Исломсиз бугунги хорликдан чиқиб бўлмайди

بسم الله الرحمن الرحيم
Исломсиз бугунги хорликдан чиқиб бўлмайди
Ислом Аллоҳ Таъоло томонидан инсонларнинг ҳаётини тартибга солиш учун Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган диндир.
Ўз яшаш тарзимизга назар солиб ундаги хорликларни хис қилиш учун фикрлашимиз керак. Агар у хорликларни хис қилмас эканмиз ҳаётимизни ўзгартириш томон ҳаракат вужудга келмайди. Аслида инсон ўзининг ҳаётида мавжуд бўлган ёмон ҳолатларни бартараф қилиш ёки ҳаёти яхши бўлган тақдирда ҳам уни янада яхшилаш учун ҳаракат қилади. Бунинг учун яшаш тарзининг қандай ҳолатда ёмон бўлишию қандай ҳолатда яхши бўлишлиги тўғрисида унда маълум бир тушунча бўлиши керак. Инсонлардаги бундай тушунча тўғри бўлмаса шу жамиятдаги хорликлар хис қилиниши ва уларни бартараф қилишга бўлган интилиш хато томонга йўналтирилаверади.
Шунинг учун инсонлардаги хато тушунчаларни тўғрилаш зарурдир. Бундай тўғрилаш Исломий фикрлар билангина амалга ошади, холос. Шундай экан, жамиятдаги инсонларнинг тушунчаларини тўғри томонга йўналтирилишини истамаган шахсларнинг Исломий фикрларга қарши чиқаётганини кўришингиз мумкин. Бу ҳолатни англаш учун ҳам инсонларда Исломий фикрлар мавжуд бўлиши керак. Исломга зид фикрлар Исломдан деб берилар экан бундай одамлардан таркиб топган жамият на Исломга зидликни ва на асл Исломийликни бир биридан ажрата олади. Демак, асл Исломий фикрларгина жамиятдаги ҳаётнинг оқимига тўғри бахо бера олишимизга ва ундаги муаммоларни бартараф қилиш учун тўғри ечимлар топа олишимизга таянч бўла олади, холос.
Исломдан узоқлашиш натижасида куфрий фикрлар ва қонунлар жамият ҳаётига таъсир кўрсатувчи омиллар бўлиб қолади. Сабаби Исломдан узоқлашган ва Исломий фикрлар борасида етарли тушунчага эга бўлмаган жамиятда куфрий фикр ва қонунларга қарши курашиш бўлмайди. Исломий фикрлар билангина куфрий фикрлар яксон қилинади, агар ана шу Исломий фикрлар жамият ҳаётида етарли таъсир кўрсатувчи таянч бўла олмаган бўлса бу жамиятдаги инсонлар куфр фикрларига нисбатан қуролсиз инсонларга ўхшаб қоладилар. Албатта, Исломий фикрлар билан қуролланмаган мусулмонларнинг ҳаётларига куфрий фикрлар билан таъсир кўрсатиш осон бўлади ва бу таъсир улар яшаётган жамиятни куфр қонунлари орқали бошқарилишига имкон яратади.
Кофирлар бундай жиҳатларга жуда катта эътибор берадилар. Шунинг учун ҳукумат бошқарувчиларини ўзларига хизмат қиладиган малай қилиб тарбиялаб, уларни мусулмонларга қарши бемалол фойдалана олинадиган даражага олиб боришади. Хатто бу малай ҳукмдорлар орқали ёки кофирларнинг ўзлари тўғридан тўғри диний уламолар ёки зиёлиларни ҳам ўзларига хизмат қилишга ёллашади. Бу уламолар Исломдан бўлмага фикрларни Исломдан дея ва асл Исломга мувофиқ бўлган фикрлар, амалларни Исломдан эмас дея инсонларни чалғитадилар ва адаштирадилар. Кофирлар шундан кейингина мусулмонлар яшайдиган жамиятларда бемалол Исломга зид бўлган фикрлар орқали кучли таъсир кўрсата оладилар. Лекин адашган ва чалғитилган мусулмонлар бундай фикрларнинг Исломга зидлигини хис қила олмайдилар. Шунинг учун кофирлар малай ҳокимлар ва ўзларига хизмат қилувчи диний уламо деб танилган шахслар ҳамда куфр фикрларини тўғри деб билувчи зиёлилар орқали мусулмонларни доимо чалғитиб, алдаб келадилар.
Биз мусулмонлар яшайдиган минтақалардаги жамиятлар бугунги кунда ана шундай куфрий фикрлар таъсири остида қолди. Мусулмонлар Ислом ақидасини танишдан узоқлашишди ҳамда Ислом ақидасини амалларига асос қилиб белгилашни унутишди. Дунёнинг истаган бурчагига назар солсангиз асл Исломий ҳаёт учун ҳаракат қилаётган ва шундай ҳаракат қилишни истаган мусулмонларга нисбатан зулмлар кундан кунга ортиб бормоқда. Лекин бу ҳолатларга баъзи мусулмонлар ва уламо деб танилган шахслар бепарво бўлишмоқда. Шу билан бирга улар бошқаларни ҳам бундай ҳолатларга бепарво бўлишга чақиришмоқда. Хатто баъзи уламолар зулм остида бўлган мусулмонларга нисбатан оммада нафрат уйғотишга интилмоқдалар.
Сурия ва Ироқ, Мьянма каби минтақаларда мусулмонларнинг азобланаётгани аниқ ва тиниқ бўлсада, ана шундай ҳолатларда ҳам бизларни алдашга ҳаракат қилаётган, бундай диний уламоларимиз, биз мусулмонларни жамиятимиздаги зулмларни хис қилишдан чалғитишга уруниб, шу зулмларни қилаётган ҳукуматларни аҳолига яхши кўрсатиш учун хизмат қилиб келмоқдалар. Ваҳолангки воқеликда барчаси аксинча бўлса ҳам жамиятдаги ҳаётни мақтаб ҳукумат бошқарувчиларини дуолар қилиш уларнинг одатига айланди. Уларнинг вазифаси Исломий фикрларни аҳолига етказиш эмас, ҳукумат манфаатларини химоя қилишдан иборат бўлиб қолди. Шунинг учун аҳоли Исломий фикрларни англашдан, тушунишдан узоқлашди ва Исломий фикрларни мустақил бўлсада ўрганишни истаганларга ҳукумат ёки ана шу уламолар томонидан таҳдидлар қилинди, хатто баъзилар бирор жамоага аъзо бўлмасада қамоқларга ташланди. Буларнинг натижасида кўриб турибмизки аҳволимиз янада ёмонлашиб бормоқда. Исломий ҳаётда яшашга бўлган интилишларга тўсиқлар кундан кунга томир отмоқда. Афсуски Исломсизликка баъзи мусулмонлар кўникиб бўлдилар.
Биз мусулмонларнинг вазифамиз бугунги кунда Исломий ҳаётни қайта тиклаш учун ҳаракат қилишдан иборат бўлиб қолди. Бу юксак вазифани бўйнига олганлар ҳар қандай қийин шароитларда ҳам ўз бурчларини адо қилиш учун интилиб келмоқлар. Ҳар бир мусулмон бу вазифа борасида Охиратда жавоб беради. Чунки мусулмонлар Исломий ҳаётда яшашлари шартдир. Куфр билан бошқарилиш уларга ёт бўлиши ва ҳаётларини шакллантириш куфрий қонунлар билан бўлмаслиги керак. Бундай ҳолатга бепарво қараш мусулмонларга хос бўлмаган ишдир. Жамиятимиздаги куфрий қонунларнинг ҳаётимизга таъсирини йўқотишга ҳаракат қилишимиз керак. Бунинг учун Исломий фикрларни ўрганишимиз, Ислом ақидасини далил ва хужжатлар орқали танишимиз ҳамда шу фикрлар ва хужжат, далилларни бошқаларга ҳам етказишимиз керак. Бу эса биздан Исломга нисбатан чуқурроқ ёндашишимизни ва бу борада кўпроқ изланишимизни талаб қилади.
Исломгина бизнинг ҳаётимизга адолат ва фаровонликни олиб келади. Ислом ақидасини тўғри тушунишимиз бизларни Исломий уйғонишимизга таянч бўлади. Ҳамда хорлик ботқоғига ботирган муаммолар гирдобига Исломий ечимларни татбиқ қилсаккина азиз бўлишимизга сабаб бўлади.
Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
02.11.2016й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли