Абу аз-Зуҳур: Эълон қилинган тўқнашув муносабатларни нормаллаштиришга олиб борадими?

Абу аз-Зуҳур: Эълон қилинган тўқнашув муносабатларни нормаллаштиришга олиб борадими?
18 август куни Идлиб чеккасидаги Абу аз-Зуҳур ҳарбий аэропортининг бомбардимон қилиниши шунчаки яҳудий вужудининг Сурия ҳудудига навбатдаги ҳужуми эмас эди. Зеро ушбу вужуд бу манзилни саккизта ҳаво зарбаси билан нишонга олди. Бу эса Сурия ҳарбий муассасасини қайта тиклашда Туркия роли тобора кучайиб бораётган бир пайтга тўғри келди, ваҳоланки ушбу аэропорт Туркия чегарасидан тахминан 60–80 километр масофада жойлашган.
Яҳудий вужуди ушбу зарбани эҳтимолий Туркия ҳарбий мавжудлиги билан очиқ-ойдин боғлади, чунки Нетаньяху Дамашқнинг ушбу базага турк кучларининг жойлашишига рухсат беришга яқинлашганини, буни эса яҳудий вужуди ўз хавфсизлигига таҳдид деб билишини айтди. Анқара ва Дамашқ эса бундай кучлар жойлашуви мавжудлигини инкор этди («Ал-Жазира нет», 19/08/2026).
Шу тариқа бомбардимон зоҳиран Сурия ичида кучайиб бораётган нуфуз учун курашнинг бир қисми сифатида кўринди, ҳатто кўплаб медиа таҳлиллари уни яҳудий вужуди ва Туркия ўртасида тўқнашув яқинлашаётганининг далолати сифатида тақдим этди. Анқара ва Дамашқ ўртасида ҳарбий ҳамкорликнинг ривожланиши ҳамда Туркиянинг Сурия ҳарбий имкониятларини оширишга ҳисса қўшиш эҳтимоли билан бирга, Сурия ҳудудлари икки томон ўртасида нуфуз чегараларини синовдан ўтказадиган майдонга айланиб қолди.
Бироқ энг кўп далолатга эга бўлган бурилиш ҳарбий эмас, балки сиёсий бўлди. Зеро хабарномалар Абу аз-Зуҳур бомбардимонидан бир неча кун олдин, 14 август куни «Моссад» раҳбари Роман Гофман Сурия ташқи ишлар вазири Асъад Аш-Шайбоний билан телефон орқали мулоқот қилганини ҳамда Туркиянинг Суриядаги ҳарбий мавжудлиги муҳокама мавзуларидан бири бўлганини фош этди. Сўнгра бомбардимондан саноқли кунлар ўтиб, Шайбонийнинг ўзи «Моссад» раҳбари билан Иорданияда кескинликни пасайтиришни муҳокама қилишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда кўришди («Ал-Арабия», 23/08/2026).
Мана шу ерда тўхталиб ўтишга арзийдиган зиддият намоён бўлади: агар Абу аз-Зуҳурнинг бомбардимон қилиниши яҳудий вужудининг даъвосига кўра Туркия нуфузининг Сурияда кенгайишига тўсқинлик қилишни мақсад қилган бўлса, унинг энг кўзга кўринган сиёсий натижаларидан бири — Дамашқни Тель-Авив билан тўғридан-тўғри алоқа каналига ундаш бўлди, ҳатто бу ташқи ишлар вазирининг «Моссад» айғоқчилик хизмати раҳбари билан учрашишигача етиб борди!
Шундай экан, савол энди фақат ҳарбий мақсаднинг табиатига эмас, балки ундан кейин очилган сиёсий йўналишга қаратилади: кескинликни пасайтириш шунчаки бир ҳодисани жиловлаш учун қилинган хавфсизлик чорасимиди, ёки Сурияни яҳудий вужуди билан ўзаро англашувлар тармоғига босқичма-босқич олиб кириш бўйича кенгроқ бир йўналишдаги қадамми?!
Туркия ва яҳудий вужуди ўртасидаги муносабатларнинг асл табиатига қаралса, бу саволнинг аҳамияти янада ошади. Зеро Туркия салибчи НАТО альянсининг аъзосидир ва у айни пайтда яҳудий вужуди билан расмий алоқаларга эга бўлган давлатдир. Ҳатто унга нисбатан сиёсий нутқида улкан кескинлик бўлишига қарамай, яҳудийларнинг Ғазога қарши уруши даврида ҳам Туркия бу алоқаларни узмади. Бу ерда халқаро муносабатларни ўрганишдаги асосий қоида бўй кўрсатади: сиёсат фақат шиорлар ва қуруқ баёнотлар билангина ўлчанмайди, балки ёпиқ эшиклар ортида нималар кечаётгани ва улардан қайсилари амалий сиёсий йўналишларга айланаётгани билан ўлчанади.
Шу нуқтадан келиб чиқилса, кўплаб оммавий ахборот воситалари тақдим этаётган Туркия ва яҳудий вужуди ўртасидаги яқин тўқнашув ҳақидаги манзарага эҳтиёткорлик билан муомала қилиш зарур бўлиб қолади. Зеро нуфуз устидаги кураш ҳақиқий бўлиши, ҳар иккала томоннинг Суриядаги манфаатлари бир-бирига зид келиши мумкин, бироқ бу пировард йўналиш муқаррар равишда ошкора тўқнашув бўлади дегани эмас. Чунки Туркия ва яҳудий вужуди айни пайтда ўзаро алоқа каналларига ва чамбарчас боғлиқ манфаатларга эгадир ҳамда ягона бир минтақавий ва халқаро тизим ичида ҳаракатланадилар, Америка эса минтақа мувозанатини назорат қилишда марказий ўйинчи бўлиб қолмоқда.
Шу сабабли Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фиданнинг янги минтақавий тизимни қуриш ҳақидаги гаплари алоҳида аҳамият касб этади. Агар ушбу хавфсизлик тизими минтақадаги муносабатлар ва кучларни қайта тартибга солишга асосланган бўлса, у ҳолда яҳудий вужудини унга киритиш ва унга қўшиб юбориш асло имконсиз иш бўлиб кўринмайди, балки шошилмасдан, пухталик билан иш олиб борилаётган эҳтимоллардан бири бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда Туркиянинг яҳудий вужуди билан бўлган зиддияти муқаррар равишда муносабатларни нормаллаштириш йўлига зид бўлмайди, балки вазифаларни қайта тақсимлайдиган ҳамда томонларни янги нуфуз қоидалари устида музокара олиб боришга ундайдиган омиллардан бирига айланиши мумкин, айниқса Америка ўзининг минтақавий қуроллари орқали Эроннинг таъсирини чеклаш ва унинг минтақавий «қўллари»ни қуршаб олишда муваффақият қозонса.
Диққатга сазовор жойи шундаки, илгари «қаршилик кўрсатиш» сохта шиорини ниқоб қилиб олган Сурия, золим мустабид Асад қулаганидан кейин, ўз янги ҳукмдорларининг «сиёсий устамонлиги!» соясида ўзини янада юзтубан йиқилган ва бўйин эгган воқелик қаршисида кўрмоқда. Зеро яҳудий вужудининг унинг ҳудудларига бераётган зарбалари янада шиддатли суръатда давом этмоқда, Туркиянинг ундаги нуфузи кенгаймоқда, Россия ўз мавжудлигини сақлаб турибди, Америка мувозанатларни бошқариш устида ишламоқда, Суриянинг ўзи эса Тель-Авив билан тўғридан-тўғри алоқаларга кириша бошлади! Шундай экан, масала энди шунчаки бирор база ёки ҳудудда ким ҳарбий нуфузга эга бўлишини белгилаш бўлиб қолмай, балки янги минтақавий тизим ичида Суриянинг ўрнини белгилаш масаласига айланди.
Шу сабабли Абу аз-Зуҳурнинг бомбардимон қилинишига ҳарбий зарбанинг ўзидан кенгроқ бўлган жараён доирасида қараш мумкин. Зеро у номи Туркиянинг эҳтимолий нуфузи билан боғланган манзилни нишонга олди, бироқ Суриянинг яҳудий вужуди билан хавфсизлик алоқалари билан бир вақтга тўғри келди ва Сурия ташқи ишлар вазири билан «Моссад» раҳбари ўртасидаги ошкора учрашув билан якунланди. Сиёсатда эса ушбу амалий натижалар ўзаро баёнотларнинг қанчалик баланд оҳангда айтилганидан кўра кўпроқ маъно ва далолатга эгадир.
Шунга кўра, ушбу ўзгаришлар ўртага ташлаётган савол нафақат: «Биз Сурия ҳудудида Туркия ва яҳудий вужуди ўртасидаги яқин тўқнашув қаршисида турибмизми?» деган савол эмас, балки: «Биз можаронинг ўзини қайта тартибга солиш орқали — Туркия, яҳудий вужуди ва Америка манфаатлари кесишадиган янги минтақавий тизим доирасида — Сурияни яҳудий вужуди билан музокаралар майдонига суриб ташлаш қаршисида турибмизми?» деган саволдир!
Зеро омма олдида айтилаётган гаплар бошқа нарса, ёпиқ эшиклар ортида олиб борилаётган ишлар эса бутунлай бошқа нарсадир. Пировардида асл эътибор давлатлар ва уларнинг ҳукмдорлари кўтараётган қуруқ шиорларга эмас, балки улар амалга ошираётган сиёсатларга қаратилади. Агар Абу аз-Зуҳурнинг нишонга олиниши Дамашқни Тель-Авив билан тўғридан-тўғри алоқа каналига яқинлаштириш билан тугаган бўлса, унда энг муҳими фақат бомбардимон билан ким нишонга олинганини билишгина эмас, балки унинг натижалари минтақани қайси сиёсий йўналиш сари ундаганини ҳамда Уммат ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ куч-қувват ва бирлик сабабларини қайтариб олишга ташна бўлиб турган бир даврда Сурия ва минтақа келажагини қайта шакллантиришда ҳамда минтақанинг барча халқларини заиф, бўйсунувчи ҳолга солишда ушбу йўналишдан ким манфаат кўраётганини билишдир!
Бузғунчи яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш поездини тўхтатиш ва хоин ҳукмдорларни ўз жиноятлари учун жавобгарликка тортишнинг фақатгина бир йўли бор: у ҳам бўлса пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифаликни барпо этишдир! Зеро фақат угина яҳудий вужудини таг-томири билан суғуриб ташлайди, Муборак заминни озод қилади ва бу диёрни ўз ҳақиқий аҳлига қайтаради!
Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا فِي الْأَرْضِ وَنَجْعَلَهُمْ أَئِمَّةً وَنَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِينَ﴾
«Биз эса ер юзида заиф қилинган кишиларга марҳамат кўрсатишни, уларни етакчилар қилишни ва уларни ворислар айлашни ирода қиламиз» (Қасас сураси, 5-оят).
Муҳандис Висом Ал-Атраш
Роя газетасининг 2026 йил 2 сентябр чоршанба кунги 615-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ