| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ғазо олам аҳлига тутилган кўзгудир!

Ғазо олам аҳлига тутилган кўзгудир!

By htadmin
03.11.2023
962
0
Share:

Ғазо олам аҳлига тутилган кўзгудир!

بسـم الله الرحمن الرحيم

Кўзгу – борингизни кўрсатади, ҳуснингизга ҳусн қўшмайди ҳам, камитмайди ҳам. Ғазо қирғинига бизнинг бугунги қарашимиз эртага Аллоҳга рўбарў бўлганимизда асл қиёфамизни рўй-рост кўрсатиб беради. Кўзгуда қийшиқ кўринсак, ойнадан ўпкалашимиз ноўрин бўлгани каби, эрта Қиёмат Аллоҳ бизларни, Ғазо аҳлини – бағри қон оналар ва фиғони фалакни тутган гўдакларни ёрдамсиз ташлаганимизни ўша КУН “КЎЗГУ”сига рўбарў қилганида, “ойна”дан ўпкаламоғимиз имконсиз ишдир (Аллоҳ У Кунда юзимизни ёруғ қилсин).

Ғазодаги бугунги даҳшатли қирғин олам аҳли юзига тутилган ойна бўлди. Барча давлатлар раҳбарлари – хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин – “Ғазо” кўзгусида кўриниш беришга мажбур бўлиб қолишди. Шу билан бирга, ҳар бир мамлакат аҳолиси ҳам ўзларининг мақомига, қай аҳволда эканликларига ўзлари гувоҳ бўлмоқда.

Аслида, буни ва умуман Шом ўлкаларидаги мўминларнинг ҳозирги аҳволини чизмоққа рассом, ёзмоққа шоир ожиз. Шундай бўлса-да, расмий ва норасмий манбаларда берилаётган хабарлар воқелиги умматнинг бир жону бир тан бўлиб, ягона Султон ортида жамланиш иштиёқида ёнаётганини намоён этди. Раҳбарлар эса, ўз фуқаролари наърасидан эсанкираб, кечаги позициялари тусини ўзгартиришга мажбур бўлишмоқда.

“Халқаро хабарлар” каналида “Яман расман Исроилга уруш эълон қилди” номи остида хабар тарқалди. Унда шундай дейилади: “Бу ҳақида Яман қуролли кучлари расмий вакили, бригада генерали Яҳё Сари Ану маълум қилди. Қуролли кучларимиз Исроилдаги турли нишонларга кучли баллистик ва қанотли ракеталар, шунингдек, кўп сонли дронларни учирди. Биз Исроил тажовузи тўхтамагунча, ракеталар ва дронлардан фойдаланган ҳолда яхшироқ ҳужумлар уюштиришда давом этамиз”.

Айтиш мумкинки, ҳокимларнинг журъати мусулмон халқларнинг тўлқини туфайли юзага келмоқда. Аммо бугун Уммат алдангиси йўқ! Шу пайтгача куфр билан қилинган келишув битимлари уммат оёғига кишан бўлиб ботди. Ёлғон келишувлар, “тинчлик” шартномалари ортидаги нотинчликлар умматни чарчатди. Умматдаги бу уйғониш ва сиёсий онг бирданига пайдо бўлиб қолмади. Мужтаҳид уламолар, олиму фузалолар томонидан бир неча ўн йиллар давомида уммат зеҳнига сингдириб келинган тўғри сиёсий қараш ва ечимлар – Алҳамдулиллаҳ – бугун ўз мевасини берди. Бутун дунё, жумладан Фаластин муаммоси илоҳий қонунларга асосланган Ислом давлатининг одил Халифаси хитоби ортида ечилишига Умматда ишонч ва қаноат пишиб етилди. Аммо Хилофат байроғи остидаги азизликни уммат қанчалар тиниқ ҳис этаётган бўлса, Ғарб раҳбарлари ҳам юртидаги  иймон аҳлининг наърасидан ўз бўйинларига яқин келаётган адолат қиличи шарпасини шунчалар яқиндан сезмоқда. Шу боис, доим уларнинг қош-қовоғига қараб иш кўрувчи мусулмон юртлари раҳбарлари ичида айримлари тилларига сал бўлса-да “эрк” беришга мажбур бўлишяпти. Ишонамизки, тез кунларда бу раҳбарлар ва куч эгалари орасидан Мадина ансорлари каби ҳақ нусратига “лаббайка” дегувчи мардларни Оламлар Роббиси чиқаради, инша Аллоҳ. 

Энди оламдаги энг йирик қирғин – Фаластин фожиасига нисбатан  умматнинг тўхтовсиз норозиликлари манзарасида Ўзбекистон раҳбарининг мурожаатига келсак, бу – юрт ўғлонлари наъраси ва журъатига бир юпанч вазифасини ўтар балки. Kun.uz.да берилган хабарда Шавкат Мирзиёев шундай деган: “Фаластин халқининг ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз”. Шунингдек, Ўзбекистон Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун 1,5 млн доллар ажратмоқда. Бу ҳақда эълон қилган президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонликлар Фаластин халқи билан бирдам эканини таъкидлаб, ҳар икки томонни жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирди, дейилади хабарда.

Раҳбарнинг бу “ҳиммати” QALAMPIR.UZда тарқатилган қуйидаги хабардан сўнг янгради: “Кеча, 29 октябрь куни Тошкентда Фаластинни қўллаб-қувватлаш бўйича рухсат этилмаган митинг ўтказиш ва унда қатнашишни режалаштирган фуқаролар Амир Темур ҳиёбонига тўпланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди”. Хабарда яна шундай дейилади: “Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда митингга чақирувлар пайдо бўлган. Тармоқларда тарқалган баннерларда Амир Темур ҳайкали ва унинг атрофида йиғилган, қўлларига Ўзбекистон ва Фаластин байроқларини кўтариб олган оломон тасвирланган. Унда “Фаластин билан елкама-елка”, “15 сутка мени қўрқитмайди” ва “Кўпчилик бўлсак, бизни эшитишади” деган ёзувлар бўлган. Амир Темур ҳиёбонида 29 октябр куни соат 14:00 лар атрофида одамлар йиғила бошлаган. Ҳудудга етиб борган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тўпланганларга Ўзбекистон қонунчилигида рухсат этилмаган митинг ўтказиш жавобгарликка сабаб бўлишини тушунтирган. Шундан сўнг кўпчилик у ерни тарк этган. Бизга берилган маълумотларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг талабини бажармаган 5-6 киши тегишли органларга олиб кетилган. Ўзбекистондаги бошқа маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, қўлга олиб кетилганлар 100 дан ортиқ”.

Маълумки, ўз халқини қўрқув ва қуруқ ваъдалар билан бошқаришга аллақачон одатланган Шавкат Мирзиёев бошлиқ раҳбарият бу юрт мусулмонлари ҳам онгу шуури ва ҳис-туйғуларида дунё мусулмонлари билан бирга эканлигини тўғри баҳолай олмади, балки сезмай ҳам қолди шекилли. Бугун “тақинчоқ” дея тақиб юрилган мустақиллик “зийнати” аслида кишан эканини англаган мусулмон халқни анави бир ярим миллион ҳовуридан туширармиди. Тўғри,   Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 201-моддасига кўра, йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузишга қарши қонун мавжуд. Аммо бу қонун ўз халқидан ҳимояланиш ва халқининг чурқ этмаслиги учун ишлаб чиқилган диктатурага қурилган ўлкалар раҳбарларининг севимли қонунидир. Лекин халқ кечаги оломон эмас. Оламдаги сиёсий вазиятлар кафтдаги чизиқлар каби барчага маълум бўлиб қолди. Қолаверса, бундай қонунлар ким учун ишлаб чиқарилганини кўрмайдиган даражадаги соддалар ҳозирда унчалар кўпчиликни ташкил қилмай қўйди ҳам.

Хулоса шуки, меҳрибон Роббимиз бугунги фиръавнлар қаршисида ожиз қолишдан пок бўлган ва бандаларига меҳрининг чеки йўқ Зотдир. Ва Носир таоло Ғазо аҳлига бизлардан кўра меҳрибонроқдир. Унинг учун бир мўминнинг нохақ қатл қилиниши Каъбанинг вайрон қилинишидан-да улканроқдир. Ғазодаги яҳудийлар туғёни ҳар сонияда юзлаб марта Каъбани вайрон қилаётгандек гўё. Аллоҳ таоло амрига кечаги Бадр фаришталари бугун ҳам мунтазир! Лекин нусрат-ғалабанинг кечикаётгандек бўлгани ортида кўп-кўп ҳикматлар юзага чиққанга ўхшайди. Чиндан ҳам Ғазо “ойнаси” олам аҳлига ўзларини кимлигидан хабар бериб қўйди. Ғазони заиф санаганлар, аслида ўзлари қанчалар ночор эканлиги янада ойдинлашди. Аллох таолонинг раҳмати содиқ бандаларига мўл қилинганида уларга хайриҳоҳ бўлганлар ҳам бу илоҳий раҳматдан баҳраманд бўлурлар инша Аллоҳ. Аммо “кўзгуда” қийшиқ кўринганлар анави лаънатланган яҳудийларга тобора яқинлашаётган балони ўзларига вожиб этмоқдалар холос. Ваҳоланки, ҳеч бир мусулмон у бузғунчи, қонхўр яҳудийларни дўст тутиши ва хайриҳоҳ бўлиши асло жоиз эмас. Аллоҳ таоло дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاء بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

– “Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга дўст тутманг. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас”.   (Моида:51)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

03.11.2023й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsҒазо олам аҳлига тутилган кўзгудир!
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳукмдорларнинг рўзани бошлаш ва тугатиш масаласида ўйин қилиши Исломга қарши уруш очиш ва мусулмонлар орасига фитна солишдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қатар ҳукмдорлари мустамлакачи давлатларга хизмат қилаётганидан фахрланишмоқда!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Султон Қўзибоев тоғут Имомали Раҳмон қамоқхонасидаги навбатдаги шаҳиддир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/