Америка ўзининг стратегик манфаатини амалга ошириш учун Афғонистондан ҳарбий лойиҳа сифатида фойдаланмоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Америка ўзининг стратегик манфаатини амалга ошириш учун Афғонистондан ҳарбий лойиҳа сифатида фойдаланмоқда
Жума куни Ҳилманд вилояти Сангин минтақасида эркак, аёл қарию гўдаклардан иборат ўнлаб ҳилмандлик аҳоли Америка ва НАТО кучлари олиб борган ваҳшиёна ҳаво ҳужуми оқибатида нобуд бўлди… Улар орасида бир оиладан 15 нафар, яна бир оиладан беш нафар инсон нобуд бўлган. Ашраф Ғаний эса шундай ваҳшиёна ҳужум чоғида Дональд Трамп ва АҚШ конгрессидаги ҳарбий кучлар бош қўмондони генерал Николсон билан телефон орқали суҳбатлашиб, Афғонистонга яна кўплаб кучларни жўнатиш масаласини муҳокама қилди.
Америка шунча йиртқичлик билан ҳам кифояланмай, айни йиртқичлигини янада кучайтиришга уринмоқда. Мисол учун, Жон Маккейн бошчилик қилувчи сенатда бўлиб ўтган қуролли кучлар қўмитасининг савол-жавоб йиғилишида генерал Николсонга «Умуман, сизнингча, биз ҳозир Афғонистонда ғалабага эришяпмизми?», дея савол берилди. Саволга у бундай жавоб берди: «Ҳозир биз нафасни ростлаб олиш ҳолатидамиз. Жанг афғон кучларига улкан талофат етказди. Ҳукумат ерларнинг фақат учдан бир қисмини назорат қилади, холос. Ҳукуматнинг Толибонни тинчлик музокараларига жалб этишга уринишлари самара бермади. Афтидан, ҳукумат вазиятни ўз назоратига олишга аслида қодир эмас». Яна сўзларини давом эттирди: «Покистон, Эрон ва Россия Толибонни қўллаб-қувватлаб, уларга қонунийлик тусини беришга уринишяпти. Толибон эса марказий ҳукуматни заифлаштириш сари ҳаракатланмоқда».
Демак, бу ишлар Афғонистоннинг АҚШ билан унинг минтақадаги мустамлакачи рақиблари ўртасидаги қайноқ нуқтага айланаётганига далолат қилмоқда.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Афғонистон вилояти аъзолари такрор таъкидлаймиз: АҚШ ва Ғарбнинг исломий юртларни мустамлака қилишдаги регионал сиёсатини барбод қилишнинг ҳамда ҳарбий лойиҳалар ва Ғарб вакили сифатидаги урушлар каби бундай сиёсатларга чек қўйишнинг битта йўли бор. У ҳам бўлса, барча кучимизни анави ювиндихўр ҳукмдорларни ағдаришга, диктатор режимларни йўқ қилишга ҳамда мустамлакачи давлатлар билан алоқаларни узишга қаратмоқдир.
Мусулмонлар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг мустаҳкам арқонига, Қуръони Каримга, Росули САВнинг суннатларига, саҳобалар ижмои ва шаръий қиёсга қаттиқ риоя қилмоқлари лозим. Бутун Уммат энергияси Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш сари йўналтирилмоғи даркор. Ушбу Халифалик билан қону номуслар ва мусулмонлар юртлари ҳимоя қилинади.
Набий САВ бундай дедилар:
»إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَي بِهِ«
«Халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».
Ҳизб ут-Таҳрир-Афғонистон вилояти матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ