Али Солиҳ билан Ҳусийлар ўртасидаги оғир зиддият ҳамда Британиянинг минаносецларини Бобул Мандабга жойлаштириши
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Али Солиҳ билан Ҳусийлар ўртасидаги оғир зиддият ҳамда Британиянинг минаносецларини Бобул Мандабга жойлаштириши
Абдулмўмин Зайлаий қаламига мансуб
Ҳусийлар билан коалиция тузган Конгресс партияси раиси Али Солиҳ «Инқоз ҳукумати» тузиш қадамидан ортга чекинди. Уни тузишга ўтган ойлар мобайнида Ҳусийлар жамоаси билан келишиб олган эди. Ушбу зиддият ва бошқа бир неча келишмовчиликлар сабабли Ямандаги инқилобчилар коалицияси ораси дарз кетди.
Бирлашган Амирликнинг «Ирам-Ньюс» сайти Солиҳга яқин манбанинг сўзларига таяниб ёзишича, Солиҳ ўзининг Ҳусий иттифоқчиларига давлат муассасаларини топшириш ва муассаса бўғинларида ишловчи назоратчиларини олиб чиқиб кетиш талабини қўйган, шу орқали янги ҳукумат ўз муассасаларини Ҳусийларга қарашли «Қўзғолончилар олий комиссияси»нинг аралашувисиз бошқаришини мақсад қилган.
Сўнгги пайтларда инқилобчилар коалицияси ўртасидаги келишмовчиликлар мураккаблашиб кетди. Бу – БМТнинг Ямандаги вакили Исмоил Валадишайх тинчлик харитасини тақдим этган бир пайтда юз берди. Харитада президент Абдуроббиҳ Мансур Ҳодий ўз салоҳиятларини мувофиқлашувчи ёрдамчисига топшириши, бунинг муқобилида инқилобчилар Ямандаги асосий шаҳарларни тарк этиб, қуролларини ташлашлари айтилган.
Ҳусийларнинг солиҳпараст резерв кучлар (собиқ республика гвардияси) устидан назорат ўрнатишга уринишлари яқинда икки томон ўртасидаги бўҳронни алангалатиб юборди ва бу нашр қилинган ҳужжатлар ортидан юз берди. Ҳужжатларда Ҳусийларнинг республика гвардиясининг бир неча маъмуриятларини назоратга олишга уринишлари, Ҳусийлар раҳбари укаси Абдулхолиқ Ҳусийнинг гвардия қўмондони қилиб тайинланиши, шу билан бирга, қатор қонунбузарликлар баён қилинган.
Маълум бўлишича, Британия БМТ ташаббусининг халқаро қўллаб-қувватлов жиҳатидан ҳамон ўз кучини йўқотмаганини очиқламоқда.
Масалан, Британия элчиси БМТнинг Нью-Йоркдаги штабида матбуот конференция бериб, унда «Британия ҳам, Хавфсизлик Кенгаши ҳам йўл харитасини қўллаб-қувватлайди, биз БМТ вакилини ҳамма томонлар билан тил топишга тарғиб қиламиз ва унинг айни таклифини аниқ, оқилона ва мувозанатли эканига ишонамиз», деди.
Шунга алоҳида эътибор қаратмоқ лозимки, Британия Яман соҳилига ривожланган русумдаги минаносец (торпедалар билан қуролланган кема)ларини жойлаштирди. Буни – Британиянинг «The Times» газетаси хабар қилишича – айни минтақадаги, хусусан, Бобул Мандабдаги ҳалқаро навигацияларга нисбатан туғилаётган таҳдидларга қарши курашиш учун шундай қилган.
Газетага кўра, «LVMH feed Darring» Британиянинг энг ривожланган миноносеци бўлиб, минтақада Британияни Эрон ракеталаридан мудофаа қилиш билан шуғулланади ҳамда жорий ойдан бошлаб, «Исломий Давлат» ташкилотига қарши халқаро коалиция билан жанговар амалиётларда қатнашади.
Маълумки, Яманда қадимдан мустамлакачилик қилиб, азалдан нуфуз соҳиби бўлиб келаётган Британия АҚШ рақобати остида у ердаги ўз манфаатларига қаттиқ ўчлик қилмоқда. АҚШ эса Ҳусийлар ва режимдаги уларга мойил жанубий ҳаракат орқали Яманда манфаатларини рўёбга чиқаришга, нуфуз ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ Британия Яманда икки қанот: Ҳодий қаноти ва Али Солиҳ қаноти ёрдамида ҳаракат қилмоқда. Шунга қарамай, у Ҳусийларнинг шимолдаги Али Солиҳга зиён етказишларидан, хусусан, бўлгинчи ҳаракатнинг жанубдаги Ҳодий қанотига панд беришидан чўчимоқда. Чунки у шимолда Али Солиҳ билан Ҳусийлар ўртасидаги келишмовчиликларга қўшимча, жануб бошқаруви эскириб-чириб қолганини, бошбошдоқлик ва суиқасдлардан боши чиқмай қолганини, хизмат кўрсатишлар йўқлигини билмоқда.
Дарҳақиқат, Британия Бобул Мандабга ўзининг минаносецларини юбориб, буни терроризмга қарши курашиш ва ҳалқаро навигацияларни мудофаа қилиш учун эканини даъво қилаётган бир пайтда, АҚШ Британия билан унинг малайларига, айниқса, Ҳодий ва ҳукуматига БМТ харитасини қабул қилишлари учун босим ўтказмоқда. Буни у Британиянинг терроризмдан чўчиётгани сабабли терроризмдан кузир карта сифатида фойдаланган ҳолда амалга оширмоқчи. Зотан, жануб Ал-Қоида билан «Исломий Давлат» ташкилотига тайёр томорқага айланиши мумкин ва бинобарин, бу ҳалқаро навигацияларга ҳам, Бобул Мандабга ҳам таҳдид ҳисобланади. Британия минаносецларини юборишдан, аслида, Бобул Мандабда, умуман, Яманда кечаётган воқеалар оқимини кузатиб, назорати остида ушлаб туришни кўзлаган. Бундан ташқари, Эрон ҳам Ҳусийларни қўллаб-қувватлаб, Қизил денгизда ижарага олган ярим ороллари орқали уларга қурол-яроқ етказиб бериш ролини ўйнамоқда, бу эса Британияни ташвишлантираётгани табиий, чунки бундай рол АҚШнинг Ямандаги нуфузини кучайишига хизмат қилади, Британ манфаатларига таҳдид солади. Шубҳасиз, АҚШнинг Яманда терроризмдан кузир карта сифатида фойдаланаётгани Ҳусийлар ҳокимиятини мустаҳкамланишига ва терроризм, деган нарсанинг уларга тайёр баҳона бўлишига хизмат қилмоқда. Яъни терроризм хавфи сабабли Ҳусийлар БМТнинг қуролларини ташлаш ва шаҳарлардан чиқиб кетиш режасига амал қилмайдилар. Зеро, айни режадан Ҳодий ролини ва салоҳиятларини чеклаш кўзланган, Ҳусийларга эса, БМТнинг жуда чигал, амалга ошириш мубҳам ва кафолатлардан холи режаси остида майдонда ҳукмронликни беради.
Британия Ҳодий ва ҳукуматига БМТнинг айни режасини қабул қилишларига ҳали рухсат берганича йўқ. У ҳозир Ҳодий ва ҳукуматининг Яман майдонида қанчалар кучга эга эканини текширмоқда. Агар Али Солиҳ қанотини кучлироқ бўлади, деб топса, уни майдонга отиб, БМТ ташаббусини қабул қилишга мажбур қилади, кейин ўзига мойил сиёсий кучлар ўртасида коалиция ясашга ҳаракат қилади. Буни ё Конгрессдаги иккала қанотини бирлаштириш орқали, ёки Ҳизбул Ислоҳ ва бошқа ўзига мойил кучлар ўртасида коалиция ясаш орқали амалга оширади, бунинг фарқи йўқ. Ҳусийлар қўрқаётган нарса ҳам мана шу. Шу сабабли улар, БМТнинг бирор ечими келмасидан олдин, Али Солиҳ билан тобора зиддиятларга боришадиган, унинг нуфузини ҳам, қудратини ҳам пасайтиришга уринишадиган бўлиб қолишди.
Яман аҳли қачон тушуниб етаркинлар, юртлари Англо-Америка кураши майдонига айланди, бунинг бадалини улар қонлари, номуслари ва бойликлари билан тўламоқдалар. Улар мустамлакачиликдан озод этиш чўпчагига алданиб қолдилар, алҳол, мустамлакачилик ўша ўрнатган малайларию қонунлари билан сақланиб қолмоқда, қачон унинг манфаатига таҳдид туғилгудек бўлса, қайта янада кучлироқ мустамлакага айланмоқда… Шубҳасиз, Ямандаги ва бошқа исломий юртлардаги мустамлакачилик курашига якун ясаб, уни илдизи билан қўпориб ташлашга фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати қодирдир. У кофирлар ва уларнинг малайлари пайини қирқиб, ёвузликларига барҳам беради, мусулмонларни, хавфсизлик ва номусларини ҳимоя қилади. Аллоҳнинг изни ила, ушбу давлат яқинда албатта барпо бўлади ва бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас. Бас, шундай экан, барча мусулмонлар уни барпо этиш ва бағрида саодатли ҳаёт кечириш учун холис ҳаракат қилаётган зотлар билан бирга онгли тарзда ҳаракат қилсинлар. Ким куч-қудратни Аллоҳ куч-қудратли қилган зотдан изласа, албатта топажак, ким уни Аллоҳ хор қилган кимсалардан изласа, Аллоҳ уни ҳам хор қилади.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми