Туркия ва Ироқ режимлари ўртасидаги даҳанаки жанг пиёладаги сувнинг қалқиши холос
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Туркия ва Ироқ режимлари ўртасидаги даҳанаки жанг пиёладаги сувнинг қалқиши холос
Туркия ташқи ишлар вазири Ироқ бош вазирини «заиф» дея атади
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли ўз баёнотида Ироқ бош вазири Ҳайдар Ибодийни «заиф», дея атади. У буни Ибодийнинг икки давлат ўртасидаги чегараларга Туркия армияларининг тўпланишига қарши берган баёнотига жавобан айтди. «Онадўли» турк расмий ахборот агентлигига кўра, Човушўғли Анталияда берган матбуот конференциясида Ибодийга қарата «Агар кучинг бўлса, нега бошдан Мосулни террорчи ташкилотларга топшириб қўйдинг?!», деди. Сўнг «Агар кучинг бўлса, нега Курдистон Ишчилар партияси йиллар бўйи ерларимизни вайрон қилмоқда?!», дея қўшимча қилди.
Кеча Ироқ бош вазири огоҳлантирувчи баёнот бериб, Ироқнинг Туркияга қарши курашишга тайёрлигини, аммо икки давлат ўртасида уруш келиб чиқишини истамаётганини таъкидлаган эди. Ибодийнинг бу огоҳлантируви Анқаранинг икки давлат чегараларидаги жанубий шарқий Ширнак вилоятидаги Силопига зирхли машиналарни олиб келиши ортидан янгради. Туркия-Ироқ ўртасидаги ушбу даҳанаки жанг Туркиянинг Мосулни «Исломий Давлат» ташкилотидан озод этиш амалиётида қатнашишга қаттиқ туриши, Ироқнинг эса унинг қатнашишига норозилик билдириши билан боғлиқ ўтган ой мобайнида бўлиб ўтган қатор жанжалларнинг давомидир. Ибодий баёнотига изоҳ берар экан, Човушўғли Ироқ Туркияга провокацион гаплар қўллаётганини, бироқ бу қуруқ гаплар эканини билдирди. Туркия президенти ҳам Истанбулда ўтказилган Исломий Ҳамкорлик ташкилоти анжуманида бундай саволни ўртага ташлади: «Айрим томонлар Ироққа аралашманг, деган гаплар билан бизга насиҳат йўлламоқда, хўп, унда нима қилайлик, ахир, бизнинг давлат Ироқ билан 350 км. узоқликдаги чегарага эга бўлса?!». (Би-Би-Си Арабий).
Роя газетаси шарҳи:
Туркиянинг Ироққа аралашиши ҳамда Мосул жангида қатнашишини қуйидагича изоҳлаш мумкин: «Бу иш на Ироқ ҳукумати ва на Туркия ҳукумати қўлида, балки буни АҚШ сиёсати ҳал қилади. Унинг сиёсати шундан иборатки гўё Эрдўған ўзини Ибодий билан рақобатлашиб, суннийларга ёрдам бераётган қилиб кўрсатади, кейин АҚШнинг «вилоятлар» лойиҳасини тарғиб қилади… Ибодий ҳам шундай қилади, яъни турк кучлари мавзусини қўзғайди-да, Ироқнинг еру осмонида тўлиб кетган бошқа кучлар ҳақида лом-мим демайди! Шу йўл билан ўзига шиалар туйғусини касб қилади… Бу иккисининг иши ҳам битта нарсага хизмат қилади, яъни, суннийлар билан шиалар ўртасида қон тўкилишини кучайишига олиб боради. Америка эса бундан вилоятлар шаклида Ироқни бўлиб ташлашда фойдаланади… Икки раҳбар ўртасидаги рақобатнинг тўхташи ҳам Америка лойиҳасига боғлиқ. Шундай қилиб, Туркия кучларининг Ироқда қолиши мана шу мақсадга, Американинг «вилоятлар» лойиҳасига хизмат қилади. Бу нарса бугун сир бўлмай қолди. Эрдўғаннинг ўзи шимол вилоятига намуна сифатида Мосул учун бир вилоят тузишни талаб қилди. У Ироқ шимолидаги маҳаллий бошқарув вилоятини, яъни Курдистон вилоятини маъқулловчи кишиларни айбламоқда, бироқ улар Мосул учун вилоят тузилишига рози бўлмаяптилар. Бештепада қилган нутқида Мосул ҳақида гапириб, «Ироқ шимолида маҳаллий бошқарувга «ҳа», деб овоз берганлар, Мосулда ҳам «ҳа», деб овоз беришлари керак эди, аммо ундай қилмадилар», деди». (Taym Turk газетаси 2016 йил 18 октябр).
Роя газетасининг 2016 йил 9 ноябр чоршанба кунги 103-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми