Ислом шариати асосидаги ҳаёт замонга мос келмайди, деб ўйлайсизми?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ислом шариати асосидаги ҳаёт замонга мос келмайди, деб ўйлайсизми?
Бу мавзу кўплаб инсонларнинг тортишувига, баҳсига сабаб бўлган мавзудир. Келинг, бугун биз ҳам шу мавзуда суҳбатлашсак, балки фикрларимиз ўзгариб қолар. Бу мавзудаги суҳбат инсоннинг бугунги муаммоларига Ислом шариати ечим бера оладими ёки йўқми деган савол билан бошланса тўғри бўлади деган фикрдамиз. Бунинг учун, аввало инсонлардаги муаммо қаердан пайдо бўлишини билиб олсак, фикрларимиз анчайин тиниқлашади, деган умиддамиз.
Бизнинг мақолаларимизда кўплаб айтилганидек, инсон табиати ғаризалар (инстинкт) ва узвий эҳтиёжлардан иборатдир. Бу ғаризалар ва шу ғаризаларнинг инсонлар яшаш тарзларида ёрқин кўринган талаблари билан мисол келтирамиз. Булар тадайюн ғаризаси муқаддаслаш, сиғиниш талаблари мавжуд, бақо ғаризаси бу яшаш учун кураш талабини қўзғатадиган ғаризадир ва яна нав ғаризаси бўлиб, у ғариза инсондаги насл қолдиришга бўлган талабидир. Узвий эҳтиёжлар эса оддий қилиб айтганда, аъзо эҳтиёжлари бўлиб, еб-ичиш, аъзо эҳтиёжлари талабига киради.
Тадайюн ғаризаси: Тарихга назар соладиган бўлсак, инсонлар ҳар бир замонда Аллоҳни ёки бирор жисм, маҳлуқ ёки қуёшни хуллас ниманидир муқаддаслашган, яъни сиғиниб яшаганлар. Ва эътибор берадиган бўлсангиз ўзлари муқаддаслаб сиғинган нарсалари, уларнинг ҳаётида муҳим ўрин тутган. Бу ҳолат, яъни муҳимлик биз яшаган Совет Иттифоқи даврида бўлмагандек кўринади, лекин инсоннинг табиатидаги айнан муқаддаслашга, сиғинишга бўлган талабини ҳеч қандай куч тўхтатиб ёки бу талабни йўқ қилиб юбора олмаган. Яъни “дин афюндир, дин хурофотдир” каби фикрлар инсонларга сингдирилгани билан, диний амаллар бажарилишига қаттиқ тўсиқлар бўлгани билан, инсондаги бу табиий талаб йўқ бўлиб кетмади. Фақат бу талаб ўзининг қондириш воситасини ўзгартирди, яъни ўша давр жамиятидаги инсонлар тадайюн талабининг мавжудлиги оқибатида давлат раҳбарларининг ўзлари ва сўзларини муқаддаслаштириш вужудга келди. Яъни социалистик ақида динни хурофот деб билиши натижасида инсонларнинг табиатларидаги бу ғариза талаби йўқ бўлиб кетмади, ўзлари билмаган ҳолларида айтиб ўтганимиз раҳбарларни муқаддаслаштириб, сўзлари қонун сифатида олиниб, шу томонга бурилиб кетди.
Бугунги кунда ҳам Ўзбекистон шароитида, жамиятдаги ҳолатда бу нарса ўз таъсирини ўтказиб келмоқда. Яъни ўша даврдаги социалистик тузумидан меърос бўлиб қолган, бошлиқларни муқаддаслаштириш, уларнинг сўзларини қонун сифатида кўриш Ўзбекистондаги жамиятда мавжуд. Бунга оддий мисол келтираман: Кўп инсонларда гувоҳ бўлганмиз, “Бир таёқни бу бошлиқ деб қўйса, сен шу таёққа бўйсунишга мажбурсан”, деган тушунча мавжуд. Бу бизнинг гапларимизга ёрқин мисол бўла олади. Чунки бу тушунчадан “Бошлиғинг тўғри фикр билдиряптими, ёки хато фикрлаб гапиряптими, бошлиғинг фосиқми, золимми, ёлғончими… хуллас барибир бўйсунишинг керак” деган фикр келиб чиқади. Мана шу ҳолат бошлиқни муқаддаслаштиришдир. Ислом шариатида эса, Аллоҳнинг буйруқларига ўйлаб ўтирмай итоат қилинади, инсонларнинг сўзларига эса бошлиқ бўладими ёки оддий ходимми шариатга мувофиқ далил келтиришига қараб эргашилади.
Ҳар бир жамиятдаги инсонларнинг муаммолари ғариза ва узвий эҳтиёж талабларидан келиб чиқади. Буларни ўрганиб чиқиш учун хоҳ тарихдаги, хоҳ хозирги замондаги инсонларнинг яшаш тарзларини ўргансак инсонларнинг ҳаракатлари ана шу ғаризалар ва узвий эхтиёжларининг талабини қондиришдан иборат эканлигини кўрамиз. Демак, муаммолар ўша ўша экан нечун ечимлар эскириши мумкин. Бу аслида инсонларни Ислом дини фикрларини ўрганмай, куфр фикрларига алданаётганларининг натижаси холос.
Мақоламизнинг кейинги сонларида бақо ғаризаси тўғрисида гаплашамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
03.11.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!