| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Шом ва Ҳалаб жанги ақл эгаларига ибрат, холис ва олийжаноб кишиларга эса нидодир

Шом ва Ҳалаб жанги ақл эгаларига ибрат, холис ва олийжаноб кишиларга эса нидодир

By htadmin
26.12.2016
2040
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Шом ва Ҳалаб жанги ақл эгаларига ибрат, холис ва олийжаноб кишиларга эса нидодир

Оламлар парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилаларига ва ул зот билан дўст бўлганларга саломлар бўлсин, аммо баъд:

Эй мусулмонлар!

Мусибатимиз нақадар улкан… азиятимиз нақадар оғир… Мусулмонлар юртида қирғин, вайронагарчилик ва номусларни топташ шаҳардан шаҳарга кўчмоқда… Шомга қарши бутун ер юзи кофирлари жамланиб, қирғин ва қувғин қилишда ҳаддан ошишмоқда… Яман бадавийлар ёққан алангада ёнмоқда… Ливия қатлу вайронадан жизғинак бўлмоқда… Ироқ аҳли қувиб чиқарилиб, ерлари парчаланмоқда… Бирма аҳли ёқилмоқда, қувғин қилинмоқда, ёрдамсиз ташлаб қўйилмоқда… муборак Фаластин замини ва Ақсо масжиди манфур яҳудий босқинчилар томонидан топталмоқда… Булардан аввал Афғонистон, Грозний ва Косовада шундай ҳол юз берган эди…

Кеча ва бугун Ҳалаб вайрон этилди, уй-жойлар оилалар билан қўшиб ер билан яксон қилинди, ёрдам сўраб қилган аламли нолалари тошларни ҳам қон йиғлатди…

Эй инсонлар!

Халифалик ағдарилди ва Ислом ҳаётдан четлатилди… кунимиз малай ҳукмдорларга қолди, улар яҳудий ва насронийлардан фарқсиз равишда Исломга қарши уруш қилишяпти… Қани айтингчи, Ислом четлатилиб, Халифалик қулатилгандан сўнг мусулмонлар бирор яхши ҳаётни ёки душман устидан қақшатқич нусратни кўрдиларми… Аллоҳ ҳаққи, йўқ…

Ҳалаб бошига тушган мусибат илгари Ҳимс ва Ҳаманинг бошига ҳам тушган, Шом бошига тушган мусибат Роҳинга, Косова ва Грозний бошига тушган… Жазоирда мусулмонлар 1992 йилги сайловларда Исломни хоҳлаганлари сабабли мусибатга учраганлар… сайловлар бекор қилинган, 30 мингдан зиёди қамоққа олинган… шаҳар ва қишлоқлари ёқилган, 100 мингдан зиёд мусулмон қириб ташланган…

Чеченистон президенти Жоҳар Дудаев Совет Иттифоқидан бўлиниб чиққач, Исломни татбиқ қилишга ҳаракат қилган ва шунинг учун руслар уни ўлдиришган, Грознийни хонавайрон, аҳлини қатли ом қилишган, уй-жойсиз қолдиришган… Грознийда бомба ташланмаган бирорта ҳам уй қолмаган…

Шом ҳам худди шундай бўлди… Унинг аҳли тоғутни ағдариш учун қўзғалдилар, бир-бирларини Исломни татбиқ қилиш ва Ислом давлатини барпо этишга чақирдилар… Ана шунда бунга қарши барча давлатлар тил бириктирди… Ҳозир Шом аҳли олдида ё қирғин ёки кофир кўрсатмаларига тиз чўкиш ихтиёри қолди… Бироқ, гарчи кўпчилик инсонлар билмасалар-да, Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир.

Эй мусулмонлар!

Мусулмонлар динлари борасида ғафлатда қолдилар… шу боис салибчилар юртларимизга бостириб киришганди, ҳурмат-иззатларимизни топтаб, муқаддас нарсаларимизни таҳқирлашганди… Лекин оқибат улар фойдасига бўлмади, чунки мусулмонлар дин ишлари учун уйғондилар… Роббига холис хизмат қилувчи етакчиларини бағрига олиб, унга итоат қилдилар, атрофида бирлашдилар… Шунда Ҳиттин жанги бўлди, Қуддуси Шариф озод этилди…

Кейин мусулмонлар яна динлари борасида ғафлатда қолдилар… татарлар бостириб келиб,  мусулмонлар қонини оқизди ва номусларини топтади…

Мусулмонлар ғафлатдан уйғондилар ва Роббиларига қайтиб, холис етакчи атрофида жамландилар, етакчи уларни Айн Жолут жангига элтди…

Бугун мусулмонларнинг ғафлат уйқусидан уйғониб, кўзларини очиш вақти келмадими?! Уммат орасидаги холис даъват аҳлини бағрига олса бўлмайдими, ахир, улар мусулмонларни қайта жон ато этадиган ва Роббиларини рози қиладиган ишга кечаю кундуз даъват қилмоқдаларку?! Улар Мусулмонларни  бирлашишга чақирмоқдалар, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги ва улар билан ўтмишдаги нусрату фатҳларни қайта бошлайдиган рошид Халифалик давлатида Аллоҳ динини барпо қилишга даъват қилмоқдалар.

Қадрли биродарлар!

Бутун мусулмон юртларда, хусусан, Шомда бўлаётган ҳодисалар, ҳукмдорларнинг ҳақиқатдан ҳам ювиндихўр, тил бириктирувчи, жинояткор… кимсалар эканини исботлаб турибди. Ҳақиқатдан ҳам Ғарбу Шарқ давлатлари Исломга ва Уммати Исломияга душман эканини кўрсатиб турибди. Кофирларнинг анави ювиндхўр ҳукмдорлар билан биргаликда қилаётган ташаббуслари, аслида Исломга зарба бериш ва холис даъват аҳлига қарши курашишдан иборатлигига далолат қилиб турибди. Шомдаги айрим жангчи гуруҳларга берилган сиёсий маблағ, ҳақиқатдан ҳам уларни ҳукмдорлар истагига тобе гуруҳларга айлантиргани, ниҳоят, улар турли важ-карсонлар келтириб, у ердаги биродарларимизга нусрат-ёрдам беришдан ўзларини олиб қочишгани яққол кўриниб турибди.

Шом ҳодисалари ўз тили билан мана шу ҳақиқатларни айтиб турибди, мусулмонлар унга қулоқ солишлари лозим.

Эрон, Туркия, Қатар, Саудия ва бошқа араб давлатлари ҳукмдорлари Россия ва АҚШга Шом аҳлини қатли ом қилиш кўзланган урушда ҳамкорлик қилишмоқда, ҳаммалари яҳудийлар иттифоқчилари бўлиб, кечаю кундуз шу нажаслар давлатини ҳимоя қилишга зўр бериб ҳаракат қилишмоқда. Уммат армияларининг кофирларга хизмат қилиб, уларнинг манфаатини мудофаа қилаётгани эса жиноятларнинг энг оғиридир. Масалан, араб давлатлари коалицияси учоқлари Яманни туну кун майдаламоқда… Ақсога, Шомдаги бечораларга ёрдам беришга қиё ҳам боқмаяпти… Миср армияси учоқлари, ҳарбий техникалари Синай қишлоқларини вайрон этиб, аҳолисини қочқинга айлантирмоқда… Ақсо масжиди ва Ғазо аҳли ёрдамга чақирмоқда… унга на қулоқ тутувчи ва уни на қабул қилувчи бор… Иордания армияси ҳам яҳудийлар давлатини ҳимоя қилишда, малайлик ва хоинлик шудгорида униб чиққан тахтини мудофаа қилишда бедор бўлмоқда… Бир вақтнинг ўзида, бу армияларнинг барчаси Ҳалаб ва унинг мард аҳлига нусрат-ёрдам беришдан бўйин товлашмоқда!

Аллоҳ ҳаққи айтингчи, турк армияси Шомдаги бечораларга ёрдам беришдан ожизми?! Бунинг ўрнига у терроризмга қарши кураш ниқоби остида Шомдаги мусулмонларга қарши курашиб ётибди… Миср армияси Росулуллоҳ САВ Исро ўрнини озод этишдан ожизми?!

Эй холис даъват аҳли!

Шом ҳодисалари Фаластин ҳодисаларига нақадар ўхшаш: Ушбу муборак замин ўнлаб йиллардан бери яҳудийлар туёқлари остида депсалмоқда, уни озод этиш масаласи бечораҳол аҳлига ташлаб қўйилда, улар яҳудийларга қарши қўзғалиб, уларга қарши тошлар ёки енгил қуроллар ёрдамида жанг қилмоқдалар… Аммо бир неча соатда яҳудийлар давлатини йўқ қилишга қодир кучли армиялари эса, казармаларда биқсиниб ётибди…

Шундан сўнг Фаластин масаласи гуруҳлар масаласига айлантирилди, бир гуруҳ бир давлатдан, яна бир гуруҳ бошқа давлатдан… қўллаб-қувватлов олмоқда, у ва бу гуруҳ ўртасида Фаластин масаласи зое кетди, ҳатто босқинчи яҳудийлар давлати тинчлик амалиёти ниқоби остида қонунийлаштирилди…

Аввалда Фаластин масаласи гуруҳлар масаласига айланди, бир гуруҳ маълум бир давлатдан қўллаб-қувватлов олса, яна бир гуруҳ бошқа давлатдан ёрдам олди, Фаластин масаласи эса қўлдан бой берилди, ҳатто тинчлик амалиёти ниқоби остида босқинчиликка шаръий тус берилди… Бугун биз Шомда ҳам шундай ишнинг гувоҳи бўляпмиз. Гўё Шом масаласи гуруҳлар масаласи ва мухолафат масаласи бўлиб қолгандай. Катта гуруҳлар Ҳалабга ёрдам беришдан ўзини олиб қочди, чунки улар Туркияни дўст тутиб, унинг чақириғини қабул қилишади… Яна бир гуруҳ турган жойида қотиб қолди, чунки у Саудия ва Қатар буйруқларини бажариб, осори атиқалар ва топилмаларни қўриқлайди, яна бошқа гуруҳ маълум минтақаларга михланиб олиб, Ҳалаб аҳлини ўлиб кетаверишига ташлаб қўйди, жойидан қимир этса, қўлга киритган мулкларини йўқотиб қўйишдан қўрқди!! Яна бир гуруҳ эса қонхўр режимни ҳимоя қилувчи қалқонга айланди, чунки у ўзи назорат қилаётган минтақалардан холис инсонларнинг ўтишларига йўл қўймади… Шундай қилиб, одамлар ўлмоқда, юртлар ёнмоқда, гуруҳлар бирлашишидан ва уларнинг етакчилари холислигидан чўчиётган жинояткор режим энди кучая бошлади.

Биз Шом аҳлини улкан қирғиндан огоҳликка чақирамиз, улар шу қирғинга етакланишлари мумкин. Чунки душман уларни осонгина қатли ом қилиш учун Идлибга тўплаб-қамамоқчи… Агар Шом аҳли Ғарб ва унинг малай режимларига гаров бўлиб қолган сиёсий етакчиларидан ажралиб қутулмасалар ва рошид Халифаликни барпо этишга даъват қилаётган холис даъват аҳли етакчилиги остига ўтмайдиган бўлсалар, уларни жуда-жуда ёмон хавф кутиб турибди, бундан Аллоҳим Ўзинг асрагин. Сиз мужоҳидлар, келинг, биргаликда Аллоҳ Субҳанаҳу буюрган иш бўйича юрайлик, чунки Унинг Қудрати улуғ, карами кенг, душманга қаҳр қилувчи, ҳамма мулку нусрат Унинг қўлида.

إِن يَنصُرْكُمُ اللَّـهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ ۖ وَإِن يَخْذُلْكُمْ فَمَن ذَا الَّذِي يَنصُرُكُم مِّن بَعْدِهِ ۗ وَعَلَى اللَّـهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ

«Агар сизларга Аллоҳ нусрат-ёрдам берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлолмайди, агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ким ҳам нусрат-ёрдам бера оларди. Бас, мўминлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар»                    [Оли Имрон 160]

Эй мусулмонлар!

Роббимизга ишончимиз юксак, Уммати Муҳаммад САВга бўлган умидимиз чексиз ва биз Аллоҳ Таоло нусратига аниқ инонганмиз, у ер, бу ерда учраётганимиз мусибатлардан бизга зарар етмайди, фақат озор бўлади, холос. Чунки Ислом Уммати инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматдир. Аллоҳ Таоло бундай деди:

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّـهِ ۗ وَلَوْ آمَنَ أَهْلُ الْكِتَابِ لَكَانَ خَيْرًا لَّهُم ۚ مِّنْهُمُ الْمُؤْمِنُونَ وَأَكْثَرُهُمُ الْفَاسِقُونَ *  لَن يَضُرُّوكُمْ إِلَّا أَذًى ۖ وَإِن يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمُ الْأَدْبَارَ ثُمَّ لَا يُنصَرُونَ

«(Эй Уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро, сиз маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз. Агар аҳли китоб ҳам имон келтирганларида эди, ўзлари учун яхши бўларди. Улардан мўминлари ҳам бор ва (лекин) уларнинг кўплари фосиқ кимсалардир. Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Агар сизга қарши жанг қилсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) нусрат-ёрдам берилмайди» [Оли Имрон 110-111]

Ислом Аллоҳнинг дини ва У ўз динини ҳифзу ҳимоясида сақлаш, унга ғамхўрлик қилиш, уни ғолиб қилишга Ўзи кафиллик берган:

هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَىٰ وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ

«У (Аллоҳ) Ўз Росулини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар хоҳламасалар-да – барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир»    [Тавба 33]

Аллоҳ Таолодан бизни Ўз динини барпо қилиш учун саралаб олган бандаларидан қилишини сўраймиз.

Армия ва холис даъват аҳлига мурожаат қиламиз: Шомга ва Ҳалабга ёрдам беринг, бечоралар, аёллар ва гўдакларни қутқаринг, уларни малай ҳукмдорлар чангалидан озод қилинг, сон-саноқсиз қудратли армиянгизни тоғутни ағдариб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни эълон қилиш сари ҳаракатга келтиринг, ер юзидаги барча бечора мусулмонларга нусрат-ёрдам бериш ва юртларини мустамлакачилардан, уларнинг малайларидан озод этиш билан масалани мукаммал ҳал этинг.

Шомдаги жангчи гуруҳ ва отрядларга мурожаатимиз: Сиёсий маблағдан ва халқаро қарамликдан покланинг, юртингизда Роббингизни рози қиладиган лойиҳа атрофига бирлашинг, чунки аҳрорлар ушбу буюк Ислом лойиҳаси учун қўзғаладилар. Қачон сиз унинг атрофида бирлашсангиз, нусрат сизга ёр бўлади, савобингиз жаннат бўлади.

Хотима:

Ислом Умматига зарар етказувчи йўқ. Чунки унга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни Аллоҳ ваъда қилган, у еру осмон аҳли рози бўладиган нусрат бўсағасида турибди. Бугун бизга етаётган мусибатлар Умматнинг ўз ғоясини рўёбга чиқариш сари қатъийлигини янада зиёда қилади, уни холис даъват аҳли атрофига янада мустаҳкам жипслаштиради. Чунки холис даъват аҳли Умматни Аллоҳнинг ризоси ва дунёю охират ютуғи сари бедорлик билан етаклашга ҳаракат қилмоқдалар.

Эй Шом аҳли, мададкорингиз Аллоҳ бўлсин, эй Яман аҳли, мададкорингиз Аллоҳ бўлсин, эй муборак замин аҳли, мададкорингиз Аллоҳ бўлсин, эй Кинона аҳли, мададкорингиз Аллоҳ бўлсин, эй Ироқ аҳли, мададкорингиз Аллоҳ бўлсин, эй ер юзидага бутун мусулмонлар, мададкорингиз Аллоҳ бўлсин, У нақадар яхши дўст ва нақадар яхши нусрат берувчидир.

Аллоҳим, мададингни бизнинг фойдамизга бер, бизнинг зараримизга берма. Аллоҳим, қалбларимизга ором бер, сафларимизни бирлаштир, калимамизни битта қил, бизга зулм қилганлар устидан бизга нусрат бер.

Аллоҳим, биз Сендан Исми Аъзаминг, баркамол калималаринг, Олий Сифатларинг билан сўранамиз: Ўз даргоҳингдан бизга нусрат берувчи султон юбор.

Аллоҳим, ваъда қилган нусратингни бер, Аллоҳим, ваъда қилган нусратингни бер, Аллоҳим, ваъда қилган нусратингни бер.

إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ *  يَوْمَ لَا يَنفَعُ الظَّالِمِينَ مَعْذِرَتُهُمْ ۖ وَلَهُمُ اللَّعْنَةُ وَلَهُمْ سُوءُ الدَّارِ

«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз. У Кунда золим-кофир кимсаларга узр-баҳоналари фойда бермас ва уларга лаънат бўлур, уларга энг ёмон жой-дўзах бўлур»                                          [Ғофир 51]

Саййидимиз Муҳаммадга, оилаларига ва асҳобларига салоту салом бўлсин. Охирги дуоимиз ҳамду сано бутун олам Робби Аллоҳга хосдир, деб айтмоқликдир.

http://www.pal-tahrir.info/hizb-events2/9329html

#حلب

#حلب_تباد

#حلب_تحترق

#HalepteKatliamVar

#Aleppo

#HalepeKalkanOl

#OrdularHalepe

#AleppoExterminated

#Halepimhaoluyor

#AleppoGenocide

Ҳизб ут-Таҳрир                                                            17 робиул-аввал 1438ҳ

Муборак замин Фаластин                                                       16 декабр 2016м

 

+2
0

Related posts:

«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир» Ҳалабни ёқишяпсан… Бироқ биз ҳам, Ҳалаб ҳам тирик қолади
TagsжангиибратШомҲалаб
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Муборак Шом қўзғолони ўлмади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режими ҳар доимгидек Ақсони ёрдамсиз қолдириб, фақат қоралаш билан кифояланмоқда!

  • МАҚОЛАЛАР

    Мелони ташрифи: Ўзбекистон табиий ресурслари устидаги кураш

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/