| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги энг муҳим муҳокамалар

  • Ҳизб ут-Таҳрир — Судан вилояти вакилларининг Судан аҳолиси нуфузли кишилари билан учрашувлари давом этмоқда

  • Бу буюк мартабага эришиш шарафини ким истайди?

  • Хитойда Қутайба ибн Муслим сийратини ким такрорлайди?

  • Халқларнинг зулм ва камбағалликдан азият чекиши умидсизликка чақириқ эмас

  • Ироқ 90 кунлик синов қаршисида

  • Яҳудийлар тажовузини шунчаки таърифлаш билан кифояланиш  уларнинг  тамаъларини  тўхтатмайди

  • Сиси Кинона қўшинини мустамлакачи кофирларга саховат билан тақдим этмоқда, мусулмонлардан эса қизғанмоқда!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ироқ 90 кунлик синов қаршисида

Ироқ 90 кунлик синов қаршисида

By htadmin
03.10.2026
0
Share:

Ироқ 90 кунлик синов қаршисида

Ироқда Али аз-Зайдийнинг қуролни давлат қўлида жамлаш режаси оддий янги хавфсизлик чорасига, 90 кунлик муддат эса қуролли гуруҳлар билан Америка ўртасидаги вақтинчалик тинчланиш давригагина ўхшамайди. Бу муддат ортида анча чуқур савол турибди: ҳукумат Ироқни қуролли кучларни бошқариш босқичидан қурол устидан давлат ҳокимиятини ўрнатиш босқичига, ички тўқнашувга йўл қўймаган ва мамлакатни яна минтақавий можаролар майдонига айлантирмаган ҳолда ўтказа оладими?

Қуролни давлат қўлида жамлаш фақат ҳарбий масала эмас. Бу Ироқ давлатининг табиати, «Ҳашд аш-Шаъбий»нинг келажаги, Эрон ва Америка билан муносабатлар ҳамда ҳукуматнинг Ироқ манфаатлари ва суверенитетини сақлаб қоладиган келишувни ишлаб чиқиш қобилияти учун ҳам синовдир.

Али аз-Зайдийдан келтирилган маълумотларга кўра, режа биринчи босқичда 90 кунлик муддатни назарда тутади. Бу даврда қуролли гуруҳлар ҳужумларни тўхтатади, эвазига улар Америка ҳужумларига дучор қилинмайди. Шундан сўнг қурол-яроғ, жангчиларнинг мақоми ва қуролли тузилмаларга оид босқичларга ўтиш, охир-оқибат эса 2027 йил июнига мўлжалланган якуний босқичга етиб бориш кўзда тутилгани айтилмоқда.

Бироқ ушбу муддатларга барча томонлар рози бўлган якуний келишув сифатида қарамаслик лозим. Чунки музокаралар ҳали давом этмоқда ва режанинг тафсилотлари ҳамда босқичлари ҳақида турлича баёнотлар билдирилмоқда.

Шунга қарамай, 90 куннинг аҳамияти фақат унинг муддатида эмас. Балки у ҳужумлар ва ўзаро зарбалар айланмасини тўхтатиш, қурол масаласининг келажагини муҳокама қилишга имкон берадиган сиёсий ва хавфсизлик муҳитини шакллантириш учун имконият яратиши мумкин.

Ҳужумларни тўхтатишдан қуролни қайта ташкил этишгача

Режанинг асосий нуқталаридан бири қурол масаласини ҳал қилишдан аввал уни ишлатишни тўхтатишга ўтишга уринишдир. Агар ҳужумлар тўхтаса, ҳарбий жавоб эҳтимоли пасаяди ва қуролнинг келажаги борасида музокара олиб бориш имкони ортади. Аммо тинчланиш қанчалик узоқ давом этмасин, бу муаммо ҳал қилинди дегани эмас. Агар у аниқ келишувлар ва мажбурий ижро механизмларига айланмаса, можарони вақтинча музлатиб қўйишдан бошқа нарса бўлмаслиги мумкин.

Бағдод биргина томон билан музокара олиб бораётгани йўқ. Эрон билан боғлиқ қуролли гуруҳлар бир хил тузилма эмас. Уларнинг сиёсий алоқалари, ҳарбий имкониятлари, «Ҳашд аш-Шаъбий» билан институционал муносабатлари ҳамда қарор қабул қилишдаги мустақиллик даражалари бир-биридан фарқ қилади. Уларнинг барчаси ягона тезкор бошқарув маркази асосида ҳаракат қилади, деб тахмин қилиш хато бўлади. Шунингдек, уларнинг ҳисоб-китобларида Эроннинг таъсирини эътибордан четда қолдириш ҳам яна бир хато бўлади. Зеро, Эрон Ироқдаги қатор кучлар билан чуқур алоқаларга эга ва бу унинг позициясини келишувнинг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз бўлишига таъсир қилувчи омилга айлантириши мумкин.

Шу билан бирга, бу гуруҳларнинг ҳисоб-китобларини фақат Эроннинг позицияси билан изоҳлаб бўлмайди. Уларнинг ички манфаатлари ҳам бор. Бу манфаатлар уларнинг сиёсий мавқелари ва Ироқ давлатидаги келажаги билан боғлиқ. Шу нуқтада аз-Зайдийнинг вазифаси мустақил қуролдан воз кечишни ҳаётий ва амалга оширилиши мумкин бўлган сиёсий ҳамда институционал жараёнга айлантиришдан иборат.

Қуролни қон тўкилмасдан давлат қўлида жамлаш мумкинми?

Агар Америка билан тўғридан-тўғри тўқнашув эҳтимоли пасайса ва айрим гуруҳларнинг Америка кучлари ҳамда манфаатларига ҳужум қилиш учун келтирадиган асослари заифлашса, айрим кучлар қуролли тўқнашувни давом эттиришдан кўра сиёсий ва институционал фаолиятга ўтишни реалроқ йўл деб ҳисоблаши мумкин.

Бироқ йиллар давомида қуролга эга бўлиб келган гуруҳ қуролдан воз кечишни оддий маъмурий чора сифатида қабул қилмайди. У ўз раҳбарлари ва жангчиларининг тақдири, сиёсий мавқеи ҳамда ҳарбий фаолияти тугаганидан кейин унга қарши ҳаракат қилинмаслигини таъминлайдиган кафолатлар қандай бўлишини билишни хоҳлайди. Бу қонундан устун иммунитет бериш дегани эмас. Балки жангчиларнинг мақомини қонуний асосда ҳал қиладиган, ҳуқуқбузарликлар учун шахсий жавобгарлик билан қуролли тузилмалар ва муассасаларни қайта ташкил этишни бир-биридан ажратадиган аниқ ҳуқуқий йўлни яратишни англатади.

Чунки ҳақиқий муаммо музокарага тайёр томонларни ишонтиришда эмас, балки ҳарбий қарор қабул қилишдаги мустақиллигидан воз кечишни рад этаётганлар билан қандай муносабатда бўлишдадир. Агар муддат тугаб, айрим гуруҳлар келишувдан ташқарида қолса, ҳукумат энг оғир синов қаршисида қолади: қарорни куч билан мажбуран ўтказадими, музокараларни давом эттирадими ёки сиёсий ва хавфсизлик босимини бирлаштирадими?

«Ҳашд аш-Шаъбий»…энг нозик масала

Гуруҳларни тарқатиб юбориш билан уларни давлат муассасалари доирасида қайта ташкил этиш ўртасида туб фарқ бор. «Ҳашд аш-Шаъбий» Ироқ расмий тузилмасининг бир қисмига айланган ва унинг атрофида турли тузилмалар, қўмондонлар, бюджетлар ҳамда сиёсий мавқелар шаклланган. Шунинг учун бу масалани «қурол эвазига ечим» деган оддий формула билан чеклаб бўлмайди. Бу жараён ҳарбий тузилмани қайта ташкил этиш, унинг расмий муассасаларга бўйсунишини кучайтириш ва ҳар қандай тузилманинг давлатнинг ягона қўмондонлик занжиридан ташқарида фаолият юритиш имкониятини чеклашни талаб қилади.

Бироқ бу йўналишнинг муваффақияти ҳал қилувчи бўлган бир қатор тафсилотларга боғлиқ: буйруқ бериш ваколати кимда бўлади? Қўшинлар қандай ташкил этилади? Қўмондонларнинг тақдири нима бўлади? Жангчиларнинг ҳуқуқлари ягона ҳуқуқий доирада қандай кафолатланади?

Зеро, қуролни давлат қўлида жамлаш шунчаки номларни ўзгартириш ёки тузилмаларни қайта тақсимлаш билан амалга ошмайди. Бунинг учун ҳарбий қарор қабул қилишдаги мустақилликка барҳам бериш, яъни давлат муассасаларидан ташқарида уруш ва тинчлик масаласида мустақил қарор қабул қила оладиган қуролли куч қолмаслигини таъминлаш лозим.

Вашингтон ва Теҳрон… босим ва келишув ўртасида

Америка нуқтаи назаридан қараганда, гуруҳларнинг ҳужумларини тўхтатиши бевосита хавфсизлик ютуғини беради: Америка кучлари ва манфаатларига таҳдид камаяди. Бироқ агар бундай тинчланиш расман тасдиқланса ҳам, бу Вашингтон Эрон билан боғлиқ гуруҳларнинг ҳарбий имкониятларини чеклаш мақсадидан воз кечганини англатиши шарт эмас. Бу контекстда тинчланиш ўзаро зарбалар айланмасини давом эттириш ўрнига сиёсий жараёнга имконият бериш воситаси бўлиши мумкин.

Эрон эса унинг Ироқдаги таъсирига келадиган оқибатларни қандай баҳолашига қараб, келишувга тўсқинлик қилувчи ёки уни қўллаб-қувватловчи омилга айланиши мумкин. Агар у қуролларни қайта ташкил этиш жараёни ўзи билан боғлиқ сиёсий кучларни четлатишни англатмаслигини кўрса, босқичма-босқич ўтишни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор бўлиши мумкин. Аммо агар режани ўз таъсирига тўғридан-тўғри зарба сифатида баҳоласа, айрим гуруҳларнинг позицияси янада кескинлашиши мумкин.

90 кун… давлат учун синовнинг бошланиши

Бугунги минтақавий ва ички шароитлар қурол масаласини янада жиддий тарзда қайта кўриб чиқиш учун имконият яратиши мумкин. Бироқ бу имконият шунчаки тинчланиш эълон қилиниши билан натижага айланмайди. Бунинг учун ҳукумат уни амалга оширилиши мумкин бўлган келишувларга, кейин эса ҳақиқий институционал қайта ташкил этиш жараёнига айлантира олиши керак.

Агар ҳукумат осойишталикни мустаҳкамлаш, ўзаро кафолатларни шакллантириш ва қуролли тузилмаларни қонун ҳокимиятига бўйсундиришда муваффақ бўлса, қуролни давлат қўлида жамлаш жараёни давлатни қайта барпо этиш учун кириш эшигига айланиши мумкин. Аммо агар тинчланиш биринчи синовнинг ўзидаёқ барбод бўлса ёки режа ҳукумат билан қуролли гуруҳлар ўртасида очиқ тўқнашувга айланса, Ироқ йиллар давомида чиқишга уринаётган можаролар доирасида қолиб кетиши мумкин.

Профессор Набил Абдулкарим

Роя газетасининг 2026 йил 30 сентябр чоршанба кунги 619-сонидан

TagsИроқ 90 кунлик синов қаршисида
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шарқий Ўрта ер денгизидаги таранглик ҳамда унинг сабаблари ва ечимлари

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифалик давлатида хизматлар ва инфратузилмалар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қуддуси Шарифни тозалаш гул атирлар билан эмас, балки босқинчи яҳудийлардан поклаш билан бўлади

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Беш ёшли гўдакни зўрланиши: Ҳодисага сиёсий назар

    Беш ёшли гўдакни зўрланиши: Ҳодисага сиёсий назар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ота-она тонгда фарзандини боғчага олиб боради. Боласининг қўлини тарбиячига тутқазар экан, уни хавфсиз ва омонат жойда қолдираётганига ишонади. Наманганда ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Чўкаётган глобал тартибот ва геосиёсий тўфон арафасидаги дунё

    Чўкаётган глобал тартибот ва геосиёсий тўфон арафасидаги дунё: Маҳаллий саҳна кўринишларидан буюк уйғониш сари  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун халқаро майдонда содир бўлаётган шиддатли талатўплар, инқирозлар ва урушлар шунчаки тасодифий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми?

    Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 16 сентябрда АҚШ Вакиллар палатаси Россия ва Эронга қарши янги санкциялар тўпламини қабул ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда?

    Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Марказий Осиё халқаро институтининг 14.09.2026й санали хабарида қуйидаги маълумот берилди: «Тошкентда Марказий Осиё–Британия таҳлил марказларининг биринчи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда? ​سْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ АҚШ ва Европа олийгоҳларида синган қадриятлар ва бой берилаётган авлод ​Интернет ва ОАВ саҳифаларида “Фалончи ўқувчимиз Гарвардга қабул ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: