Каримов режими ўзининг Ислом динига душманлик амалиётида маҳалла фаолларидан фойдаланмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم
Каримов режими ўзининг Ислом динига душманлик амалиётида маҳалла фаолларидан фойдаланмоқда
اشْتَرَوْا بِآيَاتِ اللَّهِ ثَمَنًا قَلِيلًا فَصَدُّوا عَنْ سَبِيلِهِ ۚ إِنَّهُمْ سَاءَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
“Улар Аллоҳнинг оятларини озгина қийматга алмаштириб, (инсонларни) Унинг йўлидан (яъни динидан) тўсдилар. Дарҳақиқат, улар энг ёмон ишни қилгувчи бўлдилар”. (Тавба. 9)
Бугунги кунда ҳукумат Ислом шариати билан очиқчасига қарама қаршиликка, душманликка бордики бу душманликни кўра олмаслик учун кўз ва идрок қила олмаслик учун унда ақл бўлмаслиги керак. Озолик сайтидан иқтибос келтирамиз:
Кўрсатувни томоша қилган журналист Абдураҳмон Ташанов¸ мажлисда гапирганлар аҳволини “жазавага тушиш” деб баҳолайди:
– Гўëки бу ерда давлатнинг аралашуви йўқ¸ маҳалланинг ўзи қилаяпти¸ деган таассурот қолдиришмоқчи. Аслида махсус хизматларнинг жоҳил оломонга йўл кўрсатиб тургани аниқ. Маҳалла раислари васвасага тушиб ëтибди¸ айниқса¸ бухоролик ота-онани кўриб юрагим эзилиб кетди¸ маҳалла раиси уларни урмоқчи бўлиб¸ “мен бунақа одамлар билан яшашдан ор қиламан”¸ деб жазавага тушиб нафрат сочди. Буларнинг болалари устидан ҳали суд бўлмаган¸ бирор нарсада айбланмаган¸ ҳукм йўқ¸ уларнинг ота-онасиниям қўшиб¸ халқ душманига чиқараяпти булар. Разведка хизматларининг оператив съëмкалари кўрсатилган¸ фалончи Сурияда жиҳодда¸ дейилган¸ қолган томошани маҳаллақўмлар¸ сўралганидан ҳам ортиқ қилиб¸ ўйнаб бераяпти¸ дейди журналист. Иқтибос шу ерда тугади.
Биз бугунги ҳукуматнинг қўлида қўғирчоқ бўлиб унга хизмат қилишнинг оқибатини англай олмаётганларга ачинган ҳолда мурожаат қилмоқчимиз.
Бу ҳукумат ўзининг золимлиги охирлаб қолганлигини яхши хис қилиб турибди. Каримов режими ўзининг хукмдорликдан кетишини яхши хис қилган ҳолда, бу кетишдан аввал мусулмонларга янада кўпроқ зарар етказиш ва уларни Ислом динидан янада узоқлаштириш ҳаракатларини режалаштирган. Мана шу режада сиз махалла фаоллари уларнинг тили ва қулоғи бўлиб хизмат қилмоқдасиз. Аслида биз бундай амалиёт кимларга тааллуқли эканлигини яхши англаймиз. Минбарлардаги имомларнинг ўқиб берадиган қоғозлари қаердан келадию бу ёзувлар кимларнинг қандай талаби билан ёзилиши бугунги кунда жамиятдаги кўзи очиқ, ақл идроки жойида бўлган инсонларга сир бўлмай қолган. Бу сингари мисолларни кўплаб келтириш мумкин, умумий қилиб айтганда, динга душманлик, жирканч амалиётларнинг келиб чиқадиган маркази бир.
Сиз – махалла фаоллари, шуни билингки эртага ҳукумат ўзгариб сизни қоралаш маросими бошланиб кетса, бу ҳукумат сизни химоя қилишни хаёлига ҳам келтириб қўймайди. Чунки улар фақат ўзларини ўйлайдилар, холос. Ўзидан бир поғона пастини ҳам химоя қилиш уларнинг режаларида йўқ. Сиз эса уларнинг югурдакларига хизмат қилмоқдасиз, сизни химоясиз ташлашлари маълум. Чунки ўша югурдакни ўзи хўжайинига юк бўладиган вақтда у югурдакдан сизни химоя қилишидан умидвор бўлиш… Бунга ишониш қийин. Агар бу ишни ўзингиз томонидан қилинаётганлигига ишонтирмоқчи бўлсангиз, яъни ўзингиз шунчалик журъатли бўлсангиз унда Каримовнинг қизи фохишалардек расмга тушиб бутун Ўзбекистонни шарманда қилганда нега жим эдингиз? Айнан мана шу қизини хозирда бир миллиард доллар пора олганлигини бутун дунё билиб турибти. Ўзбекистонни порахўрлар мамлакати дея хулоса чиқаришларида бу воқеа очиқ далил бўлиб турибди. Агар давлатга чиндан ҳам хизмат қилиш хоҳишингиз бор экан, аввало давлат номини оқлаш учун президент қизини сўроққа тутлишини талаб қилмайсизми? Ахир, “Балиқ бошидан…” деган мақол бор. Ёки сиз хақорат қилган оилалардан бошқаларини, яъни бошқа жиноятлар қилган инсонларнинг оилаларига ҳам шу позициянгизни билдириб кўринг. Аёлларни зўрлаб, одам ўлдириб, арзимаган мол дунё эвазига инсонларни азоблаб, наркотика савдоси билан шуғулланиб, халқнинг ҳаққини еб, порахўрлик қилиб… юрганлар кўплаб топилади.
الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ ۚ أَيَبْتَغُونَ عِنْدَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا
“Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир”. (Нисо. 139)
Мусулмонлар шуни билсинларки Каримов режими Ислом динига душман эканлигини кўп марта ошкор қилди. Ислом уламоларига суиқасд қилиши, масжидлар ёпилиб кўп жойларда деярли азонлар эшитилимай қолгани, суннатга мувофиқ кийинишга қаршилик ва ёмони аёллар рўмолларига қарши бўлиши, ишхоналарда намоз ўқилишига қаршилик, янада очиқроғи Андижон 2005 да мусулмонларни қирғин қилгани ва қамоқхоналарда асосан Ислом амал қилиб тушганлар эканлиги ҳамда айнан Исломий дея кўрилган шахслар азобланиши, босимлар қилиниши ва улардан баъзиларининг қамоқхоналардан жасади чиқиши бу режимни Ислом динига душман эканлигини билдиради. Ислом динига душманлик эса, Аллоҳга ва Росули соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамда мўъминларга душманлик деганидир.
Ҳукуматнинг мусулмонларга нисбатан қилаётган душманлиги йўлида хизмат қилувчи инсонлар Аллоҳнинг лаънати, ғазабига лойиқ бўлиб қолишдан қўрқсинлар! Бугунги золим ҳукуматнинг арзимас эътиборидан умидвор бўлиб мусулмонларга нисбатан ўзларини душмандек тутаётганлар билсинларки мўъминларнинг бугунги хорлиги ўткинчидир.
وَنُرِيدُ أَنْ نَمُنَّ عَلَى الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا فِي الْأَرْضِ وَنَجْعَلَهُمْ أَئِمَّةً وَنَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِينَ
“Биз эса у ерда хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор-бечораликдан чиқариб), барчага пешво зотларга айлантиришни ва уларни ворислар қилишни истаймиз”. (Қасос. 5)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
01.02.2016й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!