Уммат ўз Халифасига байъат беришдаги шаръий ҳаққини тортиб олишга шошилмайдими ахир?!

Уммат ўз Халифасига байъат беришдаги шаръий ҳаққини тортиб олишга шошилмайдими ахир?!
Бугунги кунда Ислом Уммати зиммасидаги вожиб бурч — мустамлакачи кофирдан бирор яхшиликни, унинг малайларидан эса нажотни кутиб ўтирмасдан, ўзининг тортиб олинган ҳокимиятини қайтариб олиш устида ҳаракат қилишдир! Зеро Ислом бошқарув ваколатини Умматники қилиб қўйди; чунки ҳокимни, яъни мусулмонлар Халифасини тайинлашни Умматдан шаръий байъат олиш орқали бошқарувни қўлга киритадиган қилиб белгилади. Росулуллоҳ ﷺ ҳам султонликни Умматдан ихтиёрий олдилар, уни зўравонлик, босқинчилик ва мажбурлаш билан олмадилар.
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди:
«بَايَعْنَا رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى السَّمْعِ وَالطَّاعَةِ فِي مَنْشَطِنَا وَمَكْرَهِنَا»
«Биз Росулуллоҳ ﷺга рағбатли ҳолимизда ҳам, малол кўрган, ёқтирмаган оғир ҳолимизда ҳам сўзсиз қулоқ солиш ва бўйсунишга байъат бердик».
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Росулуллоҳ ﷺнинг шундай деганларини эшитган:
«فَمَنْ بَايَعَ إِمَامًا فَأَعْطَاهُ صَفْقَةَ يَدِهِ، وَثَمَرَةَ قَلْبِهِ، فَلْيُطِعْهُ إِنِ اسْتَطَاعَ، فَإِنْ جَاءَ آخَرُ يُنَازِعُهُ فَاضْرِبُوا عُنُقَ الآخَرِ»
«Кимки бир имомга (раҳбарга) байъат бериб, унга қўлини ва қалбининг самарасини (ихлосини) берса, кучи етганича унга бўйсунсин. Агар бошқа биров келиб, у билан ҳокимият талашса, анави бошқасининг бўйнига қилич уринг (бошини танасидан жудо қилинг)!».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: Росулуллоҳ ﷺнинг шундай деганларини эшитдим:
«مَنْ خَلَعَ يَدًا مِنْ طَاعَةٍ، لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لَا حُجَّةَ لَهُ، وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Кимки имом (раҳбарга) бўйсунишдан қўлини тортса, Қиёмат куни Аллоҳга ҳеч бир ҳужжат-далилсиз рўбарў бўлур. Ва кимки бўйнида байъати бўлмаган ҳолда вафот этса, жоҳилият ўлими билан ўлибди».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар ﷺ айтдилар:
«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لاَ نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ» قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: «فُوا بِبَيْعَةِ الأَوَّلِ فَالأَوَّلِ، أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ، فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»
«Бани Исроилни пайғамбарлар бошқарар (сиёсатини юритар) эдилар. Қачон бир пайғамбар вафот этса, унинг ўрнига бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса ҳеч қандай пайғамбар йўқдир, балки халифалар бўлур ва улар кўпаюрлар». Саҳобалар: «Бас, бизга нимани буюрасиз?» дедилар. У Зот: «Биринчисининг, фақат биринчисининг байъатига вафо қилинглар, уларнинг ҳаққини беринглар! Зеро Аллоҳ уларни ўз раиятини қандай бошқарганликлари ҳақида албатта сўроққа тутур», дедилар.
Бас, ушбу ва бошқа кўплаб ҳадислар шунга далолат қиладики, Халифа — яъни Исломдаги ҳоким — бошқарув ваколатини фақат одамларнинг унга берадиган ихтиёрий шаръий байъати орқали қўлга киритади. Байъат эса Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг Суннати асосида иш юритишга берилади. Демак, у — Аллоҳнинг Шариатини ҳаётга татбиқ этувчи ижрочи ва Умматнинг ишларини бошқарувчи ғамхўр раҳбардир, бировнинг пулга ёлланиб ишлайдиган хизматкори ёки бирор мустамлакачининг малайи эмасдир!
Роя газетасининг 2026 йил 2 сентябр чоршанба кунги 615-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ