Барча машаққату қурбонликларга қарамай, Шом қўзғолони қоялар мисоли мустаҳкам турибди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Барча машаққату қурбонликларга қарамай,
Шом қўзғолони қоялар мисоли мустаҳкам турибди
Мана, муборак Шом заминида исломий қўзғолон бошланганига тўрт йил бўлибди ҳамки, у ўзига қарши тўқилаётган тил бириктирувлар олдида ҳамда кофир Ғарб билан унинг думлари макрлари олдида улуғвор қоя каби мустаҳкам турибди, мана шундай туриши билан халқаро тузумга қарши уруш эълон қиляпти. Бу халқаро тузум эса мазлумга қарши золим томонида, қурбонга қарши жаллод томонида туришдан ўзга чораси қолмади. Нега ҳам жаллоднинг томонида турмасин, ахир, бошимизга не-не балоларни ёғдирсин деб ва Исломни ҳаёт майдонига қайтаришимизга йўл қўймасин деб, шу жаллодни тахтга олиб келган унинг ўзику! Франция мандати байроғини ёки қўзғолон байроғи, дея аталаётган нарсани клиник ўлим топгандан сўнг қайта тирилтиришга бўлган уринишлар ҳам кофир Ғарбни рози қилиш томон ташланган қадамлардан ва навбатдаги тил бириктирувлардан биридир. Биз муборак Шом қўзғолонига салкам тўрт йил бўлгани муносабати билан у ердаги мусулмонларга қуйидагиларни эслатмоқдан ўзга чорамиз йўқ: Уларнинг бу қўзғолонлари жуда мустаҳкам. Аммо кофир Ғарб ва унинг минтақадаги ювиндихўрлари уни жиловлаб олишга ҳаракат қилишиб, жинояткор режимни ағдариш ўрнига, у билан музокара олиб бориш таклифини ўртага ташлашяпти. Бу малайлар Ғарбни ўзларига душман, деб билиш ўрнига, ўзларини унинг бағрига отишяпти, Аллоҳ Азза ва Жаллани рози қиладиган рошид Халифалик ўрнига, хўжайинларини рози қиладиган фуқаролик давлатига чақиришяпти.
Эй Ислом диёрининг маркази бўлган Шом заминидаги мусулмонлар!
Америка бир неча услубларни қўллаш орқали Шомга ҳукмронлик қилувчи бир ҳарбий куч яратишга ҳаракат қиляпти. Бу услублар ё жангчи гуруҳлар ўз биродарларига қарши уришишлари учун уларни малайликка ўргатиш, ёки Америка бошчилигидаги салибчилик коалицияси етакчилиги остида халқаро ҳарбий аралашув, ёхуд инсонийликни дастак қилиб, оташкесимга эришишдан иборат. Бу билан иккинчи босқичга ўтишга замин тайёрланган бўлади. Иккинчи босқич миллий коалицияни Шом заминига киритишдан иборат. Бунинг учун аввал коалиция қўзғолонга қарши тил бириктирувга етакчилик қилиши учун унга тинч минтақа яратиб берилади, хорижга уни қўзғолоннинг қонуний вакили қилиб кўрсатилади, ичкарига эса уни одамларни қорнини тўйғазувчи ёки айрим хизматлар кўрсатувчи сифатида тақдим этилади, айрим гуруҳлар етакчилари маблағ эвазига сотиб олинади, бу маблағни кофирларнинг донор давлатлари ва малайлари тақдим қилишади. Шундан сўнг Асад режими билан коалиция ўртасида уни қулашдан сақлаб қоладиган ечим устида музокара уюштирилади, таъсис ҳайъати тузиб, конституцияга Ғарб ўлчовига асосланган ўзгартиришлар киритилади. Кейин халқ кенгаши сайлови ўтказилади ва унда Америка рози бўладиган кимса ғолиб чиқади. Кейин эса сохта президентлик сайлови уюштирилади ва унга Америка думлари номзод бўлиб, ораларидан у тайин қилган кимса президент бўлади. Натижада, юрт Америка ҳукмронлиги ва зулми остида қолади ва бу билан Шом қўзғолони ва унинг қурбонликлари йўқ бўлади, қолади. Америка билан Ғарбнинг режаси мана шу. Аммо Аллоҳ уларнинг ортидан ҳамма нарсани билиб иҳота қилувчидир.
Эй қудрат Шомидаги мусулмонлар!
Ушбу кураш табиатини тушуниш учун аввало бизга ҳамма нарсани билувчи ва хабардор Зот айтиб берган ўзгармас қоидаларга диққатни қаратмоқ лозим. Рост сўз сўзловчи Аллоҳ бундай деди:
وَلَن تَرْضَى عَنكَ الْيَهُودُ وَلاَ النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ
«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар» [Бақара 120]
Бу уларнинг асл башаралари. Яна бундай деди:
وَقَدْ مَكَرُواْ مَكْرَهُمْ وَعِندَ اللّهِ مَكْرُهُمْ وَإِن كَانَ مَكْرُهُمْ لِتَزُولَ مِنْهُ الْجِبَالُ
«Дарҳақиқат, улар макрларини қилишди, (лекин) агар уларнинг макрлари сабабли тоғлар емирилиб кетадиган бўлса-да, уларнинг (бу) макрлари Аллоҳ ҳузурида (маълумдир)» [Иброҳим 46]
Бу уларнинг макрлари қай даражада эканлиги. Яна бундай деди:
يُرِيدُونَ أَن يُطْفِؤُواْ نُورَ اللّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللّهُ إِلاَّ أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
«Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлишади, Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини тўла ёйгувчидир» [Тавба 32]
Бу эса ниятлари қандайлиги. Аллоҳ ҳаққи, фақат икки йўл бор: ё уларга бутунлай тўсқинлик қилиб, икки дунё саодатига эришамиз, ёки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога суяниб, Унинг амрига тўла риоя қиламиз-да, улар билан ҳамма муносабатларимизни узамиз, Аллоҳ Азза ва Жалланинг ушбу каломига бўйсунган ҳолда, уларнинг золим думларини ҳам рад этамиз:
وَلاَ تَرْكَنُواْ إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللّهِ مِنْ أَوْلِيَاء ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ
«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]
Биз уларнинг ифлос сиёсий маблағларини ҳам бекор қиламиз, чунки шу моллари билан ўз бойлигимиздан маҳрум қилишади ҳамда уларнинг молларини сарфлашлари ҳақида Аллоҳ Таоло бундай деган:
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّواْ عَن سَبِيلِ اللّهِ
«Албатта, кофирлар молларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатишади» [Анфол 36]
Шунингдек, биз Аллоҳ Таолонинг ушбу каломига ва Росулуллоҳ САВнинг қуйидаги сўзларига итоат қилган ҳолимизда, уларнинг бойликларимиз устидаги салибчилик иттифоқларига ҳам қарши турамиз, улардан ёрдам сўрамаймиз:
وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
«Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай» [Нисо 141]
«لا تَسْتَضِيئُوا بِنَارِ الْمُشْرِكِين»
«Мушриклар оловидан фойдаланманг».
Аллоҳ Таолонинг Ўзига таваккал қилиб, нусрат Ўзининг қўлида эканига имон келтирган ҳолда, фақат ўзимизга ва ўз қудратимизга таянамиз. Бу ҳақда Аллоҳ Таоло бундай деган:
وَمَا النَّصْرُ إِلاَّ مِنْ عِندِ اللّهِ إِنَّ اللّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ
«Нусрат фақат Аллоҳнинг даргоҳидан бўлади, Аллоҳ албатта ғолиб ва ҳикматлидир» [Анфол 10]
Шунингдек, Аллоҳ Субҳанаҳунинг ушбу каломига ва Росулуллоҳ САВнинг ушбу сўзларига итоат қилиш билан, Унинг амрига сабр қиламиз:
قَالَ مُوسَى لِقَوْمِهِ اسْتَعِينُوا بِاللّهِ وَاصْبِرُواْ إِنَّ الأَرْضَ لِلّهِ يُورِثُهَا مَن يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ
«Мусо қавмига деди: «Аллоҳдан мадад тилаб, сабр қилинг, бу ер шак-шубҳасиз Аллоҳникидир, уни Ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб беради, оқибат эса тақводорларникидир» [Аъроф 128]
«النَّصْرُ مَعَ الصَّبْرِ، وَالْفَرَجُ مَعَ الْكَرْبِ، وَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا»
«Нусрат сабр қилиш биландир, ёруғ кун азият чекиш биландир ва албатта қийинчилик билан енгиллик бордир».
Шунингдек, биз қудрат эгаси Роббимиз рози бўладиган очиқ сиёсий лойиҳа рўёбга чиқиши ва Аллоҳнинг ваъдаси билан Росулуллоҳнинг башоратлари амалга ошиши учун ҳарбийлару фуқаролар ҳаммамиз бир саф бўлмоғимиз даркор:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди, улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар, ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир» [Нур 55]
«… ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ ثُمَّ سَكَتَ»
«… Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِمَن كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ
«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бор» [Қоф 37]
Ҳизб ут-Таҳрир 24 жумодул-аввал 1436ҳ
Сурия вилояти 15 март 2015м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми