Ставрополда яна бир диний фаолнинг ўлдирилиши
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ставрополда яна бир диний фаолнинг ўлдирилиши
وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَن يُؤْمِنُوا بِاللَّـهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ
«Улар (мўминлардан) фақат қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга имон келтирганлари учунгина ўч олдилар!» [Буруж 8]
2016 йил 26 сентябр куни Буденновск билан Кара-Тюб ўртасида Ставрополга қарашли Нефтекумск райони имоми Равил Кайбалиев ўлдириб кетилди. Ушбу диний фаол жасади шахсий машинаси олдидан топилди, унинг танасида ўқ ейиш белгилари бор эди.
Равил Кайбалиев ҳижобнинг тақиқлаш масаласи пайдо бўлиши ортидан, мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида фаол ишлар эди. Шу даражада фаоллик кўрсатардики, ахборот воситалари унга ўқув юртларига ҳижоб билан киришдан ман этилган қизларнинг норасмий етакчи отаси, дея баҳо беришган. Маҳаллий диний ҳайъат Равил ўлимини унинг мусулмонлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга оид фаолияти билан боғлиқ, демоқда ҳамда рус хавфсизлик хизмати томонидан кўп босимларга учраганини таъкидламоқда.
Равил Кайбалиев 2012 йилдан бери Ставропольда қурбон бўлган мусулмон фаолларнинг еттинчиси ҳисобланади. 2015 йил 20 августда Нефтекумск районидаги Иргакли қишлоғи имоми ноиби Замирбек Махмутов номаълум кимса томонидан ўлдириб кетилди. 2014 йил 21 июнда ҳуқуқ фаоли Алмаз Абдулнасиров ўлдириб кетилди. 2014 йил 14 июнда Замир Тоибов хавфсизлик хизматига сўроққа чақирилгандан сўнг ўлик ҳолда топилди. 2013 йил 30 декабрда мусулмонлар ҳайъати аъзоси Ибрагим Нуров жасади топилди. 2013 йил 6 ноябрда Кангли қишлоғи имомининг ўринбосари Мансур Аджигисиев хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида ҳалок бўлди. 2012 йил 13 февралда Ставрополь муфтиси ўринбосари Курман Исмаилов ўз машинасида портлатиб юборилди.
Ушбу жиноятлардан бирортасида ҳам қотиллар топилгани йўқ. Бу эса мусулмонлардаги айни суиқасдлар ортида рус хавфсизлик хизмати турибди, деган фикрга тасдиқ бўлади.
Дунё тескари бўлиб кетди, одамлар Аллоҳ Таоло шариатига риоя қилмай қўйишди, амаллар ўлчови моддий жиҳат бўлиб қолди. Хавфсизлик хизматига шу даражада катта сарф-ҳаражат қилинмоқдаки, афтидан, раҳбарлар энди Исломдан қўрқишдан кўра кўпроқ, муқаддас тижоратга ўтишган, кўринади. Чунки хавфсизлик хизмати ҳукуматнинг Исломнинг ёйилишига қарши курашга берган буйруқни бажариш учун мусулмонларни уларда «экстремистик таҳдид аломати» кўринди, дегунча таъқиб қиладиган ва ўзлари олаётган молиявий кўмакларини оқлашадиган бўлиб қолди.
Равил Кайбалиев аҳли-оиласига қайноқ кўнгил таъзиямизни изҳор этамиз ва Аллоҳ Таолодан биродарни раҳмат қилишини, гуноҳларини мағфират айлаб, савобларини зиёда қилишини, уни қатл этилишига алоқаси бўлган ҳар бир кимсадан Ўзи интиқом олишини сўраб қоламиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Россиядаги матбуот бўлими
Расмий сайт: www.hizb-russia.info
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">mediaoffice.htr@gmail.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми