| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Бошқармалар қандай фаолият юритишлари керак?

Бошқармалар қандай фаолият юритишлари керак?

By htadmin
30.11.2016
1822
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Бошқармалар қандай фаолият юритишлари керак?

Жамиятдаги инсонларнинг кўплари бугунги ҳукумат ва унга бўйсунувчи ташкилот, идораларнинг иш юритиш тартиби қандай эканлигини билмайдилар. Хатто кўплари буни билишга интилмайдилар. Аввало, кўплари бунга журъат қилмайди, инсонлар томонидан ҳукумат ва давлат ташкилотларининг иш олиб бориш тартибини билишга ҳаракат қилишни сиёсатга аралашиш деб тушуниб қолинган. Чунки давлат ишларига аралашиш сиёсатга аралашиш бўлиб унинг оқибатлари ёмон бўлиши мумкин деган фикрлар ҳукумат томонидан жамиятга доимо сингдириб борилади. Лекин ҳукумат ва давлат ташкилотларининг қандай иш олиб боришига қизиқадиган ва буни ўрганишга журъат топадиганлар ҳам бор. Афсуски бундайлар учун маълумот топишда доимо етарли манба бўлмаслиги муаммо бўлади. Умумиятла айтадиган бўлсак жамиятда давлат ташкилотларининг қандай иш олиб боришлари тўғрисида тушунчалар етарли эмас. Ва бу ҳолат, одамларнинг кўпларини бошқарма ва идораларнинг қиладиган ишлари жуда мураккаб деган хулосага келиб қолишларига сабаб бўлган.

Жамиятда ҳукумат ва бошқа давлат ташкилотларининг иш олиб боришлари тўғрисида етарли тушунча бўлмаслиги тўғрими?

Бу тўғри эмас. Чунки жамият ўзининг устидаги ҳукумат ва унга бўйсунувчи бошқа ташкилотларнинг қандай иш олиб боришини билмаса аввало уларни назорат қила олмайди ва уларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш кераклигини тушунмайди. Бу худди давлатнинг вилоят молия бошқармалари ёки туман молия бўлимларида кредит берилади деган нотўғри тушунчага келиб қолишдек. Ҳукумат ва унга бўйсунувчи ташкилотлар аслида бурчли хисобланади, уларнинг назорат қилинмаслиги эса ана шу бурчни бажарилмаслигига олиб бориши ва хатто ҳукумат ҳамда унга бўйсунувчи ташкилотларда ўз вазифаларини суистеъмол қилган ҳолда ҳар хил жиноятлар содир бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Бошқармаларнинг ҳақиқатига эътибор берадиган бўлсак, улар одамларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш учун фаолият олиб борадиган ташкилотлардир. Жамиятдаги инсонларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришнинг пухталик билан амалга оширилиши уларнинг вазифаси хисобланади. Асосий эътиборимизни ана шу пухталикка қандай эришиш мумкинлигига қаратамиз.

Манфаатларни рўёбга чиқаришда пухталикка эришиш учун бошқарувда қуйидаги уч сифат топилиши лозим.

1. Содда тартиб.

2. Ишларни зудлик билан бажариш.

3. Иқтидорлилик ва малакалилик.

Содда тартибнинг бўлиши ишларни қулай ва осонлашишига сабаб бўлади. Мураккаблилик эса, олиб бориладиган ишлар қийинлашишига сабаб бўлиб ҳар хил чигалликлар келтириб чиқаради ва бунинг ортидан ўз вазифасини бажаришда хатоликлар кўпайишига олиб келади.

Ишларни зудлик билан бажарилиши инсонларга, яъни манфаатдор бўлган шахсларга қулайлик яратилишига ва бунинг ортидан уларнинг кўп вақтларини сарф қилиниши олди олинишига сабаб бўлади.

Иқтидорлилик ва малакалилик бу сифатларсиз ишни пухта ва чиройли бўлишига эришиб бўлмайди. Бирор ишга нисбатан тажрибасиз ва иқтидори бўлмаган инсонларнинг бу ишга киришиши ана шу ишнинг муваффақиятли амалга оширилиш  кафолатини йўқотади ва бунинг оқидатида ишончсизлик келтириб чиқаради. (“Халифалик давлат жиҳози” китобидан фойдаланилди)

Энди берадиган саволимиз устида фикрлаб кўринг, мана шундай шартлар асосида фаолият олиб борадиган бошқармалар, идоралар сизнинг манфаатингизни рўёбга чиқаришини истармидингиз? Эътибор бериладиган жиҳати шундаки, бу бошқарма ва идораларнинг юқоридаги учта шартлар асосида фаолият олиб бориши учун давлат ҳукумати томонидан етарли имконият қилиб берилган бўлиши ва мана шундай фаолият олиб борилишини доимо талаб қилиб, назорат қилиб борилиши керак бўлади.

Бугунги Ўзбекистонда мана шундай шартлар асосида фаолият олиб борадиган бошқармалар ва идоралар топилишига ишонасизми? Биз Каримов режими остидаги бошқарма ва идоралар юқоридаги учта шарт асосида фаолият олиб бормайди деб ишонч билан айта оламиз. Ва бу ҳолатни исбот талаб қилинмайдиган воқелик дея бахо берамиз. Чунки аввало Каримов режими остидаги бошқарма ва идораларнинг ана шундай шартлар асосида фаолият олиб боришлари учун уларга режим томонидан шундай шароит қилиб берилиши керак. Лекин режим бундай шароит қилиб бермайди.

Бу режим қўл остидаги бошқармаларга бундай шароит қилиб беришни истамайди, чунки агар бундай шароит қилиб берилса жамиятда бу бошқармаларнинг асл фаолияти тўғрисида тўғри тушунчалар пайдо бўлиши мумкин. Ва натижада жамият улардан асл бурчлари бўйича ишлашни талаб қилишлари табиий. Каримов режими эса айнан шу нарсани хоҳламайди, чунки бу режимнинг ўзи асл бурчини амалга ошириш учун фаолият олиб бораётгани йўқ.

Бу режимнинг мана шундай имкониятлар қилиб беришга лаёқати йўқ. Яъни бу режимда аслида ҳақиқий бошқарувчилик қобилияти шаклланмаган. Бунга оддий мисол режим жамиятни зўравонлик  билан бошқараётганлиги. Демак, режимнинг ўзида бошқарувчилик қобилияти йўқ экан, унга бўйсунадиган бошқармаларни тўғри бошқарган ҳолда уларга ўз бурчларини тўғри бажаришлари учун шарт шароит билан қандай қилиб таъминласин. Режимда бундай қилишга иқтидор, яъни тафаккур, идрок қилиш қобилияти, асл бошқарувчиларга хос бўлган адолат ва жамият манфаати учун ўз манфаатидан кеча олиш йўқ.

Исломий шариатни татбиқ қиладиган Халифалик давлатида эса, бошқармалар биз юқорида санаб ўтган учта шарт асосида фаолият олиб боради. Албатта, бошқармаларнинг шундай фаолият олиб боришлари давлат томонидан талаб қилинади ва назоратга олинади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ

09.03.2016й.

TagsБошқармаларфаолиятюритиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эфиопия ва Эритрея ўртасидаги таранглик уларни мустамлакачи кучлар учун осон нишонга айлантириб қўймоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Интернет оламида уммат фидойи ёшларининг ўрни қандай бўлиши керак?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бозор иқтисоди ва глобаллашув афсонадан бошқа нарса эмас

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/