| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон-Франция муносабатлари: дипломатия ортидаги яширин манфаатлар? 

  • Тони Блэрнинг Тошкентга келиши: оддий ташрифми ёки Марказий Осиё учун геосиёсий курашнинг янги босқичими?

  • Мусулмонларга қарши зўравонлик — шахслар тарафидан содир этилган ҳодиса эмас, балки Исломга душман бўлган сиёсий ва ижтимоий муҳитнинг маҳсулидир

  • Қонхўр Американинг қонли ўтмиши: ёвуз империяни 250 йиллиги билан табриклаш жоизми?

  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Инсон қовурғасини синдирганнинг шаръий жазоси ҳақидаги саволга жавоб

Инсон қовурғасини синдирганнинг шаръий жазоси ҳақидаги саволга жавоб

By htadmin
05.12.2016
0
Share:

Инсон қовурғасини синдирганнинг шаръий жазоси ҳақидаги саволга жавоб

 Ижтимоий тармқолардан бирида Mujohid исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

Савол:

Ассалому алайкум. шариятда бир инсонни  қовурғасини синдириб қўйилса, қанча каффорат  тўланади?

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا“

 “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Уриб синдиргандаги тўлаб берилган тўловни “каффорат” дейилмайди. Буни “дия, хун, товон” каби сўзлар билан аталиши мумкин.

Ушбу саволга жавоб беришда мусулмон умматини бир фикрга – Исломий мабда билан яшаш фикрига жамлаш, иймон келтирган ақидаси билан бошқарилувчи ўз давлатини тиклашга чақириш билан шуғулланаётган Ҳизб ут Таҳрир сиёсий-Исломий партиясининг мўътабар олимларидан Абдурраҳмон ал Моликий томонидан ёзилган “Жазолар низоми” китобидан фойдаланган ҳолда жавоб беришга ҳаракат қиламан.

ХУН ҲАҚИ

Хун ҳақи икки хил бўлади: Биринчиси – жуда катта миқдордаги хун ҳақи. У юзта туя бўлиб, улардан қирқтасининг қорнида боласи бўлиши керак. Қасддан қилинган қотилликда ўлик эгаси хун ҳақини танлаганда тўланади. Қасдга ўхшаш қотилликнинг жазоси ҳам – мана шу.

 Иккинчиси – унча катта бўлмаган хун ҳақи. У юзта туянинг ўзидир. Бехосдан қилинган қотиллик ва бехосдансимон қилинган қотилликда тўланади. Бунга далил шуки, Нисоий ривоят қилишича, Амр ибн Ҳазм ўзининг китобида Пайғамбар с.а.в.нинг Яман аҳлига:

وَأَنَّ فِي النَّفْسِ الْمُؤْمِنَةِ مِأَةٌ مِنَ الْإِبْلِ

«Мўмин жон учун юзта туя (тўланади)», деб ёзганларини ривоят қилади. Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазм отасидан, у эса бобосидан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. Яман аҳлига мактуб ёзиб, унда жумладан шундай деганлар:

أَنَّ مَنِ اعْتَبَطَ مُؤْمِنًا قَتْلًا عَنْ بَيِّنَةٍ فَإِنَّهُ قَوَدٌ, إِلاَّ أَنْ يَرْضَى أَوْلِيَاءُ الْمَقْتُولِ, وَأَنَّ فِي النَّفْسِ الدِّيَةَ مِائَةً مِنَ الْإِبْلِ

«Кимнинг бир мўминни ўлдиргани аниқланса, қасос вожиб бўлади. Фақат ўлдирилганнинг эгалари рози бўлсагина бундай бўлмайди. Жоннинг хун ҳақи юзта туядир». Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

أَلاَ إِنَّ قَتِيلَ الْخَطَإِ شِبْهِ الْعَمْدِ قَتِيلَ السَّوْطِ وَالْعَصَا فِيْهِ مِائَةٌ مِنَ الْإِبْلِ, مِنْهَا أَرْبَعُونَ فِي بُطُونِهَا أَوْلاَدُهَا

«Бехосдан, ярим қасддан қамчи ёки таёқ билан қилинган қотилликнинг (хун ҳақи) юзта туя бўлиб, улардан қирқтасининг қорнида боласи бўлиши керак». Ҳайвонга алоқадор хун ҳақи – мана шу. Туядан бошқаси ўтмайди. Сигир, қўй ва бошқа ҳайвонлар олинмайди. Чунки Пайғамбар с.а.в.дан бунга далил ворид бўлмаган. Аммо Ато Жобирдан ривоят қилинган ушбу:

فَرَضَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى أَهْلِ الْإِبِلِ مِائَةً مِنَ الْإِبِلِ, وَعَلَى أَهْلِ الْبَقَرِ مِائَتَيْ بَقَرَةٍ, وَعَلَى أَهْلِ الشَّاءِ أَلْفَيْ شَاةٍ, وَعَلَى أَهْلِ الْحُلَلِ مِائَتَيْ حُلَّة

«Пайғамбар с.а.в. туяси борларга юзта туя, сигири борларга икки юзта сигир, қўйи борларга икки мингта қўй, кийими борларга икки юзта кийимни фарз қилдилар», деган ҳадисга келсак, бу ҳадис заифдир. Чунки у Муҳаммад ибн Исҳоқнинг ривоятидандир. Бу одам заифдир, ёлғончилиги билан машҳур бўлган. Унда, Ато Жобир ибн Абдуллоҳдан, дейиляпти, лекин Атодан ҳадис айтганнинг номи айтилмаяпти. Демак, у номаълум шахсдан ривоят қилиняпти. Шунинг учун у рад қилинади. Далил бўлишга ярамайди. Энди Амр ибн Шуайб отасидан, у эса бобосидан ривоят қилган ушбу:

وَقَضَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّ مَنْ كَانَ عَقْلُهُ فِي الْبَقَرِ عَلَى أَهْلِ الْبَقَرِ مِائَتَيْ بَقَرَةٍ, وَمَنْ كَانَ عَقْلُهُ فِي الشَّاةِ أَلْفَيْ شَاةٍ

«Пайғамбар с.а.в. хун ҳақини сигири борларга икки юзта сигир, қўйи борларга икки мингта қўй, деб ҳукм қилдилар», деган ҳадисга келсак, бу ҳадис ҳам заифдир. Чунки унинг санадида Муҳаммад ибн Рашид Дамашқий Макҳулий бор. У хусусда бир неча одам салбий гапирган. Шунинг учун унинг ривояти қабул қилинмайди, рад этилади, далил ҳам қилиб олинмайди. Шунга асосан, демак саҳиҳ ҳужжатлар фақат туя хусусида ворид бўлган. Ундан бошқаси айтилмаган. Заиф ҳадисларда ворид бўлганлари эса ҳеч қандай қийматга эга эмас. Улар ҳужжат ҳам, далил ҳам бўлолмайди. Шунга кўра, ҳайвонлардан иборат бўлган хун ҳақи фақат туя бўлади. Аммо Умар р.а.нинг:

فَرَضَ الدِّيَةَ عَلَى أَهْلِ الْبَقَرِ مِائَتَيْ بَقَرَةٍ

«Сигири борларга икки юзта сигирни хун ҳақи қилиб белгилаган»лиги тўғрисидаги ривоят ҳам далил-ҳужжат бўлмайди. Бундан ташқари, Умардан ривоят қилинган бу ҳадис ибн Лаҳийъа йўлидан келяпти. Шунга кўра, унинг санади заиф, эътибори йўқ бўлиб, рад этилади. Аммо Абу Довуд Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилишича, Умар р.а. хутба ўқиб туриб, шундай деган:

أَلاَ إِنَّ الْإِبِلَ قَدْ غَلَتْ فَقُوِّمَ عَلَى أَهْلِ الذَّهَبِ أَلْفَ دِينَارٍ, وَعَلَى أَهْلِ الْوَرِقِ اثْنَيْ عَشَرَ أَلْفًا, وَعَلَى أَهْلِ الْبَقَرِ مِائَتَيْ بَقَرَةٍ, وَعَلَى أَهْلِ الشَّاءِ أَلْفَيْ شَاةٍ, وَعَلَى أَهْلِ الْحُلَلِ مِائَتَيْ حُلَّةٍ

«Огоҳ бўлингларки, туяларнинг нархи кўтарилиб кетди. Шунга биноан олтини борларга минг динор, кумуши борларга ўн икки минг дирҳам, сигири борларга икки юзта сигир, қўйи борларга икки мингта қўй, кийими борларга икки юзта кийим (хун ҳақи қилиб) белгиланди», деган ривоятга келсак, бу гап ҳам далил бўлолмайди. Чунки у Умарнинг гапидир. Саҳобанинг гапи эса шаръий далил эмас. Қолаверса, бу иш Умарнинг хун ҳақи асосларини қайта ҳисоблаш эмас, балки туянинг нархини белгилашдаги ижтиҳодидир. Шунинг учун ҳам бу ривоятда:

«أَلاَ إِنَّ الْإِبِلَ قَدْ غَلَتْ فقوم عَلَى أَهْلِ الذَّهَبِ…»

«Туяларнинг нархи кўтарилиб кетди. Шунга кўра, олтини борларга… нарх белгиланди», дейиляпти. Демак, бу иш туяга нарх белгилашдир, яъни шу хусусдаги Умар р.а.нинг ижтиҳодидир. Саҳобанинг ижтиҳодлари эса шаръий далил ҳисобланмайди.

Хун ҳақининг асоси туядир. Унинг ўрнига бошқа нарса олинмайди. Унга нарх ҳам белгиланмайди. Сигир, қўй, кийим ва бошқа нарсалар унинг ўрнига ўтмайди. Фақат туя олинади. Унинг нархи пул билан белгиланмайди. Чунки унинг нархини пул билан белгилашга ҳужжат ворид бўлмаган. Қолаверса, у эваз эмас, асл хун ҳақидир.

Ҳайвондан иборат бўлган хун ҳақи – мана шу. У фақат туядир. Туялик хун ҳақининг миқдори эса олтинда минг динор, кумушда ўн икки минг дирҳам. Бунга далил шуки, Нисоий Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазмдан у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилган ҳадисда:

«وَعَلَى أَهْلِ الذَّهَبِ أَلْفَ دِينَارٍ»

«Олтини борларга минг динордир», дейилган. Икрима ибн Аббосдан ривоят қилади:

«أنَّ رَجُلاً قَتَلَ فَجَعَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دِيَتَهُ اثْنيَ ْعَشَرَ الْفًا»

«Бир киши қотиллик қилди. Пайғамбар с.а.в. хун ҳақини ўн икки минг белгиладилар», яъни ўн икки минг дирҳам белгиладилар. Демак, хун ҳақи ё юзта туя, ёки минг динор, ёки ўн икки минг дирҳам билан белгиланади. Бундан бошқасига ҳужжат келмаган. Бу ерда юзта туяни пулдаги ҳисоби, ёки олтинга солиштирма нархи кабилар белгиланмайди, фақат тепада айтилган уч тўлов турининг биттаси амалга оширилади.

Энди саволда келган инсоннинг қовурғасини синдириб қўйгандаги ҳолатга келсак.

ИНСОН АЪЗОЛАРИ ВА СУЯКЛАРИНИНГ ТОВОНИ

Инсон жисмидаги ҳар бир аъзонинг ва ҳар бир суякнинг товони суннатда ворид бўлган ҳужжатга қараб бўлади. Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазм отасидан, у эса бобосидан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. Яман аҳлига бир мактуб ёзиб, унда жумладан шундай деганлар:

أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَتَبَ إِلَى أَهْلِ الْيَمَنِ وَكَانَ فِي كِتَابِهِ أَنَّ مَنِ اعْتَبَطَ مُؤْمِنًا قَتْلًا عَنْ بَيِّنَةٍ فَإِنَّهُ قَوَدٌ, إِلاَّ أَنْ يَرْضَى أَوْلِيَاءُ الْمَقْتُولِ, وَأَنَّ فِي النَّفْسِ الدِّيَةَ مِائَةً مِنَ الْإِبْلِ, وَفِي الْأَنْفِ إِذَا أُوعِبَ جَدْعُهُ الدِّيَةُ, وَفِي اللِّسَانِ الدِّيَةُ, وَفِي الشَّفَتَيْنِ الدِّيَةُ, وَفِي الْبَيْضَتَيْنِ الدِّيَةُ, وَفِي الذَّكَرِ الدِّيَةُ, وَفِي الصُّلْبِ الدِّيَةُ, وَفِي الْعَيْنَيْنِ الدِّيَةُ وَفِي الرِّجْلِ الْوَاحِدَةِ نِصْفُ الدِّيَةِ, وَفِي الْمَأْمُومَةِ ثُلُثُ الدِّيَةِ, وَفِي الْجَائِفَةِ ثُلُثُ الدِّيَةِ, وَفِي الْمُنَقِّلَةِ خَمْسَ عَشْرَةَ مِنَ الْإِبِلِ, وَفِي كُلِّ أُصْبُعٍ مِنْ أَصَابِعِ الْيَدِ وَالرِّجْلِ عَشْرٌ مِنَ الْإِبْلِ, وَفِي السِّنِّ خَمْسٌ مِنَ الْإِبْلِ, وَفِي الْمُوضِحَةِ خَمْسٌ مِنَ الْإِبْلِ, وَأَنَّ الرَّجُلَ يُقْتَلُ بِالْمَرْأَةِ وَعَلَى أَهْلِ الذَّهَبِ أَلْفُ دِينَارٍ

«Кимнинг бир мўминни ноҳақ ўлдиргани исботланса, ундан қасос олинади. Ўлдирилганнинг эгалари рози қилинса, қасос олинмайди. Жоннинг хун ҳақи юзта туядир. Буруннинг ҳаммаси кесиб олинса, бир товон тўланади. Тил учун ҳам бир товон, икки лаб учун ҳам бир товон, икки мояк учун ҳам бир товон, закар учун ҳам бир товон, умуртқа учун ҳам бир товон, икки кўз учун ҳам бир товон, бир оёқ учун ярим товон, бошнинг ёрилиши учун учдан бир товон, қориннинг тешилиши учун учдан бир товон, оёқ ости учун ўн бешта туя, қўл ва оёқнинг ҳар бир бармоғи учун ўнта туя, тиш учун бешта туя, олд тиш учун бешта туя тўланади. Эркак аёл учун ҳам ўлдирилади. Тилласи борларга (товон) минг динордир». Бу ҳадисни Насаий ривоят қилган. Шунга асосан аъзоларнинг жазоси фақат товон бўлади.

Бу жазоларнинг тафсилоти қуйидагича: Инсондаги битталик аъзони ишдан чиқарган одам бир товон тўлайди, иккиталик аъзонинг бирини ишдан чиқарган одам ярим товон тўлайди. Чунки ҳадисда «Агар бурун тўла кесилса, бир товон…», «Тил учун бир товон…», «Закар учун бир товон…», «Умуртқа учун бир товон…» дейиляпти. Инсондаги бу аъзолар битталик аъзолардир. Яна Пайғамбар с.а.в. ўша мактубларида: «Икки лаб учун ҳам, икки мояк учун ҳам, икки кўз учун ҳам бир товон» деб туриб, орқасидан:«Бир оёқ учун ярим товон», деяптилар. Инсондаги бу аъзолар иккиталик аъзолар бўлиб, улардан ҳар бири учун ярим товон белгиланяпти. Қомусда сулб, деб, елкадан думғазагача бўлган суякка айтилган. Ундан бел тушунилади. Яна бир қавлда сулбдан мақсад, намликни аъзоларга тарқатиб бериш учун миядан оқиб тушадиган ариқчадаги суюқликдир, белнинг ўзи эмас, дейилган. Бунга ибн Мунзир ривоятидаги Алий р.а.нинг: «Агар жимоъдан тўсиб қўйган бўлса, сулб учун ҳам бир товондир», деган гаплари далил қилинган. Лекин шариат ҳужжатлари, агар Қуръон ва суннатда уларнинг шаръий маъноси ворид бўлмаса, саҳобаларнинг гапларига қараб эмас, луғавий маъносига қараб тафсир қилинади. «Сулб» сўзининг ҳам шаръий маъноси ворид бўлмагани учун унинг луғавий маъноси олинади. Инсонда тўрт аъзо борки, улардан ҳар бирига чорак товон тўланади. Улар икки кўзнинг қовоқлари ва киприкларидир. Унда ўнта аъзо борки, улардан ҳар бирига ўндан бир товон тўланади. Улар икки қўлнинг ва икки оёқнинг бармоқларидир. Унда уч аъзо борки, улардан ҳар бирига учдан бир товон тўланади. Улар буруннинг икки коваги ва улар ўртасидаги тўсиқ. Бошқа аъзолар ҳам шу кабидир. Чунки ҳадислар мана шунга далолат қилади.

Қовурғалар: Кишидаги қовурғалар йиғиндиси битта аъзо ҳисобланади. У олд томондир, умуртқа эса орқа томондир. У инсоннинг битталик аъзоларидан биридир. У ҳам бўлакчалардан иборат. Ҳар бир бўлакча алоҳида аъзо эмас, балки ҳаммаси бир бўлиб бир аъзо ҳисобланади. Шунга кўра, ҳаммаси учун бир товон тўланади. Ҳадис шунга далолат қилади. Қовурғалардан ҳар бири учун эса ҳаммасига нисбатан қанча қисмни ташкил қилса, ўшанча миқдорда товон тўланади. Агар бир қовурға синдирилиб, кейин тузалиб кетса, бу иш одил судда кўрилади. Синиш натижасида ишдан чиқса, ўзига яраша товон тўланади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, саволдаги ҳолатда калтак еган инсоннинг қовурғалари санаб чиқилиб, иккала синган қовурғанинг товон тўловини шунга қараб белгиланаверади. Белгилангандан кейин, урган одам агар туяга эга одам бўлса туяларда, агар туяси йўқ бўлса олтин ёки кумушда тўловни адо қилади. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

08.11.2016й.

Tagsсаволга жавобшаръий жазосиҳақидаги
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон режимидан ўлиб қутилган навбатдаги шаҳид!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нетаньяхунинг Аммонга қилган сафарининг асл сабаби

  • МАҚОЛАЛАР

    Фаластин масаласи Ислом Уммати масаласидир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/