Мерос ҳақидаги саволга жавоб

Мерос ҳақидаги саволга жавоб
Таҳририятимизга Olim исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалом алайкум. Саволим яна мерос ҳақида. Меросга қолган пулларни кандай тарзда тақсимланади, яьни ½ , ¼ ва ҳоказо килиб тақсимланиш ҳолати қандай бўлади?
Асбоб-анжомлар, кўрпа-тўшаклар, уй-рўзғор буюмлари, дараҳтлар, молу қўй-эчкилар, кийимлар, ошхона-омборхоналар, ҳаммом, хожатхона, ётиладиган уйлар, ер ва ҳоказолар қандай шаклда тақсимланади? Ахир уларни 1/2 1/4 2/3 ва ҳоказо қилиб тақсимлаб бўлмайдику. Шуларни очиқ равшан қилиб тушунтириб берсангиз. Тақсимланиш суратини тушунмаябман.
Яна бир савол, марҳум эр ўз хотинига олиб берган кийим-кечаклар, тилла тақинчоклар ва ҳоказолар ҳам тақсимланадими? Болаларига олиб берган кийим-кечаклар, велосипед, ўйинчоклар ва ҳоказолар ҳам тақсимланадими? Буни сўраганим сабаби, бир домла айтдики, онангни кийимларини хам тақсим қил, чунки уларни отанг олиб берган, деди. Шуларни яхшилаб тушунтириб берсангиз. Аллоҳ ажрингизни берсин.
Васият орқали мероснинг 1/3 улушини олган меросхўр қолган 2/3 қисмини тақсимлашда ҳам бошқа меросхўрларга шерик бўлиб 2/3 қисмидан ҳам ўз улушини оладими, ёки фақат васиятдаги улуш билан чекланадими?
Марҳумдан одамлар қарздор бўлсалар ва марҳум у қарзларни ололмасдан ўлса нима қилинади. Меросхўрлар ўзлари у қарзларни олса бўладими?
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Биринчи савол: Меросни тақсимлаш арифметикаси ҳақида.
Мерос ҳақидаги аввалги савол-жавобимизда айтиб ўтганимиздек, меросни қандай тартиб тақсимлашни Аллоҳ Таъоло Ўзи баён қилган.
يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلَادِكُمْ ۖ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ ۚ فَإِنْ كُنَّ نِسَاءً فَوْقَ اثْنَتَيْنِ فَلَهُنَّ ثُلُثَا مَا تَرَكَ ۖ وَإِنْ كَانَتْ وَاحِدَةً فَلَهَا النِّصْفُ ۚ وَلِأَبَوَيْهِ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا السُّدُسُ مِمَّا تَرَكَ إِنْ كَانَ لَهُ وَلَدٌ ۚ فَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُ وَلَدٌ وَوَرِثَهُ أَبَوَاهُ فَلِأُمِّهِ الثُّلُثُ ۚ فَإِنْ كَانَ لَهُ إِخْوَةٌ فَلِأُمِّهِ السُّدُسُ ۚ مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصِي بِهَا أَوْ دَيْنٍ ۗ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ لَا تَدْرُونَ أَيُّهُمْ أَقْرَبُ لَكُمْ نَفْعًا ۚ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ ۗ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمًا * وَلَكُمْ نِصْفُ مَا تَرَكَ أَزْوَاجُكُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُنَّ وَلَدٌ ۚ فَإِنْ كَانَ لَهُنَّ وَلَدٌ فَلَكُمُ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْنَ ۚ مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصِينَ بِهَا أَوْ دَيْنٍ ۚ وَلَهُنَّ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْتُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَكُمْ وَلَدٌ ۚ فَإِنْ كَانَ لَكُمْ وَلَدٌ فَلَهُنَّ الثُّمُنُ مِمَّا تَرَكْتُمْ ۚ مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍ تُوصُونَ بِهَا أَوْ دَيْنٍ ۗ وَإِنْ كَانَ رَجُلٌ يُورَثُ كَلَالَةً أَوِ امْرَأَةٌ وَلَهُ أَخٌ أَوْ أُخْتٌ فَلِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا السُّدُسُ ۚ فَإِنْ كَانُوا أَكْثَرَ مِنْ ذَٰلِكَ فَهُمْ شُرَكَاءُ فِي الثُّلُثِ ۚ مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصَىٰ بِهَا أَوْ دَيْنٍ غَيْرَ مُضَارٍّ ۚ وَصِيَّةً مِنَ اللَّهِ ۗ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَلِيمٌ
“Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида васият этиб, бир ўғилга икки қиз насибасича беришни амр этади. Агар улар иккитадан кўп (аёл) бўлсалар, уларга у (ота) қолдирганнинг учдан иккиси. Агар қиз битта бўлса, унга ярми. Агар унинг боласи бўлса, у тарк қилган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. У қилган васият ёки қарзини адо этгандан сўнг, оталарингиз ва болаларингиздан қайси бирлари сизга манфаатлироқ эканини билмассизлар. Бу Аллоҳ жорий қилган фарздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир. Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг–агар уларнинг боласи бўлмаса–ярми тегади. Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги тегади. Улар қилган васиятни ёки қарзларини адо этгандан сўнг. Уларга сиз қолдирган нарсанинг–агар болангиз бўлмаса–чораги тегади. Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади. Сиз қилган васиятни ёки қарзингизни адо этгандан сўнг. Агар бир эркак ёки аёл калола ҳолида мерос қолдирса, унинг акаси (укаси) ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир тегур. Агар улар бундан кўп бўлсалар, учдан бирига шерикдирлар. Зарар қилмайдиган васиятни ёки қарзни адо этгандан сўнг. Булар Аллоҳнинг васиятидир. Ва Аллоҳ билувчи ҳамда ҳалийм зотдир”. (Нисо. 11-12)
Ушбу оятларга эътибор берадиган бўлсак, тарикани (ўлгандан қолаётган меросхўрлар ўртасида тақсимланадиган мулк) меросхўрларга тақсимланиши учун олти ҳил математик касрни айтди: учдан икки, иккидан бир (яъни ярим), олтидан бир, учдан бир, тўртдан бир (яъни чорак), саккиздан бир. Яъни меросни тақсимлаш учун умумий махраж ушбу касрларнинг қайси бири воқеда бўлса, ана шу касрнинг махражига бўлинадиган бўлиши керак. Демак, меросхўрларнинг ҳолатига қараб, юқоридаги касрларнинг қайси бирига тўғри келишига қараб, ўликнинг қолдирган тарикасини ушбу касрнинг махражи бўлиниши мумкин бўлган сон деб олинади. Яъни тарика учун шундай бир сон олинадики, тақсимлаш ишида меросхўрнинг насибаси юқоридаги касрлардан қайсинисига тўғри келса, ўшанга бўлиниши керак.
Буни мисолда тушунишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Бир аёл ўлди ва унинг ортида отаси, онаси, эри ва ўғли қолди. Бу ерда ота, она ва эр оятда насибаси зикр қилинганлар, буларни “асҳоби фурузлар” деймиз. Ўғил эса асаба (асаба – фарз эгалари насибаларини олгандан кейин қолганни оладиган ўликнинг энг яқини). Асҳоби фурузлар асабалардан олдин насибасини олади. Бу ерда эр тўртдан бир (чорак) олади, ота олтидан бир, она ҳам оятда белгиланган фарзи олтидан бирни олади, ўғил асаба бўлгани учун ортиб қолганини олади. Бу меросни тақсимлаш учун эрнинг насибасидаги махраж 4га ва ота-онанинг насибасидаги махраж 6га қолдиқсиз бўлинадиган рақамни тарика учун оламиз. 4 ва 6 қолдиқсиз бўлинадиган буларга энг яқин сон 12, демак, тарикани 12 деб ҳисоблаймиз. Эрнинг насибаси; тўртдан бир – 12/4=3, отанинг насибаси; олтидан бир – 12/6=2, онанинг насибаси; олтидан бир – 12/6=2. Шундай қилиб, эрга 3, ота-онага ҳар бирига 2 дан тегди, 3+2+2=7. Асҳоби фурузларга тариканинг 7си кетди, қолган 5 бўлакни ўғил асаба бўлгани учун олади. Буни ҳаётда воқесини қуйидагича тушуниш мумкин. Бу ҳолатда қози (ёки меросни тақсимлаётган шахс) ўликдан қолган тарикани сотган ёки аниқ нархини белгилаган бўлса ва тариканинг суммаси, фаразан, 1200 тилло бўлган бўлса, эрга 300, отага 200, онага 200 ва ўғилга 500 тилло берилади.
Менимча бу саволга етарли жавоб бўлди. Буни математика илмини яхши тушунган одам осон ҳал қилади.
Энди уй анжомлари, мол-қўй, омборхона ва бошқаларга келсак, уй анжомлари, меҳмонхона, омборхона, ошхона каби алоҳида уй бўлаклари барчаси ушбу уйнинг бир қисми ҳисобланиб, уйнинг таркибига киради. Кийимлар, уй ҳайвонлари ва бошқа шунга ўхшашлар эса, кимнинг мулки бўлса ўшаники ҳисобланади.
Буларни тақсимлашда қози марҳумнинг тарикасини тақсимлаш учун келганида марҳумга тегишли ҳар қандай мулкни сотади, ёки сотувга қўйиб аниқ нархини чиқаради ва ана шу чиқарилган нархдаги сумма тарика деб қаралади. Уй анжомлари бўладими, уй ҳайвонлари бўладими, ёки бошқаларми ўликники деб билинган мулклар шуни ичига киради.
Иккинчи савол: Марҳум ўз хотинига олиб берган нарсалар марҳумнинг мулкидан деб ҳисобланиб мерос қилиб тақсимланадими?
Эр хотинига олиб берган нарсалар хотиннинг мулки ҳисобланади ва у асло эрнинг мулки деган эътибор билан, эр ўлганда мерос қилиб тақсимланмайди.
مَنْ بَلَغَهُ مَعْرُوفٌ عَنْ أَخِيهِ مِنْ غَيْرِ مَسْأَلَةٍ، وَلَا إِشْرَافِ نَفْسٍ فَلْيَقْبَلْهُ، وَلَا يَرُدَّهُ، فَإِنَّمَا هُوَ رِزْقٌ سَاقَهُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ إِلَيْهِ
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимга бир мусулмон биродаридан бирон яхши нарса келса, у ўзи сўрамаган, умид қилмаган (таъмагир бўлмаган) бўлса, бу нарсани қайтармасин, олсин. Чунки бу нарса унга Аллоҳ етказган ризқдир”. Аҳмад ривояти. Саҳиҳ.
Бу ҳадисда бир мусулмон иккинчи мусулмонга берган нарсаси ана шу иккинчи мусулмонга ризқ бўлиши, унинг мулкига киришини билдиряпти, демак, эр хотинига берган нарсалари бир мусулмоннинг иккинчи мусулмон(аёл)га қилган ҳадия совғаси ҳисобланиб, улрни аёл қабул қилган зоҳоти мулкига кирган ва бу нарсаларда эрнинг ҳеч қандай ҳаққи қолмайди, эр ўлса эрнинг мулки деб тақсимланмайди ҳам.
Ва яна фиқҳда умумий қоида борки, ҳадя қилиш – бир нарсани бошқага мулк қилиб беришдир. Эр хотинига олиб берган нарсаларни хотиннинг ўзига бермаганини, вақтинча ишлатиб туриш учун берганини исботловчи далил бўлса, ана шу ҳолатда эр хотинга олиб берган нарсалар ўша ҳужжатлар билан эрнинг мулки деб ҳисобланади, хотиннинг мулкига кирмаган деб қаралади. Акс ҳолда эр хотинига берган нарсаси ҳадя деган эътиборда хотиннинг мулкига кирган деб ҳисобланади.
Энди эр олиб берган нарсаларни мерос сифатида тақсимланиши айтаётган домлага келсак, бу инсон шаръий бир ҳукмни айтяпди, шаръий ҳукмлар эса, қаердан олинаётгани – далили билан ҳукмдир. Шаръий ҳукмлар олинадиган манбалар – Қуръон, суннат, саҳобалар ижмоси ва қиёс. Мазкур домла модомики, тепада айтилган гапни айтаётган экан, ана шу тўрт манбадан бирортасига таянган ҳолда далилини келтирсин, ана шунда гапи ўринли бўлади.
Учинчи савол. Васият сифатида мероснинг учдан бир қисмини олган меросхўр меросхўр сифатида ҳам насиба оладими?
Мерос тўғрисидаги аввалга савол жавобда айтиб ўтганимизга кўра, қолган меросхўрлар рози бўлишса, меросхўрлардан бири ўликнинг васиятига кўра тарикадан олиши мумкин.
إن الله قد أعطى كل ذي حق حقه ، فلا وصية لوارث إلا أن يجيز الورثة
“Албатта, Аллоҳ ҳар бир ҳақдорни ҳаққини берган, меросхўрга васият йўқ. Лекин меросхўрлар рози бўлишса бўлади”. Дора Қутний ривояти. Ҳасан.
Ва бу васият фақатгина марҳумдан қолган тариканинг учдан бир қисмига ўтади холос, қолган икки қисмни меросхўрлар ўртасида тақсимланади дедик. Васиятга кўра, тарикадан мол олган меросхўр меросни меросхўрлар ўртасида тақсимланишида ҳам иштирок этади, яъни саволда айтилган, васият олган меросхўр мерос бўйича ҳам насиба олади, чунки мерос насибалари Аллоҳ Таъоло белгилаган фарзлар бўлиб уларни ҳеч ким ўзгартириб, ёки йўқ қилиб қўя олмайди.
لِلرِّجَالِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالْأَقْرَبُونَ وَلِلنِّسَاءِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالْأَقْرَبُونَ مِمَّا قَلَّ مِنْهُ أَوْ كَثُرَ ۚ نَصِيبًا مَفْرُوضًا
“Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада эркакларнинг насибаси бор. Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада аёлларнинг насибаси бор. У оз бўлсин, кўп бўлсин–фарз қилинган насибадир”. (Нисо. 7)
Бошқа меросхўрлар ана шу меросхўрнинг мерос тақсимотида ҳам насиба олишини билиб турганлари ҳолида васиятдан ҳам олишига рози бўлганлар, яъни уларнинг рози бўлишларини таъсири йўқ.
Тўртинчи савол. Марҳумнинг бошқа одамларда қолиб кетган ҳаққлари тўғрисида.
Марҳумнинг одамларда қолган ҳаққлари шаръий ҳужжат йўли билан исботини топса, у ҳақни ўша қарздорлар меросхўрларга топшириши керак бўлади. Шаръий исботини топиш деганда, қарз олди-бердиси қилинган вақтида иккита эркак ёки бир эркак ва икки аёл гувоҳлигида ана шу қарз олди-бердисини ёзиб қўйилгани назарда тутилади.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا تَدَايَنْتُمْ بِدَيْنٍ إِلَىٰ أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ * … وَاسْتَشْهِدُوا شَهِيدَيْنِ مِنْ رِجَالِكُمْ ۖ فَإِنْ لَمْ يَكُونَا رَجُلَيْنِ فَرَجُلٌ وَامْرَأَتَانِ مِمَّنْ تَرْضَوْنَ مِنَ الشُّهَدَاءِ أَنْ تَضِلَّ إِحْدَاهُمَا فَتُذَكِّرَ إِحْدَاهُمَا الْأُخْرَىٰ
“Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг… Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзингиз рози бўладиган гувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин. Иккови(аёл)дан бирорталари адашса, бирлари бошқасининг эсига солади”. (Бақара. 282)
Демак, мана шу йўл билан марҳумнинг кимдадир ҳаққи борлиги исботланса, уни меросхўрлар олиб ўрталарида юқоридаги тартиб билан тақсимлайдилар. Лекин меросхўрлар ушбу ҳаққни олмай туриб тақсимланаётган мероснинг ичига қўшиб юбора олмайдилар. Чунки мулкига кирмаган нарсани тасарруф қилиш мумкин эмас.
Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
19.02.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ