанча халқаро фаолларни Судан қарорининг келажагини муҳокама қилиш учун жамлайди. Ушбу кучлар — илгари ўтказилган анжуманларда, масалан 2026 йил 24 майда Найробида бўлиб ўтган анжуманда дунёвийликни қабул қилган айни ўша кучлардир.
Кофир мустамлакачи ушбу сиёсий кучлардан дунёвийликни бу каби шаклда ўртага ташлашни талаб қилган вақтда, унинг ҳамёнида ҳеч нарса қолмади, энди ё улар у истагандек уни қабул қиладилар, ёки у уларнинг ўрнига бошқа малайларни алмаштиради!! Мана, «Қаҳат» ҳаракати (Озодлик ва ўзгариш кучлари) раҳбарларидан бири Холид Селик (Холид Умар Юсуф) ўта сурбетлик билан шундай деб баёнот бермоқда: «Токи CEDAW (Аёлларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги) конвенциясини парламент орқали бўладими ёки сайланган ҳукумат орқали бўладими, халқ рози бўладими ёки рози бўлмайдими, татбиқ этмагунимча тинчланмайман»!! Хўш, бу каби чақириқлар Судандаги умумий фикр томонидан қабул қилинадими?!
Судандаги жамоатчилик фикрини кузатган киши дунёвий фикрлар фақатгина чалғитиш орқали сотилганини ва қабул қилинганини кўради. Яширин нарсалар фош бўлди, шармандаси чиқди ва ботиллиги намоён бўлди. Бас, қачонки Суданнинг собиқ бош вазири Ҳамдок 2019 йил декабрь ҳаракатидан кейин ўқув дастурини ўзгартиришни ўз зиммасига олиб, дунёвий фикрларни олиб кирган вақтда, халқ эътироз билдириб, уни рад этганидан сўнг, Суверенитет кенгаши раиси ўқув дастурини музлатиб қўйиш ҳақида қарор чиқаришдан ўзга чора топмади. Ҳатто ўртага ташланган бесоқолбозлик (гомосексуализм) ва CEDAW каби фикрлар ҳам бутунлай рад этилди. Судан аҳли Судан машаққат чекаётган муаммолар учун ушбу дунёвийларни масъул деб билади.
Суданда татбиқ этилаётган бошқарувга келсак, у тўлиқ дунёвийдир (секулярдир). Зеро бошқарувда, иқтисодда, сиёсатда ва жазо чораларида капиталистик тузум татбиқ этилмоқда, давлатнинг барча бўғинларини дунёвийлик эгаллаб олган. Америка олиб келган ҳарбийларнинг вазифаси — дунёвийлик билан ҳукм юритиш, яҳудий вужуди билан нормаллашув (алоқаларни тиклаш) ҳамда Исломнинг бошқарувга қайтишига тўсқинлик қилишдир. Бунга қўшимча равишда, Дарфурни Судандан ажратиб олиш ҳамда уни назорат қилиш ва бойликларини талон-торож қилиш осон бўлиши учун уни дунёвий давлатчаларга парчалаш ва бўлиб ташлаш вазифаси юклатилган.
Судан муаммоларининг туб ечими — Судан сиёсатидан дунёвийлик илдизларини суғуриб ташлашимиз ҳамда Исломий ақида илдизларидаги чангни қоқиб ташлашимиздир. Шунда уруғ ўз илдизларига туташади ва илдизи собит, шохлари эса осмон қадар бўлган дарахт униб чиқади. Натижада Ислом ўз қоидалари билан ҳаёт низоми бўлиб қайтади; унда сиёдат халққа эмас, балки Шариатга тегишли бўлади, ҳокимият эса бутун Исломий Уммат учун ягона бир халифага байъат берадиган халқ қўлида бўлади. Ушбу халифа тўғри ижтиҳод билан конституция ва қонунларни қабул қилади. Ҳизб ут-Таҳрир бу масалаларни батафсил баён қилиб бергандир. Мана шунда, пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик қайтади.
Роя газетасининг 2026 йил 22 июл чоршанба кунги 609-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ