| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

  • Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

  • Менинг ҳаётим – менинг ишим!

  • НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Бадалини ким тўлайди?

Бадалини ким тўлайди?

By htadmin
01.05.2017
1875
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Бадалини ким тўлайди?

Аҳмад Абдулваҳҳоб қаламига мансуб

Ҳодисалар кундан-кунга умид билан алам ўртасида давом этмоқда. Умидки, қўзғолонни ўзининг тўғри йўлига солиб, бўғизланишини олдини оладиган ҳамда Шом тоғути режимининг қулашини яқинлаштирадиган жиддий ишларнинг бошланишига бўлган умиддир. Алам бўлса, ҳар куни ҳар қандай масъулият ҳисси ва инсоний туйғудан холи қуруқ рақамларга айланиб қолаётган юзлаб шаҳидлар ва ярадорларга нисбатан аламдир. Сиёсий ечим поезди йўлида давом этмоқ, ўлим самолётлари озод этилган минтақалар устидан ҳар куни парвоз қилиб, бомба ёғдиришни давом эттирмоқда… Вайронагарчиликлар чанги ва жасадлар ҳиди орасида, зеҳнга албатта жавоб берилиши лозим бўлган савол келади: Бугун Шом тоғутини қулашдан ҳимоя қилиб келаётган унинг хўжайини Америка экани, у эса Американинг содиқ малайи бўлиб, ҳамма буйруқларини бажараётгани ҳаммага яққол маълум. Шунингдек, кўпчилик гуруҳлар етакчилари қўллаб-қувватловчи давлатлар кўрсатиб берган йўлдан юришаётгани, ўз навбатида, бу давлатлар Америка чизиб берган қизил чизиқлар орқали бу етакчиларга маълум роль белгилаб бераётгани ҳам барчага маълум. Ҳарбий жиҳатдан олганда шундай. Сиёсий жиҳатдан олганда эса, Остона ва Женева конференцияларида иштирок этаётганлар, Американинг кўнглини олиб, ишончини қозонишга муваффақ бўлган кимсалардир. Улар бу ишончига Америкага етти букилиб таъзим қилиб, кўп марта синовдан ўтишганидан ва дўстлик кўрсатишганидан сўнг эришишди. Бунга бир неча мисоллар келтирмоқчимиз: Сулҳ бўйича юриш ва Риёз конференциясида иштирок этишдан бошлаб, сариқ чақали фойдаси бўлмаган музокараларга киришгача ҳамма ишда Американинг қизил чизиғига риоя қилишди… Хўш, шулардан сўнг ҳам нима учун Америка Шом қўзғолонини ҳалигача йўқ қилолмади?

Бу саволга жавоб бериш учун албатта ҳодисалар оқимини кўриб чиқиш лозим. Ҳеч шубҳа йўқки, Америка ишлар ўзининг назоратидан чиқиб кетиши жуда хавфли эканини бошданоқ билган. Шунинг учун ҳам, то маълум режаларини тартиблаштириб олгунга қадар, Шомдаги тоғут малайини ҳимоя қилиб келди. Яъни, Башар Асаддан ҳокимиятни олиб, ўзининг янги малайига эсон-омон топшириши ва буни амалга ошириш учун бир қатор ишларни бажариши керак эди. Шу мақсадда қўзғолондан эканини даъво қилган америкапараст сиёсий етакчилик тузишга уринди. Шунингдек, ҳар хил услублар билан – бу услубларга тўхталишнинг ўрни эмас – ушбу етакчилик ортига баъзи ҳарбий кучларни тўплашга, шу орқали керак бўлган пайтда уларга муайян вазифа топширишга уринди… Масалан, ички урушларга олов қалаш ёки барчага яққол маълум бўлгандек, у ердаги қизил чизиқларни мудофаа қилиш, жангчилар энергиясини беҳуда жангларга сарфлаб тугатиш учун иккиламчи фронтлар очиш… каби. Америка шу ишлар ёрдамида тугаб бораётган режим умрини узайтирмоқда, аёллар, болалар ва қариялардан иложи борича кўпроқ қурбонлар бўлишига зўр бериб ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун ҳам, Шом тоғутига кўк чироқ ёқиб қўйди, истаган хилдаги қурол-аслаҳани ишга солиб қатли ом ва вайронагарчилик содир этишига қўйиб берди. Ҳатто бу малайини дунёнинг барча бурчагидан шундай ёлланган кучлар билан қўллаб-қувватладики, улар касалхоналар, масжидлар, мактаблар, иситиш печлари, кўприклар ва йўллар каби юрт инфраструктурасини вайрон қилишга ҳарис кучлардир… Американинг бундай ваҳшийларча йўл тутиши фақат бир нарсага далолат қилади, у ҳам бўлса, унинг мазкур мақсад-режалари олдидаги асосий тўсиқ халқ базасидир, унинг биринчи рақамли душманлари шу оддий фуқаролардир. Чунки Америка билан баслашишда собит турганлар ҳам, ҳатто унинг режаларини чиппакка чиқараётганлар ҳам мана шу фуқаролардир. Шунинг учун ҳам уларни иродаларини синдириш, тиз чўктириш ва Американинг сиёсий ечимига рози қилиш, устларидан ўрнатилган янги режимга сўзсиз итоат эттириш учун мана шундай ваҳший жиноятлар содир этилди.

Ҳа, жамоатчилик фикри нақадар муҳим эканини, халқ базаси жуда кучли бўлиб, ўзгартиришга қодирлигини яхши тушунган киши ҳамма энергиясини шунга қаратмоғи лозим. Чунки халқ базасига эга бўлмаган кучнинг ҳеч қандай қадри бўлмайди, шунингдек, халқ базасининг ҳам, агар уни ҳимоя қиладиган куч бўлмаса, кўп босимлар остида қолиши шубҳасиз. Шу боис бу ерда куч ҳам бўлиши керак, халқ базаси ҳам. Шунингдек, исломий сиёсий лойиҳа атрофида бирлашиб, Росулуллоҳ САВ йўлларидан юрмоқ лозим. Ана шунда уни кўзлаган мақсадларидан четга чиқариш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди. Бу ҳақиқатни кофир Ғарб англаб етди ва шунинг учун айни кучни халқ базасидан ажратиб қўйишга бор имконини, услубларини сарфлади. Зотан, жамиятни ўзгартиришни мақсад қилган ҳар қандай фаолият учун куч ҳам, халқ базаси ҳам бўлиши керак, булар бир-биридан ажралмаслиги лозим. Куч-қудрат аҳли мана шуни онгларига қуйиб олиб, Уммат билан бирга бўлишлари ва анави қўлловчи давлатлар босимларидан ҳамда уларнинг жарликка олиб борувчи йўлларидан узоқ юришлари лозим. Халқ базаси ҳам мана шу нарсани англамоғи ҳамда кучи ва таъсирининг қай даражада эканини билмоғи даркор. Чунки ўзгартириш жавобгарлиги ҳам, тўланадиган қиммат бадал ҳам унинг бўйнига тушади. Шунинг учун ҳам ушбу масъулиятни кўтармоғи лозиб бўлади. Дарҳақиқат, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ҳокимиятни шу халқ базасига боғлиқ қилиб қўйди. Чунки шу томон ҳокимият эгасидир. То мусулмонлар рози бўлмагунича ҳеч кимнинг раҳбар, яъни халифа бўлиши дуруст эмас. Шу билан бирга, Аллоҳ унга муҳосабани ҳам фарз қилди. Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:

«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ، وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْ عِنْدِهِ، ثُمَّ لَتَدْعُنَّهُ فَلَا يَسْتَجِيبُ لَكُمْ»

«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ сизларнинг устингизга Ўз даргоҳидан бир жазо юборур, кейин дуо қилаверасизлар (лекин) дуоларингизни ижобат қилмай қўяди». Ҳар қандай четга чиқиб олиш ёки сукут қилишдаги аввалу охир зиённи шу томон кўради. Хусусан, бу халқ базаси бутун дунёнинг унга қарши тил бириктираётганини кўриб турибди. Шунингдек, Шом тоғутига қарши қарорлар чиқарилса, Россия унга вето қўйиши ва ижронинг бекор бўлиши каби Хавфсизлик Кенгашининг саҳна ўйинларига ҳам гувоҳ бўлиб турибди. Зеро, Россия БМТдаги Хавфсизлик Кенгашининг 2017 йил 12 апрел чоршанба кунги анжуманида яна вето қўйди ва бу унинг қўзғолон бошлангандан бери саккизинчи ветоси ҳисобланади.

Хуллас, ўзгартириш йўлига қадам қўйган зотларда албатта сабр ва сабот бўлиши, машаққатларга бардош бериши шарт. Чунки унинг аламу озорлар билан тўла, аммо охири ютуқ ва нажот бўлган йўл эканига асло шубҳа йўқ. Бу йўлдан юрган кишида ҳар бир ҳодисага нисбатан ўз позицияси бўлмоғи, йўлда бирор тойилиш ёки четлашишни кўрган заҳоти, албатта унга қарши ҳайқирмоғи, нафси амморасига учиб, қўзғолон кемасини тешмоқчи бўлган ҳар бир кимсани тийиб қўймоғи лозим. Чунки, шубҳасиз, ҳамма битта кемададирлар, тақдирлари ҳам битта: ё нажот топиш ёки ҳалок бўлиш. Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:

«مَثَلُ الْقَائِمِ عَلَى حُدُودِ اللهِ وَالْوَاقِعِ فِيهَا كَمَثَلِ قَوْمٍ اسْتَهَمُوا عَلَى سَفِينَةٍ فَأَصَابَ بَعْضُهُمْ أَعْلاَهَا وَأَصَابَ أسْفَلَهَا فَكَانَ الَّذِينَ فِي أَسْفَلِهَا إِذَا اسْتَقُوا مِنَ الْمَاءِ فَمُرُّوا عَلَى مَنْ دُونَهُمْ آذُوهُمْ فَقَالُوا لَوْ أَنَّا خَرَقْنَا فِى نَصِيبِنَا خَرْقًا فَاسْتَقَيْنَا مِنْهَا وَلَمْ نُؤْذِ مَنْ فَوْقَنَا فَإِنْ تَرَكُوهُمْ وَمَا أَرَادُوا هَلَكُوا جَمِيعًا وَإِنْ أَخَذُوا عَلَى أَيْدِيهِمْ نَجُوا جَمِيعًا»

«Аллоҳнинг чегаралари олдида тўхтаган киши билан ундан ўтиб кетган кимса худди бир кемада шерик бўлган қавмга ўхшайдилар. Бу қавмнинг айримлари кеманинг юқорисидан, айримлари пастидан жой олдилар. Пастдагилар агар сув олмоқчи бўлсалар, тепадагилар олдидан ўтиб уларга озор берардилар. Шунда улар – агар пастдан бир тешик очиб олсак, ундан сув олаверардик ва тепамиздагиларга озор бермаган бўлардик, деб қолишди. Бас, уларни бу мақсадларида тек ташлаб қўйсалар, ҳаммалари ҳалок бўладилар. Агар уларни қўлидан ушлаб, тўхтатиб қолсалар ҳаммалари қутулиб қоладилар».

Роя газетасининг 2017 йил 19 апрел чоршанба кунги 126-сонидан

TagsБадалини ким тўлайди?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй икки миллард Уммат, токайгача?!!!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Олийжаноб кишилар кофир АҚШ макрини барбод қилиб Ироқни парчалаш режасини муваффақиятсизликка учратадилар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Россияда Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашда ОАВларнинг ҳақиқат ва ёлғонлари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • 08.06.2026

    ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • 08.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • 08.06.2026

    СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/