Марказий матбуот бўлими радиоси инглиз тилидаги эшиттиришларга оид янги саҳифа очганини эълон қилади

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Марказий матбуот бўлими радиоси инглиз тилидаги эшиттиришларга оид янги саҳифа очганини эълон қилади
Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими 2017 йил 29 майдан эътиборан, яъни муборак Рамазон ойи киришидан бошлаб, Ҳизб радиосининг инглиз тилидаги эшиттиришларга оид янги саҳифаси очилганини эълон қилаётганидан ғоят мамнун. Аллоҳ Таолодан радиомизни табаррук айлаб, фаолиятлари ниҳоясини тавфиқ ва ютуқларга тўлдиришини сўраймиз.
Аллоҳнинг изни ила, бу радио турли мавзуларга бой янги дастурлардан иборат. Масалан, исломий шахсияни камолига етказишдан тортиб, дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни изоҳлаш ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир ёшларининг дунё бўйлаб олиб бораётган даъват фаолиятларини ёритишгача.
Радиомиз мустамлакачиларнинг Исломни қандай тушунишлари мавзусига чуқурроқ киришишни, шунингдек, Росулуллоҳ САВнинг асҳоби киромларидек шахсияларни бино қилишни мақсад қилган. Бир вақтнинг ўзида, бугун Ғарб давлатлари ва уларнинг ахборотларининг Ислом ҳақида бераётган адаштирувчи фикрлардан фарқли ўлароқ, мусулмон бўлмаганларга, Ислом ва унинг кенгкўламли воқеини тақдим этади.
Сиздан янги дастуримизни ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими инглиз тилидаги ушбу сайтидан кузатиб боришларингизни умид қилиб қоламиз:
http://hizb-ut-tahrir.info/en/index.php/radio
Шунингдек, сиз ушбу электрон алоқа сайтларидаги саҳифаларимиздан ҳам кузатишингиз мумкин:
Фейсбук: https://web.facebook.com/HT.english.radio
Ютуби: https://www.youtube.com/c/HizbUtTahrirEnglishRadio
Усмон Баххош
Ҳизбут Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими раиси



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ