Ёрдам! Ёрдам! Эй, мусулмонлар қўшинлари! Ғазо сизларни ёрдамга чорламоқда. Қачон жавоб берасиз?!

Ёрдам! Ёрдам! Эй, мусулмонлар қўшинлари! Ғазо сизларни ёрдамга чорламоқда. Қачон жавоб берасиз?!
Ғазода ёмғирлар ер юзини ювиш учун эмас, балки уруш, қамал ва мажбурий кўчишдан ҳолдан тойган ҳаётга азоб-уқубатнинг яна бир янги бобини қўшиш учун ёғмоқда. Зеро, кўчирилган аҳоли лагерлари сув ва лойқаларга тўлган кўлмакларга айланди. Ўн минглаб чодирлар сув остида қолди. Натижада болалар ҳўл кўрпалар остида қалтираб ўтирибди, оналар қолган-қутган буюмларини сақлаб қолишга уринмоқда, оталар эса уй-жойлари ва тирикчилик манбаларидан маҳрум бўлганидан кейин вақтинчалик бошпаналари сувга ғарқ бўлаётганига чорасиз қараб туришибди. Бомбардимон, қамал ва ёмғирлар орасида Ғазо аҳли ҳаётнинг энг оддий эҳтиёжларидан ҳам маҳрум этадиган мураккаб фожиа қаршисида қолмоқда. Уларни совуқдан асрайдиган бошпаналари ҳам, қўрқувларини енгиллатадиган хавфсизликлари ҳам, бир оз нафас ростлаш имкониятлари ҳам йўқ.
Бу аянчли воқелик муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот бўлими ўзининг матбуот баёнотида шундай деди: Уммат қўшинлари Ғазо аҳлига ёрдам бериш учун ҳозироқ ва зудлик билан ҳаракатга келиши шарт. Зеро, улар бошдан кечираётган оғриқ ва фожиага яҳудий вужуди сабабчидир. Бу вужуд уларга бошпана бўладиган уй-жой, оёқ остида турадиган ер ва жонларини сақлаб туришга етадиган бир бурда нон ҳам қолдирмади. Бу босқинчи вужуд, унинг тажовузлари ва жиноятларидан қутулишнинг ягона йўли — қўшинларни Ғазо аҳлига ёрдам бериш ва уларни ҳамда бутун муборак заминни — Фаластинни озод қилиш учун ҳаракатга келтиришдир.
Расулуллоҳ ﷺдан ривоят қилинишича, у зот шундай деганлар:
«Кимки бир мусулмоннинг дахлсизлиги поймол қилинаётган ва обрў-номуси камситилаётган жойда унга ёрдам бермай, ташлаб қўйса, Аллоҳ ҳам у ёрдамга муҳтож бўлган жойда уни ёрдамсиз қолдиради. Қайси бир киши бир мусулмоннинг обрў-номуси камситилаётган ва дахлсизлиги поймол қилинаётган жойда унга ёрдам берса, Аллоҳ ҳам у ёрдамга муҳтож бўлган жойда унга ёрдам беради».
Роя газетасининг 2026 йил 18 ноябр чоршанба кунги 626-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ