Фаластин режими истамаса-да, ушбу муборак заминда Ислом овози албатта баланд жаранглашда давом этади!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Фаластин режими истамаса-да, ушбу муборак заминда Ислом овози албатта баланд жаранглашда давом этади!
Биз Байтлаҳм мери Жабрин Бакрийга, шояд Аллоҳдан ҳаё қилиб, жиноятни олдини олиш хавфсизлик хизмати раиси Ҳижозий Жаъбарийнинг хатти-ҳаракатларига чек қўйса, деган умидда қуйидаги сўзларни ўз ичига олган мактубни йўллаган эдик: «Бу юртдаги хавфсизлик хизмати раҳбарлари ва ходимларига шунча тартибсизлик, адоват ва бошбошдоқликларни бас қилиш вақти келмадими?!! Ёки улар одамларни мутлақо ҳурматлари йўқ қуллар, деб ҳисоблашяптими?!!». Бироқ режим одатдагидек ўз мулозимларини ҳаспўшлашда давом этяпти. Аммо у айни ҳаспўшлаш билан бу дунё шармандалиги ва охиратдаги аламли азобдан бошқа нарсага эришолмайди.
Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ислом билан азиз ва Роббилари билан кучли бўлган аъзолари 2015 йил 22 август шанба куни Байтлаҳмда намойиш ўтказдилар. Намойишда Фаластин режимидан Ҳизб аъзолари ва уларнинг шахсий мулкларига нисбатан тажовузкорликни бас қилишни талаб қилдилар. Шунингдек, режимдан унинг ғарблик хўжайинлари ҳаловатини бузаётган Ҳизб ут-Таҳрирнинг Роббиларига қуллик қилувчи аъзоларини қувғин қилиб, қамоққа олишни тўхтатишни ҳам талаб қилдилар. Эзгулик даъватчилари чўчитиш учун йиғилган режим хавфсизлиги хизматчиларига парво қилмай, баралла маъруза қилдилар. Шунда босқинчи яҳудийлардан қўрқувчи бу хавфсизлик хизмати Аллоҳ Таолодан ҳам, одамлардан ҳам ҳаё қилмай, тинч намойишни бостирди, ўнлаб Ҳизб аъзоларини қамоққа олди, ёши улуғларни ва сара инсонларни калтаклади…
Режим Халифаликка даъват қилувчиларга душманлик қилиш билан, еру осмонлар подшоҳи Аллоҳга душманлик қилмоқда, фақат ғарблик хўжайинларига хизмат қилмоқда, адоватга тўла Ғарб кўрсатмаларини бажармоқда. Ғарб эса Исломнинг барпо бўлишини истамаяпти, Ислом дунёсидаги тоғут режимлар тахтини вайрон қилувчи Исломий Халифалик тикланишига нисбатан жамоатчиликда афкори омма ва қўллаб-қувватлов юзага келаётганидан қаттиқ хавотирга тушмоқда… Муборак Фаластин заминидан Халифаликка даъват қилувчилар овози баланд янграшини хоҳламаяпти, чунки бу овоз мусулмонларга ёки Умматнинг куч-қудратга эга қўшинларига етиб боришидан қўрқяпти. Ана шунинг учун ҳам Фаластин режими Халифаликка даъват қилаётганларга қарши уруш қилмоқда. Унинг хавфсизлик ходимлари эса – билган ёки билмаган ҳолларида – Ғарбнинг Исломга қарши урушига ўтин бўлишмоқда.
Эй муборак замин аҳли!
Бу режим энг катта жиноят, яъни муборак заминдан яҳудийлар фойдасига воз кечиш жиноятини содир этди. Бу жинояти ортидан хавфсизлик келишуви жиноятини ҳам содир этди. Барча қўзғолон кучлари наздида энг катта жиноят ҳисобланган ушбу келишув тақозоси билан режим босқинчиларнинг хавфсизлик ричагига айланди ва унинг барча бўлимлари коррупция ботқоғига ботди. Ҳатто у қонун бошқарувидаги ҳокимият эмас, қароқчилар бошқарадиган тўдага ўхшаб қолди. Чунки унинг хавфсизлик ходимлари ҳам, шаҳар мэрлари ҳам, ҳаммаси одамларга ташланишяпти, мол-мулкларини ноқонуний ўзлаштириб олишяпти, жирканч суратда товламачилик билан шуғулланишяпти. Улар ўзлари тузган ва ёлғондан уни ҳимоя қилишни даъво қилишаётган қонундан кўзланган мақсад йўқ бўлган вазиятда шундай жирканч ишларни қилишмоқда. Бу қонунлар режимнинг разилликларини ва йигит-қизларимизни бузишга қаратилган бузғунчи муассасаларни ҳимоя қиляпти. Бундай бузғунчиликка яқинда Рамаллоҳ шаҳрида ўтказилган ва йигит-қизлар шармандали тарзда бир-бирларига ранглар улоқтириб ўтказишган Холи фестивали (ҳиндуларнинг ранглар фестивали) яққол гувоҳлик беради… Булардан ташқари, режим одамларга оғир солиқлар солиш билан ҳам касб-корлари ва яшаш шароитларини қийин аҳволга солмоқда.
Одамлар ўртасида адолат ўрнатиш учун кучлилари устидан ҳам, заифлари устидан ҳам бирдек ҳукм қилмоқ лозим. Росулуллоҳ САВ бундай деганлар:
«أيُّهَا النَّاسُ إِنَّمَا هَلَكَ الَّذِينَ قَبْلَكُمْ أَنَّهُمْ كَانُوا إِذَا سَرَقَ فِيهِمُ الشَّرِيفُ تَرَكُوهُ, وَإِذَا سَرَقَ فِيهِمُ الضَّعِيفُ أَقَامُوا عَلَيْهِ الْحَدَّ, وَأَيْمُ اللهِ لَوْ أَنَّ فَاطِمَةَ بِنْتَ مُحَمَّدٍ سَرَقَتْ لَقُطِعَتْ يَدُهَا»
«Эй инсонлар, сизлардан аввалгиларнинг ҳалокатга учрашлари сабаби шуки, улар ораларидаги обрўли киши ўғирлик қилса, тек қўйганлар, заиф киши ўғирлик қилса, унга ҳад белгилаганлар, Аллоҳга қасамки, ҳатто Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилган тақдирда ҳам, қўлини кесган бўлар эдим». (Муслим ривояти). Одамлар устидан адолатни ўрнатиш пок ҳалол кишиларсиз ҳаргиз амалга ошмайди. Шунинг учун биз мусулмонларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга даъват қиламиз. Чунки бу тузумда одамларга адолат ўрнатилиши учун Ислом аҳкомлари олдида ҳоким ҳам, маҳкум ҳам тенг бўлади. Бугунги кундаги режимлар эса одамларни ҳар турли хорликка, хўрликка, адоватга гирифтор қилди, ҳурматларини топтади. Сиз мусулмонлар уларнинг барча жиноятларига чек қўйишга қодирсиз, Аллоҳ ва солиҳ мўминлар сиз билан биргадир.
Фаластин режимига эса матбуот баёнотимизда айтган сўзларимизни айтамиз: «Маълумки, агарда режимнинг жиноятлари ва зулмларига қарши одамлар қўзғалгудек бўлса, уларни бостиришга портловчи бочкалар ҳам ожизлик қилади. Фаластин режимининг жиноятлари ва хавфсизлик хизматининг одамларга қилаётган бундай адовати ҳам одамларда интиқом оловини ёқувчи мой бўлиши мумкин. Агар бу олов аланга олгудек бўлса, улар қочгани жой тополмай қолишади….».
Режим Ғарб ва яҳудийлар қўллаб-қувватловига ишониб қолмасин. Аллоҳ Таоло бундай деди:
فَأَمَّا الزَّبَدُ فَيَذْهَبُ جُفَاء وَأَمَّا مَا يَنفَعُ النَّاسَ فَيَمْكُثُ فِي الأَرْضِ
«Аммо кўпик-чиқинди ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур, одамларга фойдали бўлган нарса эса Ер юзида қолур» [Раъд 17]
Оқибат тақводорларники. Аллоҳ Таоло бундай деди:
تِلْكَ الدَّارُ الْآخِرَةُ نَجْعَلُهَا لِلَّذِينَ لَا يُرِيدُونَ عُلُوّاً فِي الْأَرْضِ وَلَا فَسَاداً وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ
«Биз ушбу охират диёрини ер юзида зулм-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун қиламиз, оқибат тақводорларникидир» [Қасас 83]
Баёнотимиз сўнггида Байтлаҳм мэрига ёзган мактубимиздаги сўзларни келтирамиз: «Биз сизларни Аллоҳнинг азоби ва ғазабидан огоҳлантирамиз, эҳтимол сиз бундан ғафлатдадирсиз, бироқ Аллоҳ Таоло сиздан ғафлатда эмас, у бундай деган:
وَلاَ تَحْسَبَنَّ اللّهَ غَافِلاً عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الأَبْصَارُ * مُهْطِعِينَ مُقْنِعِي رُءُوسِهِمْ لاَ يَرْتَدُّ إِلَيْهِمْ طَرْفُهُمْ وَأَفْئِدَتُهُمْ هَوَاء
«Сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг, фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос. (У куни) улар бошларини (осмонга) кўтарган ҳолларида (чорланган томонга ҳисоб-китоб учун) чопурлар, кўзлари ўзларига қайтмайди (яъни, қўрқувдан қотиб қолиб, ўзларининг қандай ҳолда эканликларини ҳам кўрмайдилар). Диллари (даҳшатдан) бўм-бўш бўлиб қолур» [Иброҳим 42-43]
Режим ва унинг хавфсизлик ходимлари билиб қўйсинки, қалбларимизда ўрнашган Ислом ифтихори Аллоҳ Таолодан бошқасидан қўрқишимизга ҳаргиз йўл қўймайди. Биз Аллоҳнинг динини ер юзида ҳакам қилишга бўлган фаолиятимизни асло тўхтатмаймиз. Росулуллоҳ САВ башорат берган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик соясида режимни ҳам, барча инсонларни ҳам тоғут ҳукмлар зулматидан Ислом нури ва адолатига чиқарамиз. Режимнинг зўравонлиги эса Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг аъзолари кучларига куч, саботларига сабот қўшмоқда, одамларни бизга янада жипслаштирмоқда, уларни даъватимиз ансорларига айлантирмоқда… Ушбу муборак заминда Ислом овози қудратли бўлиб қолаверади ва ниҳоят, Аллоҳнинг изни, нусрат ва ёруғ кунлар келади, ана шунда барча жинояткорларга нажот топилмайди.
وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ
«Золим бўлган кимсалар яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олурлар» [Шуаро 227]
Ҳизб ут-Таҳрир 10 зул-қаъда 1436ҳ
Муборак замин Фаластин 25 август 2015м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!