Эй, Яман аҳли! Аллоҳнинг ваъдаси ва Расули ﷺ берган хушхабарни рўёбга чиқариш йўлида биргаликда ҳаракат қилайлик!

Эй, Яман аҳли! Аллоҳнинг ваъдаси ва Расули ﷺ берган хушхабарни рўёбга чиқариш йўлида биргаликда ҳаракат қилайлик!
Шундай қилиб, Яманда инглиз-америка рақобати қизғин давом этаётганини кўрамиз. Бироқ бу рақобат минтақавий ва маҳаллий воситалар орқали олиб борилмоқда. Яман аҳли ушбу курашнинг ёқилғисига айланган бўлиб, ўнлаб йиллардан бери унинг оғир азоб-уқубатларини бошдан кечирмоқда. Бу воситаларни эса халқнинг манфаатлари эмас, балки ўз шахсий манфаатлари кўпроқ қизиқтиради.
Шунинг учун Яман учун нажот йўли — рақобатлашаётган мустамлакачи давлатларнинг мамлакатда қолишига ва ўз таъсирини ёйишига имкон бераётган ана шу воситалардан халос бўлишдир. Бу эса фақат Аллоҳ ваъда қилган ва Расули ﷺ хушхабарини берган пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш билангина амалга ошади.
Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ﴾
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларга уларни, албатта, ер юзида халифа қилишни ваъда қилди». (Нур сураси, 55-оят)
Расулуллоҳ ﷺ эса шундай хушхабар берганлар:
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».
Ушбу ҳадисни Имом Аҳмад, ат-Таялисий ва ал-Баззор ривоят қилганлар.
Шу боис Расулуллоҳ ﷺ қуйидаги сўзлари билан мақтаган Яман аҳлини биз билан бирга ҳаракат қилишга ва Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришга чақирамиз:
«الْإِيمَانُ يَمَانٍ هَا هُنَا»
«Иймон Яманга хосдир, мана бу ерда!» (Имом Бухорий ривояти).
Шунингдек, у зот ﷺ шундай деганлар:
«الْفِقْهُ يَمَانٍ وَالْحِكْمَةُ يَمَانِيَةٌ»
«Фиқҳ Яманга хосдир, ҳикмат ҳам яманликдир». (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Биз Яман аҳлини Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришга чақирамиз, токи барчамиз биргаликда Қудратли ва Азиз Аллоҳнинг ваъдасини ҳамда Расули ﷺ берган хушхабарни рўёбга чиқариш йўлида меҳнат қилайлик. Шунда икки дунё саодатига эришамиз. Бу эса ҳақиқий буюк ютуқдир.
Ҳизб ут-Таҳрир амири, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта чиқарган саволга жавобдан иқтибос.
Роя газетасининг 2026 йил 14 октябр чоршанба кунги 621-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ