АҚШ хавфсизлик ҳисоб-китобларида Марокаш: У янги Атлантика платформасига айланмоқдами?

АҚШ хавфсизлик ҳисоб-китобларида Марокаш: У янги Атлантика платформасига айланмоқдами?
АҚШ ва Марокаш ўртасидаги ҳарбий муносабатларда кечаётган шиддатли ўзгаришларни шунчаки Британия билан таъсир доираси учун курашаётган оддий шериклик деб талқин қилиш эндиликда имконсиздир. Балки биз Британиянинг оёғи остидан гиламни тортиб олишга қаратилган, Жазоир билан кескинлашган муносабатлардаги бўшлиқдан фойдаланаётган жиддий ҳаракат қаршисида турибмиз. Қисқа вақт ичида икки томонлама муносабатлар оддий мудофаа ҳамкорлиги даражасидан анча мураккаброқ босқичга ўтди, бунинг мазмуни Марокаш географияси ва АҚШнинг Ғарбий Ўрта денгиз ҳамда Африкадаги хавфсизлик ҳисоб-китобларини боғлаб турувчи ва бутун бир ўн йилликни қамраб олувчи узоқ муддатли шерикликни барпо этишдир.
2026 йил 16 апрелда АҚШ ва Марокаш Мудофаа бўйича АҚШ-Марокаш маслаҳат қўмитасининг 14-йиғилиши якунида 2026–2036 йилларга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик “йўл харитаси”ни имзоладилар. Бу келишув 2020 йилда имзоланган, умумий таҳдидларга қарши курашиш бўйича ва икки мамлакат ўртасидаги 10 йиллик мудофаа ҳамкорлигини белгилаб берган ҳарбий ҳамкорлик шартномасининг мантиқий давоми бўлди.
Аммо бу икки келишув ўртасидаги фарқ мавжуд босқичнинг табиатидадир. Агар 2020 йилги келишув хавфсизлик таҳдидларига қарши ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни мустаҳкамлашга қаратилган бўлса, янги “йўл харитаси” ҳарбий технологиялар, мудофаа саноати, киберхавфсизлик, таълим ва тажриба алмашиш соҳаларини қамраб олувчи кенгроқ шерикликка ўтишни ифодалайди. Шу тариқа, бу муносабатлар вақтинчалик омилларга камроқ боғланиб, узоқ муддатли стратегик қарашларга янада мустаҳкамроқ уланмоқда.
Деярли уч ой ўтгач, энг муҳим амалий қадам ташланди. 2026 йил 13 июлда Марокаш Қуролли Кучлари ва АҚШнинг Африкадаги ҳарбий қўмондонлиги (AFRICOM) Тантан шаҳрида “Кўп тармоқли тайёргарлик ва тажриба ўтказиш Африка маркази”ни (AMTEC) ташкил этиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.
Меморандум AFRICOMнинг Германиянинг Штутгарт шаҳридаги штаб-квартирасида Марокаш Қуролли кучлари Бош инспектори ва Жанубий ҳудуд қўмондони генерал-майор Муҳаммад Беррид ҳамда АҚШнинг Африкадаги ҳарбий қўмондонлиги раҳбари генерал Дагвин Андерсон томонидан имзоланди.
Кўп тармоқли тайёргарлик ҳудуди, дронлар академияси ҳамда инновация ва тажриба марказини ўз ичига олувчи ушбу лойиҳа асосий урғу эндиликда анъанавий ҳарбий машғулотлар билан чекланиб қолмаётганини кўрсатади. Балки эътибор янгича урушлар табиатини белгилаб берадиган соҳаларга қаратилмоқда: сунъий интеллект, электрон уруш, учувчисиз тизимлар ва реал оператив муҳитда технологияларни синовдан ўтказиш қобилияти.
Шу сабабли “йўл харитаси” ва ташкил этилиши режалаштирилган Марказ ўртасидаги боғлиқлик жуда муҳимдир. Бу Марказ алоҳида лойиҳа эмас, балки АҚШ стандартлари ва технологияларига уланган минтақавий ҳарбий салоҳиятни барпо этишга қаратилган кенгроқ қарашларнинг бир қисми бўлиб кўринмоқда.
Буни тушуниш учун Совуқ уруш тугаганидан сўнг АҚШ стратегиясида юз берган ўзгаришларга қараш керак. Аслида Совет Иттифоқига қарши туриш ва Атлантика ҳудудини ҳимоя қилиш учун тузилган НАТО ташкилотининг роли анъанавий рақиб парчаланганидан сўнг кенгайди. Унинг фаолияти эндиликда аъзо мамлакатлар чегараси ичидаги жамоавий мудофаа билан чекланиб қолмай, балки Ғарбий Болқонда ва кейинчалик 2011 йилда Ливияда содир бўлганидек, ўз дастлабки ҳудудидан ташқаридаги операцияларга ҳам аралашди.
Бу ўзгариш альянснинг аҳамиятини йўқотмади, балки унинг фаолият табиатини ўзгартирди. АҚШ расмий аъзоликдан ташқарида бўлган, илғор хавфсизлик ролларини ўйнашга имкон берадиган стратегик жойлашув ва минтақавий салоҳиятга эга ҳамкорлар тармоғига тобора кўпроқ таянадиган бўлди. Марокаш ана шундай ҳолатлардан бирини ифодалайди: у НАТО аъзоси эмас, балки АҚШнинг альянсдан ташқаридаги асосий иттифоқчисидир ва у билан ривожланган мудофаа муносабатларига эга. АҚШ мазкур кетма-кет босқичлар орқали Марокашни камроқ харажат талаб қиладиган ва иттифоқчиларга кўпроқ таянадиган ўз стратегик қарашларига мослаштиришга ҳаракат қилмоқда.
Марокашнинг аҳамияти ҳамма нарсадан аввал унинг географик жойлашувидадир. У Атлантика океанига чиқиш имкониятига эга, Ўрта Ер денгизининг ғарбий кириш қисмини назорат қилади ва дунёнинг энг беқарор ҳудудларидан бирига айланган Саҳел минтақасига яқин жойлашган. Шу сабабли унинг АҚШ ҳисоб-китобларидаги қиймати фақат ҳарбий қудрати билан эмас, балки учта стратегик маконни — Атлантика, Ўрта Ер денгизи ва Ғарбий Африкани боғлаб турувчи географияси билан боғлиқдир.
Бу ерда Атлантика ўлчовининг аҳамияти намоён бўлади. Халқаро рақобат эндиликда фақат қуруқликдаги ҳарбий базалар атрофида эмас, балки портлар, савдо йўллари, энергетика хавфсизлиги ва таъминот занжирлари атрофида кечмоқда. Африкада Хитойнинг иқтисодий ва Россиянинг хавфсизлик соҳасидаги иштироки ортиб бориши билан, АҚШ Ғарбий Африкадан Ўрта Ер денгизигача бўлган кенг ҳудудда ўз манфаатларини ҳимоя қилишга қодир ҳамкорлар тармоғини барпо этишга янада кўпроқ қизиқиш билдирмоқда.
Бу контекстда Марокаш ўзининг турли-туман муносабатлари сабабли қўшимча аҳамият касб этмоқда: АҚШ билан мудофаа шериклиги, Европа билан иқтисодий муносабатлар (уни кучсизлантириш кўзланмоқда), Ғарбий Африкада ортиб бораётган иқтисодий иштироки ва яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш келишувларидан сўнг янги ҳарбий-технологик соҳаларга очилиши.
Аммо бу ўзгаришлар минтақавий оқибатларсиз, хусусан Жазоир учун таъсирсиз ўтмайди. Ҳатто АҚШ-Марокаш ҳамкорлиги ошкора равишда Жазоирга қарши қаратилмаган бўлса-да, Марокашнинг Ғарб хавфсизлик тармоқлари ичидаги мавқеининг ўзгариши уни ўраб турган стратегик муҳитга аниқ таъсир кўрсатади.
Жазоир ўзини янги воқелик қаршисида кўрмоқда: Ғарб томонда ўз ҳарбий ва технологик мавқеини мустаҳкамлаётган ғарбий ҳамкори туради, унинг учун ҳаётий майдон ҳисобланган Саҳел минтақаси эса Франция таъсирининг чекиниб, АҚШ фойдасига қайта тартибланиши ва Африка учун ортиб бораётган халқаро рақобат манзарасига эга бўлмоқда.
Бироқ бу ўзгаришларни бошқа ракурсдан ҳам ўқиш мумкин. Жазоир катта куч омилларига эга: стратегик географик жойлашув, муҳим энергетика ресурслари, салмоқли инсон ва ҳарбий салоҳияти. Ҳозирги босқич шерикликларни диверсификация қилиш, маҳаллий саноат ва технологик базани (хусусан, оғир саноатда) барпо этиш ва ташқи қарамликни камайтириш асосида ўзининг халқаро мавқеини қайта белгилаш учун имконият бўлиши мумкин.
Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, ўз қарорлари мустақиллигини сақлаб қолган давлатлар ҳаммадан узоқлашганлар эмас, балки йирик кучлар билан тенг ҳуқуқлилик асосида муомала қилиш салоҳиятига эга бўлганлардир. Бу сабоқ Жазоир ва мустамлакачилик бўйинтуруғидан озод бўлишни хоҳлайдиган ҳар бир томон учун муҳим бўлиши мумкин.
Оқибатда, АҚШ-Марокаш ҳарбий “йўл харитаси” ва Тантандаги AMTEC лойиҳаси XXI асрда таъсир доирасини барпо этиш табиатидаги ўзгаришни ифодалайди, чунки куч эндиликда фақат ҳарбий базалар билан эмас, балки шериклик тармоқлари, технологиялар ва таъсир марказлари билан қурилмоқда.
Савол очиқлигича қолмоқда: Марокаш ҳақиқатан ҳам АҚШнинг Атлантика ва Африкадаги хавфсизлик тузилмасининг асосий устунларидан бирига айланадими? Аммо энг теранроқ савол шуки: Мағриб минтақаси бошқаларнинг лойиҳалари рақобатлашадиган майдон бўлиб қолаверадими ёки у минтақага ўз мавқеини қайтарадиган мустақил цивилизацион лойиҳа орқали ўзининг тарихий ролини тиклашга қодирми?
Ваъда қилинган Рошид Халифалик ўзида мужассам этган илм-фан, ободончилик ва адолат қадриятлари билан Шимолий Африкани халқаро таъсир хариталари шаклланадиган оддий майдон эмас, балки келажакни қуришда фаол иштирокчига айлантирадиган ҳақиқий уйғонишни барпо этиш учун мустаҳкам асос бўла олади.
﴿وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَىٰ أَمْرِهِ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ﴾
«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» (Юсуф сураси, 21-оят).
Муаллиф: Муҳандис Висом ал-Атраш
Роя газетасининг 2026 йил 29 июл чоршанба кунги 610-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ