Раҳил Мушаррафга одил суддан қочишига ёрдам берди

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Раҳил Мушаррафга одил суддан қочишига ёрдам берди
Ҳукмдорлардан ҳисоб талаб қилиш шаръий жиҳатдан вожиб бўлиб, бунинг учун буюк ажр бордир
Генерал Раҳилнинг собиқ Покистон президенти генерал Парвез Мушаррафнинг маҳкамадан қочишига йўл қўйганлиги катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Ҳа, афсуски, биз давлат раҳбарини раҳбарлик пайтда олқишлаймиз, ишдан бўшагандан сўнг эса, лаънатлашга тушамиз. Мушарраф раҳбарлик пайтда ҳам баъзилар унинг ҳаққиги мақтовлар ёғдирарди, энди ўшалар уни маҳкамада жавоб беришини талаб қилиб ётибди. Бугун Генерал Киёний хоин сифатида ёмон кўрилмоқда, кеча эса раҳбарлик чоғида мақтовлардан боши чиқмаётганди. Шунга ўхшаш воқеа энди Раҳил билан бошланди, уни қораловчи овозлар янграй бошлади… Бироқ куни кеча 2016 йил март ойида Мушаррафнинг қочишига ёрдам берганида биров миқ этмаганди. Бундай сиёсий манзара покистонликларнинг «Калтак кимнинг қўлига тушса, пода ўшаники», деган машҳур маталда ўз аксини топади.
Лекин Исломда ҳукмдорлардан – оқибатга қарамасдан – ҳисоб талаб қилиш буюрилади ва бу амални адо этган киши ажри азимга ноил бўлади. Росулуллоҳ САВ марҳамат қиладилар:
«سَيِّدُ الشُّهَدَاءِ حَمْزَةُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ وَرَجُلٌ قَامَ إِلَى إِمَامٍ جَائِرٍ فَأَمَرَهُ وَنَهَاهُ فَقَتَلَهُ»
«Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ҳамда золим ҳокимнинг олдига бориб, уни (маъруфга) буюриб, (мункардан) қайтарган, натижада ўша золим ҳоким томонидан қатл қилинган кишидир». Шунинг учун кимда-ким Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло розилигини олишга ҳаракат қилиб, мусулмонлар масаласига қайғурса, у маломатчининг маломатидан қўрқмай, ҳозирги ҳукмдорларни муҳосаба қилсин.
Яқинда Покистон армия қўмондонлигида унвон ошириш тадбири бўлиб ўтгандан сўнг, энди янги қўмондонлик хиёнат бўлмаслигини таъминламоғи ҳамда собиқ қўмондонликдаги юртда АҚШ нуфузини мустаҳкамлаш учун фаолият олиб борадиган хоинлар ва хиёнат қолмаслигини кафолатламоғи даркор. Мусулмонлар бугунги ҳарбий қўмондонликдан «миллий фаолият» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашни бас қилишни талаб этмоқлари лозим. Шунингдек, улардан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун нусрат талаб қилиш орқали юртда куфр билан ҳукм юритишга ва коррупцияга чек қўйишга уларни даъват қилишлари зарур.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти аъзолари сиёсий партиялар, уламолар, ахборот воситалари ходимлари, зиёлилар ва нуфузли кишиларни омматан Ҳизб билан бир сафда ҳаракат қилиб, ҳукмдорлардан Исломдан оғганлари учун ҳисоб талаб қилишга даъват қиламиз.
Эй қуролли кучлар сафидаги холис зобитлар!
Биз покизалик ва эзгулик юрти бўлмиш шундай Покистонимизда мусулмонларнинг бирин-кетин келаётган ҳукмдорлар томонидан ёмон бошқарилаётганидан аламланмоқдамиз. Шунинг учун сизга ўтмишдаги ансорий РАлардан иборат ҳарбий аждодларингизни, улар Росулуллоҳ САВга нусрат бериб, Мадинаи Мунавварада илк Ислом давлатини барпо этганликларини ва ўша давлатда Исломни татбиқ қилганликларини эслатмоқчимиз. Бугунги зулматли даврда тоғутлар ертўлаларида Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари ётибди. Бунга сабаб, улар ҳукмдорлардан ҳисоб талаб қилиш билан зиммаларидаги бурчларини адо этганларидир. Биз сизни ҳам ўз бурчингизга вафо қилишга ва масъулиятингизни бажаришга чақирамиз. Бас, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни қайта барпо этиб, зиммангиздаги бурчни адо этиш билан, мусулмонларга янги саҳифа-адолат ва инсоф саҳифасин очиб беринг. Ана шунда бутун мусулмонлар дуосига эришасиз ва ундан ҳам буюк Аллоҳ ризосига ноил бўласиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Twitter: http://twitter.com/htmediapak
Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-
Butt-Media-Office-HT/116266191744214
e-mail: htmediapak@gmail.com
Webpage: www.hizb-pakistan.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ