Катта Фарғона канали гувоҳ бўлган шахидлик!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Катта Фарғона канали гувоҳ бўлган шахидлик!
2 қисм
Натижада юқорида номлари кўрсатилган Дўрмон қишлоғи фуқаролари зудлик билан қўлга олиниб, МХХ бўлимига олиб келиндилар. Улар А. Хамидовни аҳволини кўрганларидан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир партиясига аъзо эканликларини бўйниларига олдилар, фақат Алимуҳаммад Мамадалиев барча айбларни инкор қилди. Бир неча кундан буён А. Хамидовни сабот билан туришига чидолмай қутуриб турган Бобур Фозилов ва Абдушукур Мирзаевлар 1977 йилда Дўрмон қишлоғида туғилган, икки фарзандни отаси бўлган, 24 ёшли Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси, Алимухаммад Мамадалиевни тергов хонасига олиб кириб аямай калтаклай бошладилар. А. Хамидовнинг бошидан ўтган азоблар А. Мамадалиевнинг бошига тушди, фарқи шунда эдики, энди инсоний қиёфасини йўқотган, ҳайвон ҳам жирканадиган МХХ терговчилари, тезкор ходимлари ва ниқобли карателлар ҳаммаси баравар калтаклашар, азоблашар эди, бундан ҳам натижа чиқмаганидан ғазабланган Абдушукур Мирзаев уни қўллари орқасига кишанланган ҳолда, оёғида зўрға тик турган ҳолатида оёқларининг орқа томонининг тўпиқ қисмига тепиш баробарида кўкрагига қаттиқ зарба берди. Натижада Алимуҳаммад бетон полга орқа томонининг бел қисми билан йиқилди ҳамда боши билан хонанинг бетон деворига қаттиқ урилиши туфайли унинг умуртқа поғонаси бўйин қисми синиб ҳушидан кетди.
Шундай ҳолатда ҳам уни калтаклаш ва тепкилашда давом этишди. Алимуҳаммадга калтак ва тепкилар таъсир қилмаётганини, ҳушига келмаётганини кўрган ваҳшийлар уни шу ҳолда қолдириб, тушлик қилиш учун чиқиб кетдилар. Орадан бир қанча вақт ўтиб, соат 13.30 да ваҳшийлар тергов хонасига қайтиб кирганларида Алимуҳаммад ҳали ҳам беҳуш ётганини кўриб уни ўзига келтиришга ҳаракат қила бошладилар. Лекин у ўзига келмаганини кўриб, уни шу аҳволда қолдириб чиқиб кетдилар. Кечқурун кирганларида ҳам А. Мамадалиев ўзига келмаган эди, сабаби Алимуҳаммад Мамадалиев ҳақиқий мусулмонларга хос сабот билан ўз эътиқодида мустаҳкам туриб, бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ Таъолонинг бандаларига неъмат қилиб юборган шаҳидлик мақомига эришган эди! Ўзларини эса мусулмон деб ҳисобласада, яҳудий ва кофир Каримовга хизмат килишга қасамёд килган, ўз инсонийлигини унутган, золим юртбошиларини Худо деб сиғинаётган МХХ ходимлари буни қайдан ҳам билсинлар?
Улар бу ҳолат бўйича бош қотириб, охири аҳволни бошлиққа айтишга қарор қилдилар. Бу вақтда тун яримлаб қолган эди. Х. Саидов зудлик билан жасадни йўқ қилиш вазифасини буюрди. Жасадни йўқ қилиш вазифаси Абдушукур Мирзаев ва тезкор ходим Бобур Фозиловга юклатилди. Улар Алимуҳаммаднинг жасадини тезкор ходим Бобур Фозиловнинг оқ рангли шахсий "Тико" русумли машинасига юклаб, уни аввал Тошлоқ туманидаги МХХ нинг эски биносига олиб бордилар, у ерда ҳам бирон чора тополмаган ёвузлар, жасадни Катта Фарғона каналига ташлаб юборишга келишадилар ҳамда Алимуҳаммаднинг жонсиз танасини тонг сахарида ҳеч ким кўрмаётганига ишонч хосил қилишгач, сокин оқаётган каналга улоқтириб, ўз қабих ниятларини амалга оширадилар. Эртаси куниёқ Алимуҳаммад билан бирга қўлга олинган йигитларни қўйиб юбордилар. МХХ га олиб кетилган йигитларни қайтиб келганини Аломиддин Хамидов ва Алимуҳаммад Мамадалиевни қайтиб келмаганини кўрган марҳумнинг отаси Ғуломиддин Мамадалиев бундан хавотирга тушди ва изсиз йўқолган фарзандини излаб, МХХ идорасига боради. МХХ идорасидагилар Алимуҳаммадни йўқлигини, у шериклари билан кетганини айтиб, ота-онасининг кўз ёшларига парво ҳам қилмасдан, юзсизларча уларни идорадан чиқариб юборишади.
Бу ҳол 2001 йилнинг 8 ноябр кунигача давом этди. А. Мамадалиевни изсиз йўқолгани, унга нисбатан қўлланилган қийноғу азоблардан хабардор бўлган, қалбида иймони, инсонийлиги бор Дўрмонликлар пешин намозидан сўнг автобусларда Марғилон шаҳар томон йўл олдилар. Улар туманлараро МХХ идорасини қуршаб олиб, фарзандларини топиб беришни талаб қила бошладилар. Йиғилган оломон ғазабига дош бера олмаган МХХ ходимлари, Аломиддин Хамидовни ҳибсдан озод қилдилар. Аммо иккинчи гумондор деб қўлга олинган А. Мамадалиевнинг дараги чиқмади. Алимуҳаммаднинг отаси вилоят МХХ сига, вилоят Прокуратурасига қилган мурожаатлари самара бермади. Фарғона вилоят ИИБ да эса унга ўз туманидаги ИИБ га мурожаат қилиш ҳақида маслаҳат берилди. Шундан сўнг, иложсиз қолган ота Охунбобоев (Қўштепа) туман ИИБ га ариза билан мурожаат қилади. Орадан бир неча кун ўтиб, яъни 2001 йил 2 декабр куни ИИБ дан бир ходим Дўрмон қишлоғига келиб, жабрдийда отага Учкўприк тумани “Бачкир” ҳудудидан ўтувчи Фарғона каналидан номаълум одамнинг жасади топилганини айтади. Бир неча кундан буён тунларини уйқусизлик билан ўтказаётган ота, сувдан олиб чиқилган жасадни кўргач, ўз ўғли эканини тасдиқлайди ва ўлим сабабини аниқлаш учун тиббий экспертиза ўтказишни талаб қилади. Тиббий экспертиза Алимуҳаммад Мамадалиевнинг ғайриинсоний равишда аёвсиз калтакланиши ва умуртқа поғонасини бўйин қисмининг синиши оқибатида жон берганини ҳамда ўлгандан сўнг сувга ташланганини тасдиқлайди. Шаҳиднинг жасадини уйга олиб келиб, дафн қилганларидан сўнг жанозага тўпланган мусулмонлар бу ноҳақлик ва зулмга қарши бош кўтарадилар.
Ғазабланган оломон қишлок фуқаролар йиғини раиси ва участка нозирини қувлаган ҳолда аввал туман марказига, сўнг МХХ нинг Марғилон шаҳар туманлараро марказига қараб юриш қиладилар. Халқ МХХ биносини ўраб олиб, айбдорларни жазолашни талаб қила бошлайди. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган вилоят ҳокими Алишер Отабоев, МХХ ва Прокуратура ходимлари томонидан адолатли тергов ўтказилишини ваъда қилиб, одамлардан тарқалишни илтимос қила бошлайдилар. Ҳа, батахқиқ мусулмонларнинг бундай бош кўтариши, золим Каримов малайларини капалагини учириб, ҳаловатини йўқотади. Натижада айбдорларни жазолаш билангина халқни тинчлантириш мумкинлигини тушунган Ўзбекистон ҳукумати, жиноятчи орган ходимларини ишини кўриб чиқишни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий трибуналига топширади. Ҳарбий суднинг 2002 йил 6 июн кунги ёпиқ суд мажлисининг қарори билан МХХ нинг Марғилон шаҳар туманлараро бўлими бошлиғи майор Хамидхўжа Саидовни 15 йилга, терговчи катта лейтенант Абдушукур Мирзаевни ҳам 15 йилга қаттиқ тартибли колонияда жазони ўташга ҳамда тезкор бўлим ходими катта лейтинат Бобур Фозиловни 5 йилга умумий тартибли колонияда жазони ўташга ҳукм қилинади. Шу билан гўё адолат қарор топгандек эди, аммо бу жирканч тузум ўзининг бир неча малай хизматкорларини қурбон қилгани билан мусулмонларга нисбатан зулмларни камайтирмади.
Мусулмонларга адовати кучли бўлган жаллод Каримов бошчилигидаги ҳукумат ҳамон ҳар бир соҳада ўз зулмини давом эттирмоқда. Ҳар бир ишни ибтидоси бўлганидек, албатта интихоси бўлиши муқаррардур! Буни фақат золим ва кофир бўлган кимсаларгина билмаслар! Аллоҳ Таъоло ўз каломида бу ҳақда шундай мархамат қилади:
وَكَذَلِكَ أَخْذُ رَبِّكَ إِذَا أَخَذَ الْقُرَى وَهِيَ ظَالِمَةٌ إِنَّ أَخْذَهُ أَلِيمٌ شَدِيدٌ* إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لِّمَنْ خَافَ عَذَابَ الآخِرَةِ ذَلِكَ يَوْمٌ مَّجْمُوعٌ لَّهُ النَّاسُ وَذَلِكَ يَوْمٌ مَّشْهُودٌ* وَمَا نُؤَخِّرُهُ إِلاَّ لِأَجَلٍ مَّعْدُودٍ* يَوْمَ يَأْتِ لاَ تَكَلَّمُ نَفْسٌ إِلاَّ بِإِذْنِهِ فَمِنْهُمْ شَقِيٌّ وَسَعِيدٌ* فَأَمَّا الَّذِينَ شَقُواْ فَفِي النَّارِ لَهُمْ فِيهَا زَفِيرٌ وَشَهِيقٌ
„Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида мана шундай ушлар. Унинг ушлаши-азоби аламли ва қаттиқдир. Албатта бу (қиссаларда) охират азобидан қўрққан кишилар учун оят-ибратлар бордир. У кун барча одамлар тўпланадиган ва ҳозир бўлинадиган Кундир. Биз уни фақат саноқли муддатгача таъхир қилиб-кечиктириб турамиз, холос. У кун келганида, бирон жон гапирмас, магар (Аллоҳнинг) изни билангина гапирур. Бас, у (Кунга ҳозир бўлган)лар орасида бахтсизи ҳам бўлур, бахтлиси ҳам бўлур. Сўнг бадбахт кимсалар дўзахда бўлиб, у жойда оҳу фарёд қилурлар“, [11:102-106]
Хизб ут-Тахрирнинг Марказий
Ахборот булими аъзоси Ислом Абу Халил
19.06.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми