Ҳукмдорлардан умидимизни узганимиздан кейин, эй аскарлар, сизлардан ҳам умидимизни узайликми?!

Ҳукмдорлардан умидимизни узганимиздан кейин, эй аскарлар, сизлардан ҳам умидимизни узайликми?!
Эй мусулмонлар қўшинлари! Мусулмонлар ўз ҳукмдорларидан барча умидларини узганларидан кейин, энди сизлардан ҳам умидларини узишлари керакми? Будпараст мушриклар Мьянмадаги яқинларингизни сўймоқда, сизлар эса қимирламайсиз! Яҳудийлар Ғазодаги яқинларингизни қирмоқда, сизлар эса қимирламайсиз! Ҳинду мушриклари босиб олинган Кашмирда мусулмонларни қирмоқда, сизлар эса қимирламайсиз!
Қандай қилиб ҳануз: «Биз ҳукмдорларимизга итоат қиламиз, ишимиз уларнинг қўлида», деб айтасиз?! Ахир Аллоҳ таоло шундай деган-ку:
﴿يَوْمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمْ فِي النَّارِ يَقُولُونَ يَا لَيْتَنَا أَطَعْنَا اللَّهَ وَأَطَعْنَا الرَّسُولَا وَقَالُوا رَبَّنَا إِنَّا أَطَعْنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَاءَنَا فَأَضَلُّونَا السَّبِيلَا﴾
«У кунда уларнинг юзлари дўзахда ағдар-тўнтар қилинади. Улар: “Қанийди, Аллоҳга итоат қилганимизда ва Пайғамбарга итоат қилганимизда эди!” — дейдилар. Яна улар: “Эй Раббимиз! Биз бошлиқларимизга ва катталаримизга итоат қилдик, бас, улар бизни йўлдан оздирдилар”, дейдилар». (Аҳзоб сураси, 66–67-оятлар.)
Қандай қилиб ҳануз: «Биз ҳарбий қўмондонларимиз олдида ожизмиз», деб айтасиз?! Ахир Аллоҳ таоло шундай деган-ку:
﴿وَإِذْ يَتَحَاجُّونَ فِي النَّارِ فَيَقُولُ الضُّعَفَاءُ لِلَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا إِنَّا كُنَّا لَكُمْ تَبَعاً فَهَلْ أَنْتُمْ مُغْنُونَ عَنَّا نَصِيباً مِنَ النَّارِ قَالَ الَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا إِنَّا كُلٌّ فِيهَا إِنَّ اللَّهَ قَدْ حَكَمَ بَيْنَ الْعِبَادِ﴾
«Эсланг, улар дўзахда бир-бирлари билан баҳслашадилар. Шунда заифлар мутакаббирларга: “Биз сизларга эргашган эдик. Энди сизлар бизни дўзах азобидан бир қисм бўлса-да халос қила оласизми?” — дейдилар. Мутакаббирлар эса: “Биз ҳаммамиз ундамиз. Албатта, Аллоҳ бандалар ўртасида ҳукм чиқариб бўлди”, дейдилар». (Ғофир сураси, 47–48-оятлар.)
Бу хоин ҳукмдорларни ағдариш ва пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериш вақти аллақачон келди. Токи у сизларни мазлум мусулмонларга нусрат беришга сафарбар қилсин, босиб олинган диёрларимизни озод этсин ва бутун дунё бўйлаб яхшиликни ёйсин.
Роя газетасининг 2026 йил 25 ноябр чоршанба кунги 627-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ