Фаластин ва асирларнинг очлик эълон қилиши
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Фаластин ва асирларнинг очлик эълон қилиши
Асирлар масаласи Исро маскани масаласининг бир қисмидир
Ҳасан Мадҳур қаламига мансуб
Яҳудийлар қамоқхоналаридаги фаластинлик асирлар йиллаб, ҳатто ўн йиллаб ўғил-қизларини бағрига босолмай келмоқда. Асирларнинг яқинлари уларни кўргани бориб, кўролмай қайтадилар. Улар дунёнинг барча туридаги касалликларга мубтало бўлсалар ҳам, даволанишдан маҳрум қолаверадилар… Билъакс, яҳудийлар давлатининг ўзи уларни қасддан касалликларга чалинтиради, азоб бериш учун касалликни қасддан зўрайтиради… бир кишилик камераларда ойлаб, баъзан йиллаб зиндон деворидан бошқа нарсани кўрсатмай сақлайди. Бу деворлар тарҳи яҳудийлар муҳандислари ва экспертлари томонидан руҳий қийноқни ҳамда асирларни умидсизликка туширишни кучайтириш мақсадида тайёрланган… Бундан ташқари, судга оширмасдан маъмурий ҳукм қилишлар қайта-қайта такрорланаверади, бу билан асирлар ва уларнинг яқинлари ҳар сафар қайта-қайта азоб-уқубатларни бошдан ўтказиб, озодлик учун бўлган умидлари янги азоб-уқубатларга айланади. Бундан олдин эса, асирлар «қушлар» камераси, деб аталган қийноқ хоналарида яҳудий зобитлари ва уларнинг айрим югурдаклари томонидан қийноққа солиниб, таҳдидларга учрайдилар ҳамда тан олишга мажбурланадилар. Бу ва бундан бошқа кўплаб азоб-уқубатлар, Фаластиндаги ва қўшни давлатлардаги аҳлимизнинг ушбу муборак замин босиб олингандан бери тинимсиз бошдан кечириб келаётган қийноқларидандир.
Дарҳақиқат, асирлар масаласи, яҳудийларнинг Фаластин аҳлига қарши содир этаётган қатор жиноятлари оқибатларидан биридир. Бу жиноятлар сирасига ушбу заминни босиб олишлари, мусодара қилишлари, яҳудийларнинг ватан топиши, Фаластин аҳлини сафар қилишдан ман этишлари, қирғин ва қувғинлар… киради. Барча жиноятлар шу малъун давлатнинг ташкил топганидан бери тўхтамайди ва то уни йўқ қилинмагунча давом этаверади.
Ҳукмдорлари қўлида эзилган Уммат тинимсиз зарбаларга дучор бўлавериши оқибатида асирлар масаласига деярли эътибор бермай қўйган. Бунинг устига, яҳудийлар Фаластин аҳлига, қамоқхоналардаги асирларга ҳам, Ғарбий Соҳил, Ғазо сектори, бутун Фаластин шаҳарларидаги мусулмонларга ҳам тинимсиз зўравонлик қилиб келишмоқда.
Яҳудийлар минтақадаги ҳукмдорларнинг унга тиз чўкиб, яширину ошкора равишда у билан алоқаларни нормаллаштираётганини кўриб тургани учун ҳам Фаластин аҳлига қарши шунчалар қутурмоқда. Ҳатто Фаластин режимини у билан хавфсизлик масалаларида ҳамкорлигини олиб боришни муқаддас деб билиб, (Исроил) хавфсизлигини ҳимоя қилаётганини кўриб турибди.
Агар Исро маскани босиб олинмаганида, Фаластин режими яҳудийлар давлати билан алоқаларни нормаллаштиришдан ташқари, ҳатто хавфсизлигини ҳимоя қилиб, чегараларини қўриқламаганида, асирлар масаласи ҳам бўлмасди, албатта.
Яҳудийлар қамоқхонасидаги минглаб асирлар «асирлар куни» муносабати билан очлик эълон қилдилар… оқибатда улардан кўпчилиги ҳолдан тойиб касалликка чалинди.
Мусулмонлар бошдан кечираётган ҳар қандай масалада қандай иш тутиш тўғрисида Ислом бизни саросима ҳолатига ташлаб қўймайди. Яъни, Росулуллоҳ САВ
«فَكُّوا الْعَانِي»
«Асирни озод қилинглар», дедилар. Демак, асирларни озод этишга ҳаракат қилиш билан, Фаластинни озод этишга ҳаракат қилиш тамоман бир хилдир. Бу эса албатта Умматнинг ҳарбий қудратисиз асло амалга ошмайди.
Шунинг учун айни ҳадисни, фақат асирларнинг қийинчиликларини ўнглашга ва қамоқхона шароитларини яхшилашга чеклаб қўйиш, уларнинг ҳуқуқига нисбатан улкан жиноят саналади. Чунки фарз қилинган нарса уларни ҳам, бутун Фаластинни ҳам Уммат қудрати ва армияси билан озод этишдан иборат.
Аммо асирларни музокаралар орқали ҳамда Америка ва Европа каба жаллод давлатларнинг «инсонпарварлиги ва раҳмдиллиги» орқали озод этишга келсак, бу аравани қуруқ олиб қочишдан бошқа нарса эмас!
Бу халқаро ташкилот ва доиралар, худди адолатсиз суднинг томошабинларига ўхшайди. Чунки уларнинг бирортаси ҳам яҳудийлар қўлидаги на битта мазлумни, на битта ҳибсдаги шахсни озод этолганлар. Шундай экан, уларнинг қамоқхоналаридаги бутун асирларни озод этишлари қаёқдан ҳам бўлсин?! Зотан, бу халқаро ташкилотлар тепасидаги давлатларнинг ўзи шу яҳудийлар давлатини қўллаб-қувватлайди, балки Ғарб билан АҚШга қарши курашиш ҳақида атиги фикрлаган кишиларни ҳам қамоққа тиқиш учун у ерда махфий қамоқ лагерларини қуради. Ҳатто АҚШ собиқ президенти Обама Гуантонамо қамоқхонасини ёпиш ҳақида тилида гапирган бўлса ҳам, амалда у ёпилмади, яҳудийлар давлатининг энг биринчи қўллаб-қувватловчиси бўлган Американинг террорчилиги ва жинояткорлигини мусулмонларга эслатиб турувчи қамоқхона бўлиб қолаверди.
Ҳатто Фаластин режими ҳам асирларни зинҳор озод қилмайди, чунки у Американинг изнисиз бирорта ҳам позицияни эгалламайди. Мабодо бу режим айримларини озод этган тақдирда ҳам, яқинда бўлгани каби, бу чекланган саноқда бўлади ва Америка билан яҳудийлар давлати манфаатлари учун озод этади. Унинг мақсади, Фаластин аҳлини яҳудийлар учун нафақат асирга, балки хизматкорларга ва хавфсизликларининг қўриқчиларига айлантиришдир.
Бу режимнинг асирлар эълон қилган очликка шерикман, деган даъвоси ҳам ғирт ёлғон. Чунки Ғазо аҳлининг қамал қилиниши ва оч қолдирилишига шерик бўлган ҳам мана шу режим бўлади…, бу ишларни Ҳамаснинг туйғусини янада кўпроқ қўзғаб, Озодлик Ташкилотининг ён бериш дастурига рози бўлишга мажбурлаш учун ҳамда фаластинлик музокарачини воз кечишда хотамтойлик қилиши учун шундай қилган.
Режим ва асирларга ҳамдардлик билдираётган айрим ҳаракатлар етакчилигида қилинаётган талаблар асирлар масаласини ҳаргиз ҳал этмайди. Аксинча, уларнинг шарт-шароитларини яхшилаш билан кифояланиш орқали айни масала музлатилади, холос, асирлар эса яна йиллаб, ўнлаб йиллаб асирликда қолаверади, ҳатто уларнинг орасида умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилганлари ҳам бор.
Бас, асирлар шарт-шароитларини яхшилаш, яқинлари билан кўришишларига рухсат олиш ва айрим керакли нарсаларни уларга киритиб, дарслар билан шуғулланишларига муваффақ бўлиш, асирларга ёрдам бериш эмас. Балки уларни ва Фаластин заминини яҳудийлар ифлослигидан озод этишлик ёрдамдир. Ана шунда яҳудийлар босқинчилигининг барча оқибатлари, жумладан, асирлар муаммоси ҳам барҳам топади.
Шунинг учун асирлар масаласида турли ном билан аталаётган Фаластиндаги исломию миллий ҳаракатларнинг уларни озод этилишидан бошқа нарсани талаб қилишлари мутлақо ғайритабиий ҳолдир! Биринчи Уммат армияларини яҳудийлар давлатини йўқ қилишга сафарбар этилишини талаб қилиш ўрнига, иккиламчи талабларни қўйиб, Фаластин масаласини фақат фаластинликларга чеклаб қўйишлари қабул қилиб бўлмас ишдир!
Асирлар ҳамдардликка муҳтож эмас. Шароитлари яхшиланиб, ўзлари эса асирликда қолаверишлари, улар учун озодликка чиқишчалик ва заминни, мусулмонларни асир этган босқинчиларнинг йўқ қилинишичалик аҳамиятга молик эмас.
Асирлар масаласининг бутунлай ҳал этилиши учун албатта Уммат армиялари қўзғалмоғи даркор. Бу эса, анави заифҳол, ювиндихўр режим остида асло амалга ошмайди. Балки бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясидагина рўёбга чиқади, мана шу нажас давлатни, унинг асоратларию жиноятларини бутунлай супуриб ташлаш билан, Фаластин аҳли ва қўшни давлатлар халқлари азоб-уқубатлардан халос бўлажаклар.
Роя газетасининг 2017 йил 3 май чоршанба кунги 128-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми