Американинг янги стратегияси ва унинг кенг қамровли хавфсизлик кафолатларидан воз кечиши

Американинг янги стратегияси ва унинг кенг қамровли хавфсизлик кафолатларидан воз кечиши
Трампнинг амалдаги маъмурияти жорий йил бошида янги хавфсизлик стратегиясини қабул қилди. Унда устувор йўналишлар қайта тартибга солиниб, стратегиянинг энг муҳим таркибий қисмлари белгилаб берилди. Биринчи ўринга Американинг ўзини ва Ғарбий яримшардаги унга туташ ҳудудларни ҳимоя қилиш, кейин Хитойни тийиб туриш ва унинг тараққиётига тўсқинлик қилиш, ниҳоят, иттифоқчилар, тобе давлатлар ва тарафдорларни ўз мамлакатлари мудофааси масъулиятини зиммаларига олишга ундаш қўйилди. Бунда Америка уларга фақат чекланган даражада ҳаётий муҳим ёрдам кўрсатади.
Масалан, Европа ўз мудофааси учун масъулиятни зиммасига олиши, ҳарбий харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 3,5 фоизигача ошириши, бундан ташқари, хавфсизлик соҳасига яна 1,5 фоиз сарфлаши керак. Шундай қилиб, мудофаа ва хавфсизлик харажатларининг умумий миқдори 5 фоизни ташкил этиши лозим. Яқин Шарқда эса Америка минтақавий йирик давлатларни ўз кўрсатмалари асосида минтақавий хавфсизликни таъминлаш масъулиятини ўз зиммаларига олишга рағбатлантирмоқда. Бунинг амалдаги ифодаси — Америка президенти Трамп мамнуният билан қарши олган «Макка мудофаа иттифоқи»дир. Шунингдек, яҳудий вужуди ҳам Америка режалаштирганидек, Эрон ва унинг қўллаб-қувватловчи кучларини тийиб туриш ҳамда минтақадаги «экстремизм»га қарши курашишда Америка билан ҳамкорлик қилмоқда.
Америка янги стратегиясининг амалда қўлланиши, унга мувофиқ ҳаракат қилиниши ва шу стратегия асосида иш тутилиши доирасида Америка томонидан Сурия, Туркия ва Яқин Шарқ давлатларига махсус вакил этиб тайинланган Том Барракнинг 2026 йил 20 октябрь куни Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон хавфсизлиги форумидаги баёнотлари ҳам алоҳида аҳамият касб этади. У Яқин Шарқ хавфсизлигини кафолатлашда Американинг роли пасайиб бораётганини таъкидлади. У очиқ-ойдин шундай деди: «Америка Қўшма Штатлари энди нефть ва ҳарбий ҳамкорлик эвазига иттифоқчиларига мутлақ хавфсизлик кафолатларини беришни истамайди. Минтақа давлатлари ўз хавфсизлиги учун кўпроқ масъулиятни зиммаларига олишлари керак».
Бу эса Америка энди бирор давлатга ҳам кенг қамровли кафолатлар бермаётганини, маҳаллий ва минтақавий мудофаа вазифаларини бажаришда ўз иттифоқчилари ҳамда тарафдорларига таянаётганини англатади.
Ямандаги уруш бу сиёсий ҳақиқатни исботлади. Ибн Салмон Трампдан ўз мамлакати учун Американинг кенг қамровли ёрдамини сўраганида, Трамп Саудия Арабистони кучли давлат эканини ва ўзини ўзи ҳимоя қила олишини айтди. Шунингдек, Америка Саудияни ҳимоя қилиш учун бирор жангга киришмаслигини, фақат логистика ёрдамини кўрсатиши мумкинлигини билдирди. Ҳатто Эрон масаласида ҳам Американинг баландпарвоз ҳарбий баёнотлари фақат ахборот-тарғибот тусидадир. Том Барракнинг айтишича, унинг раҳбари Трамп Қатар воситачилигидаги саъй-ҳаракатлар орқали Эрон билан тинчлик келишувига эришиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.
Баррак форумда ҳеч қандай иккиланишсиз ва очиқ-ойдин қилиб, Америка Қўшма Штатлари «энди дунёнинг ҳеч бир нуқтасида хавфсизлик кафолатчиси эмас», деб айтди. Шунга қарамай, у Америка жаҳондаги сиёсий жараёнларга раҳбарлик қилишдан воз кечмоқчи эмаслигини ҳам тушунтирди. Яъни, Америка муҳим сиёсий воқеаларни кузатишда ва дунёга орқа фонда туриб йўналиш беришда давом этади, бироқ бунинг харажатларини ўз зиммасига олмайди. Аммо орқа фонда туриб раҳбарлик қилиш ва харажатларни ўз зиммасига олмаслик узоқ муддатда халқаро воқеалар ривожини назорат қилиш имконини бермайди. Аксинча, аввалгидек кенг қамровли хавфсизлик кафолатларини бермаслиги оқибатида Америка халқаро воқеаларга таъсирини аста-секин йўқотади.
Зеро, дунё харажат қилмайдиган ва молиялаштирмайдиган кишига эргашмайди, жангни шахсан бошқармайдиган кишига бўйсунмайди, кўрсатма ва буйруқларни бевосита бермайдиган кишининг сўзига қулоқ солмайди. Ҳукмронлик харажат қилишни тақозо этади. Харажат қилиш масъулиятини бошқаларга юклаган кимса, эртами-кечми, ўз ҳукмронлигини йўқотади. Ваколат берилган кучлар орқали олиб бориладиган уруш билан бевосита ўз кучи билан олиб бориладиган уруш ўртасида катта фарқ бор.
Йирик давлатлар Америка жаҳон миқёсидаги хавфсизлик кафолатларини бериш харажатларини ўз зиммасига олмаётгани сабабли жаҳонга раҳбарлик қилишдан чекинаётганини анча олдин англаб етдилар. Масалан, Буюк Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Иветт Купер жаҳон тизимининг барқарорлиги учун Европа ва халқаро ҳамкорлик зарурлиги, халқаро тизим ва умумий қоидаларга содиқ қолиш ҳамда бир томонлама ҳаракатларга қарши халқаро ҳуқуқ устуворлигини ҳимоя қилиш кераклигини таъкидлади.
Яъни, у халқаро вазият ўзгараётганини ва Америка жаҳонга раҳбарлик қилишдан чекинаётганини англаб етди. У шундай деди:
«Дунё очиқ-ойдин ўзгармоқда ва биз бу қийинчиликларга реалистик ёндашишимиз керак… Британия ва Европа энди эски хавфсизлик моделларига ўз-ўзидан мавжуд бўлиб қолаверадиган нарса сифатида таяна олмайди. Биз ўз суверен раҳбарлигимизни ва миллий барқарорлигимизни шакллантиришимиз, мудофаа соҳасига кўпроқ сармоя киритишимиз керак. Бунинг учун мудофаа харажатларимизни ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизига етказиш йўлидаги жараённи тезлаштиришимиз, НАТО ва Европадаги раҳбарлигимиз ҳамда таъсиримизни сақлаб қолишимиз зарур».
Унинг «эски хавфсизлик моделлари» деган сўзлари билан назарда тутгани — аввал Америка жаҳон миқёсидаги хавфсизлик кафолатлари масъулиятини якка ўзи ёки иттифоқчиларининг иккинчи даражали ёрдами билан зиммасига олган тизимлардир. Америка жаҳонга бевосита раҳбарлик қилишдан чекиниши ва бу раҳбарликнинг энг муҳим таркибий қисми — хавфсизлик кафолатларидан воз кечиши, шубҳасиз, янги имкониятлар яратади. Бу имкониятлар дунё давлатларини Американинг мустамлакачилик ҳукмронлигидан халос этиши, уларга катта даражада мустақиллик бериши ва халқаро рақобат учун янги эшикларни очиши мумкин. Айниқса, Ислом Уммати учун янги халқаро саҳнада ўз ўрнини эгаллаш имконияти анча осонлашади. Бу, хусусан, Умматни ҳақиқий ифода этадиган ва Исломни ундан ҳаёт низоми келиб чиқадиган ақлий ақида сифатида татбиқ этадиган ҳақиқий Исломий Давлатни барпо этишга муваффақ бўлган тақдирда юз беради.
Абу Ҳамза ал-Хатвоний
Роя газетасининг 2026 йил 4 ноябр чоршанба кунги 624-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ