| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилоятидан давлат хавфсизлик хизмати ходимларига ва судьяларга ОЧИҚ ХАТ

Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилоятидан давлат хавфсизлик хизмати ходимларига ва судьяларга ОЧИҚ ХАТ

By htadmin
28.11.2016
1626
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилоятидан давлат хавфсизлик хизмати ходимларига ва судьяларга

ОЧИҚ ХАТ

Бутун олам Парвардигори Аллоҳга ҳамду сано бўлсин, халқларнинг ва пайғамбарларнинг сараси жаноб Муҳаммад САВга, оилаларига ва дўстларига қиёмат кунигача салоту салом ёғилсин, аммо баъд,

Ҳидоятга эргашганларга салом.

Ҳукумат ва унинг раҳбарига очиқ хат юбориш бугун одат тусига кириб қолди ва бу Аллоҳ Азза ва Жалланинг Қуръони Каримидаги ушбу каломига кўрадир:

وَإِذَ قَالَتْ أُمَّةٌ مِّنْهُمْ لِمَ تَعِظُونَ قَوْماً اللّهُ مُهْلِكُهُمْ أَوْ مُعَذِّبُهُمْ عَذَاباً شَدِيداً قَالُواْ مَعْذِرَةً إِلَى رَبِّكُمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ

«Ўшанда улардан бир жамоат – не сабабдан Аллоҳнинг Ўзи ҳалок этадиган ёки қаттиқ азоблайдиган қавмга панд-насиҳат қиласиз? деганларида, улар – Роббингизга (қиёмат кунида) узримизни айтиш учун ва шояд (улар) Аллоҳдан қўрқсалар, деб (насиҳат қилмоқдамиз), дедилар»   [Аъроф 164]

Биз шунга аминмизки, Покистондаги сиёсий ва ҳарбий етакчилар ғарбпарастлик ботқоғига қулоқларигача ботиб бўлди. Улар Ислом ва мусулмонларга нисбатан ўзларида душманлик ҳиссини туйишади, қўллари мусулмонларнинг покиза қонларига беланган. Шу боис Аллоҳ Азза ва Жалланинг бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоблаши тўғрисидаги каломи уларга мос келмоқда. Бироқ фожир осий ҳам, ҳар қанча гуноҳга ғарқ бўлмасин, барибир эс-ҳушини йиғиб олиши мумкин бўлган бир башарлигича қолади, биз шундан келиб чиққан ҳолда уларга панд-насиҳат қилмоқдамиз, Аллоҳ, Росули ва мўминларнинг душманлари қучоғига ўзларини отиш ўрнига, шояд эс-ҳушларига ва Умматлари бағрига қайтсалар, деган умидда улар тўғрисида қаттиқ гап гапирмоқдамиз.

Сизчи, хавфсизлик хизматидаги эй мусулмонлар. Гарчи биз кўпчилигингиз тўғрисида яхши гумонда бўлсак-да, бироқ шу кўпчилигингиз ўзларини юрт ва фуқаро манфаати йўлида чиқарилган қарорларни ижро этяпмиз, деб ўйлашади. Билишмайдики, бу қарорлар юртни ҳам, фуқарони ҳам мустамлакачи кофирга сотиб пуллаган, одамларни қашшоққа айлантирган, уларни хорлаган, юртдан ва номусдан воз кечган, экинзору наслни ҳалок этган раҳбарлар томонидан чиқарилган. Бас, шунинг учун ҳам сиз Умматингизга қарши тил бириктирган бундай раҳбарларга қулоқ солиб итоат қилманг. Абдуллоҳ ибн Масъуд РА Набий САВнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«كَيْفَ بِكَ يَا عَبْدَ اللهِ إِذَا كَانَ عَلَيْكُمْ أُمَرَاءُ يُضَيِّعُونَ السُّنَّةَ وَيُؤَخِّرُونَ الصَّلاَةَ عَنْ مِيقَاتِهَا قَالَ كَيْفَ تَأْمُرُنِي يَا رَسُولَ اللهِ قَالَ تَسْأَلُنِي ابْنَ أُمِّ عَبْدٍ كَيْفَ تَفْعَلُ لاَ طَاعَةَ لِمَخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ»

«Росулуллоҳ САВ сўрадилар: Эй Абдуллоҳ, устингизга Суннатни зое кетказадиган, намозни вақтидан ўтказиб юборадиган раҳбарлар келиб қолса нима қиласиз. У айтди: ё Росулуллоҳ, мени нима қилишга буюрасиз. Айтдиларки, сиз мендан бир онанинг ўз ўғлига нима қилиши ҳақида сўраяпсиз, Аллоҳ Азза ва Жаллага осий бўлиш билан Унинг бандасига итоат қилинмайди» (Имом Аҳмад муснади).

Шубҳа йўқки, сиз яхши биласиз, бу режим ва унинг тепасидаги сиёсий ва ҳарбий етакчилар фақатгина хўжайинлари бўлмиш Американинг буйруқларини ижро қилишяпти. Бу режим юртингиз ичкарисию ташқарисида, қўшни юртлару бошқаларида сиздан фойдаланди ва ҳамон фойдаланмоқда. Яъни, Америка манфаатини хусусан, Умматнинг олдинги азизлигига қайтармаслигидаги манфаатини таъминлашда сиздан фойдаланмоқда. Зеро, Умматнинг азизлиги Халифалик давлатида Исломни татбиқ қилиш орқали бўлади. Бу давлат Умматни битта халифа амирлиги остида, Исломни татбиқ қилишда Росулуллоҳ САВга издош бўлган хулафои рошидинларга ўхшаш халифа амирлиги остида бирлаштиради. Режимнинг сизга айтган гаплари ёлғон бўлиб, сиз буни ёлғон эканини жуда яхши биласиз. У сизларга, юрт ва фуқаро манфаати учун хизмат қилаётганингизни, Американинг терроризмга (яъни Исломга) қарши уруши, сизнинг ҳам урушингиз эканини айтмоқда. Сиз эса, минг афсус, унга итоат қиляпсиз ва унинг бу гапларига ўзингизни ишонтиряпсиз. Бас, сизга Ҳақ Субҳанаҳу ва Таолонинг

قُلْ هَلْ نُنَبِّئُكُمْ بِالْأَخْسَرِينَ أَعْمَالاً* الَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعاً

«Айтингки, сизга қилмишларидан энг кўп зиён кўрувчи кимсаларнинг хабарини берайликми?! Улар қилмишлари дунё ҳаётида йўқ бўлиб кетган-у, аммо ўзларини чиройли амал қилаётган кишилар, деб ҳисоблайдиган кимсалардир» [Каҳф 103-104]

деган каломи мос тушиб қолмоқда. Ахир, қандай қилиб ўзингиз Аллоҳнинг мусулмонлари бўла туриб шундай қиласиз, қандай қилиб, қандай қилиб?!

Яна сизга яхши маълум, қўмондонларингиз хиёнатлари қаторида миллий фаолият режаси, деган нарса ҳам бор. У Ислом ва мусулмонларни ҳамда уларга нусрат-ёрдам берганларни йўқ қилишга қаратилган Америка режасидир. Шунингдек, бу режадан – унинг татбиқидан ҳам яққол кўриниб турибди – юртдаги холис мусулмонларни, хусусан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини ҳамда Американинг Афғонистондаги босқинчилигига қарши курашаётган мужоҳидларни қувғинга олиш ҳам кўзланган. Бугун улар билан қамоқхоналар тўлиб тошди. Сиз бўлсангиз, мана шу қувғинни, ўғирлаб кетишларни, уйлар ва иш жойлари дахлсизлигини бузишни амалда ижро этиб бердингиз. Анас РА Росулуллоҳ САВнинг

«مَنْ رَوَّعَ مُؤْمِنًا لَمْ تُؤْمِنْ رَوْعَتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

«Ким бир мўминни қўрқитса, қиёмат куни ушбу қўрқитиши ўзига омонлик бермайди» («Канзул уммол»), деганларини ривоят қилган. Сиз жинояткорликда худди Асад хавфсизлик хизматчиларига ҳамда мўминларни Роббуналлоҳ, деганлари учунгина ёқиб юборган золим подшоҳ аскарларига ўхшаб қолдингиз:

وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَن يُؤْمِنُوا بِاللَّهِ الْعَزِيزِالْحَمِيدِ

«Улар (мўминлардан) фақат қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга имон келтирганлари учунгина ўч олдилар!»   [Буруж 8]

Энди, сиз режим маҳкамаларидаги судьяларга келсак, сизлар ҳам шуни яхши биласизларки, юртдаги ҳукмрон режим куфр режимидир. Унинг дастури Қуръон ҳам эмас, унинг қонуни Қуръон ва Суннатдан балқиб чиққан ҳам эмас. Балки у инглиз мустамлакачилар ишлаб чиққан ғайриилоҳий дастур асосига қурилган бўлиб, Ғарбнинг юртдаги манфаати тақозосига қараб, унга ўзгартириш киритилиб туради. Унинг асосий манфаати эса Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида Қуръон ва Суннатдан балқиб чиққан дастур қабул қилинмаслигидир. Сиз судьялар одамларни мана шу ғайриилоҳий дастурга мувофиқ ҳукм қилмоқдасиз, Росулуллоҳ САВнинг сизларни огоҳлантириб айтган ушбу сўзларини ўзингизни билмаган қилиб кўрсатяпсиз:

«الْقُضَاةُ ثَلَاثَةٌ وَاحِدٌ فِي الْجَنَّةِ وَاثْنَانِ فِي النَّارِ فَأَمَّا الَّذِي فِي الْجَنَّةِ فَرَجُلٌ عَرَفَ الْحَقَّ فَقَضَى بِهِ وَرَجُلٌ عَرَفَ الْحَقَّ فَجَارَ فِي الْحُكْمِ فَهُوَ فِي النَّارِ وَرَجُلٌ قَضَى لِلنَّاسِ عَلَى جَهْلٍ فَهُوَ فِي النَّارِ»

«Қозилар уч турли бўлиб, биттаси жаннатда, иккитаси дўзахдадир. Ҳақни билиб, у билан ҳукм қилгани жаннатидир. Ҳақни билиб, адолатсиз ҳукм қилгани эса дўзахдадир, жоҳил бўла туриб одамларга қозилик қилгани ҳам дўзахдадир» (Абу Довуд ривояти).

Эй хавфсизлик хизмати ходимлари ва судьялар!

Биз сизга насиҳат қиляпмиз, рошид Халифалик даъватчилари ва бошқалар дохил юртдаги холис мусулмонларни қувғин остига олишни бас қилинг. Сиз шу сиёсий ва ҳарбий раҳбарларга қандай итоат қиляпсиз, ахир, улар юртга, фуқарога ва Парвардигорга қарши чиқиш билан ўз йўлларини танлаб бўлишдику?! Агар уларга итоат қилаётган бўлсангиз, уларнинг жиноятларига сиз ҳам баробар шериксиз! Қиёмат кунида сиз ҳам улар оладиган азобдан кам азоб олмайсиз, зеро, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деган:

وَقَالُوا رَبَّنَا إِنَّا أَطَعْنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَاءنَا فَأَضَلُّونَا السَّبِيلَا* رَبَّنَا آتِهِمْ ضِعْفَيْنِ مِنَ الْعَذَابِ وَالْعَنْهُمْ لَعْناً كَبِيراً

«Яна улар – эй Роббимиз, биз хўжайинларимизга ва катталаримизга итоат қилдик, бас, улар бизни йўлдан оздиришди, эй Роббимиз, Сен уларга азобни икки ҳисса қилиб бер ва уларни катта лаънат билан лаънатла, дедилар»   [Аҳзоб 67-68]

Бу охиратда. Аммо бу дунёда эса Уммат ўз ишини англаб етди ва тоғутларни бирин-кетин тахтларидан ағдаришни бошлади. У энди Росулуллоҳ САВ башорат берган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга – Аллоҳнинг изни ила – ушбу «баҳор»нинг ниҳояси сифатида, албатта муваффақ бўлади. Ана шунда полиция ходимига ҳам, судьяга ҳам, уларнинг безори югурдакларига ҳам ҳеч қандай узр қолмайди, биз раҳбарларимизга итоат қилгандик, ўз ихтиёримиз ўзимизда эмасди, дейишолмайди. Шуни билингки, кимда-ким Аллоҳнинг ушбу Умматни уйғотишга ҳаракат қилаётган қулларига озор етказишда қаттиқ турса, уни эртага рошид Халифалик ўз маҳкамасида албатта ҳукм қилиб, унга лозим бўлган шаръий жазони қўллайди. Аллоҳ ва Росулига қарши уруш қилиб, фасод тарқатаётган кимсаларга албатта қаттиқ азоб бор. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:

إِنَّمَا جَزَاء الَّذِينَ يُحَارِبُونَ اللّهَ وَرَسُولَهُ وَيَسْعَوْنَ فِي الأَرْضِ فَسَاداً أَن يُقَتَّلُواْ أَوْ يُصَلَّبُواْ أَوْ تُقَطَّعَ أَيْدِيهِمْ وَأَرْجُلُهُم مِّنْ خِلافٍ أَوْ يُنفَوْاْ مِنَ الأَرْضِ ذَلِكَ لَهُمْ خِزْيٌ فِي الدُّنْيَا وَلَهُمْ فِي الآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ

«Албатта, Аллоҳ ва Росулига қарши урушадиган ва ерда бузғунчилик қилиш ҳаракатида юрадиган кимсаларнинг жазоси – ўлдирилиш ё дорга осилиш, ёки оёқ-қўллари тескарисига кесилиши, ёхуд ўз ерларидан сургун қилинишларидир, бу жазо улар учун бу дунёда расволик бўлади охиратда эса улар учун улкан азоб бордир»  [Моида 33]

Мана, биз сизга вақт кеч бўлмасдан олдин насиҳат қилиб, Умматингиз тарафига ўтинг ва Аллоҳнинг солиҳ қулларига озор берманг, деяпмиз. Ҳатто сизга насиҳат қилибгина қолмай, балки биргаликда бу режимни ағдаришни ва ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилишни талаб ҳам қиляпмиз. Билиб қўйинг, ушбу Халифалик барпо бўлишга қош билан қовоқ ўртасича вақт қолди. У барпо этилган пайтда эса ҳақ аҳлига ва Исломга даъват қилаётганларга озор етказган ҳар бир кимса албатта жазоланади, чунки огоҳлантирилган киши кечирилиб, инсофга келиб бўлди.

Ҳизб ут-Таҳрир                                                               18 шаъбон 1436ҳ

Покистон вилояти                                                          6 июн 2015м

0
0

Related posts:

Ҳизб ут-Таҳрир Покистон вилояти қуролли кучлардаги зобитларнинг яқинлари ва дўстларига зобитларга етказиб қўйишлари учун очиқ хат йўллади Уммудўрмон Ислом университетидаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан қуролли кучларга очиқ хат Ҳизб ут-Таҳрир-Америкадан Бангладешдаги тоғут ҳукуматга очиқ хат: Ҳизб ут-Таҳрир-муборак Фаластин заминидан Фаластин режимига очиқ хат
Tagsочиқ хатсудьяларгаҲизб ут-Таҳрир-Покистон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Японияда бўлиб ўтган G-20 саммити

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ямандаги курашни ким ҳал қилади?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/