Мусулмонлар ҳукмдорлари БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан нутқ сўзлашда бир-бирлари билан беллашадилар, аммо амалларга келса, уларнинг луғатида бундай сўз йўқ!

Матбуот баёноти
Мусулмонлар ҳукмдорлари БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан нутқ сўзлашда бир-бирлари билан беллашадилар, аммо амалларга келса, уларнинг луғатида бундай сўз йўқ!
Туркия президенти Эрдўғон сешанба куни БМТ Бош Ассамблеясида қилган нутқида:”Халқаро ҳамжамият Исроилга кўпроқ босим ўтказиши керак”, деди ва шу билан бирга, янада кўпроқ давлатларни Фаластин давлатини тан олишга чақирди. Иордания қироли Абдулла II эса Яқин Шарқдаги чўзилиб кетган инқироз ва можароларни эътиборсиз қолдиришнинг баҳосини дунё тўлаётганини айтиб, бунинг оқибатлари минтақа доирасидан чиқиб, бутун дунёдаги иқтисодиёт ва одамларнинг ҳаётига таъсир қилаётганини таъкидлади ҳамда: “Исроилни жавобгарликка тортиш масаласига келганда, қарорлар қоғозда қолиб кетмоқда, натижада эса жазосиз қолган давлат пайдо бўлмоқда”, дея қўшимча қилди. Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Саний эса Фаластин масаласи халқаро тизимда “кўр нуқта” бўлиб қолар экан, адолатли халқаро тизим ҳақида гапириб бўлмаслигини таъкидлаб, Ғазодa содир бўлган воқеаларни ” ҳақиқий маънодаги геноцид” деб атади ва келажак авлодлар инсоний фожиа ҳамда уни тўхтатиш борасидаги халқаро муносабат даражаси ўртасидаги улкан фарқдан ҳайратда қолишини қайд этди.
Қолган мусулмон ҳукмдорларининг аҳволи ҳам шундан ўзгача эмас: улар айрим иборалар ва лафзларда бир-бирларидан фарқ қилишлари мумкин, бироқ туб моҳиятда ўзгармас, бир хилдирлар. Уларнинг барчаси ҳамон тинчлик лойиҳалари ҳақида баландпарвоз сўзлар айтиб, можарони «икки давлат ечими» асосида ҳал қилишга интилмоқдалар. Бу эса Фаластиннинг учдан тўрт қисмидан кўпроғида босқинчиликнинг қонунийлигини тан олиш ва фаластинликларга заифгина бир кичик давлатчани раво кўришдан иборатдир. Улар бу йўлни Фаластин ва Яқин Шарқдаги зиддиятларни тугатувчи сеҳрли ечим деб гумон қилмоқдалар. Зеро, улар Ислом уммати сабот-матонати ва барқарор тамойилларини ўз ақидаси ҳамда диний аҳкомларидан олишини, Исро ва Меърож заминининг ҳатто бир қаричини ҳам бирор-бир мустамлакачига топшириб юбориш динимизда қатъиян ҳаром қилинганини унутдилар ёки унутганга олдилар.
Қолаверса, яҳудий вужуди юртимиздаги фаластинлик биродарларимизга қарши содир этаётган ҳаракатлар очиқдан-очиқ геноцид ва мудҳиш жиноят эканлигига барчаси тўлиқ қўшилсалар-да, бунга қарши фақатгина босқинчини жиноятларини тўхтатишга чақиришдан бошқа бирор ечим таклиф қилмаяптилар. Худди у ўз хоҳиши ва ҳурмат-эҳтиром билан ўз-ўзидан тўхтаб қоладигандек! Ёки халқаро тизим аслида мусулмонлар ва Фаластин тақдирига қайғурадигандек! Ҳолбуки, қирол Абдулланинг ўзи шундай тан олади: «Исроилни жавобгарликка тортиш масаласига келганда, қарорлар қоғозда қолиб кетмоқда, натижада эса ҳеч қандай тўсиққа учрамайдиган бир давлат пайдо бўлмоқда».
Демак, уларнинг барчаси БМТ мустамлакачи катта давлатларнинг шунчаки бир қуролидан бошқа нарса эмаслигини, унинг қарорлари фақат мустамлакачилик мақсад ва режаларига хизмат қилгандагина қийматга эга бўлишини жуда яхши тушунадилар. Бироқ шунга қарамай, унинг деворларидан ташқарига чиқмаслигини ўзлари ҳам яхши биладиган нутқ ва сўзларни сўзлаш учун БМТ минбари томон юзланишдан тўхтамаяптилар!
Фаластинни қўллаб-қувватлаш йўли номаълум эмас, барчага маълумки, бунинг ягона йўли мусулмонлар қўшинининг уни тўлиқ озод қилиш учун ҳаракатга келишидир. Зеро, Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий g дедилар:
«لَتُقَاتِلُنَّ الْيَهُودَ فَلَتَقْتُلُنَّهُمْ حَتَّى يَقُولَ الْحَجَرُ: يَا مُسْلِمُ، هَذَا يَهُودِيٌّ فَتَعَالَ فَاقْتُلْهُ»
«Сизлар яҳудлар билан албатта жанг қиласизлар ва уларни, албатта, ўлдирасизлар, ҳатто тош: “Эй мусулмон, бу яҳудийдир, келиб уни ўлдир”, дейди». Бироқ бу ҳукмдорлар ҳақиқий ва фойдали амалларни четга суриб қўйган ҳолда, ҳамон мустамлакачиларнинг ечимлари ва лойиҳалари атрофида айланиб юрибдилар. Аллоҳ таоло шундай деган:
﴿وَقُلِ اعْمَلُواْ فَسَيَرَى اللّهُ عَمَلَكُمْ وَرَسُولُهُ وَالْمُؤْمِنُونَ وَسَتُرَدُّونَ إِلَى عَالِمِ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ﴾
Айтинг: «(Хоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар ва яқинда ғайбу шаҳодатни (яъни, яширин ва ошкор нарсаларнинг барчасини) билгувчи зотга қайтарилурсизлар. Бас, У зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур». [Тавба: 105]
Ҳукмдорларнинг яҳудий вужуди жиноятларини ва БМТнинг ожизлигини англаб етганликларининг ўзиёқ уларни Уммат манфаатларини ҳимоя қилувчи қаҳрамонларга айлантириб қўймайди, аксинча, бу уларнинг кофир мустамлакачи билан тил бириктирганликларига далилдир. Зеро, улар ҳақиқатни жуда яхши билиб турсалар-да, Фаластин ва унинг жабрдийда аҳлига ёрдам бериш йўлида мутлақо ҳеч қандай амалий қадам ташламадилар.
Умид ва ишонч Уммат ва унинг муаммоларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Фаластин ва мусулмонларнинг бошқа босиб олинган ўлкаларини озод қилиш учун ҳаракат қилувчи, хоин ва тил бириктирувчи ҳукмдорларни четлаб ўтиб, уммат қўшинларидаги чинакам самимий инсонларгадир. Бас, шошилинг, эй мусулмонларнинг қўшинлари, шошилинг!
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ