| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›«Уммат зўравонлик ва мағлубият ўртасида»

«Уммат зўравонлик ва мағлубият ўртасида»

By htadmin
19.05.2017
1625
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Халифалик қулатилиши хотиралари муносабати билан ўтказган конференциясининг якунлов баёноти

«Уммат зўравонлик ва мағлубият ўртасида»

Маълумки, Ҳизб ут-Таҳрир-Ливан вилояти ҳижрий 1438 йил 30 ражаб, милодий 2017 йил 27 апрелда конференция ўтказди. Ушбу конференция мусулмонлар қалқони, ливолари байроқдори, мусулмонлар ишларини шаръий аҳкомлар ёрдамида бошқарувчи ва Исломни бутун дунёга даъват ва жиҳод орқали етказувчи бўлган Халифалик давлатининг қулатилганига тўқсон олти йил тўлгани муносабати билан ўтказилди.

Ушбу конференция Уммат ва унинг холис фаолият қилаётган фарзандлари талотумлар гирдобида қолган бир пайтда ўтказилмоқда. Шунингдек, Умматнинг нафақат ўнгу сўлидан зарба бераётган, балки ич-этини емириб, дарё каби оқаётган қонлар, чор атрофга сочилаётган тана аъзолари, қочқинга айланишлар ва вайронагарчиликлар… сели кўринишида гавдаланмиш даҳшатли бир муҳитда ўтказилмоқда. Дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бир бор назар ташлашнинг ўзи, муаммолар энг чўққисига чиққанини, ҳатто уларнинг барчаси Ислом ва мусулмонлар мавжуд бўлган ерларда бўлаётганини кўрсатмоқда.

Дарҳақиқат, конференция шундай бир вақтда ўтказилмоқдаки, бугун бизга қарши узоқ ва яқиндаги бутун миллату элат худди кўппаклар ялоққа ёпирилганидек ёпирилмоқда. Ҳатто Уммат ҳақида, йиртқич бўрилар қуршовида қолган етим қўзилар, дея айтиш тўғри бўлади.

Ҳақиқатдан ҳам, мустамлакачи кофир Ғарб Ислом Уммати қудратини эрта англаб етди ва унинг ҳимоячи вужуди бўлган Халифалик давлатини ағдариш билан Умматни ҳалок қилди, юртлар ва фуқароларни мустамлака қилди… Лекин бу мустамлакачи кофир Ғарб ҳар муюлишда Уммат билан тўқнаш келганда ҳайратдан ёқа ушламоқда, қилаётган барча саъй-ҳаракатлари Умматнинг ғайратли ёшлари томонидан парчаланаётганидан даҳшатга тушмоқда. Чунки бу ёшлар ўз динлари ва Умматлари олдида Ғарб ҳужумларини писанд қилмай, энг кучли ҳарбий техникани кучсиз қуроллари билан қарши олдилар, унинг ҳужумларига яланғоч кўксини сўнгги қалқон қилдилар. Ана шунда мустамлакачи кофир Ғарб Уммат танасида ҳолдан тойиш ва қийинчилик кўринаётган бўлса-да, унинг ўзида ҳамон тириклик мавжуд эканини англаб етди. Шундан кейин, бошқа йўлни, ёшларнинг тоза энергиясини тортиб олиб, аниқ мақсадсиз ёшларга айлантириш йўлини танлади, акс ҳолда, бу ёшлар қатлга қатл, зўравонликка зўравонлик билан жавоб қилардилар. Шунинг учун у барча идораларини, арбобларини ёшларни бадном қилишга, улардан фойдаланишга ҳамда Умматни зўравонликлар доирасига киритишга ундади. Сўнг кофир Ғарб ва унинг малайлари (террор) номи остида бу Умматга, унинг ёшларига қарши ҳужумга ўтди…

Оқибатда Уммат, айниқса унинг ёшлари олдимизда икки нарсадан бирини танлаш қолди, холос, учинчи танлов йўқ, деган хато хулосага келишди:

Ё исломий атамалар билан қотиллик ва зўравонлик доирасига кириб, «террорист», деган айбловни зиммага олиш, сўнг қамоқлару қийноқларга гирифтор бўлиш…

Ёки фикран мағлуб бўлиб, замонавий мўътадил исломга рози бўлиш ёки сиёсий мағлуб бўлиб, илмонийлик доирасига кирган «мусулмон» бўлишга рози бўлиш…

Шундан келиб чиққан ҳолда, биз ушбу конференцияга «Уммат зўравонлик ва мағлубият ўртасида», деб ном бердик. Конференция орқали бутун мусулмонларга, хусусан Уммат ёшларига учинчи танлов ҳам мавжуд бўлганини ва ҳамон у мавжудлигини, у белгиланган аниқ ғояга асосланган бўлиб, Уммат воқесини ҳис этиш натижасида олдиндан фикрлашга асосан ҳаракат қилиш танлови эканини етказишни мақсад қилдик.

Дарҳақиқат, ушбу конференцияни мана шундай тасаввур ва тушунчага бино қилган эканмиз, Аллоҳ Субҳанаҳудан унга гўзал муборак самара ато этишини сўраб қоламиз.

Конференция уч асосни таъкидлади:

Биринчи асос: Одамларни қўрқитиш ва уларга зўравонлик қилиш Пайғамбарлик минҳожида йўқлигини баён қилиш.

Иккинчи асос: Фикрий ва сиёсий мағлубият тушунчасини қабул қилмаслик ҳамда Пайғамбарлик минҳожи ёрқин ечим ва аниқ баён эканини таъкидлаш.

Учинчи асос: Ҳизб ут-Таҳрир юрган Пайғамбарлик минҳожи эгри-бугри чизиқлар қаршисидаги тўғри чизиқдир.

Конференция якунида қуйидаги ишлар таъкидланди:

Биринчи: қотиллик, зўравонлик, қонхўрлик ва мусулмонлару ғайримусулмонларни қўрқитиш Пайғамбарлик минҳожида йўқ. Балки бу нарсаларни золим ва жобирлар, айниқса, уларнинг иблис хавфсизлик ходимлари ҳамда барчасини ортида турганлар мусулмонларга қасддан тиқиштиришган. Чунки Ислом рисоласи бутун оламга раҳматдир. Бироқ бу раҳмат реал аниқ шаклда кўзга ташланмайди, фақат Ислом давлатида-Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликда намоён бўлади.

Иккинчи: Фикрий ва сиёсий мағлубият ҳамда демократия ва замонга мослашиш даъвоси билан мустамлакачи кофир Ғарб талабларини адо этишга шошилиш Пайғамбарлик минҳожида мавжуд эмас. Ислом фикри ҳар қандай фикрга қарши очиқ айтилади, ҳар қандай раъйни курашга чорлайди. Зеро, Исломни Аллоҳ Таолонинг Ўзи Набий САВга то қиёмат соатига қадар ҳужжат ва далил сифатида ато этган.

Учинчи: Ливандаги ҳукмрон режимни огоҳлантириш лозим. Токи, у Ислом ва унинг аҳлига зарба бериш учун қуйидаги икки йўлдан нопок баҳона сифатида фойдаланишни бас қилсин. Масалан, «террорист», дея зулм ва зўравонлик қилиш ёки Ислом ва унинг ёлғиз ақида, шариат ва манҳажлигини бадном қилиш каби.

Тўртинчи: Ёшлар қўлини сиқиб, Уммат масаласида ҳақиқий ва жиддий позицияни эгаллашларига тарғиб қилиш лозим. Чунки Росулуллоҳ САВ билан Маккада даъватни етказган ҳамда Мадинада илк Ислом давлатини барпо этиш масъулиятини зиммаларига олган авлод ўн беш билан қирқ ёш ўртасида бўлганлар… Ёшликнинг гуллаган даври ҳаром қилинган ўйин-кулги учун сарфланмаган. Балки, бу ёшлар елкасида умматлар, ҳазоратлар барпо бўлган.

Бешинчи: Шуни таъкидлаш лозимки, ҳақиқий доимий жанг АҚШ етакчилигидаги капиталистик давлатларда гавдаланган мустамлакачи кофир Ғарб билан бўлган жангдир. Бундай жангни фақат давлатга қарши давлат олиб боради ва ўз фуқаросини хавфсизлик билан таъминлайди, сўнг армияни йиғиб, Исломни бутун оламга ҳақ ва адолат сифатида етказади, худди Константинопол фатҳ қилгани каби, Аллоҳнинг изни ила, Набийимиз Aнинг Римни фатҳ қилиши ҳақидаги ваъдасини рўёбга чиқаради.

Олтинчи: Исломий кураш майдонида фаолият қилаётганлар шуни англамоқлари керакки, душман уларга мусулмон душман, деган назардан бошқа назарда қарамайди, ичи адоватга тўла бу душман Ғарбга ҳар қанча ялиниб, хушомад қилинмасин, у ўзининг асл душманлик суратини заррача ўзгартирмайди. Шунга биноан, асл нарса Исломнинг очиқ равшан ўзгармас асосларига қаттиқ амал қилмоқ ҳамда Исломни даъват ва давлат сифатида куч-қудрат билан етказмоқдир. Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ушбу давлат суратини мукаммал тасвирлаб-чизиб бўлдик, олдимизда Аллоҳ Ўзининг ваъдасини бажариши қолди, холос, инша Аллоҳ. Ана шунда ушбу тасвиримиз татбиқ ўрнига қўйилади, инша Аллоҳ. Бас, шундай экан, биз сизни чақираётган яхшиликка келинглар.

Еттинчи: Ҳар бир холис инсон холис фаолият олиб бораётганларга нусрат-ёрдам қўлини чўзиши керак. Айниқса, бугунги шафқатсиз вазиятда ва Уммат бошига кескин ҳодисалар ёпирилиб, унинг Аллоҳдан ўзга ёрдамчиси қолмаган бир пайтда уларга нусрат-ёрдам беришлари лозим. Кейин эса белгиланган ғоя ва аниқ йўл орқали ғайрат билан жиддий фаолият олиб бормоғи даркор.

Ушбу муборак конференция тадбирларининг хотимасида, биз Ҳизб ут-Таҳрир-Ливан вилояти аъзолари олдимизда бизнинг чақириғимизни қабул қилиб, йиғинимизга келган ҳурматли нотиқ ва иштирокчиларга холисона ташаккуримизни билдириш ҳамда хуш кўрдик, қадамларингизга ҳасанот дейиш қолди, холос.

Шунингдек, конференцияга ўзининг сўзи, амали, фикри ва дуоси билан ҳиссасини қўшган ҳар бир инсонга ҳам миннатдорчилик билдириб, бу ҳиссаларини Аллоҳдан на мол, на фарзандлар ёрдам бера оладиган, фақат соғлом қалб билан келган инсонгина қутула оладиган Кунда савоб амаллари тарозисига қўшишини сўраб қоламиз.

Аллоҳдан сўраймизки, бизга ва сизга, бутун Ислом Умматига нусратини, ёруғ кунларини тезлаштирсин, бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас. Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир.

Аллоҳга ҳамд бўлсинки, барча солиҳ амаллар Унинг неъмати, фазли ва карами ила адо этилур.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Ливандаги матбуот бўлими

Телефон: 009613155103

Факс: 06-424695

Электрон почта: ht@tahrir.info

Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими сайти: www.hizb-ut-tahrir.info

0
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳар фиръавнга бир Мусо!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Европа сиёсатидаги янги ўзгаришлар халқаро позицияга таъсир қиладими?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/