Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Талон-торож қилдингми, зарарни қопла ва озод бўл…
Хабар: ИИВнинг собиқ ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. (uzdiplomat 25.09.2026й)
Изоҳ: Тайинлов тўғрисидаги буйруқ 24 сентябр куни имзоланган ва ИИВ матбуот хизмати томонидан тасдиқланган. Б. Абдуллаев 2025 йил ноябригача вазир ўринбосари бўлиб ишлаган. 2026 йил январида ИИВ тизимидаги давлат харидларида 186 млрд сўм бюджет маблағи ўзлаштирилгани очиқлангач, Абдуллаев қамоққа олинган эди. Апрел ойида у давлатга етказилган 200 млрд сўмни тўлиқ қоплагани айтилиб, қамоқ эҳтиёт чораси гаровга ўзгартирилган. Сентябр ўрталарида эса, ОАВда Абдуллаевнинг реабилитация асосида оқлангани ва депозитидаги маблағлар қайтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ суд ёпиқ ўтгани сабабли оқлов ҳукмининг мазмуни бўйича расмий тафсилотлар очиқланмаган. Шу йилнинг 27 январида ўтказилган йиғилишда президент Мирзиёев коррупцион схемалар бўйича 4,2 триллион сўм зарар аниқланиб, 55 нафар шахс қамоққа олинганини билдирганди. Мисол тариқасида айнан ушбу шов-шувли хабар қаҳрамони – Бекмурод Абдуллаевнинг маблағларни ўзлаштиришда айбланиб, унинг устидан тергов кетаётганини келтириб ўтганди. Ўшанда Мирзиёев яна шундай деганди: “Билиб қўйинглар, давлатнинг ҳар бир сўми бўйича таъсирчан назорат ўрнатилади. Жавобгарлик муқаррар, жазо қаттиқ бўлади!”. Демак, давлат амалдорларига энг қаттиқ жазо зарарни қоплаш экан-да. Аммо агар бирор камбағал бечора жиноят қилса, унга жарима ҳам солинади ва оёғини ерга текизмай олиб бориб қамоққа ҳам тиқилади. Ўзбек режимининг мана шундай икки стандартли мезони ва коррупцияга қарши курашининг нақадар пуч эканлигига халқимиз жуда кўп гувоҳ бўлди. Мана, ҳатто шахсан президентнинг ўзи жиноятчи деб атаган мулозимлар ҳам сувдан қуруқ чиқиб келмоқда. Бу эса мавжуд тузумнинг ботиллигини ва бошқарувнинг нақадар ичидан чириб кетганини кўрсатади. Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу машҳур сўзлари нақадар ҳақ: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилса ҳам, албатта, қўлини кесган бўлардим. Эй одамлар, албатта, сиздан олдин ўтганларнинг ҳалок бўлишлари ичларидан шарифлар ўғрилик қилишса қўйиб юборилиб, заифлар ўғрилик қилса жазони қоим қилишлари сабабидан бўлган”. Ўзбек режими ҳам ҳозирда айни шу ҳалокат йўлида эканлигига кимдадир шубҳа борми?!
Американинг Ўзбекистон фуқаросидан ўз сиёсати йўлида фойдаланиши
Хабар: Ўзбекистон ва АҚШ фуқароси Давуд Ансарий (Козимжон Ғофуров) Тбилисидан Нью-Йоркка экстрадиция қилинди. (gazeta.uz 27.09.2026й)
Изоҳ: АҚШ Адлия вазирлиги уни Бруклинда “ИШИД” ва “Жабҳат ан-Нусра” ташкилотларига моддий ёрдам кўрсатиш, “чойхона” номи остида Суриядаги жангариларнинг оилалари ҳамда беваларга пул тўплашда айбламоқда. 2016 йилдан бери қочиб юрган Ансарий айби исботланса, 35 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу хабар ортида АҚШнинг “адолат юритиш” тизимидаги чуқур мантиқий зиддиятлар, занглаган икки стандартлар ва ахборот урушининг устакорлик билан тузилган механизмлари яққол кўзга ташланади. Аввало, айбловнинг юридик “қоришмаси” эътиборни тортади: Ансарий бир вақтнинг ўзида Сурия майдонида бир-бирини “такфир” қилиб, аёвсиз қирган икки ашаддий душман – ИШИД ва “Жабҳат ан-Нусра”га баравар пул йиққанликда айбланмоқда. Битта тармоқнинг бир-бирини қираётган кучларга бирдай хизмат қилиши мантиқсиздир. Бу ерда АҚШ Адлия вазирлиги айблов муддатини максимал ошириш ва “глобал хавф” образини бўрттириш учун зиддиятли гуруҳларни сунъий равишда бир папкага жамлагани кўринади. Иккинчидан, Ансарий 2013 йилдан бери “радикал тармоқ”ни бошқарган бўлса, АҚШ хавфсизлик тизими унга қандай қилиб фуқаролик тақдим этгани ва 10 йил давомида АҚШ разведка ҳамкорлари назоратида юрган шахс нега айнан энди ушлангани сирлидир. Бу хронологик узилиш Ансарийнинг керакли вақтда “саҳнага чиқарилган” оператив карта бўлганини англатади. Энди АҚШнинг мунофиқона икки стандартларига келсак, Вашингтон “чойхона”да бева ва етимларга йиғилган хайрия пулларини “терроризмни молиялаштириш” деб баҳоламоқда. Аммо айни вақтда Американинг ўзи Ғазода ўн минглаб бегуноҳ аёллар ва болаларни ваҳшийларча қириб ташлаётган лаънати яҳуд вужудининг ҳарбий машинасига миллиардлаб долларлик қурол ва молиявий кўмакни узлуксиз етказиб бермоқда. Битта мусулмоннинг етим-есирга қилган хайрияси “террор”га тенглаштирилади, аммо давлат даражасидаги геноцидни молиялаштириш “ҳарбий ёрдам” деб оқланади. Вашингтон учун бу каби шов-шувли экстрадициялар аҳоли эътиборини реал геноцид ва ўз жиноятларидан чалғитиш ҳамда мамлакат ичида “исломофобия” ва “мигрантлар таҳдиди” кайфиятини сунъий ушлаб туриш учун ишлатилаётган навбатдаги медиа воситадир. Модомики, мусулмонларнинг ўз ягона раҳбари, яъни Халифаси бўлмас экан, улар халқаро майдонда мана шундай хорлик ва ҳимоясизликда қолаверадилар. Расулуллоҳ ﷺ: “Имом (раҳбар) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”, деб марҳамат қилганлар.
Фарзандларимизга Финляндия ва Сингапур тажрибаси асосидаги дарсликлар ўқитилиши қанчалик тўғри?
Хабар: Мактаб ва олий таълимдаги ислоҳотларнинг навбатдаги вазифалари кўриб чиқилди. 2027 йилгача 1300 дан ортиқ дарслик ва ўқув-методик материал тайёрлаш режалаштирилмоқда. (kun.uz 28.09.2026й)
Изоҳ: Президент Шавкат Мирзиёевга қилинган тақдимотда, жумладан, 2027 йилгача Финляндия ва Сингапур тажрибаси асосида 1300 дан ортиқ янги дарслик яратилиши ҳамда “Янги Ўзбекистон мактаб битирувчиси портрети”ни шакллантириш мақсад қилингани айтилди. Таъкидлаш лозимки, биз мусулмон халқмиз, демак, фарзандларимиз ҳам қайси фан ёки қайси илмни ўзлаштиришларидан қатъий назар, биз учун энг муҳими – уларнинг диний-исломий қадриятларимиздан бегоналашмаган ҳолда таълим олишларидир! Бироқ айтиш мумкинки, ўзбек режимининг бу “ислоҳотлар” ортидаги асосий мақсади – Исломий ақидадан узилган, меҳнат бозори учун арзон ва адолатсизликка ҳиссиз секуляр кадрларни етиштиришдир. Таълим тизими Ислом ақидасидан узилгач, бу кўникмалар фарзандларимизни ҳалол-ҳаромнинг фарқига бормайдиган ва ҳаётдаги ягона мақсади пул топиш бўлган “капиталистик роботлар”га айлантиради. Ҳатто Ғарб жамиятидагидек бузуқликлар “шахсий эркинлик” номи остида оддий ҳолга айланишига замин яратади. Исломдаги таълим сиёсати эса бутунлай бошқача асосга эга. Исломда таълим дастурининг асоси Ислом ақидаси бўлиб, унинг мақсади – мусулмонларни ҳақиқий исломий шахслар қилиб шакллантиришдир. Ислом тузумида аниқ фанлар, технология ва замонавий илмлар ҳам ақида, фиқҳ, тарих каби сақофий илмлар билан тенгма-тенг ўргатиб борилади. Яъни таълим мафкуравий сифатга эга бўлиб, олдинга қўйилган аниқ ғояга олиб борадиган барча вазифалар белгилаб олинади ва шунга кўра таълим тизими ташкил қилинади. Жумладан, соҳа мутахассислари ана шу белгиланган вазифаларга мос равишда дарсликлар тайёрлайди ва бунда чет эл тажрибаларига қарам бўлиб қолинмайди. Айниқса, сақофий илмларда тўлиқ мустақил дарсликлар ишлаб чиқилади. Аммо ўзбек режимида на мафкура, на таълимдан кўзланган аниқ мақсад бўлмагани сабабли бу соҳадаги ишлар ҳали ҳам тартибсизлик, тизимсизлик, четга қарамлик гирдобига тушиб қолган. Аслида, дунё тамаддунига ўзининг илғор ҳиссасини қўшган алломалар етишиб чиққан бутун бошли бир мамлакатнинг кофир давлатлар тажрибаси асосида дарслик тайёрлаётгани шармандали ҳолатдир. Демак, таълим тизимини тубдан ўзгартириш ва янгилашга улкан эҳтиёж бор. Аммо бу иш фақат Ислом асосида амалга оширилсагина тўғри бўлади ва мисли йўқ самараларни беради.
Педофилларга умрбод қамоқ жазоси муаммонинг туб ечими бўла оладими?
Хабар: Ўзбекистонда болаларга нисбатан содир этиладиган ўта оғир жинсий жиноятлар учун жазони кескин кучайтириш, жумладан, 14 ёшга тўлмаган боланинг номусига текканлик учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тартиби жорий этилмоқда. (kun.uz 29.09.2026й)
Изоҳ: “Адолат” партияси фракцияси томонидан киритилган ушбу қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Ҳужжатда жиноят учун жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш муддатларини бекор қилиш ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Мусулмон халқимиз капиталистик тузумдан, унинг мана бундай қонунларидан адолат кутмаслиги, ҳатто эътибор беришга ҳам арзимаслигини тушуниб етиши керак. Ҳар сафар шу каби даҳшатли жиноятлар юз берганида, режим ўзини гўё халқнинг норозилик кайфиятига ҳамдарддек кўрсатади-да, Ғарбнинг қайсидир қонунидан нусха олиб, мана, биз қатъий чоралар кўряпмиз, дея одамларни кўзини бўяшга уринади. Бу аслида мавжуд бузуқ тузумни ямаб-ясқаб, уни умрини узайтиришга қаратилган навбатдаги сиёсий манёврдан бошқа нарса эмас. Ҳозир ҳам гўё умрбод қамоқни худди адолатли жазодек қилиб кўрсатишга уриниш бўляпти. Аммо бунга чуқурроқ назар солинса, бу каби жирканч жиноятчилар умрини охиригача халқни пулига боқилади. Шунингдек, умрбод қамоқ жазоси берилган тақдирда ҳам жабр чеккан тарафнинг адолатни қарор топтиришга ташналиги қондириладими? Ва бундай жазо бошқаларга қаттиқ таъсир қилиб, жиноят содир қилишдан тийиб қўядими? Масалан, Ғарб давлатларида 20-30 йиллаб, ҳатто умрбод қамоқ жазоси берилиши ҳам ҳалигача бу каби жиноятларга чек қўя олмади. Чунки ҳамма гап мавжуд тузумнинг ўзида – унинг ўзи бузуқ эканлигидадир. Капиталистик тузумда зино жиноят ҳисобланмайди, балки шахсий эркинлик, деб қаралади ва хаспўшланади. Агар икки томон ўз хоҳиши билан жинсий яқинлик қилса, бу асло жиноят эмас, балки иккисининг шахсий танлови ҳисобланади. Худди шу тарзда фаҳш, беҳаёлик ва турли туман бузуқликлар учун максимал қулай муҳит пайдо қилинади. Аммо Исломда зино Аллоҳ қатъиян ҳаром қилган амал ҳисобланади ва оғир жиноят деган эътиборда унга қаттиқ жазо чоралари белгилаб қўйилган. Фақат исломий таълим-тарбия ва жазо-чораларигина иффат, ҳаё ва поклик қадрини юксакликка кўтариб, жамиятдаги одамларни бундай жирканчликлардан узоқ юрадиган қилиб қўяди.
Ислом ва мусулмонларга қарши тилбириктирув
Хабар: Ўзбекистон ва МДҲнинг бешта давлати терроризм ва экстремизмда гумонланаётган шахслар ҳамда уларнинг хорижга чиқиши ҳақидаги маълумотларни тезкор алмашишга келишиб олди. (daryo.uz 30.09.2026й)
Изоҳ: Келишувга кўра, томонлар радикалликда айбланаётган шахслар, ноқонуний қуролли гуруҳлар ва давлат суверенитетига таҳдид солувчи ҳаракатлар, шунингдек, зарур ҳолларда уларнинг қариндошлари ҳақидаги маълумотларни бир-бирига етказиш, назоратни кучайтиришга келишиб олдилар. Албатта, режимлар ва ОАВ бу келишувни “минтақавий хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш” деган ниқоб остида тақдим этмоқда. Бироқ бу “хавфсизлик” даъволари ортидаги ҳақиқат шундан иборатки, постсовет ва секуляр режимлар учун “терроризм” ва “экстремизм” тушунчалари азалдан ҳақиқий жиноятчиларга эмас, балки Ислом ва унинг низом сифатида ҳаётга қайтишига қарши курашиш воситаси бўлиб келган. Режимларнинг асосий хавотири – Ислом аҳкомлари асосида яшашни, адолатни талаб қилувчи ва жамиятни ботил фикрлардан тозалашга уринаётган холис мусулмонлардир. “Радикалликда гумонлаш” ва “қариндошлар ҳақида маълумот алмашиш” баҳонасида чегаралараро назоратнинг кучайтирилиши аслида исломий даъватни сиқиб чиқариш, фикрий ва сиёсий уйғонишнинг олдини олиш ҳамда мусулмонлар устидан полициявий репрессив назоратни янада қаттиқлаштиришга қаратилган. Зеро, уларнинг тахтлари учун энг катта таҳдид айнан Исломни тузум сифатида давлат бошқарувига келишидир. Инсонларни ўз эътиқоди ва исломий фикрлари учун қувғин қилиш, уларни “хавфли элемент”га айлантириш ва жамиятдан ажратиш – айнан инсон ва унинг эътиқодини топтовчи секуляр-капиталистик тузумнинг асл башарасидир. Бу тузумда Аллоҳдан қўрқиш (тақво), адолат ва раиятнинг эътиқодини ҳимоя қилиш масъулияти мутлақо мавжуд эмас. Мусулмонларга қарши тизимли равишда олиб борилаётган бу каби таъқиб ва тазйиқларга, зулму зўравонликларга барҳам беришнинг ягона йўли – Ислом тузумини ҳаётга қайтариш, яъни Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилишдир. Шундагина халқимиз ва динига содиқ фарзандларимиз Ислом низоми соясида тўлиқ ва мустаҳкам ҳимояга эга бўлади. Расулуллоҳ ﷺ айтганларидек: “Ҳақиқатда Имом (Халифа) бир калқондирким, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”. (Имом Муслим).
Жон бошига қарз тўхтовсиз ортиб бормоқда
Хабар: Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи 84,1 миллиард долларга етди. (qalampir.uz 30.09.2026й)
Изоҳ: Марказий банк ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий ҳисоботларига кўра, ушбу сумманинг 41,7 миллиард доллари бевосита давлат қарзи, 42,4 миллиард доллари эса корпоратив қарз ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, жами давлат қарзи 48,32 миллиард долларни ташкил этмоқда. Мамлакатда савдо дефицити 13,4 миллиард долларга кенгайиб, жорий операциялар ҳисоби дефицити 6,2 миллиард долларга етган бир шароитда, режим ушбу қарзларни “технологик модернизация” ва “келажакка инвестиция” дея оқлашга уринмоқда. Албатта, расмий идоралар ва халқаро молия ташкилотлари қарз кўрсаткичларини “барқарор” деб атовчи мезон ортига беркитишга ҳаракат қилади. Аммо ўзбек режими олиб бораётган “ислоҳотлар” аслида ҳар бир фуқаро, жумладан, янги туғилган чақалоқдан тортиб кекса қарияларгача бўйнига оғир қарз юкини илиб қўймоқда. Масалан, мамлакатнинг жами ички ва ташқи мажбуриятларини бир жойга жамлаб, аҳоли жон бошига бўладиган бўлсак, бугунги кунда ҳар бир фуқарога тахминан 30 миллион сўм атрофида қарз юки тўғри келади. Режим томонидан олинаётган бу миллиардлаб долларлик кредитлар оғир саноатни йўлга қўйиш ва халқ фаровонлиги учун эмас, балки айнан капиталистик лойиҳаларни ва сохта “ислоҳотлар” имижини молиялаштиришга сарфланмоқда. Улкан коррупция сабабли эса, бу миллиардлаб маблағларнинг салмоқли қисми тизимли равишда ўзлаштириб келинмоқда. Оқибатда қарзлар ва уларнинг улкан фоизларини узиш масъулияти солиқлар, нарх-навонинг ошиши, давлат ёрдамини қисқартириш кўринишида тўлиқ халқ елкасига тушмоқда. Мусулмон халқимиз четдан олинаётган қарзларнинг оқибатини ўз танасида ҳис қилмоқда, албатта. Ушбу улкан ва риболи қарзлардан ҳеч бир яхшилик чиқмаётганини ҳам тушуниб турибди. Аммо фақат ҳис қилиш ва англаш билан чекланиш, сукут сақлаб ўтириш асло ярамайди. Мусулмон халқимиз мазкур қарзлар борасида ўзбек режимини қаттиқ силкиб, ҳисобга тортиши ва энг муҳими, тўхтовсиз қарз олишдан тийиб қўйиши зарур. Ҳолбуки, Исломда рибо ҳаром қилинган, шунингдек, кофир мустамлакачи давлатларнинг қул қилиш воситаси бўлмиш молиявий ташкилотлари орқали мусулмонлар устидан ҳукмронлик қилишига ҳам асло йўл қўйиб бўлмайди.
Форуқ
04.10.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ