Даъват етказувчининг вафоти тўғрисида хабар

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Даъват етказувчининг вафоти тўғрисида хабар
مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّـهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا
«Мўминлар орасида Аллоҳга берган аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бор, улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), айримлари эса интизордир, (улар аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти аъзолари Аллоҳнинг амрига таслим бўлиб, қазои қадарига рози бўлган ҳолимизда, Ҳалаб шаҳридан Абдуллоҳ Абдулқодир Басмачи исмли даъватни етказувчи биродаримизнинг ҳалок бўлганини маълум қиламиз. Тахаллуси Басмачи бўлган биродаримиз ўзи яшайдиган Калоса маҳалласига порохли бочка тушиб портлашидан сўнг саккизинчи зул-ҳижжа шанба куни қуёш ботиш олдидан рўзадор ҳолида Робби ҳузурига реҳлат қилди. Аллоҳ қабул айлаб, Ўз раҳматига буркасин.
Абдуллоҳ Шом қўзғолони бошлангунга қадар Ҳалабда даъватни етказувчи биродарлардан бири сифатида, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали Аллоҳнинг шариатини олий қилишга ҳаракат қилди. Бу йўлда қонхўр Асад режими томонидан тазйиқлар ва қувғинларни бошдан кечирди. Қўзғолон бошлангандан кейин ҳам биродарлари сафида жинояткор режимни ағдариш ва Ислом бошқарувини ўрнатиш… учун фаолиятини давом эттирди.
Аллоҳ Субҳанаҳудан уни шаҳид сифатида қабул айлашини, жаннати наимдан жой бериб, анбиёлар, сиддиқинлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ қилишини сўраймиз, уларга ҳамроҳ бўлиш нақадар яхши.
Биз сиз биродаримиздан айрилганимиз учун маҳзунмиз, куч ва қудрат соҳиби фақат буюк олий Аллоҳдир.
إِنَّا لِلَّـهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
«Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз» [Бақара 156]
Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими
Skype: TahrirSyria
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">media@tahrir-syria.info – Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">ahmadabdalwahab2@gmail.com
Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли