Индонезия аҳлига мактуб

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Индонезия аҳлига мактуб
Эй Индонезия аҳли!
Ўзингизга маълум, юртимиз жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Шу боисдан ҳамма одамлар мансабни суистеъмол қилишга қарши кураш комиссияси тузилишини талаб қилишлари лозим. Чунки, хусусан Индонезия шундай комиссияга муҳтож. Агар биз юрт дуч келаётган муаммоларнинг улканлигини била туриб бу муаммолар ҳал қилинишини ортга сурсак бу юрт ва унинг аҳли ҳалокатга юз тутиши мумкин.
Биз ҳозир янгича либерализм, нуфузи ортиб бораётган янгича мустамлакачилик қаршисидамиз… Янгича либерализм шундай бир мафкураки, ундан иқтисодиётда давлат вазифасини қисқартиш кўзланган. Чунки либерализм шахслар ва йирик ширкатларнинг иқтисод устидан ҳукмрон бўлишларига асосий тўсиқ давлат, деб эътибор қилади. Иқтисодиётда давлат вазифасини қисқартириш нефт, газ, электр энергияси, автомобил йўллари… каби омма секторларини хусусийлаштирилишига олиб келади. Шунингдек, (нефт, газ, электр энергияси, ўғитлар каби) стратегик товарлардан молиявий қўлловни узиб қўйилишига ҳамда қонунлар ёрдамида ҳукумат ширкатларига берилган имтиёзларни бекор қилинишига ҳам сабаб бўлади. Чунки бу қонунларда давлат ширкатлари билан хусусий ширкатлар ўртаси (хорижий ширкатлар ё бошқа ширкатлар бўлса ҳам) тенглаштирилади. Демакки, янгича либерализм давлатни заифлаштириш йўли бўлиб, «ширкат давлати» сари ташланган бир қадамдир. Бу ширкат давлатида давлат сиёсатчилар билан бизнесменлар ўртасидаги ёвуз коалиция томонидан идора қилинади, кейин, сиёсий қарорлар фуқаро фойдасига эмас, балки шу хусусий ширкатлар фойдасига қабул қилинади, бу ширкатларнинг ички ё хорижий ширкат бўлишининг фарқи йўқ.
2015 йили Осиё давлатлари ўртасида эркин савдо жорий қилина бошлаганидан кейин янгича либерализмнинг хатари янада ортди. Ҳолбуки, эркин савдо қоидаси оламий капитализм режаси бўлиб бундан, хусусан ривожланаётган давлатлар минтақаларида, шу жумладан Индонезияда капитализмнинг нуфузини ошириш кўзланган. Эркин савдода ишчи кучлари, моллар ва товарларнинг эркин ҳаракатланишига тўсиқ бўлган тўсиқлар олиб ташланади. Бу тўсиқлар солиқлар ёки одатда маҳаллий маҳсулот ва ишчи кучлари ҳимояси учун қабул қилинган қонунлар бўладими фарқсиз олиб ташланади. Мана шундан аён бўладики, Осиё давлатлари ўртасидаги эркин савдо йирик мустамлакачи давлатларнинг маҳсулотларига ва 600 миллион аҳоли яшайдиган минтақаларга бу давлатларнинг инвестиция ётқизишларига бозорларимизни очиб қўяди.
Сухарто президентликдан кетгач, давлат – президент, парламент аъзолари ва вилоят ҳокимларининг сайловлар воситасида сайланишини қабул қилди. Маълумки, сайлов кампаниялари жуда катта пул талаб қилади ва фақат йирик капиталистлар ёки капиталистлар томонидан молиялаштирилган шахслардан бошқа оддий шахс бунга қодир бўлолмайди. Бу эса капитални давлат ва давлатнинг барча органлари устидан, хусусан, қонун чиқарувчилар устидан ҳукмрон қилиб қўяди. Қонун чиқарувчилар ажнабийлар ва маҳаллий капиталистлар манфаатига хизмат қилувчи қонунлар ишлаб чиқишади.
Мисол учун, янги ҳукуматнинг ёнилғи маҳсулотлари нархини ошириш тўғрисидаги қарорини олайлик. Бу қонун у ҳам либералистик сиёсат олиб бораётганига ҳамда бу сиёсатлари ажнабийлар манфаатига хизмат қилишига яққол далилдир. Бугун у ёнилғи маҳсулотлари нархини эски нархлари даражасига яқин туширган бўлса-да, бироқ бу унинг айни сиёсатдан кўзлаган мақсадини яширолмайди. Унинг мақсади, нефт савдоси секторларидаги либералистик фаолиятларини охирига етказишдир. Ҳукумат, нефтдан молиявий қўллаб-қувватловни бекор қилган. Ажнабий ширкатларга айнан шу керак. Шу орқали улар газ савдоси секторига янада чуқурроқ кириб олишади. Бу эса кенг кўламли, катта савдо. Чунки ажнабий ширкатлар нефтни Индонезиядан олишади, шу ерда уни тозалашади, одамларга дунё бозори баҳосида сотишади. Демакки, бу ширкатлар катта даромад олишади, даромадлари йилига 160 триллион рупидан кам бўлмайди.
Қонун чиқариш соҳасида ажнабий аралашув мавжудлигига ҳеч шубҳа йўқ. Ҳатто Парламент депутатларидан бири ҳам ажнабий қолипда қабул қилинган қонунлар 76тадан зиёдлигини айтди. Масалан, нефт ва газга оид қонун, инвестицияга оид қонун, энергетикага оид қонун, банкларга оид қонун… ва бошқа. Бунга ўхшаш ажнабий қолипдаги қонунлар Индонезияда либерализмни мустаҳкамлайди. Шунинг учун биз бу юртга янги либерализм билан янги мустамлакачиликка бўйсуниб қолди, дея баҳо бердик.
Янги мустамлакачилик бу капиталистик давлатларнинг бошқа давлатлар устидан ўз ҳукмронликларини сақлаб қолиш ва ундан фойдаланиш мақсадида ҳаракат қилаётган мустамлакачилигидир. Эски асрда мустамлакачилик сиёсатини юргизувчи омил олтин, буюклик ва Инжил эди. Гарчи диний омил заиф бўлса-да, бироқ аввалги икки омил ўз кучини йўқотмай келди.
Эй Индонезия аҳли!
Янги либерализм ва янги мустамлакачилик иккаласининг ҳам биз учун жуда ёмон таъсири ва хатари бор. У туфайли камбағаллар сони кўпайди, иқтисодий тенгсизлик, ахлоқий бузилиш, молиявий коррупция юзага келди, бинобарин, камбағаллик ва иқтисодий тенгсизлик сабабли жиноятчиликлар сони ортди. Пойтахтдан ва бошқа минтақалардан кўплаб мулозимлар давлат маблағини ўзлаштириш айблови билан қамоққа олинди. Бу эса уларнинг ҳаммаси ўз молиявий ва сиёсий мақсадлари йўлида айни воситаларни оқлаётганларига очиқ далолат қилади. Юртдаги табиий ресурсларнинг ҳукмдорлар томонидан даҳшатли тарзда ўзлаштирилаётганига келсак, бу улар айни бойликлардан фуқаролар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш лозимлиги масаласидан кўзларини чирт юмиб олишганига, билъакс, айни бойликларни ўзлаштириш мақсадида уларни ё маҳаллий ё ажнабий ширкатларга жойлаштиришаётганига далолат қилади.
Баъзилар демократияни одамлар талабларини ифодалайдиган ва уларнинг ҳуқуқларини гавдалантирадиган бир идеал сиёсий тузум, деб тасаввур қилишади. Бироқ бу адаштирувчи тасаввур. Чунки бугунги сиёсатчилар одамларга сайлов кампаниялари орқали яқин бўлиб олишади, аммо сайловни ўтказиб олишгач, уларнинг манфаатларига мутлақо аҳамият беришмайди, аксинча, юрт ташқарисидаги ёки хориждаги уларни қўллаб-қувватлаганлар манфаати қизиқтиради. Шу боисдан биз ҳукуматларни айни ширкатларга нисбатан заифлик қилаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Масалан, «Фрипорт» ширкати юртнинг олтин, кумуш, мис, темир, қўрғошин каби маъданли бойликларни талон-тарож қилади, ҳукумат унга қонун чиқариш орқали юрт ресурсларини тўла-тўкис соғиб ичишига замин тайёрлаб беради. Демак, хўжайинлик халқники эмас улар айтаётгандек, балки капиталистларникидир.
Шунинг учун, қадрли Индонезия аҳли, юртимизни тез суръатда қутқариш лозим. Бунинг учун огоҳ бўлингки, Исломдан, Исломий Халифалик тузумидан ўзга танлов йўқ. Бас, Индонезияни қутқаринг, уни шариат ва Халифалик билан ҳимоя қилинг!
Ҳизб ут-Таҳрир 26 жумодул-аввал 1436ҳ
Индонезия 17 март 2015м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!