| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Америка Дарфурни ажратиш учун кимёвий қуролдан армия қўмондонларига йўғон таёқ сифатида фойдаланмоқда

  • Исломгина Ливиядан мустамлакачиликни ҳайдай олади

  • Уммат кофир Ғарб лойиҳаларини барбод қилиб, ўз лойиҳасини қабул қиладими?

  • Американинг қуёши ботди ва унинг зулмати барчага аён бўлди

  • Ҳизбут-Таҳрир — Судан вилояти Суданнинг нуфузли кишилари билан учрашувларини давом эттирмоқда

  • Эй Покистоннинг холис ниятли аскарлари, сизлар «ғазабга дучор бўлганлар ва адашганлар»нинг ёрдамчилари бўлишни қабул қиласизларми?!

  • Аҳмад аш-Шараъ режимининг яҳудий вужуди билан нормаллашувга жадал интилиши

  • Туркиянинг келгуси босқич учун белгиланган роли

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Америка Дарфурни ажратиш учун кимёвий қуролдан армия қўмондонларига йўғон таёқ сифатида фойдаланмоқда

Америка Дарфурни ажратиш учун кимёвий қуролдан армия қўмондонларига йўғон таёқ сифатида фойдаланмоқда

By htadmin
26.09.2026
0
Share:

Америка Дарфурни ажратиш учун кимёвий қуролдан армия қўмондонларига йўғон таёқ сифатида фойдаланмоқда 

«Ал-Халиж» электрон газетаси ва «Скай Ньюс Арабия» телеканали 2026 йил 5 сентябрда «Вашингтон Пост» газетасининг Судан армияси Тезкор ҳаракатланиш кучларига қарши ишлатган хлор бомбаларидан иборат махфий захира яратгани ҳақидаги ҳужжатларга асосланган ҳисоботини келтирди.

Америка газетаси махфий ҳужжатларга асосланган суриштирув натижаларини ошкор қилди. Унда Судан армияси махфий кимёвий қуроллар захирасини яратгани ва Суданда давом этаётган можаро давомида хлордан фойдалангани ҳақида маълумот берилган.

Газета ёзишича, уч йилдан бери давом этаётган фуқаролик уруши ва дунёдаги энг оғир гуманитар инқирозни янада кучайтирадиган хавфли ривожланиш сифатида, мазкур масалаларда Судан ҳарбий мансабдорлари тайёрлаган ҳужжатлар бор. Уларда бўғувчи газ билан жиҳозланган «икки карра таъсирли» ўқ-дорилар ҳақида маълумотлар, яшил ва сариқ буғ чиқарадиган қурол синовлари акс этган видеолар ҳамда Судан ҳарбий мансабдорлари ўртасидаги ёзишмалар мавжуд. Ушбу ёзишмаларда армия кучлари 290 тагача кимёвий ўқ-дорини захира қилгани кўрсатилган.

«Вашингтон Пост» ҳужжатларни текшириш жараёнида 20 нафардан ортиқ Ғарб разведка хизматлари ходимлари, кимёвий қурол бўйича инспекторлар ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларидаги мутахассислар билан маслаҳатлашди. Уларнинг барчаси мазкур материалларни кимёвий қуроллар дастури мавжудлигининг ишончли далиллари сифатида баҳолади.

Аслида, Америка муайян минтақада бирор мақсадни кўзласа, ҳарбий ва сиёсий воситалардан иборат бир қатор ҳаракатларни амалга оширади. Бу инқирозни сунъий равишда юзага келтириб, унинг натижаларини кузатиш орқали бўладими ёки мустамлакачилик сиёсати муваффақиятига олиб борадиган сиёсий ҳаракатлар орқали бўладими — барибир, мақсад халқларни тиз чўктириш ва давлатларни парчалашдир.

Дунёдаги биринчи рақамли давлат сифатидаги мавқеига таяниб, Америка бу лойга ботган иштирокчиларни ташлаб кетишдан ҳам тортинмайди. Аслида эса бу лой — аввало Америка лойи. У мазкур ҳаракатларни ҳуқуқий айблов воситасига айлантириб, қочиб кетмоқчи бўлганларни тиз чўктириш учун халқаро босим ўтказиш воситаси сифатида ишлатади. Зеро, Америка уларни барибир ўз қўлида ушлаб туради. Айниқса, Бурҳон ва Ҳамидтий каби унга содиқ малайлар бўлганида, бу янада яққол намоён бўлади. У малайларнинг зиммасига гуноҳ ва жиноятларни юклайди, кейин эса уларни янада кўпроқ бўйин эгишга мажбурлаш учун босим ўтказади!

Америка Суданни парчалаш лойиҳасини бошқариб келди ва ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб унга энг юқори даражада устувор аҳамият берди. Ўша пайтда у Хартумдан чиқиб, Асмара томон йўл олган мухолифат кучларига эътибор қаратди. Мухолифат 1995 йилда Асмарада машҳур «Тақдирий масалалар конференцияси»ни ўтказди ва унда ўз тақдирини ўзи белгилаш ғоясини қабул қилди.

Шундан сўнг йиғин раҳбарлигини ўша пайтдаги исён етакчиси, Америка малайи Жон Гарангга берди. Америка эса 2000 йилда мазкур йиғинга 10 миллион доллар маблағ ажратди.

Шундан кейин Америка Башир режимига «терроризмни қўллаб-қувватламоқда» деган баҳона билан иқтисодий санкциялар қонуни орқали босим ўтказди ва охир-оқибат Жанубий Суданнинг ажралишига эришди.

Кейин Судан аҳли бошига мусибат ва синовларнинг янги босқичи келди. 2003 йилда Судан армияси Британия томонидан қўллаб-қувватланган Дарфур исёнига қарши курашиш учун Тезкор ҳаракатланиш кучларини ташкил қилди. Ўша вақтда бу кучлар ҳали «Тезкор ҳаракатланиш кучлари» деб аталмас, балки Мусо Ҳилол бошчилигидаги чегара қўриқчилари сифатида фаолият юритар эди. Мусо Ҳилол Маҳомид қабиласи раҳбари эди.

2013 йилга келиб эса чегара қўриқчилари Тезкор ҳаракатланиш кучларига айлантирилди ва уларга Дақлу оиласи — «Ҳамидтий ва унинг биродарлари» раҳбарлик қила бошлади.

Америка вақт билан пойга қилмоқда ва унинг кўзи Дарфурни ажратишда. У Суданда Британия билан таъсир учун курашда дадил қадамлар билан ҳаракат қилмоқда. Британия ҳар сафар сиёсий тузоқ қўйганида, Америка унинг таъсирини тўсиш учун янада пухтароқ ва ҳисоб-китобли ҳаракат билан жавоб бермоқда.

Бу Британия таъсирининг икки йўналишига қарши қаратилган: ҳарбий йўналишда — Жуба келишувини имзолаган исёнчи ҳаракатлар; сиёсий йўналишда эса — партиялар ва «Сумуд» коалицияси.

Шу билан бирга, Британия Суданни бўлиб ташлаш масаласида Американи билвосита қўллаб-қувватлаётганини ҳам таъкидлаш лозим. Зеро, айнан Британия Жанубий Судандаги биринчи исённи юзага келтирган ва 1922 йил сентябрида «Ёпиқ ҳудудлар тўғрисидаги қонун»ни ишлаб чиққан эди.

«Вашингтон Пост» газетасининг ҳисоботи тўғри ёки нотўғри бўлишидан қатъи назар, Америка шу каби ҳукуматларни жиноий ишларга аралаштиришда шубҳали ролларга эга бўлиб келган.

Масалан, унинг Ироқни «оммавий қирқин қуролларига эга» деган баҳона билан вайрон қилишдаги роли бунга мисолдир. Америка халқаро экспертлардан иборат қўмита тузди ва Британия ҳам шу йўналишда унга ҳамроҳ бўлди. Америка Жорж Буш кичик президентлиги даврида, унинг ташқи ишлар вазири Колин Пауэлл орқали бир неча матбуот анжуманларида Ироқ халқаро миқёсда тақиқланган қуролларга эга экани ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатди.

Бироқ комиссия ҳеч нарса топмади. Шунга қарамай, Америка Ироқни вайрон қилиш йўлида давом этди ва давлатларнинг суверенитетини ҳимоя қилиш ҳамда уларга ноҳақ тажовуз қилмасликни даъво қиладиган халқаро институтлар ва инсон ҳуқуқлари мавжуд бўлган бир даврда ифлос уруш бошлади.

Америка худди шундай ролни ўз малайи Башар Асад билан боғлиқ ҳолда ҳам ўйнади. У Сурия аҳолига қарши жиноятлар содир этиб, уларни тиз чўктириш учун ўзининг барча ҳарбий воситаларидан фойдаланган пайтда, Америка уни ҳимоя қилди. У Россия, Эрон, ўзининг Ливандаги партияси ва Туркияни ҳам урушга киритиб, исёнчиларга қарши зарба беришга ундади.

Кейин Америка «босқич қаҳрамони» деб тайёрлаган Жўлонини олдинга сурганида, Башар Асаддан воз кечди. Ҳатто 2019 йилда «Тинч аҳолини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қайсар қонуни» номи билан унга ва Сурия аҳлига санкциялар жорий қилди. Бу қонун 2025 йилгача давом этиб, режим бўйнида осилиб турган қилич вазифасини бажарди.

Венесуэла президенти Мадуро билан содир бўлган воқеалар ҳам шунга ўхшайди. У гўёки гиёҳванд моддалар савдосини қўллаб-қувватлаб, уларни Америкага киритаётгани баҳона қилинди. Кейинчалик бу даъвонинг асоссизлиги Трампнинг ўзи томонидан фош бўлди: у Венесуэладан гиёҳванд моддалар эмас, балки нефть исташини очиқ айтди. Ҳолбуки, Америка гиёҳванд моддалар бўйича дунёдаги энг кўп зарар кўраётган давлатлардан биридир!

Америка халқлар қонига ботиб кетган ва дунёдаги инқирозларнинг асосий иштирокчиларидан биридир. У дунёдаги биринчи давлат бўлиб қолиш ва дунёни сиёсий ҳамда ҳарбий тузоқлар, босим ва мажбурлаш воситалари орқали бошқариш учун шу йўлдан бормоқда. Инсонларнинг оч қолиши ёки ўлдирилиши эса уни қизиқтирмайди.

Судан аҳли ва мусулмонлар, балки бутун инсоният фақат пайғамбарлик минҳожи асосидаги Иккинчи Рошид Халифалик билан нажот топади. У Аллоҳнинг изни билан яқинда барпо бўлади. Шунинг учун ҳаракат қилувчилар ҳаракат қилсинлар.

Шайх Аҳмад ас-Суманий — Судан вилояти

Роя газетасининг 2026 йил 23 сентябр чоршанба кунги 618-сонидан

TagsАмерика Дарфурни ажратиш учун кимёвий қуролдан армия қўмондонларига йўғон таёқ сифатида фойдаланмоқда
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий дунёқарашда “авлод” тушунчаси ва “Иймон авлоди” ғояси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужудининг Ғарбий Соҳилни аннексия қилиши ён беришлар самарасидир!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон ва Саудлар оиласи ҳукмдорлари ўртасидаги муносабатлар

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда?

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 11 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда?

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 18 сентябрда Ўзбекистон Марказий банки халқаро резервларнинг бир қисмини ташқи бошқарувга бериш режалаштирилаётганини маълум қилди. Ташқи бошқарувга бериладиган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 18 сентябрь куни Ўзбекистон Саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитаси билан АҚШ Ядровий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим: «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиёга ёйилиши ва Американинг стратегик тузоғи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Остона ва Тель-Авив ўртасида 2027 йил бошидан эътиборан визасиз режимни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 24 июль куни Нью-Йоркда «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти билан АҚШнинг йирик инвестиция-банк гиганти Citigroup (Citi) ўртасида Англашув меморандуми ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: