Шомда АҚШ томонидан бўлаётган ифлос урушга Иорданиянинг қўшилишига йўл қўйманг
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Шомда АҚШ томонидан бўлаётган ифлос урушга Иорданиянинг қўшилишига йўл қўйманг
Иордания билан Сурия ўртасида чегарабўйи минтақалардаги вазият ҳарбий жиҳатдан таранг ҳолатда. Бу ҳолатни ҳарбий сафарбарликлардан, икки давлат чегарасида учувчисиз бошқариладиган учоқларнинг разведка қилиши ва уриб туширилишидан, бомба ўрнатилган машиналарнинг портлатилишидан яққол кўриш мумкин… Буларга қўшимча, Дамашқдаги қонхўр режим билан АҚШ истакларига ҳамда сиёсий ва иқтисодий босимларига бўйсунган Иордания режими ўртасида сиёсий баёнотлар овози бир мунча кўтарилди, ахборот воситалари жар сола бошлади… Мана шуларнинг барчасидан фақат олдиндан тайёрланган ифлос мақсаддаги амалиётлар кўзланган ва булар қуйидагилардан иборат: Иордания аҳлини Американинг ифлос урушига тортиб, Иордания армиясини унинг Шомдаги найза учига айлантириш, шу орқали Американинг мақсад ва режаларини амалга ошириш, Исломга қарши ғаразгўйлик билан курашган ҳолда, муборак Сурия қўзғолонини тириклайин кўмиб ташлаш, мусулмонларнинг Шомдаги уйғонишларига йўл қўймаслик, Туркия ва бошқа минтақа давлатлари ёрдамида ўзини Америка қучоғига отган мухолафат олдидаги йўлни очиб бериш билан Шомнинг қаттол режими умрини узайтириш, у ердаги Америка нуфузини сақлаб қолиб, ҳукмронлигини бардавом қилиш, Шом аҳли билан минтақа аҳлининг бугуни ва келажаги устидан ҳукм чиқариш… ва бошқа нопок мақсадлар. Американинг Шомда кўзлаган бу ният ва мақсадлари ҳеч кимга сир бўлмай қолди, минтақа аҳли ҳам, исломий олам ҳам, ҳатто бутун данё буни билмоқда. Айниқса, АҚШ Шомдаги қонхўр режимни ҳимоя қилиш учун Россия, Эрон ва Туркияни ишга солгани ҳам ҳеч кимга сир бўлмай қолди.
Эй Иорданиядаги мусулмонлар, Иордания армияси зобитлари!
Қулай фурсат ҳамон мавжуд, юрт ва фуқарони мусулмонларники эмас, балки, душманларнинг мусулмонларга қарши бўлган урушига аралашишини олдини олиш мумкин. Оламдаги тоғутлар етакчиси ва куфрнинг боши бўлган ва душманингиз яҳудийлар давлатини қўллаб-қувватлаган, Ироқ, Афғонистон ва Сомалидаги мусулмон биродарларингизни қирган мана шу Америкадир. У бугун Шомдаги биродарларингизни гоҳ русларнинг, гоҳ эронликларнинг, гоҳ арабларнинг қўли билан қирди ва ҳамон қиришда давом этмоқда. У ер юзидан Исломни бутунлай йўқ қилмоқчи ва буни президент Трамп бир неча бор таъкидлади ҳам.
Эй Иорданиядаги мусулмонлар, Иордания армияси зобитлари!
Тезроқ шошилинг, акс ҳолда, Иордания режими юртингизни уруш майдонига айлантирмоқчи, сиёсатда заифлиги, бепарволиги ва масъулиятсизлиги туфайли юртингизни минтақада вайроналар, харобалар, қочқинлар юртига айлантирмоқчи… У юртни Америка истакларига бўйсуниб, мустамлакачилик лойиҳаларига ёрдам берадиган қилиб қўймоқчи ҳамда тинчлик, барқарорлик, «терроризм»га қарши кураш шиорлари остидаги урушига қўшилишини истаяпти. Буни «Қўшма Штатлар билан Иордания нафақат Ўрта Шарқда, балки бутун дунёда тинчлик ва барқарорликни рўёбга чиқаришга қодирдир, ҳақиқатда ҳам буни албатта амалга оширамиз», деган Трампнинг истакларини адо этиш учун қилмоқчи.
Тезроқ шошилинг, акс ҳолда, юрт аҳли АҚШ вакиллари сифатида унинг Шомдаги нопок урушига тортилиши ва динимизу қонимиз битта бўлган оға-иниларимиз қирғинида қатнашиши турган гап.
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ
«Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» [Ҳужурот 10]
Надомат фойда бермай қолишидан олдин шошилинг. Сиз мусулмонлар Аллоҳ Таолонинг
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَىٰ أَوْلِيَاءَ ۘ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ
«Эй мўминлар, яҳудий ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» Моида 51]
деган каломини эсланг ва қуролли кучларидаги фарзандларингизга эслатинг ҳамда Американинг Аллоҳ, Росули ва мўминлар душмани эканини уларга тушунтиринг.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Иорданиядаги матбуот бўлими
E-Mail: info@hizb-jordan.org
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми